Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2202/2314 Дата решения 06.06.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Юсупов Ихтиёр Адхамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SHEDEVR LOGISTICS" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый КИБРАЙ ТУМАНИ ХОКИМИЯТИ
Source ID 1090455 Claim ID 3285647 PDF Hash 3afcdf8224a91dfb... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1102-2202/2314 – сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Пайғамов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья И.Юсупов ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 06 июнь Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси, судья И.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Х.Каримов ҳамда Н.Юсуповдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Нуралиеванинг котиблигида, даъвогар вакили З.Қаюмов (2022 йил 1 июлдаги 1-сонли ишончнома асосида), учинчи шахс вакили А.Маматов (2023 йил 25 майдаги 214-сонли ордер асосида) иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий Бошқармасининг “SHEDEVR LOGISTICS” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар Қибрай туман ҳокимлигига нисбатан етказилган моддий зарарни қоплаш учун 6 591 621 229 сўм миқдорида пул маблағларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 декабрдаги ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий Бошқармасининг “SHEDEVR LOGISTICS” масъулияти чекланган жамияти манфаатида берилган апелляция шикояти асосида ишни иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Тошкент вилоят суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъво аризасида ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорида баён этилганларга кўра, Қибрай туман ҳокимининг 2019 йил 13 мартдаги 00460-сонли қарорига асосан “Мусамухамедов” ҳудудидан 31-лойиҳага киритилган жами 30,79 гектар, (шундан 20,89 гектар сувли экин ери, 2,97 гектар боғзор, 6,15 гектар узумзор, 0,37 гектар ариқзовурлар, 0,39 гектар йўл ва 0,02 гектар бошқа ерлардан) иборат ер майдони “SHEDEVR LOGISTICS” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда “даъвогар” ёки МЧЖ деб юритилади) боғдорчилик йўнатилишида фаолият кўрсатиш учун узоқ муддатли 49 йилга ижарага берилган ва мазкур қарор Қибрай туман қишлоқ хўжалиги бўлимида ер майдонларини бириктириш қарорлар реестрида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги. Қибрай туман ҳокимининг 2019 йил 13 мартдаги 00460сонли қарорига асосан, боғдорчилик йўналишида фаолият кўрсатиши учун ажратилган 30,79 гектар ер майдонида МЧЖ томонидан агротехник ишлари олиб борилган ҳамда тегишли техник тузилмалар, томчилатиб суғориш тизими, қуёшдан ҳимоя қилувчи панжара (сетка) ўрнатилган, мевали дарахтлар экилган, яъни интенсив боғи яратилганлиги. Ушбу ер майдонида интенсив боғ яратиш учун “Transprado” масъулияти чекланган жамияти билан 2020 йил 3 февралда 11-сонли шартнома тузилиб, 1 800 000 000 сўмлик 30 000 туп мевали дарахтларнинг кўчатлари олиб келинган ва ушбу ер майдонида экилганлиги. Бундан ташқари, даъвогар ва “Maroqand meva sabzavot” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 27 февралда тузилган 27/2-3-сонли шартномага асосан 4 990 650 000 сўмлик боғлар ва узумзорлар учун темир-бетон таянчлар, галван изли пўлат кабель, долға қарши полиэтилен тўр (сетка) ва унинг учун аксессуарлар ҳам ўрнатилганлиги. Шунингдек, ушбу интенсив боғни яратиш учун 2021 йил 26 апрелда 1-21-сонли шартнома “Agro Express Aziya” масъулияти чекланган жамияти билан имзоланиб 369 099 632,62 сўмлик ҳар хил қувурлар олиб келинган ва ўрнатилганлиги. Қибрай туман прокуратураси томонидан келтирилган протестига асосан, Қибрай туман ҳокимининг 2020 йил 3 июлдаги 916-сонли қарори билан 2019 йил 13 мартдаги 00460-сонли қарори бекор қилинганлиги. Даъвогар томонидан ерни обод қилиш ва шартнома мақсади йўналиши бўйича ишни ташкил қилиш учун қилинган харажатлар баҳолаш компаниялари томонидан баҳоланганлиги. Хусусан, “UHY APPRAISERS” масъулияти чекланган жамияти номли баҳолаш компанияси томонидан 2022 йил 5 июлдаги баҳолаш ҳисоботига кўра, боғлар ва узумзорлар учун темир-бетон таянчлар, галван изли пўлат кабель, долға қарши полиэтилен тўр (сетка) ва унинг учун аксессуарлар ҳамда ўрнатилган хар ҳил қувурларнинг бугунги кундаги бозор нархи 4 654 194 822 сўмни ташкил қилганлиги. Ушбу баҳолаш компаниясининг 2022 йил 7 июлдаги баҳолаш ҳисоботига кўра, экилган 30 000 туп мевали дарахтларнинг бугунги кундаги нархи 1 937 426 407 сўмни ташкил