← Назад
Решение #590737 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 262 | — | law | |
| бандида ИПК | 262 | — | law | |
| Бунда ИПК | 262 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2103-2101/259-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – Ш.Хамидов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Х.Турсунов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Б.Сайфуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 6 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар И.Таджиев ва В.Сатторовардан иборат таркибда, З.Қодировнинг
котиблигида, суд мажлисини видеоконферецалоқа режимида ўтказишда
кўмаклашаётган Навоий вилоят судининг ходими Ж.Икромов, Давлат
активларини бошқариш агентлиги Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси
вакили Т.Атоев (2023 йил 6 январдаги 02/17-08/11–сонли ишончнома асосида),
“Zolotoy N-1” хусусий корхонаси вакиллари А.Тохиров (раҳбар), А.Аслонов
(2023 йил 1 май кунги 03/06-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида,
даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилояти ҳудудий
бошқармасининг жавобгарлар “ZOLOTOY N-1” хусусий корхонаси
ва Тоҳиров Азизбек Анваровичга нисбатан солидар тартибда 13 500 000 сўм
жарима ундириш, тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 28 декабрдаги
01/77-сонли олди-сотди шартномасини ҳамда мазкур шартномага асосан
тузилган 2020 йил 9 апрелдаги 01/31-сонли қўшимча келишувни бекор қилиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган
Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судининг 2022 йил
30 декабрдаги ажрими устидан “ZOLOTOY N-1” хусусий корхонаси
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилояти ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “ZOLOTOY N-1”
хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар ёки хусусий корхона деб
юритилади) ва Тоҳиров Азизбек Анварович (бундан буён матнда қўшимча
жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, улардан солидар тартибда 13 500 000 сўм жарима ундириш, тарафлар
ўртасида тузилган 2019 йил 28 декабрдаги 01/77-сонли олди-сотди
шартномасини ҳамда мазкур шартномага асосан тузилган 2020 йил
9 апрелдаги 01/31-сонли қўшимча келишувни бекор қилишни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Нурота туман
ҳокимлиги жалб қилинган.
Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 4 августдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб,
Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилояти ҳудудий
бошқармаси, Тоҳиров Азизбек Анварович ва “ZOLOTOY N-1” хусусий
корхонаси ўртасида Нурота тумани, А.Навоий маҳалласида жойлашган
“Достон гузари” биноси давлат мулкини инвестиция мажбуриятлари эвазига
сотиш бўйича 2019 йил 28 декабрдаги 01/77-сонли олди-сотди шартномаси ва
мазкур шартнома бўйича тузилган 2020 йил 9 апрелдаги 01/31-сонли
қўшимча келишув бекор қилинган.
Бундан норози бўлиб, хусусий корхона судга апелляция шикояти билан
мурожаат қилиб, унда апелляция шикоятини бериш муддатини ўтказиб
юборишни узрли деб топиб, шикоят бериш муддатини тиклашни, суднинг
2021 йил 4 августдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъво
талабларини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни сўраган.
Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 30 декабрдаги ажрими билан жавобгарнинг апелляция шикоятини
бериш муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилмасдан
қолдирилган. Апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан жавобгар кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда апелляция шикоятини иш юритишга
қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримини бекор қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, суднинг ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича
қайта кўриб чиқиш ҳақида жавобгарнинг аризаси кўриб чиқилганлиги,
кейинчалик аризани рад этиш ажрими юзасидан апелляция инстанциясида
иш кўриб чиқилганлиги, муддатнинг ўтказиб юборилишида биринчи
инстанция судида жавобгарнинг ваколатли вакиллари иштирок этмаганлиги
сабаб бўлганлиги ҳақида важлар келтирилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида
келтирилган важларни такрорлаб, апелляция инстанцияси судига ўтказиб
юборилган муддатнинг асослиги юзасидан аниқ далиллар асосида
илтимоснома тақдим этилганлиги, бироқ қонун ҳужжатларига зид равишда
илтимоснома рад этилиб, апелляция шикоятини қабул қилиш рад этганлиги,
иш юзасидан янги очилган ҳолат бўйича ариза тақдим этилганлиги ҳамда
аризани рад этиш ажрими устидан апелляция шикоятлари берилганлиги
ҳолатлари инобатга олинмаганлигини билдириб, апелляция инстанцияси
ажримини бекор қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгарнинг важлари
асоссиз эканлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни сўради.
