Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2203/5009 Дата решения 06.06.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Кармана туманлараро иқтисодий суди Судья Қаҳҳоров Турғунбой Суннатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТИФ Миллийбанк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый BEST-NAVIMPEX масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1088104 Claim ID 3161531 PDF Hash 0f4138e1e2e55f9d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФК 736-моддаси ФК 736 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
бандида агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганли… бандида агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФК 327 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
ФКнинг 292-моддаси ФКнинг 292 law
дим этмаганлиги сабабли ИПКнинг 107-моддаси дим этмаганлиги сабабли ИПК 107 law
ИПКнинг 276-моддаси ИПКнинг 276 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 21 115 символов
4-2101-2203/5009-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанциясида ишни кўрган судья –Б.Раджабов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Т.Қаҳҳоров Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ҚАРОРИ 2023 йил 6 июнь Навоий вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Абдрамановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари С.Жакеев ва Т.Қаҳҳоровлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Г.Тоғаеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Х.Исламов (23.01.2023 йилдаги 01-301/05-сонли ишончномага асосан) ҳамда Марказий банк Навоий вилоят бошқармаси ходими М.Холов иштирокида, Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 январь кунидаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар “BEST-NAVIMPEX” масъулияти чекланган жамияти томонидан келтирилган апелляция шикоятини Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Савдо саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар ТИФ “Миллий банк” (кейинги ўринларда даъвогар деб номланади) манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “BEST-NAVIMPEX” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб номланади) ва “BOYDOVUL MAXSIMUM BENEFIT” хусусий корхонасидан 170.963.228,88 сўм кредит фоиз қарздорлигини солидар тартибида ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратишни сўраган. Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 январь кунидаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгарлар “BEST-NAVIMPEX” масъулияти чекланган жамияти ва “BOYDOVUL MAXSIMUM BENEFIT” хусусий корхонасидан даъвогар ТИФ “Миллийбанк” банк фойдасига 170.963.228,88 сўм кредит фоизи қарздорлиги ундирилган ва ундирув жавобгар “BOYDOVUL MAXSIMUM BENEFIT” хусусий корхонасига тегишли Навоий шаҳри, Ўзбекистон кўчасида жойлашган умумий майдони 404,49 кв.м., қурилиш майдони 257,89 кв.м, ер участкасининг майдони 374,21 кв.м. бўлган савдо дўконига қаратилган. Даъвонинг қолган қисми кўрмасдан қолдирилган. Бундан норози бўлган жавобгар “BEST-NAVIMPEX” масъулияти чекланган жамияти апелляция шикояти бериб, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд муҳокамасига қадар жавобгар вакили (адвокат) судга илтимоснома билан мурожаат этиб, бошқа суд ишларида қатнашаётганлиги сабабли ишни кўришни кейинга қолдиришни сўраган. Ўтган суд муҳокамаларида қатнашган жавобгар вакиллари апелляция шикояти ва унга киритилган қўшимчаларни қўллаб қувватлаб, даъвогар томонидан олинган маблағлар учун фоизлар нотўғри ҳисоб китоб қилинганлиги, кредит ва унинг фоизлари бўйича ҳисоб китобларни юритишда даъвогар томонидан хатоликка йўл қўйилганлиги шу сабабдан апелляция шикоятини қаноатлантиришни, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили апелляция шикоятига эътироз билдириб, жавобгар томонидан олинган кредит маблағлари бўйича 170.963.228,88 сўм фоиз қарздорлиги мавжудлиги, биринчи инстанция суди томонидан мазкур қарздорлик тўлиқ асослаб берилганлиги, жавобгар томонидан дастлаб экспертиза тайинлаш тўғрисидаги илтимоснома киритиб, экспертиза харажатларини тўламаганлиги сабабли экспертиза ўтказилмаганлиги, эндиликда эса ишни кўришни кейинга қолдириш тўғрисида илтимоснома киритиши ҳам ишни судда кўрилишини атайин чўзиш мақсадида қилинаётганлиги сабабли, жавобгарни илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиб, апелляция шикоятини мазмунан кўриб чиқишни, суднинг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни ва жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд муҳокамасини ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор этилган Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда “BOYDOVUL MAXSIMUM BENEFIT” хусусий корхонаси вакили суд муҳокамасига