қилганлиги. Даъвогар томонидан ушбу баҳолаш ҳисоботининг ишончлилиги юзасидан “TOTAL ESTIMATE” масъулияти 2 жамиятининг 2022 йил 7 ноябрдаги 227ТЕ/11-02-сонли эксперт хулосаси олинган бўлиб, унга кўра “UHY APPRAISERS” масъулияти чекланган жамиятининг баҳолаш ҳисоботи ишончли деб топилганлиги. Сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб жавобгар томонидан етказилган моддий зарарни қоплашни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 26 августдаги ва 15 ноябрдаги ажримига асосан ишга “AKMENIS ASIYA” масъулияти чекланган жамияти ҳамда Тошкент вилоят ғазначилик Бошқармаси учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 1 декбрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби рад этилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган даъвогар апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги сабабли, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятини қисман қўллаб қувватлаган ҳолда ҳақиқатда етказилган зарар суммаси 2 589 956 412,62 сўм эканлигини инобатга олишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб даъво талабларини ушбу сумма доирасида қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили даъво талабини судга ҳавола қилишини, экилган кўчатлар ҳамда бажарилган ишлар талабга жавоб бермаслигини ва янги боғ яратиш жараёнида бузиб ташланишини ҳамда ўзи томонидан бажарилган ишлар даъвогарга исботлаб берилганлигини, натижада даъвогар талаб қилинган суммаси камайганлигини ҳамда бугунги кунда ер майдонини рўйхатга олиш ишлари бажарилаётганлигини, ер майдони ҳеч қандай мажбуриятсиз берилганлигини билдирди. Жавобгар ҳамда учинчи шахаслар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция 3 шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати ишни жавобгар ва учинчи шахслар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахсларнинг важлари ва тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ҳамда апелляция шикоятида келтирилган важларни ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ишда аниқланган ҳолатлар ва ҳужжатларига кўра, Қибрай туман ҳокимининг 2019 йил 13 мартдаги 00460-сонли қарорига асосан МЧЖга боғдорчилик йўнатилишида фаолият кўрсатиш учун узоқ муддатли 49 йилга ижарага берилган бўлиб, мазкур қарор Қибрай туман прокуратураси томонидан келтирилган протестига асосан, Қибрай туман ҳокимининг 2020 йил 3 июлдаги 916сонли қарори билан 2019 йил 13 мартдаги 00460-сонли қарори бекор қилинган. Иш ҳужжатларига илова қилинган МЧЖ ва хокимят ўртасидаги 2019 йил 16 мартдаги 549 сонли ижара шартномасининг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги 2021 йил 7 июлдаги R-QIBT00198783-сонли давлат реестридан кўчирма тақдим этган ва ер майдони бугунги кунда унга рўйхатга олинганлигини маълум қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида 4 олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Ўзбекисон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 19-бандида зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган ҳаражатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорида баён этилган асослар ва ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда даъво аризасини рад этиш тўғрисида тўғри хулосага келган. ИПК 279-моддаси биринчи қисмига кўра, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаганлигини ҳамда уни ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, апелляция шикоятида келтирган важлар билан келиша олмайди ҳамда биринчи инстанция суди томонидан асосли равишда ҳал қилув қарори қабул қилинган деб ҳисоблайди. 5 Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118 – моддаси талабларидан келиб чиқиб ишни апелляция инстанция судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни ҳамда давлат божи ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118, 274, 278-279-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати Қ И Л Д И: Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 1 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, “SHEDEVR LOGISTICS” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “SHEDEVR LOGISTICS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 65 916 212,29 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда Олий судга кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи судья: (имзо) ҳайъат аъзолари: (имзо) Х.Каримов (имзо) Н.Юсупов Қарорнинг кўчирма нусхаси аслига тўғри ___________ судья И.Юсупов Қарорининг кўчирма нусхаси аслига тўғри ___________ судья И.Юсупов 6 И.Юсупов