Нурота туман хокимлиги суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор этилган, бироқ унинг вакиллари суд мажлисига
келмади ҳамда ўз эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни Нурота туман
ҳокимлиги вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида
хулосага келди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси судининг ажримини
ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топади.
ИПК 262-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчиликда
бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести)
биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест
келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида берилиши мумкин.
Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини
(протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест)
берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди
томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини
(протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд
томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан
иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”
2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарорининг 7-бандида ИПК 262-моддаси
учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати
ўтказиб юборилган тақдирда, у шикоят (протест) берган шахснинг
илтимосномасига кўра, апелляция инстанцияси суди томонидан тикланиши
мумкинлиги, илтимосномада муддат ўтказиб юборилишининг сабаблари
кўрсатилиши лозимлиги, бунда судга шикоят (протест) билан ўз вақтида
мурожаат қилишга объектив равишда тўсқинлик қилган ҳолатлар узрли
сабаблар деб ҳисобланиши мумкинлиги, ИПК 262-моддаси учинчи қисмида
белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилганидан кейин берилган
апелляция шикоятини (протестини) ўтказиб юборилган муддатини тиклаш
ҳақидаги илтимоснома рад этилиши, муддат бузилиб берилган апелляция
шикоятини (протестини) қабул қилиш эса, рад этилиши лозимлиги (ИПК
268-моддаси биринчи қисми 4-банди) ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур қарор 4-бандининг учинчи хатбошисида эса апелляция
шикояти (протести) бериш муддатини ҳисоблаш ҳал қилув қарори қабул
қилинган санадан кейинги кундан бошланиши, (ИПК 119-моддаси). Бунда
ИПК 262-моддаси олтинчи қисмига мувофиқ, ишда иштирок этишга жалб
қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув
қарори қабул қилган шахслар, шунингдек, суд мажлисининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган ишда иштирок
этувчи шахслар учун апелляция шикояти (протести) бериш муддати уларга
ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги ҳақида маълум бўлган кундан
эътиборан ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда жавобгар вакили А.Зоиров биринчи инстанция суди
мажлисида иштирок этган (суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари
А.Зоиров жавобгарнинг ходими эканлигини тасдиқлади) ҳамда ҳал қилув
қарори нусхаси почта алоқа хизмати орқали жавобгарга етказилган. Яъни,
жавобгар ҳал қилув қарори 2021 йил 4 августда ҳал қилув қарори қабул
қилинганлигини билган.
Шунга қарамасдан, ҳал қилув қарори устидан шикоят бериш учун
белгиланган бир ойлик муддатни ҳам, ўтказиб юборилган муддатни тиклаш
мумкин бўлган икки ойлик муддатни ҳам ўтказиб юборган. Апелляция
шикояти билан судга ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин қарийб ўн
етти ой сўнг мурожаат қилган.
Шунинг учун апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг апелляция
шикояти бериш учун белгиланган муддатини ўтказиб юборилганлигининг
сабабини узрли деб топиш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни
рад этиб, апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад этиш
ҳақида тўғри тўхтамга келган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида кўрсатилган важлар, жумладан
жавобгар қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар
бўйича қайта кўриш юзасидан судга ариза берганлиги ва ушбу ариза судда
кўриб чиқилганлиги ҳолатлари ўтказиб юборилган муддатни тиклаш учун
узрли сабаб бўлиши ҳақидаги важлари билан келишиб бўлмайди. Чунки,
ушбу ҳолат аксинча жавобгар ҳал қилув қарори қабул қилинганлигини
билганлигидан далолат беради.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси
судининг ажримини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш
билан боғлиқ олдиндан тўланган почта харажатини жавобгарнинг зиммасида
5
қолдиришни ва жавобгардан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
30 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз, “ZOLOTOY N-1” хусусий корхонасининг
кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати “ZOLOTOY N-1”
хусусий корхонаси зиммасида қолдирилсин.
“ZOLOTOY N-1” хусусий корхонасидан Олий суднинг депозит ҳисоб
рақамига ишни видеокференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
В. Сатторова