← Назад
Решение #590943 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Божхона кодекси | 201 | — | code_article | |
| ИПК | 280 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| харажатларни ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2201/1855-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья – Ш.Бегматов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Ж.Қаххоров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О РИ
2023 йил 5 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, З.Қодировнинг
котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Жиззах вилояти бўйича бошқармаси вакиллари Ф.Суюнов, С.Инияминов,
М.Ҳамраев (2023 йил 6 январдаги 20/03-2300054-сонли ишончномага
асосан)нинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат
божхона қўмитаси Жиззах вилояти бўйича бошқармасининг жавобгар “Bek
Universal Invest” масъулияти чекланган жамиятидан 3 619 268 977,50 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган Зомин туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 ноябрдаги
ҳал қилув қарори ва Жиззах вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 12 январдаги қарори устидан “Bek Universal Invest”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш
билан бирга Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Жиззах
вилояти бўйича бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Bek Universal Invest”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) номига олиб келинган 6 (олти) дона “SHACMAN” русумли юк
автотранспорт воситалари бўйича қўшимча ҳисобланган 3 619 268 977,50 сўм
утилизация йиғимини давлат бюджетига ундириб беришни сўраган.
Зомин туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 ноябрдаги ҳал
қилув қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган.
Жиззах вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 12 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб,
жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорларини
бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда даъвогар томонидан қўшимча
божхона тўловларини ҳисоблашда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд
экспертиза марказининг хулосалари асос қилиб олинганлиги, бироқ
экспертиза маркази жавобгар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни тўлиқ
ўрганмасдан, юзаки ва бир томонлама хулоса берганлиги, мазкур ҳолат
бўйича маъмурий судда иш кўриб чиқилиб, жамият раҳбарининг хаттиҳаракатларида қонунбузилиш ҳолатлари мавжуд эмаслиги сабабли
маъмурий суд томонидан жамият раҳбарига нисбатан иш юритиш
тугатилганлиги, жавобгар раҳбари ҳужжатларни сохталаштирмаганлиги,
даъвогар томонидан Хитой давлатига юборилган сўров хатининг жавоби
тақдим қилинмаганлиги, даъвогарнинг даъво талабига асос қилиб келтирган
ҳолатларини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслиги, бундай ҳолатда низо
тадбиркор фойдасига ҳал этилиши лозимлиги, ушбу ҳолатларга қуйи судлар
томонидан тегишли ҳуқуқий баҳо берилмаганлигини кўрсатган
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни жавобгар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятида
келтирилган важлар асоссиз эканлиги, қуйи судлар томонидан иш ҳолатлари
тўлиқ ўрганилганлиги ва даъвогарнинг даъво талабларига асос қилиб
келтирган ҳолатларига тегишли ҳуқуқий баҳо берилиб, қонуний ва
асослантирилган суд қарорлари қабул қилинганлиги, жавобгар номига
08004/30.12.2021/0009995-сонли божхона юк декларацияси билан “эркин
муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган 6 (олти) дона
“SHACMAN” русумли юк автотранспорт воситаларига утилизация
йиғимларидан имтиёзлар нотўғри қўлланилганлиги, ушбу ҳолат экспертиза
хулосалари, товарларни классификациялаш гуруҳи ва комиссия хулосалари
билан тасдиқланишини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни
рад этиб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни
янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация
шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар номига Хитой
давлатининг “Shaanxi Hexinshenghua Trading Co., Ltd” компаниясидан
2021 йил 10 декабрдаги HXSH1012-сонли инвойс асосида олиб келинган,
умумий қиймати 180 000 АҚШ долларига тенг бўлган, техник паспортига
кўра, VIN рақамлари LZGJD8K18MX129736, LZGJD8K1ХMX129737,
LZGJD8K11MX129738,
LZGJD8K13MX129739,
LZGJD8K1ХMX129740
ва LZGJD8K11MX129741 бўлган 6 дона “SHACMAN (кабина L3000) модель
SX11858J501” русумли юк автотранспорт воситалари ТИФ ТНнинг
“8704239109” коди билан таснифланиб, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сонли қарори
(бундан буён матнда ПҚ-4230-сонли қарори деб юритилади) асосан импорт
божхона божидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
“Коронавирус пандемияси даврида ташқи иқтисодий фаолият, туризм ва
қурилиш соҳаларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида” 2020 йил 30 октябрдаги 665-сонли қарори (бундан буён матнда
ВМ-665-сонли Қарори деб юритилади)га асосан утилизация йиғимидан
имтиёз қўлланилган ҳолда 2021 йил 30 декабрь куни Жиззах вилояти
божхона
бошқармасининг
“Жиззах”
ТИФ
божхона
постида
08004/30.12.2021/0009995-сонли божхона юк декларацияси билан “Эркин
муомалага чиқариш” (ИМ-40) божхона режимига расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси 201-моддасининг биринчи
қисмига кўра, товарлар чиқариб юборилганидан кейин божхона органлари,
агар божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилишлари мавжуд деб тахмин
қилиш учун етарли ва тасдиқланган асослар мавжуд бўлса, божхона
назоратини амалга оширишга, шу жумладан божхона аудити усуллари
асосида амалга оширишга ҳақли.
