← Назад
Решение #590810 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 95 | — | code_article | |
| ИПК | 94 | — | law | |
| ИПК | 95 | — | law | |
| ИПК | 96 | — | law | |
| ИПК | 97 | — | law | |
| онуни | 3 | — | law | |
| ИПК | 281 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-10-2305/13-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Ж.Хусаинов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 6 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида,
“GOLDEN SILK” масъулияти чекланган жамияти вакили – Р.Қурбонов
(2023 йил 17 мартдаги 12-сонли ишончнома ва ордер асосида), “METAKIM
KIMYA SANAYI VE TIC.LTD.STI” хорижий корхонаси вакили – А.Омонов
(2022 йил 1 декабрдаги ишончнома асосида) иштирокида, “METAKIM
KIMYA SANAYI VE TIC.LTD.STI” хорижий корхонасининг “GOLDEN
SILK” масъулияти чекланган жамиятидан 178 296 АҚШ доллари миқдорида
асосий қарз, 12 835,48 АҚШ доллари миқдорида жарима ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иш бўйича қабул қилинган
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
31 мартдаги ажрими устидан “GOLDEN SILK” масъулияти чекланган
жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни
Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“METAKIM KIMYA SANAYI VE TIC.LTD.STI” хорижий корхонаси
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб “GOLDEN SILK” масъулияти
чекланган жамиятидан 178 296 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз,
12 835,48 АҚШ доллари миқдорида жарима ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 12 январдаги ажрими билан даъво аризаси иш
юритишга қабул қилинган.
Суднинг 2023 йил 8 февралдаги ажрими билан даъвогарнинг даъвони
таъминлаш
чораларини
қўллаш
тўғрисидаги
аризаси
қисман
қаноатлантирилган. Ушбу низо юзасидан суд ҳужжати қабул қилиниб,
қонуний кучга киргунга қадар, жавобгарнинг барча банклардаги, жумладан
АИТБ “Ипак йўли” Наманган филиалидаги (х/р: 2020 8840 9045 7532 3004)
ҳисоб рақамларидаги 191 131,48 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари
(бюджет, бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар, иш ҳақи ва солиқ
тўловлар бундан мустасно) хатлаб қўйилган.
Суднинг 2023 йил 31 мартдаги ажрими билан жавобгарнинг даъвони
таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириш тўғрисидаги
илтимосномасини қаноатлантириш рад этилган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида суд томонидан иш учун
аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, жавобгарнинг даъвони таъминлашнинг бир
турини бошқаси билан алмаштириш тўғрисидаги илтимосномасини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги ажрим Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси 95-моддасининг тўртинчи қисмига зид
равишда
қабул
қилинганлиги,
аризани
рад
этиш
сабаблари
асослантирилмаганлиги ҳақида важлар келтирилиб, ажримни бекор қилиб,
даъвони таъминлаш чорасини ўзгартириш тўғрисида ажрим қабул қилиш
сўралган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида
апелляция шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд ажримини бекор
қилиб, даъвони таъминлаш чорасини ўзгартириш тўғрисида ажрим қабул
қилишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида
апелляция шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, уни
қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Судлов
ҳайъати
даъвогар
ва
жавобгар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни
иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд
ажримини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 93-моддасининг биринчи ва иккинчи
қисмларига мувофиқ ишда иштирок этувчи шахснинг аризаси даъвони
таъминлаш чораларини кўриш учун асос бўлади. Даъвони таъминлашга, агар
шундай чораларни кўрмаслик суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши
ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин бўлса, иқтисодий суд
ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида йўл қўйилади.
ИПК 94-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра жавобгарга
тегишли мол-мулкни ёки пул маблағларини хатлаб қўйиш даъвони
таъминлаш чоралари бўлиши мумкин.
Мазкур модданинг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ суд
даъвони таъминлаш бўйича бошқа чораларни кўриши мумкин, шунингдек
даъвони таъминлаш бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта чора кўрилиши
мумкин. Даъвони таъминлаш чоралари билдирилган талабга мутаносиб
бўлиши керак.