келмади. Бошқарма томонидан даъво аризада ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади Апелляция шикояти киритилган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини қонунийлиги ва асослилигини текшириш учун қўшимча ҳужжатларни талаб қилиб олиб ўрганиб чиқиш мақсадида судлов ҳайъати томонидан муқаддам ишни кўриш уч маротаба қолдирилган ва ҳозирда шикоятни кўриб чиқиш учун барча ҳужжатлар етарлилиги, қолаверса жавобгар вакилларини важларини ўтган суд муҳокамларида тўлиқ эшитилганлиги сабабли, судлов ҳайъати жавобгар вакилини ишни кўришни бошқа кунга қолдириши тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиб, ишни мазкур суд муҳокамасида мазмунан кўриб чиқиш тўғрисида тўхтамга келди. Судлов ҳайъати иш бўйича даъвогар вакилини ва мутахассисни кўрсатмалари ва фикрларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб ва шикоят важларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини қисман бекор қилиб, апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топди: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда ФК деб юритилади) 8- ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида мажбуриятлар кредит, кафиллик ва ипотека шартномаларидан келиб чиққан. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 18.03.2020 йилда тузилган 2020/58-сонли кредит шартномасига асосан даъвогар (банк) жавобгар (қарз олувчи)га қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, мева сабзавотларни экспорт қилиш учун айланма маблағларини тўлдириши мақсадида йиллик 24 фоиз устама тўлаш ҳамда 18 ой муддатда қадар қайтариш шарти билан 3 ой имтиёзли давр билан 1.800.000.000 сўм кредит ажратиш, жавобгар эса ўз навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. ФК 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар томонидан 2021 йил 4 август кунида кредит шартномасига ўзгартириш киритиш тўғрисида келишув тузилиб, унга кўра кредит шартномасининг қайтариш графигини 04.08.2021 йилдаги 659.999.000 сўм ва 19.08.2021 йилдаги 750.000.000 сўмни 25.08.2021 йилга кўчириш йўли билан тўлов жадвалига ўзгартириш киритиб ва кредит суммасига ҳисобланган фоизлар ҳар ойнинг 6 санасида тўлаб борилиши белгиланган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан, кредит фоизларидан ва бошқа тўловлар бўйича қарздорликлари тўланмасдан даъвогарнинг талабномалари жавобсиз қолдирилиб келинган. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган 10.01.2023 йилдаги 01-60/06-сонли маълумотномада, жавобгарнинг 2023 йил 10 январь ҳолатига 170.963.228,88 сўм фоиз қарзи мавжудлигини маълум қилинган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномсининг 16-бандида қарздорнинг мажбуриятни бажармаганлик ҳолатида банк қарздордан берилган кредит маблағларини ҳисобланган лекин тўланмаган фоизларни ва шартномада кўрсатилган бошқа тўловларни тўлиғича ёки қисман қайтаришни талаб қилиши мумкинлиги, шартноманинг 15.1 бандида эса қарздорнинг шартнома бўйича кредит тўловлари, фоизлари, комиссия ва бошқа тўловларни шартномада белгиланган муддатларда амалга оширмаслиги мажбуриятни бажармаслик ҳолати сифатида эътироф этилган. ФК 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Шартноманинг 8.1 бандига кўра, қарздор томонидан кредит бўйича тўловлар, фоизлар, комиссия ва бошқа тўловларни тўлаш кечиктирилганда, шу жумладан банк томонидан тўловларни муддатидан олдин ундириш талаби қўйилганда ҳам қарздор шартноманинг 15.1 бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича кредит маблағларини қайтармаганда, қарздор банкка ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,3 фоизли ставкада, лекин кредит суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда фоиз тўлашлиги белгиланган. Навоий вилоят Марказий банк бош бошқармаси мутахассиси томонидан тақдим этилган маълумотида ҳам жавобгарга ажратилган 1.800.000.000 сўм кредит маблағи юзасидан жами қарздорлиги 170.963.288,88 сўмни ташкил этишлиги, шундан 47.151.340,42 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 123.811.888,46 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорликка ҳисобланган фоиз қарздорлик ҳсобланиши, шундан 47.151.340,42 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги 06.08.2021 йилдан 06.09.2021 йилга қадар ҳисобланган 9.562.450,49 сўм муддатли фоиз қарздорликдан, 25.08.2021 йилдан 06.09.2021 йилга қадар ҳисобланган 37.940.396,75 сўм муддати ўтган фоиз қарздорликдан, 123.811.888,46 сўмлик қарздорлик эса 07.09.2021 йилдан 21.10.2021 йилга қадар ҳисобланган 93.716.817,75 сўм муддати ўтган асосий қарздорликка ҳисобланган фоиз қарздорлик ҳамда 03.05.2021 йилдан 06.09.2021 йилга қадар ҳисобланган 48.906.800,51 сўм давлат жамғармаси субсидиялари ҳисобидан