Шунга кўра, даъвогарнинг 2022 йил 21 майдаги 1171их-сонли қарори
қабул қилиниб, ушбу қарор асосида даъвогарнинг аудит бўлими томонидан
жавобгар номига олиб келинган 6 (олти) дона “SHACMAN” русумли юк
автотранспорт воситаларига нисбатан утилизация йиғимидан имтиёз тўғри
қўлланилганлигини ўрганиш, яъни товарлар чиқариб юборилгандан кейинги
божхона назорати ўтказилган.
Ўтказилган
божхона
назорати
натижасида
жавобгарга
Хитой давлати томонидан берилган юк автотранспорт воситалари учун
2021 йил 10 октябрдаги WEK08KX00129736, WEK08KX00129737,
WEK08KX00129738, WEK08KX00129739, WEK08KX00129740 ҳамда
WEK08KX00129741 рақамли тех паспортлар юзасидан ўтказилган судга оид
ҳужжатларнинг техник-криминалистик экспертизаси натижалари бўйича
Жиззах вилояти ИИБ ЭКБнинг 2022 йил 27 июндаги 412-сонли хулосасида
мазкур техник паспортлар “DAVLAT BELGISI” корхонаси қоидаларига риоя
этилмаган ҳолда тайёрланганлиги, улардаги қизил рангли тўртбурчак
шаклидаги штамп ва қизил рангли юлдуз белгили айлана муҳр ҳамда QR
кодлар рангли принтерда чоп этиш усули ёрдамида тайёрланганлиги,
шунингдек ўтказилган автотехник экспертизалар натижаларига оид
экспертиза марказларининг хулосаларига кўра жавобгар томонидан олиб
келинган “SHACMAN (кабина L3000) модель SX11858J501” русумли юк
транспорт воситаларининг тўла вазни 21 тонна эмас балки 18 тоннага тенг
эканлиги кўрсатилганлиги, Жиззах вилоят божхона бошқармаси Товарларни
классификациялаш гуруҳининг 2022 йил 11 июлдаги 1716их,
12 августдаги 2017их ва 24 августдаги 2135их-сонли хулосаларига кўра,
жавобгар томонидан орлиб келинган 6 дона “SHACMAN (кабина L3000)
модель SX11858J501” русумли юк транспорт воситалари ТИФ ТНга асосан
“8704239109” коди билан эмас, балки “8704229109” коди билан
таснифланиши лозимлиги аниқланган ва мазкур юк автотранспорт
воситаларига қонунчилик талабларига кўра утилизация йиғимларидан
имтиёзлар нотўғри қўлланилган деб топилган.
Шу боис даъвогар утилизация йиғимлари учун божхона тўловларини
ихтиёрий тўлаш бўйича жавобгарга 2022 йил 25 августда талабнома юборган.
Бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада даъвогар утилизация йиғимини ундириш бўйича судга даъво
аризаси билан мурожаат этган.
Биринчи ва апелляция инстанцияси судлари даъвогарнинг даъво
талабини қаноатлантиришда қуйидагиларга асосанланган.
Жумладан, ВМ-665-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошиси
билан 2022 йил 31 декабрга қадар юк ташиш учун мўлжалланган янги
транспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8704 22, 8704 23) ҳамда махсус
мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8705 10, 8705 40,
8705 90)га утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Автомобиль транспортида
юк ташувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида” 2021 йил 19 августдаги ПҚ-5225-сонли қарори билан
ПҚ-4230-сон қарори 9-банднинг учинчи хатбошисидан “8701 20,” , “8704 22,”
ва “,8716 31, 8716 39” рақамлари чиқариб ташланган ва ушбу қарор 2021 йил
20 ноябрдан кучга кириши ҳамда ВМ-665-сонли қарорининг 1-бандидаги
иккинчи хатбоши чиқариб ташланиши белгиланган ва мазкур қарор билан
2022 йил 31 декабрга қадар юк ташиш учун мўлжалланган янги транспорт
воситалари (ТИФ ТН коди 8704 23)га утилизация йиғимининг ноль ставкаси
қўлланилиши кўрсатилган.