ИПК 95-моддасининг олтинчи ва еттинчи қисмларига мувофиқ
даъвони таъминлаш тўғрисидаги илтимоснома даъво аризасида баён этилиши
мумкин. Агар даъвони таъминлаш тўғрисидаги илтимоснома даъво аризасида
баён этилса, мазкур илтимосномада ушбу модда иккинчи қисмининг
4 ва 5-бандларида назарда тутилган маълумотлар кўрсатилган бўлиши лозим.
ИПК 96-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ даъво аризаси билан
бирга берилган даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш
билан бир вақтда, ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилмасдан суд
томонидан кўриб чиқилади.
Мазкур ҳолатда, даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризада
жавобгарнинг кўчмас мулкига, барча банклардаги ҳисоб рақамларидаги
маблағларнинг ойлик ҳамда солиқ тўловларидан ташқари чиқиш қисмига
банд солиш сўралган.
Биринчи инстанция суди 2023 йил 8 февралдаги ажрим билан
жавобгарнинг кўчмас мулклари таснифи, уларни тасдиқловчи ҳужжатлар
аризага илова қилинмаганлиги сабабли аризани қисман қаноатлантиришни,
ушбу низо юзасидан суд ҳужжати қабул қилиниб, қонуний кучга киргунга
қадар, жавобгарнинг барча банклардаги, жумладан АИТБ “Ипак йўли”
Наманган филиалидаги (х/р: 2020 8840 9045 7532 3004) ҳисоб рақамларидаги
191 131,48 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини (бюджет,
бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар, иш ҳақи ва солиқ тўловлар
бундан мустасно) хатлаб қўйишни лозим топган.
ИПК 97-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ
даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштиришга йўл
қўйилади. Даъвони таъминлаш чорасини алмаштириш ишни кўраётган суд
томонидан ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига кўра амалга
оширилиши мумкин.
Жавобгарнинг даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан
алмаштириш тўғрисидаги аризасида суднинг 2023 йил 8 февралдаги ажрими
билан кўрилган даъвони таъминлаш чорасини алмаштириб, АИТБ “Ипак
йўли” Наманган филиали ва жавобгар ўртасида тузилган кредит
шартномасида таснифи келтирилган мол-мулкларни ёки жавобгар
таъсисчисига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган объектни хатлаш
сўралган.
Ушбу ҳолда, АИТБ “Ипак йўли” Наманган филиали ва жавобгар
ўртасида
тузилган
кредит
шартномасида
таснифи
келтирилган
мол-мулкларни гарчанд, кредит шартномасида гаровга қўйишга келишилган
бўлса-да, уларнинг гаровга қўйилмаганлиги жавобгар томонидан
исботланмаган, жавобгар таъсисчисига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган
объектни даъвони таъминлаш сифатида хатлаш эса қонунчиликда назарда
тутилмаган.
Қолаверса, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли
жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 3-моддасининг
биринчи қисмига мувофиқ бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган,
устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган
миқдорларда улушларга бўлинган хўжалик жамияти масъулияти чекланган
жамият
деб
ҳисобланади.
Масъулияти
чекланган
жамиятнинг
иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар
ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар
қиймати доирасида жавобгар бўладилар.
Шу боис биринчи инстанция судининг жавобгарнинг даъвони
таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириш тўғрисидаги
илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қабул қилган
ажримини бекор қилиш учун асос мавжуд эмас.
ИПК 281-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ биринчи инстанция
судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар
бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг
ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини)
кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди
томонидан кўрилади.
Мазкур модда учинчи қисмининг 1-бандига кўра апелляция
инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан
берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорни,
ажримни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд ажримини ўзгаришсиз, апелляция
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни апелляция
инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 30 000 сўм почта
харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 281-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р
қ и л а д и:
Ушбу иш бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 31 мартдаги ажрими ўзгаришсиз,
“GOLDEN SILK” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган
апелляция шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров
А.Абдуллаев