← Назад
Решение #590933 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 210 | — | code_article | |
| онуни | 5 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 472 символов
4-1103-2301/991-сонли иқтисодий иш
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 05 июнь
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси С.С.Файзиевнинг котиблигида, аризачи
Қуйичирчиқ туман солиқ инспекциясининг қарздор "ULUG’BEK VA
ASADBEK QURUVCHI" масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган
тартибда тўловга қобилятсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги аризасини
тарафлардан аризачи Қуйичирчиқ туман солиқ инспекцияси ишончли вакили
А.Курбонов (ишончнома асосида) иштирокида иш ҳужжатлари билан
биргаликда Қуйичирчиқ туман солиқ инспекцияси маъмурий биносида очиқ,
сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Қуйичирчиқ туман солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда "Аризачи"
деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, "ULUG’BEK VA
ASADBEK QURUVCHI" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
"Қарздор" деб юритила-ди)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилятсиз
деб топишни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи Қуйичирчиқ туман солиқ
инспекцияси ишончли вакили А.Курбонов аризадаги важларни қўллабқувватлаб, қарздор "ULUG’BEK VA ASADBEK QURUVCHI" масъулияти
чекланган жамиятининг 2023 йил 08 май ҳолатига бюджет ва бюджетдан
ташқари жамғармалар олдида 43.520.206 сўм қарздорлиги мавжудлигини,
жамиятнинг иқтисодий аҳволи ночорлигини, қарздорликни ундириш чоралари
самарасиз якунланганлигини, жамият фаолиятини тиклаш имкони йўқлигини
билдириб, тўловга қобилятсиз деб топишни сўради.
Қарздор тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд
муҳокамасида иштирок этмади ҳамда ариза юзасидан ўз эътирозларини
билдирмади.
Бироқ, иш ҳужжатларида суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд.
Бундай ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси
3-қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага
келди.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил
қилиб, ишда иштирок этувчи аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг
210-моддасида юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг банкротлиги (тўловга
қобилятсизлиги) тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган
қоидалар бўйича, қонун ҳужжатларида белгиланган хусусиятларни эътиборга
олган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилиши белгилаб қўйилган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, "ULUG’BEK VA ASADBEK QURUVCHI"
масъулияти чекланган жамияти 2021 йил 09 апрелда 975663-сон билан давлат
рўйхатидан ўтган бўлиб, солиқ органи томонидан солиқ тўловчи сифатида
308379226-сонли (СТИР) рақам берилган.
"ULUG’BEK VA ASADBEK QURUVCHI" масъулияти чекланган
жамиятининг Низом хужжатларига асосан жамиятнинг устав фонди
10.000.000 сўмни ташкил этиб, ИФУТ коди 41201 бўлиб, асосий фаолият тури
турар жой биноларини қуришдан иборат бўлган.
Қарздор корхона раҳбари сифатида Рустамбеков Фарход Рустамбек ўғли
ишлаб келган.
Тадбиркорнинг юридик манзили сифатида Тошкент вилояти,
Қуйичирчиқ тумани, Дўстобод шаҳри, Навқирон маҳалласи, Навқирон кўчаси,
1-уй кўрсатилган.
Қарздор "ULUG’BEK VA ASADBEK QURUVCHI" масъулияти
чекланган жамиятининг мол-мулки ҳисобидан солиқлар ва мажбурий
тўловлар бўйича боқиманда қарзларини ундириш юзасидан бир нечта суд
ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, ушбу суд ҳужжатларининг ижроси юзасидан
олиб борилган ижро ҳаракатлари самарасиз якунланган.
Қуйичирчиқ туман солиқ инспекцияси томонидан берилган
маълумотномага асосан "ULUG’BEK VA ASADBEK QURUVCHI" масъулияти
чекланган жамиятининг молияивй аҳволи ўрганилганида, 2023 йил 08 май
ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида 43.520.206 сўм
кредиторлик қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги
Қонунининг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари
қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган
бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги
ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса,
ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда,
жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга
қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмаслиги
белгиланган.
Қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга
қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти
юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, унинг тўловга қобилятсизлик (банкротлик) аломатлари
деб эътироф этилади.
Суд, "ULUG’BEK VA ASADBEK QURUVCHI" масъулияти чекланган
жамияти фаолият юритмаётганлиги, кредиторлик қарзлари юзага келган
кундан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамасдан
бажарилмаётганлиги, тўлов қобилиятини йўқотганлигини инобатга олиб,
"ULUG’BEK VA ASADBEK QURUVCHI" масъулияти чекланган жамиятини
банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, Ўзбекистон
Республикаси ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, давлат божи ва почта
харажатларини қарздор ҳисобидан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги
Қонунининг 5, 6, 52, 53, 140, 142, 241, 242-моддалари ва Ўзбекистон
Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 210моддаларини қўллаб суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Аризачи Қуйичирчиқ туман солиқ инспекциясининг аризаси
қаноатлантирилсин.
Қарздор "ULUG’BEK VA ASADBEK QURUVCHI" масъулияти
чекланган жамияти соддаштирилган тартибда тўловга қобилятсиз деб
топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Қарздор "ULUG’BEK VA ASADBEK QURUVCHI" масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган мол-мулки ҳисобидан қарздорни
тугатиш бошқарувчиси орқали Республика бюджетига 990.000 сўм давлат
божи, Қуйичирчиқ туман солиқ инспекцияси фойдасига 33.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
"ULUG’BEK VA ASADBEK QURUVCHI" масъулияти чекланган
жамияти банкрот деб эълон қилинган пайтдан бошлаб қарздорнинг ўз молмулкини тасарруфдан чиқариши, ўзга шахсга бериши ва пул
мажбуриятларини тўлаши тақиқлансин, банкдаги ҳисобварағи бўйича
операциялар, дивидендлар ва мажбурий тўловларни тўлаш тўхтатиб қўйилсин.
Қарздорнинг барча қарз мажбуриятларининг муддати ўтиб кетган деб
ҳисоблансин, унга янги талабларни тақдим этишга йўл қўйилмасин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижро этилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу
суд орқали Тошкент вилоят судига апелляция шикояти (протести) билан
мурожаат қилишга ҳақлидир.
Судъя:
М.М.Якубов