Жавобгар томонидан Хитой давлатидан олиб келинган “SHACMAN
(кабина L3000) модель SX11858J501” русумли юк транспорт воситалари
2021 йил 20 ноябрь кунига қадар “ТИФ ТН коди 8704 22,” билан, яъни
умумий оғирлиги 20 тоннагача бўлган транспорт воситалари сифатида
импортга расмийлаштирилган бўлса, 2021 йил 20 ноябрдан кейин айнан
ушбу моделдаги транспорт воситалари фақат “ТИФ ТН коди 8704 23” билан,
яъни умумий оғирлиги 20 тоннадан ортиқ бўлган транспорт воситалари
сифатида импортга расмийлаштирилган.
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази
Сирдарё, Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоят бўлимларининг
хулосаларида жавобгар номига импорт қилинган “SHACMAN (кабина L3000)
модель SX11858J501” русумли юк транспорт воситаларининг тўла вазни
18 000 кг (18 тн.) бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.
Жиззах вилоят божхона бошқармаси Товарларни классификациялаш
гуруҳи (комиссия)нинг 2022 йил 11 июлдаги, 13, 24 августдаги хулосалари
ҳамда Жиззах вилояти божхона бошқармасининг 2022 йил 12 июлдаги
1717их ва 13 августдаги 2025их-сонли комиссия хулосаларида жавобгар
номига 08004/30.12.2021/0009995-сонли божхона юк декларацияси билан
“эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган 6 (олти)
дона “SHACMAN” русумли юк автотранспорт воситаларига утилизация
йиғимларидан имтиёзлар нотўғри қўлланилганлиги натижасида жами
3 619 268 977,50 сўм (импорт божхона божи 2 682 320 850 сўм, ҚҚС
402 348 127,50 сўм, утилизация йиғими 534 600 000 сўм) божхона тўловлари
ундирилмаган деб топилиши кўрсатиб ўтилган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди жавобгар номига
08004/30.12.2021/0009995-сонли божхона юк декларацияси билан “эркин
муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган 6 (олти) дона
“SHACMAN” русумли юк автотранспорт воситаларига утилизация
йиғимларидан имтиёзлар нотўғри қўлланилганлиги экспертиза хулосалари,
товарларни классификациялаш гуруҳи ва комиссия хулосалари, тарафлар
вакилларининг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб,
даъвони қаноатлантирган. Апелляция инстанцияси суди эса биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ
аниқламасдан, даъвони қаноалантиришни рад этиш ҳақида барвақт хулосага
келган деб ҳисоблайди.
Хусусан, қуйи судлар жавобгар томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар
(олди-сотди шартномалари, инвойслар, рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари,
транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлари ҳамда ишлаб
чиқарувчи томонидан берилган транспорт воситаларига тегишли
ҳужжатлар)нинг ҳақиқийлиги, яъни сохта ёки сохта эмаслиги ҳолатларини
аниқлаш тартибини ўрганмаган.
Шунингдек, ишдаги ҳужжатларга кўра, автотранспорт воситаларининг
тўла вазнини аниқлаш интернетдаги маълумотлар асосида амалга оширилган
ва бу ҳақда тегишли хулосалар берилган. Бироқ, судлар мутахассис
(эксперт)лар томонидан жавобгар номига импорт қилинган автотранспорт
воситаларининг тўла вазнини аниқлаш жойига чиқиб амалга оширилган
(оширилмаган)лигига,
жавобгарнинг
Ўзбекистонда
транспорт
воситаларининг юк кўтариш қобилиятини аниқлайдиган ускуналарнинг ўзи
мавжудл эмаслиги ҳақидаги важларига тегишли ҳуқуқий баҳо берилмаган.
Бундан ташқари, апелляция инстанцияси судининг қарорида
апелляция шикоятидаги бирорта важга баҳо берилмаган. Ваҳоланки,
ИПК 280-моддасининг иккинчи қисмида апелляция инстанцияси судининг
қарорида апелляция шикоятида (протестида) келтирилган ҳал қилув
қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текшириш тўғрисида талаб
билдирилишига доир асослар, апелляция шикояти (протести) юзасидан ёзма
фикрда баён қилинган важлар, апелляция инстанцияси суди томонидан
аниқланган иш ҳолатлари; суднинг ушбу ҳолатлар тўғрисидаги хулосалари
учун асос бўлган далиллар; суд қарорни қабул қилишда амал қилган
қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; суднинг у ёки бу
далилларни рад этишига ва ишда иштирок этувчи шахслар ҳавола қилган
қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўлламаганлигига доир
сабаблар кўрсатилиши кераклиги белгиланган.