қопланадиган, олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоб рақамидан шаклланган. Бундан келиб чиқадики, даъво талабининг 93.716.817,75 сўм қисми тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 8.1 бандида бўйича ҳисобланган юқори фоиз ставкалари ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ва Олий суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қўшма қарорининг 8-банди 2-хатбошисида кредит шартномасида тарафлар томонидан кредитни қайтаришни кечиктирганлик (кредит мажбуриятини бузганлик) учун юқори фоиз тури сифатида белгиланган жавобгарлик узлуксиз жорий санкция ҳисобланишлиги, 10 бандида эса, агар шартномада қарз тўловининг кечиктирилганлиги муносабати билан фоизлар миқдори оширилиши белгиланган бўлса, қарз маблағларидан фойдаланганлик учун тўлов оширилган ставка миқдори ФКнинг 327-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ шартномада белгиланган бошқа фоизлар миқдори деб ҳисобланиши лозимлиги, ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чораси ҳисобланишилиги тўғрисида судларга тушунтириш берилган. Судлов ҳайъати, жавобгар томонидан кредитнинг асосий қарзи ўз вақтида тўлаб берилганлиги, кредит маблағларини қайтариш даври коронавирус пандемияси даврига тўғри келганлиги оқибатида кредит маблағларини қайтаришни кечиктирилганлиги ва унинг оқибатида шартноманинг 8.1 бандиига кўра 93.716.817,75 сўм муддати ўтган асосий қарздорликка ҳисобланган юқори фоиз ставкасида қарздорлик юзага келганлиги, даъво талабида кўрсатилган юқори фоиз ставкалари шартнома шартларига ва қонун талабларига асосланган ва тўғри ҳисоб китоб қилинган бўлсада, мазкур мулкий жавобгарлик чораси кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, жавобгар кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаганлигини, жавобгарнинг мулкий аҳволини, шу билан бирга кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, даъво талабини шартноманинг 8.1 банди бўйича юқори фоиз ставкаси бўйича ҳисобланган 93.716.817,5 сўм қисмини 46.858.409 сўмга қадар камайтириш тўғрисида хулосага келди. ФК 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 11-бандида агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкаси) камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақли эканлиги тўғрисида судларга тушунтириш берилган. Даъво талабида мавжуд қарздорликни тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасига кўра кафил ва қарздордан солидар тартибда ундириш талаби ҳам қўйилган. Тарафлар ўртасида 09.03.2020 йилда 01-сонли кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, шартномага кўра “BOYDOVUL MAXSIMUM BENEFIT” хусусий корхонаси “BEST-NAVIMPEX” масъулияти чекланган жамияти томонидан олинган кредитни ўз вақтида қайтарилиши таъминлаш учун кафиллик берган. ФКнинг 292-моддаси биринчи қисмига кўра кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Кафиллик шартномасининг 4.2 бандига кўра, ФК нинг 776 ва 783-моддаларига мувофиқ, тегишли қарзни Кафилнинг ҳар қандай ҳисоб варағидан баҳс мунозарасиз тартибда чиқариб олиш тўғрисида Кафил банкига фармойиш беради. Кафил банки маблағларни Кредиторнинг биринчи талаби биланоқ ва Кафилдан қўшимча розилик олмасдан баҳс-мунозарасиз тартибда чиқариб олиши керак. Биринчи инстанция суди даъво талабининг мазкур қисми бўйича, тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасига кўра даъвогар қарздорлик пайдо бўлган пайтда кафилнинг банки орқали қарздорликни сўзсиз тартибда ундириб олиш мажбурияти бўлсада ушбу ҳаракатни амалга оширганлиги тасдиқловчи далилларни тақдим этмаганлиги сабабли ИПКнинг 107-моддаси 4-бандига кўра даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган. Кредит маблағлари таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 19.03.2020 йилда тузилган ипотека шартномасига асосан “BOYDOVUL MAXSIMUM BENEFIT” хусусий корхонасига тегишли бўлган Навоий шаҳри, Ўзбекистон кўчасида жойлашган умумий майдони 404,49 кв.м., қурилиш майдони 257,89 кв.м, ер участкасининг майдони 374,21 кв.м. бўлган савдо дўкони Ўзмиллийбанк Маликработ филиалининг 26.02.2021 йилдаги ҚС-105/03 сонли хатига асосан тақиқдан чиқарилган. Мазкур кўчмас мулк Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг 4-2101-2202/452-сонли иши юзасидан 2022 йил 16 майдаги ижро варақасига асосан МИБ Навоий шаҳар бўлимининг 2022 йил 6 октябрдаги қарорига кўра хатланиб, электрон онлайн-аукционда сотиш учун савдога чиқарилган. “Электрон-онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК нинг 2022 йил 16 декабрдаги №ОА 0510-624261 сонли баённомасига асосан юқоридаги кўчмас мулк “Чорва Агро Кармана” МЧЖга сотилган. Юқоридагилардан кўринадики, биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ аниқланмасдан, ундирувни тақиқдан