Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2301/874 Дата решения 05.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ўзагролизинг" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "CHINOZ OLMOS AGRO" фермер хўжалиги
Source ID 1157233 Claim ID 3300072 PDF Hash 36be36d87dddc0d6... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 597-моддаси ФК 597 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
нинг 326-моддаси нинг 326 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 11 626 символов
4-1103-2301/874-сонли иқтисодий иш ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 05 июнь Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси М.М.Якубовнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.С.Файзиевнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси "O’ZAGROLIZING" акционерлик жамияти манфаатида жавобгар "CHINOZ OLMOS AGRO" фермер хўжалиги ҳисобидан 33.690.623 сўм асосий қарз, 14.628.544 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини жавобгар "CHINOZ OLMOS AGRO" фермер хўжалиги раҳбари А.Акрамов иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси "O’ZAGROLIZING" акционерлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, "CHINOZ OLMOS AGRO" фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 33.690.623 сўм асосий қарз, 14.628.544 сўм пеня ундиришни сўраган. Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Аммо мазкур даъво аризасини иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан иқтисодий ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар "CHINOZ OLMOS AGRO" фермер хўжалиги раҳбари А.Акрамов даъвогар нисбатан ўзининг эътирозларини билдириб, ҳақиқатдан ҳам лизинг шартномаси аоссида қишлоқ хўжалик техникасини олинганлигини, 2022 йил пахта ҳосилидан олинадиган маблағларни "APK CHINOZ" масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳозирги кунга қадаар тўлаб берилмаганлиги натижасида қарздорлик вужудга келганлигини, қарздорликни тўлаш чоралари кўрилаётганлигини, хўжаликнинг молиявий аҳволини инобатга олиб, даъво талабининг пеня ундириш қисмини рад қилишни сўради. Дастлабки суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "O’ZAGROLIZING" акционерлик жамияти ишончли вакили А.Бердиев даъво аризасида келтирилган важларни такрорлаб, жавобгар томонидан мавжуд қарздорлик тўлаб берилмаганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўраган. Суд, ишда иштирок этувчи жавобгар тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Иш хужжатларидан кўринишича, "O’ZAGROLIZING" акционерлик жамияти (бундан буён матнда "Лизинг берувчи" деб юритилади) ҳамда "CHINOZ OLMOS AGRO" фермер хўжалиги (бундан буён матнда "Лизинг олувчи" деб юритилади) ўртасида 2020 йил 17 апрелда 20/11-4-064УФ-сонли лизинг шартномаси расмийлаштирилиб, мазкур шартномага асосан 1 дона "PLANTER D4 (4 қатор)" русумли дон экиш сеялка (бундан буён матнда "Лизинг объекти" деб юритилади) лизинг шартлари асосида етказиб берилган. Тарафлар ўртасида тузилган ушбу шартномаларнинг 1-бўлимига мувофиқ, "Лизинг берувчи" "PLANTER D4 (4 қатор)" русумли дон экиш сеялка "Лизинг олувчи"нинг буюртмаси асосида "Лизинг техника сервис" масъулияти чекланган жамиятидан "Лизинг берувчи"нинг ўз мабалғлари ва тижорат банклардан жалб этилган кредит маблағлари ҳисобидан ўз мулки этиб сотиб олиши ва "Лизинг олувчи"га лизинга бериши, "Лизинг олувчи" эса лизинг объектидан фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг тўловларини ўз вақтида ва белгиланган миқдорда тўлаш мажбуриятини олиши юзаисдан ўзаро келишган. Мазкур шартноманинг 3-бўлимида шартноманниг умумий суммаси, лизинг фоизи миқдори ва лизинг муддатлари белгиланган бўлиб, ушбу бўлимнниг 3.1-3.2бандларига мувофиқ, "Лизинг объекти"нинг нарҳи "Сотувчи" томонидан белгиланган бўлиб, қўшилган қиймат солиғи билан 92.687.746 сўмни ташкил этиши, мазкур шартноманинг умумий пул суммаси "Лизинг берувчи"нинг "Лизинг объекти"ни "Сотувчи"дан сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатлари суммаси ва унга ҳисобланган лизинг фоизининг йиғиндисидан иборатлиги ҳамда ушбу шартноманинг 