Жумладан,
жавобгарнинг
апелляция
шикоятида
транспорт
воситаларининг техник паспортларида унинг умумий оғирлиги 21 000 кг
(21 тн.)ни ташкил этиши кўрсатилганлиги, экспертлар томонидан мазкур
ҳолатлар тўлиқ ўрганилмасдан нотўғри хулосалар берилганлиги, қайд
этилган ҳолатларни тўлиқ ўрганиш ва экспертиза хулосаларига баҳо бериш
мақсадида тегишли мутахассисларни ёки экспертларни ишга жалб қилиш, иш
бўйича берилган экспертиза хулосаларининг асосли ёки асоссиз эканлигини
ўрганиш, мазкур ҳолатлар бўйича жавобгар раҳбарига нисбатан даъвогар
ходими томонидан тузилган маъмурий баённома ва тўпланган ҳужжатлар
асослантирилмаганлиги сабабли жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди
томонидан жамият раҳбарига нисбатан қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик
тўҳғрисидаги иш бўйича иш юритиш тугатилганлиги, ушбу ҳолат
жамиятнинг фаолияти қонунбузилиш ҳолатлари мавжуд эмаслигини
тасдиқлаши ҳақида важлар келтирилган ва даъвогарнинг даъво талабини рад
этиш сўралган.
Апелляция инстанцияси суди шикоятдаги ушбу важларни ўрганмаган
ва жавобгар томонидан сўралаётган транспорт воситаларининг техник
паспортларида унинг умумий оғирлиги 21 000 кг (21 тн.)ни ташкил этиши
кўрсатилганлиги ҳолатларига аниқлик киритмаган. Натижада суд томонидан
асослантирилмаган қарор қабул қилинган.
Кассация инстанияси суди мажлисида иштирок этган жавобгар вакили
қайд этилган ҳолатларни ўрганиб, ушбу масалада суддан ёрдам беришни
сўраган.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати жавобгар вакилининг важларига,
транспорт воситаларининг техник паспортларида унинг умумий оғирлиги
21 000 кг (21 тн.) эканлиги кўрсатилганлиги, амалда ушбу транспорт
воситаларининг умумий оғирлиги ва юк кўтариш қобилияти қанчани ташкил
этишига аниқлик киритиш мақсадида суд ишга мутахассис жалб қилиш ёки
экспертиза тайинлаш масаласини ҳал қилиши лозим эди деб ҳисоблайди.
ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг
4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув
қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати
бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли эканлиги белгиланган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда биринчи ва апелляция
инстанцияси судлари томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ
ўрганилмаган. Шу сабабли судлов ҳайъати, кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, биринчи ва апелляция инстанцияси суди қарорларини
бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига
юборишни лозим топади.
Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда ишда иштирок этувчи
шахсларнинг важларини тўлиқ ўрганиши, жавобгарнинг важларига баҳо
бериш учун ишга мутахассис жалб қилиш ёки экспертиза тайинлаш
масаласини ҳал қилиши, жавобгар томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар
(олди-сотди шартномалари, инвойслар, рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари,
транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлари ҳамда ишлаб
чиқарувчи томонидан берилган транспорт воситаларига тегишли
ҳужжатлар)нинг ҳақиқийлиги, яъни сохта ёки сохта эмаслиги ҳолатларини
аниқлаши, жавобгар раҳбари О.Султоновга нисбатан қўзғатилган маъмурий
ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қабул қилинган жиноят ишлари
бўйича Жиззах шаҳар судининг 2022 йил 9 декабрдаги қарорида баён этилган
ҳолатларнинг мазкур ишга алоқадорлигини ўрганиб, унга тегишли ҳуқуқий
баҳо бериши, ишдаги ва янгидан тақдим этадиган далилларга баҳо бериб,
моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ишни
кўриш натижаси бўйича қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул
қилиши, суд харажатларини, шу жумладан ишни кассация инстанцияси
судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатларни
ИПКнинг 118-моддасига асосан тақсимлаши лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Bek Universal Invest” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Зомин туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 ноябрдаги ҳал
қилув қилув қарори ва Жиззах вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 12 январдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун Фориш
туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б.Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И.Таджиев
В.Сатторова