чиқарилиб, учинчи шасхсга сотиб юборилган мулкка қаратиш тўғрисида барвақт хулосага келган. Бундай ҳолда судлов ҳайъати ундирув қаратилиши лозим бўлган мол-мулк электрон онлайн-аукционда сотиш орқали гаровга қўюувчининг тасарруфидан чиқиб кетганлиги сабабли даъвонинг мазкур қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бундан ташқари, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида техник хатоликка йўл қўйиб ундирув даъвогарнинг фойдасига эмас балки АТБ “Микрокредитбанк” фойдасига белгилаган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикояти ва унга киритилган қўшимча аризасида келтирган Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 18.811.729 сўм пул маблағлари тўлаб берилмаганлиги, банк томонидан кредитнинг сўндириш тартибга амал қилинмасдан фоизлар нотўғри ҳисобланганлиги, бу эса биринчи инстанция судининг эътиборидан четда қолганлиги тўғрисидаги важларига қўшилмайди. Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра тарафлар ҳамда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш жамғармаси иштирокида 2020 йил 17 март кунида 2020/S-973- сонли Компенсация тақдим этиш шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра жавобгарга ажратилган кредит маблағлари бўйича компенсация ставкаси йиллик 8 фоиз, унинг максимал миқдори 126.115.000 сўм миқдорида беғараз компенсация маблағлари тақдим этилиши белгиланган. Мазкур шартномага асосан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш жамғармаси томонидан 01.06.2020 йилдан 22.04.2020 йилга қадар босқичма босқич жами 126.115.000 сўм маблағлар тўлаб берилиб шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилган. Даъвогар томонидан ажратилган кредит маблағлари учун фоизлар ва тўлов кечиктирилганлиги учун қўлланилган юқори фоиз ставкалари тўғри ҳисоб китоб қилинганлиги биринчи инстанция суди томонидан ишга мутахассис сифатида жалб этилган Навоий вилоят Марказий банк бош бошқармаси мутахассисини маълумотномаси билан ўз исботини топади. ИПКнинг 276-моддасига мувофиқ, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигинии текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. ИПКнинг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгартиришга, тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга ҳақли. Шунинг учун, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан низони ҳал этишда иш ҳолатларига етарлича эътибор бермасдан, ишдаги мавжуд ҳужжжатлар низони ҳал этиш учун етарли бўлмасада, мавжуд далилларни уларнинг етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоламасдан барваққт хулосага келганлиги сабабли, ҳал қилув қарорини қисман бекор қилиш тўғрисида хулосага келди. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция ва кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Шу боис судлов ҳайъати, апелляция шикоятини қисман қаноатлантириб, даъво талабида кўрсатилган юқори фоиз ставкалари шартнома шартларига ва қонун талабларига асосланган ва тўғри ҳисоб китоб қилинган бўлсада суд томонидан камайтирилганлигини инобатга олиб, апелляция шикояти учун жавобгар томонидан тўлаб чиқилган суд харажатларини жавобгарни зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 276, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 январдаги ҳал қилув қарори қисман бекор қилинсин. Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини 2-бандининг- жавобгарлар “BESTNAVIMPEX” масъулияти чекланган жамияти ва “BOYDOVUL MAXSIMUM BENEFIT” хусусий корхонасидан даъвогар АТБ “Микроредитбанк” фойдасига ТИФ “Миллийбанк” 170.963.228,88 сўм кредит фоизи қарздорлиги ундириш қисми, “жавобгар “BEST-NAVIMPEX” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ТИФ “Миллийбанк” фойдасига 124.104.819,88 сўм кредит фоизи қарздорлиги ундирилсин” деб ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини 2-бандининг-“ундирув жавобгар “BOYDOVUL MAXSIMUM BENEFIT” хусусий корхонасига тегишли Навоий шаҳри, Ўзбекистон кўчасида жойлашган умумий майдони 404,49 кв.м., қурилиш майдони 257,89 кв.м., ер участкасининг майдони 374,21 кв.м. бўлган савдо дўконига қаратилсин” қисми бекор қилинсин. хусусий корхонасига тегишли Навоий шаҳри, Ўзбекистон кўчасида жойлашган умумий майдони 404,49 кв.м., қурилиш майдони 257,89 кв.м., ер участкасининг майдони 374,21 кв.м. бўлган савдо дўконига қаратиш қисми рад этилсин. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Жавобгар “BEST-NAVIMPEX” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Ижро варақаси берилсин. Жавобгар вакилини ишни кўришни кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарордан норози тараф белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин. Раислик қилувчи Т.Абдраманов ҳайъат аъзолари С.Жакеев Т.Қаҳҳоров