Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2301/998 Дата решения 05.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қуйичирчиқ тумани солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "GAZ-FIRE SERVIS SYSTEM" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1087932 Claim ID 3317237 PDF Hash 3d75749b09ac15b6... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 210-моддаси тисодий процессуал кодекси 210 code_article
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси збекистон Республикаси ИПК 118 law
Текст решения 7 460 символов
4-1103-2301/998-сонли иқтисодий иш ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 05 июнь Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судяси М.М.Якубовнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.С.Файзиевнинг котиблигида, аризачи Қуйичирчиқ туман солиқ инспекциясининг қарздор "GAZ-FIRE SERVIS SYSTEM" масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилятсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги аризасини тарафлардан аризачи Қуйичирчиқ туман солиқ инспекцияси ишончли вакили А.Курбонов (ишончнома асосида) иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда Қуйичирчиқ туман солиқ инспекцияси маъмурий биносида очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Қуйичирчиқ туман солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда "Аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, "GAZ-FIRE SERVIS SYSTEM" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "Қарздор" деб юритила-ди)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилятсиз деб топишни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи Қуйичирчиқ туман солиқ инспекцияси ишончли вакили А.Курбонов аризадаги важларни қўллабқувватлаб, қарздор "GAZ-FIRE SERVIS SYSTEM" масъулияти чекланган жамиятининг 2023 йил 08 май ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида 20.169.398 сўм қарздорлиги мавжудлигини, жамиятнинг иқтисодий аҳволи ночорлигини, қарздорликни ундириш чоралари самарасиз якунланганлигини, жамият фаолиятини тиклаш имкони йўқлигини билдириб, тўловга қобилятсиз деб топишни сўради. Қарздор тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда ариза юзасидан ўз эътирозларини билдирмади. Бироқ, иш ҳужжатларида суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд. Бундай ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 210-моддасида юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг банкротлиги (тўловга қобилятсизлиги) тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, қонун ҳужжатларида белгиланган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилиши белгилаб қўйилган. Ишдаги ҳужжатларга кўра, "GAZ-FIRE SERVIS SYSTEM" масъулияти чекланган жамияти 2021 йил 08 октябрда 1049288-сон билан давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, солиқ органи томонидан солиқ тўловчи сифатида 308942111-сонли (СТИР) рақам берилган. "GAZ-FIRE SERVIS SYSTEM" масъулияти чекланган жамиятининг Низом хужжатларига асосан жамиятнинг устав фонди 25.000.000 сўмни ташкил этиб, ИФУТ коди 71120 бўлиб, асосий фаолият тури муҳандислик изланишлари соҳасидаги фаолият ва бу соҳаларда техник маслаҳатлар беришдан иборат бўлган. Қарздор корхона раҳбари сифатида Нодиров Мухаммад Хасан Неъматулло ўғли ишлаб келган. Тадбиркорнинг юридик манзили сифатида Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Кетмонтепа ҚФЙ, Ойдинобод маҳалласи, Оққўрғон кўчаси кўрсатилган. Қарздор "GAZ-FIRE SERVIS SYSTEM" масъулияти чекланган жамиятининг мол-мулки ҳисобидан солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича боқиманда қарзларини ундириш юзасидан бир нечта суд ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, ушбу суд ҳужжатларининг ижроси юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари самарасиз якунланган. Қуйичирчиқ туман солиқ инспекцияси томонидан берилган маълумотномага асосан "GAZ-FIRE SERVIS SYSTEM" масъулияти чекланган жамиятининг молияивй аҳволи ўрганилганида, 2023 йил 08 май ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида 20.169.398 сўм кредиторлик қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмаслиги белгиланган. Қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг тўловга қобилятсизлик (банкротлик) аломатлари деб эътироф этилади. Суд, "GAZ-FIRE SERVIS SYSTEM" масъулияти чекланган жамияти фаолият юритмаётганлиги, кредиторлик қарзлари юзага келган кундан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамасдан бажарилмаётганлиги, тўлов қобилиятини йўқотганлигини инобатга олиб, "GAZ-FIRE SERVIS SYSTEM" масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, давлат божи ва почта харажатларини қарздор ҳисобидан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 5, 6, 52, 53, 140, 142, 241, 242-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 210моддаларини қўллаб суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Аризачи Қуйичирчиқ туман солиқ инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор "GAZ-FIRE SERVIS SYSTEM" масъулияти чекланган жамияти соддаштирилган тартибда тўловга қобилятсиз деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздор "GAZ-FIRE SERVIS SYSTEM" масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган мол-мулки ҳисобидан қарздорни тугатиш бошқарувчиси орқали Республика бюджетига 990.000 сўм давлат божи, Қуйичирчиқ туман солиқ инспекцияси фойдасига 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. "GAZ-FIRE SERVIS SYSTEM" масъулияти чекланган жамияти банкрот деб эълон қилинган пайтдан бошлаб қарздорнинг ўз мол-мулкини тасарруфдан чиқариши, ўзга шахсга бериши ва пул мажбуриятларини тўлаши тақиқлансин, банкдаги ҳисобварағи бўйича операциялар, дивидендлар ва мажбурий тўловларни тўлаш тўхтатиб қўйилсин. Қарздорнинг барча қарз мажбуриятларининг муддати ўтиб кетган деб ҳисоблансин, унга янги талабларни тақдим этишга йўл қўйилмасин. Ҳал қилув қарори дарҳол ижро этилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилоят судига апелляция шикояти (протести) билан мурожаат қилишга ҳақлидир. Судъя: М.М.Якубов