Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2201/1120 Дата решения 06.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сайфуллаев Бахтиёр Насуллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение FARG`ONA VILOYATI DAVLAT SOLIQ BOSHQARMASI Ответчик / Подсудимый "LOCHINBEK BAHORI" фермер хўжалиги
Source ID 1088647 Claim ID 3280460 PDF Hash 9a1864ef09ac772d... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 296-моддаси ИПК 296 law
ИПК 262-моддаси ИПК 262 law
бандида ИПК 262-моддаси бандида ИПК 262 law
Бунда ИПК 262-моддаси Бунда ИПК 262 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2201/1120-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – И.Маматожиев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – М.Умаров Кассация инстанциясида маърузачи судья – Б.Сайфуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 6 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконферецалоқа режимида ўтказишда кўмаклашаётган Фарғона вилоят судининг ходими Б.Тажибаев, Фарғона вилоят солиқ бошқармаси вакиллари Б.Расулов, Қ.Отақулов (2023 йил 25 майдаги 22-45245-сонли ишончнома асосида), “Lochinbek bahori” фермер хўжалиги вакиллари О.Холматов (раҳбар), адвокат Б.Сиддиқов (2023 йил 5 июндаги 155-сонли ордер асосида) иштирокида, аризачи Фарғона вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “Lochinbek bahori” фермер хўжалигига нисбатан 126 749 500 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судининг 2023 йил 18 январдаги ажрими устидан “Lochinbek bahori” фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Фарғона вилоят Давлат солиқ бошқармаси (ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузридаги Солиқ қўмитаси Фарғона вилоят бошқармаси (бундан буён матнда аризачи ёки бошқарма деб юритилади) “Lochinbek bahori” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар ёки фермер хўжалиги деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)га асосан 126 749 500 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарори билан ариза тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан 126 749 500 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган. Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги ажрими билан фермер хўжалигининг ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериш муддатини узрли деб топиш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилиб, апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация шикояти билан Олий судга мурожаат қилган ва унда суднинг ҳал қилув қарори ҳамда ажримини бекор қилиб, даъвони рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, фермер хўжалиги хорижий корхоналар билан экспорт шартномаси расмийлаштирмаганлиги, Фарғона шаҳар хокимлиги вакиллари хўжаликнинг муҳр ва штампларидан фойдаланиб сохта шартнома тузишганлигини, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга аризалар берилганлиги, ушбу аризаларга асосан номаълум шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги ҳақида важлар келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ аниқланмаганлиги, хусусан фермер хўжалиги экспорт шартномаси тузмаганлигига эътибор бермаганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза банк томонидан берилган маълумот асосида тақдим этилганлиги, фермер хўжалиги экспорт шартномасини тузмаганлигини билдирса-да, солиқ органига банк томонидан фермер хўжалигининг дебиторлик қарздорлиги бўйича маълумот берганлигини билдириб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятни эса қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларини тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятининг биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш қисми бўйича иш юритишни тугатишни, апелляция инстанцияси судининг ажримини эса ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 268-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, апелляция шикояти (протести) қонунчиликка мувофиқ апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин бўлмаган суд ҳужжати устидан берилган бўлса, судья апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этади. Жавобгар кассация шикоятини кассация тартибида шикоят қилиниши мумкин бўлган апелляция инстанцияси судининг ажрими билан бирга апелляция инстанцияда кўрилмаган, яъни кассация тартибида шикоят қилинмайдиган ҳал қилув қарори устидан ҳам берган. Шунинг учун мазкур шикоят иш юритишга қабул қилинган. Демак, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан кассация тартибида шикоят келтириш мумкин эмас. ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида кассация шикояти (протести) апелляция тартибида кўрилмаган ёки ушбу Кодексга мувофиқ кассация тартибида шикоят қилинмайдиган (протест келтирилмайдиган) суд ҳужжати устидан берилган ва у кассация инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса иш юритишни тугатишлиги белгиланган. Шунинг учун судлов ҳайъати кассация шикоятининг Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишга оид қисми бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Шунингдек, жавобгар кассация шикоятида Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад этиш ҳақидаги ажримини бекор қилишни сўраган. ИПК 262-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчиликда бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарорининг 7-бандида ИПК 262-моддаси учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилган тақдирда, у шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномасига кўра, апелляция инстанцияси суди томонидан тикланиши мумкинлиги, илтимосномада муддат ўтказиб юборилишининг сабаблари кўрсатилиши лозимлиги, бунда судга шикоят (протест) билан ўз вақтида мурожаат қилишга объектив равишда тўсқинлик қилган ҳолатлар узрли сабаблар деб ҳисобланиши мумкинлиги, ИПК 262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилганидан кейин берилган апелляция шикоятини (протестини) ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома рад этилиши, муддат бузилиб берилган апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш эса, рад этилиши лозимлиги (ИПК 268-моддаси биринчи қисми 4-банди) ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур қарор 4-бандининг учинчи хатбошисида эса апелляция шикояти (протести) бериш муддатини ҳисоблаш ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан кейинги кундан бошланиши, (ИПК 119-моддаси). Бунда ИПК 262-моддаси олтинчи қисмига мувофиқ, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар, шунингдек, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахслар учун апелляция шикояти (протести) бериш муддати уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги ҳақида маълум бўлган кундан эътиборан ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда фермер хўжалиги раҳбари биринчи инстанция суди мажлисида иштирок этган. Шунга қарамасдан, ҳал қилув қарори устидан шикоят бериш учун белгиланган бир ойлик муддатни ҳам, ўтказиб юборилган муддатни тиклаш мумкин бўлган икки ойлик муддатни ҳам ўтказиб юборган. Апелляция шикояти билан судга ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин қарийб саккиз ой ўтганидан сўнг мурожаат қилган. Шунинг учун апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг апелляция шикояти бериш учун белгиланган муддатини ўтказиб юборилганлигининг сабабини узрли деб топиш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиб, апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад этиш ҳақида тўғри тўхтамга келган. Жавобгарнинг апелляция шикояти бериш учун ИПКда белгиланган муддатни тиклаш учун Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан олиб борилаётган жиноят иши якунлари бўйича қарор ҳамда Тергов бўлимининг 2022 йил 26 декабрдаги хати олинганлиги узрли сабаб бўлиши ҳақидаги важи билан келишиб бўлмайди. Чунки, юқорида қайд этилганидек, ИПКда белгиланган икки ойлик муддат қатъий ҳисобланади. Яъни, жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилган пайтда жавобгарда ҳал қилув қарори устидан шикоят бериш имконияти мавжуд бўлган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси судининг ажримини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган почта харажатини жавобгарнинг зиммасида қолдиришни ва жавобгардан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундиришни лозим топади. 5 Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати “Lochinbek bahori” фермер хўжалигининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин. “Lochinbek bahori” фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикоятининг Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Одиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати “Lochinbek bahori” фермер хўжалиги зиммасида қолдирилсин. “Lochinbek bahori” фермер хўжалигидан Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига ишни видеокференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: И. Таджиев В. Сатторова