1-иловасида (лизинг тўловларини ҳисоблаш ва тўлаш жадвали)да кўрсатилиши ўзаро белгиланган. Шунингдек, шартноманингг 3-бўлими 3.4-3.5-бандига асосан "Лизинг олувчи" томонидан шартноманинг тўлов жадвалига мувофиқ йиллик 16 фоиз (шу жумладан шартномада белгиланган бошқа лизинг тўловлари)ни ўз вақтида ва миқдорида тўлаб берилмаган тақдирда, "Жамғарма" томонидан субсидия ажратилмаслиги, "Лизинг олувчи" шартноманинг 3.5-бандида белгиланган лизинг фоизини ҳамда бошқа лизинг тўловларини "Лизинг берувчи"га тўлаб бериши, лизинг муддати даврида "Лизинг берувчи"нинг даромад фоизи йиллик 26 фоиз миқдорда белгиланиши, лизинг муддати "Лизинг объекти"ни "Лизинг олувчи"га "Топшириш-қабул қилиш далолатномаси" асосида топширилган кундан бошлаб ўзаро келишувга асосан 3 йил этиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матндаФК деб юритилади) 587-моддасида лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун молмулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олиши белгиланган. Ушбу шартномага мувофиқ лизинг берувчи томонидан қишлоқ хўжалиги техникаси топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида лизинг олувчига топширилган бўлиб, ушбу ҳолат ишдаги мавжуд тарафлар ўртасида тузилган шартномалар, топшириш-қабул қилиш далолатномалари ҳамда тўлов жадвали билан ҳам ўз тасдиғни топган. ФКнинг 597-моддасида агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, молмулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шартлиги назарда тутилган. Жавобгар томонидан лизинг тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаганлиги оқибатида 2023 йил 28 апрель ҳолатига тўлов жадвалига риоя қилмаганлиги натижасида даъвогар олдида муддати ўтган 33.690.623 сўм қарздорлиги вужудга келган. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар томонидан жавобгарга мазкур қарздорликни тўлаш юзасидан 2023 йил 10 мартда Т-23/052-сонли талабнома юборилган бўлса-да, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Қайд этилганларга кўра, даъво талабининг 33.690.623 сўм асосий қарзни ундириш қисми, иш хужжатлари, тўлов жадвали, техникани топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъво талабининг ушбу қисмини тўлиқ қаноатлантирилиши лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8-бўлими 8.3-банди талабидан келиб чиқиб, жавобгардан 14.628.544 пеня ундирини сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномаларининг 8-бўлими 8.3-бандида "Лизинг тўлови" ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, "Лизинг олувчи" тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган умумий тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилиши, агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. ФҚнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида тушунтириш берилган. Мазкур қонун хужжатлари ҳамда жавобгар томонидан шартномавий мажбурият бажарилиш даражасини, тарафларнинг мулкий аҳволини, даъвогар томонидан қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги натижасида пенянинг вужудга келишига шахсан ўзи сабабчи бўлганлик ҳолатларини, асосий қарзни тўлаш ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда кечиктирилганлигини, пенянинг ундирилиши жавобгарнинг иқтисодий салоҳиятига салбий таъсир қилишини инобатга олиб, даъво талабининг пеня ундириш қисмини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 33.690.623 сўм асосий қарзни ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлнтириршдан рад қилишни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосан давлат божи ҳамда почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263, 326, 587, 597моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 72, 118, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "CHINOZ OLMOS AGRO" фермер хўжалиги ҳисобидан; Даъвогар "O’ZAGROLIZING" акционерлик жамияти фойдасига 33.690.623 сўм асосий қарз, 33.000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 966.383,34 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмлари қаноатлантиришдан рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: М.М.Якубов