Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2205/56624 Дата решения 06.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ELSUN INVEST масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "LAKE CITY TOWNSHIP" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1088443 Claim ID 3272061 PDF Hash 009bdfc495db6d5d... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 296-моддаси тисодий процессуал кодекси 296 code_article
Мазкур Кодекс 298-моддаси Мазкур Кодекс 298 code_article
моддалари ва 296-моддаси моддалари ва 296 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2205/56624-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – М.Абдурахманова Апелляция инстанциясида маърузачи судья – М.Эргашев Кассация инстанциясида маърузачи судья – А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ А Ж Р И М И 2023 йил 6 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “ELSUN INVEST” масъулияти чекланган жамияти вакиллари – Р.Мамаджанов (раҳбар), В.Измайлов (2023 йил 5 июндаги ордер асосида), Бектемир туман ҳокимлиги вакили - А.Махсимов (2022 йил 5 январдаги ишончнома асосида) иштирокида, “ELSUN INVEST” масъулияти чекланган жамиятининг “LAKE SITY TOWNSHIP” масъулияти чекланган жамияти зиммасига Тошкент шаҳари, Бектемир тумани, Тошкент халқа йўли ва Оҳангарон автомобиль йўли чорраҳаси, “Бахт-Рохат” дам олиш маскани манзилида ноқонуний қурилган бетон ҳамда контейнерлардан иборат қурилмани бузиш (олиб ташлаш) ҳамда жавобгарга тегишли бўлган бошқа мулкларни олиб чиқиб кетиш мажбуриятини юклашни, 1 000 000 сўм адвокатлик хизмат ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 мартдаги қарори устидан “LAKE SITY TOWNSHIP” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ELSUN INVEST” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “LAKE SITY TOWNSHIP” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) зиммасига Тошкент шаҳари, Бектемир тумани, Тошкент халқа йўли ва Оҳангарон автомобиль йўли чорраҳаси, “Бахт-Рохат” дам олиш маскани манзилида ноқонуний қурилган бетон ҳамда контейнерлардан иборат қурилмани бузиш (олиб ташлаш) ҳамда жавобгарга тегишли бўлган бошқа мулкларни олиб чиқиб кетиш мажбуриятини юклашни, 1 000 000 сўм адвокатлик хизмат ҳақини ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 28 ноябрдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси, 2022 йил 12 декабрдаги ажрими билан Бектемир туман ҳокимлиги ва “Капиталбанк” АТБ ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини камайтириш ва унга аниқлик киритиш ҳақидаги аризалари иш юритувга қабул қилинган. Даъво таллари қисман қаноатлантирилган. Жавобгар зиммасига Тошкент шаҳари, Бектемир тумани, Тошкент халқа йўли ва Оҳангарон автомобиль йўли чорраҳаси, “Бахт-Рохат” дам олиш маскани манзилида ноқонуний қурилган бетон ҳамда контейнерлардан иборат қурилмани бузиш (олиб ташлаш), кадастр ҳужжатларига мувофиқ кўл қирғоқларини тиклаш ва ҳудудни иншоотлар, қурилиш материаллари ва унга тегишли бошқа мулклардан бўшатиш мажбурияти юклатилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Кассация шикоятида судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиш, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд муҳокамасида даъвогар ва учинчи шахслардан (туман ҳокимлигидан ташқари) вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, улардан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд муҳокамаси бошлангунга қадар даъвогар 2023 йил 29 майдаги 01/014-сонли ариза билан мурожаат қилиб, унда кассация шикоятидан воз кечишини маълум қилган. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар ва туман ҳокимлиги вакиллари ўз тушунтиришларида ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан низо ўзаро келишув йўли билан ҳал қилинганлигини маълум қилиб, даъвогарнинг кассация шикоятидан воз кечишини қабул қилишни, кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни сўрадилар. Судлов ҳайъати, жавобгар ва туман ҳокимлиги вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари ҳамда ариза билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг кассация шикоятидан воз кечишини қабул қилишни ва кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 296-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса иш юритишни тугатади. Ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унда суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал этилиши мумкин. Мазкур Кодекс 298-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ кассация шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунга қадар ундан воз кечишга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятидан воз кечганлигини инобатга олиб, кассация шикоятидан воз кечишини қабул қилишни, кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 4 510 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 195, 196-моддалари ва 296-моддаси биринчи қисмининг 4-бандини қўллаб, судлов ҳайъати а ж р и м қ и л д и: “LAKE SITY TOWNSHIP” масъулияти чекланган жамиятининг Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 мартдаги қарори устидан берилган кассация шикоятидан воз кечиши қабул қилинсин ва кассация шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин. Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров А.Абдуллаев