← Назад
Решение #590944 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 276 | — | law | |
| нинг | 539 | — | law | |
| онуни | 3 | — | law | |
| ФКнинг | 228 | — | law | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| онуни | 17 | — | law | |
| нинг | 9 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| онуннинг | 31 | — | law | |
| мазкур низо ИПК | 30 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 279 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2202/11304-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья Д.С.Акрамова
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья Б.Мамадалиев
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 5 июнь
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида, вилоят
суди судьяси Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
И.Турсунов ва М.Умаровлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Р.Зокировнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар раҳбари Д.Юсупов (паспорт
асосида), учинчи шахс HHHHHH раҳбари Г.Исроилов (паспорт асосида),
GGGGGG раҳбари М.Хасанов жавобгар вакили А.Ваҳобов (ишончнома
асосида) иштирокида, даъвогар XXXXXXXнинг жавобгар YYYYYYYYYни
даъвогар XXXXXXга тегишли бўлган марказий идора биносидан мажбурий
тартибда чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 29 мартдаги ҳал қилув
қароридан норози бўлиб, даъвогар XXXXXXX томонидан келтирилган
апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни, вилоят судининг
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
XXXXXXX (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, YYYYYYYYY (кейинги ўринларда
матнда “Жавобгар” деб юритилади)ни даъвогар XXXXXXга тегишли бўлган
марказий идора биносидан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ажримлари билан Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят
ҳудудий бошқармаси, Фарғона шаҳар ҳокимлиги, "Сабзавоткор Оби-хаёт" Сув
истеъмолчилари уюшмаси, Акциядорлик тижорат "Халқ банки”, HHHHHH,
GGGGGG низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахслар сифатида жалб этилган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 28 декабрь кунги ажрими билан
даъвогарнинг жавобгарни XXXXXXга тегишли бўлган Фарғона шаҳар,
“Х.Ибрагимова” МФЙ, Баҳор кўчаси, 13-уйдаги марказий идора биносининг
1-қаватидаги барча хоналари ва бинони ёнига илгари ёпиштирилиб барпо
этилган ёпиқ айвонни бўшаттириб кўчириш ҳақидаги қўшимча даъво аризаси
қабул қилинган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 29 март кунги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси ва қўшимча даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилиб, олдиндан тўланган &&&&& сўм давлат божи ва
24 000 сўм почта харажати даъвогар XXXXXXX зиммасида қолдирилиши
ҳамда ортиқча тўланган &&&&$$ сўм давлат божи даъвогарга қайтарилиши
белгиланган.
Мазкур ажримдан норози бўлиб даъвогар судга апелляция шикояти билан
мурожаат қилиб, биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ
ўрганилмаганлиги, далилларга баҳо берилмаганлиги, даъвогарнинг важларига
эътибор қаратмай, бир томонлама қарор чиқарганлиги, жавобгар томонидан
XXXXXXга киритиши лозим бўлган улушларни ҳам киритмаганлигини,
ҳақиқатдан ҳам тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномаси давлат
рўйхатидан ўтказилмаганлигини, шундай бўлсада суд қарори билан молмулклардан фойдаланганлик учун ҳақ ундириб берилганлигини баён қилиниб,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъво
талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўралган.
Суд мажлисида даъвогар раҳбари Д.Юсупов апелляция шикоятини қўллабқувватлаб, апелляция шикоятида келтириб ўтган важларини такрорлаб, уни
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили таъсисчи ва учинчи шахс HHHHHH
раҳбари Г.Исроилов ўз кўргазмасида апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб,
биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлигини,
фермер хўжалиги XXXXXX таъсисчиларидан бири ҳисобланишини,
жавобгарни улуши фақат қоғозда қолганлигини, сабаби улуш сифатида
киритган пул маблағи орадан қисқа вақт ўтгандан сўнг ишлаб чиқариш
фаолиятига сарфлаш учун қайтариб олинганлигини, шу билан қайтиб улуш
киритмаганлигини, жавобгар XXXXXXни ишлари билан шуғулланмаслигини,
ижара шартномаси тузилган вақтдан бери ижара ҳақини тўламаганлигини,
низодаги бинони гаровга қўйиб кредит олганлиги ҳамда ушбу кредитни
охиригача тўлаб бермаганлигини, жавобгар бинонинг биринчи қаватини тўла
эгаллаб олиб иккинчи қаватга кириш йўлини тўсиб қўйганлигини, жавобгарни
бинодан чиқариш кераклигини, XXXXXX ўзи бинодан фойдаланмоқчи
эканлигини, биринчи инстанция суди томонидан мазкур ҳолатларга баҳо
берилмаганлигини баён қилиб, шикоятни тўлиқ қаноатлантириб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида учинчи шахс GGGGGG раҳбари М.Ҳасанов апелляция
шикоятини қўллаб-қувватлаб, фермер хўжалиги XXXXXXни таъсисчиларидан
бири ҳисобланишини, шикоятда келтирилган барча важлар асосли эканлигини,
жавобгар
бинони биринчи қаватида ўзини манфаатида фойдаланиб
келаётганлигини, ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини бажармаётганлигини
билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили А.Ваҳобов апелляция шикоятига эътироз
билдириб, даъвони тан олмасдан, даъвогар вакиллари билан бир неча марта
келишиш тўғрисида таклиф билан мурожаат қилганлигини, даъвогар вакиллари
келишувга кўнмаганликларини, мазкур XXXXXXда таъсисчи эканлигини,
ҳақиқатдан ҳам ижара шартномаси тузилганлигини, бироқ ушбу шартнома
давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини, даъвогар вакиллари билан бир неча
марта келишиш учун мурожаат қилганлигини, бироқ жойида бўлмаганлиги
учун
даъвогар
вакилларини
топишнинг
имкони
бўлмаганлигини,
YYYYYYYYY сутни қайта ишлашни ташкил этиш мақсадида банкдан кредит
олишда
ижара ва гаров шартномаларини тузишдан олдин агросаноат
фирмасида таъсисчилар иштирокида умумий йиғилишлар ўтказилганлигини ва
таъсисчилар ушбу шартномаларни тузишга розилик берганликларини,
YYYYYYYYY бинони биринчи қаватини ишлатиб келаётганлигини ва водийда
“сырный палочка” номли пишлоқни ягона ишлаб чиқарувчиси ҳисобланишини,
ишлаб чиқаришни янада кенгайтирмоқчи бўлганлиги учун тадбиркорликни
ривожлантириш асносида маҳаллий дастурга киритилганлигини, пишлоқ
цехида 7 нафар, фермер хўжалигида 15 нафар ходим ишлаб келишини,
YYYYYYYYYни XXXXXXдаги улуши 2010 йил 13 февраль кунги қайта
рўйхатдан
ўтказилган
Уставига
асосан
85,52 фоизни ташкил этишини, бинодан таъсисчини чиқариш ҳақидаги масала
таъсисчилар умумий йиғилишида муҳокама қилинмаганлигини, ижара
шартномаси фақат рўйхатдан ўтказилмаганлиги учун ҳақиқий эмас деб
топилганлигини, XXXXXX ва "Сабзавоткор Оби-хаёт" СИУ умуман фаолият
олиб бормаслигини, фермер хўжалиги XXXXXXни розилиги билан бино ва
атрофида катта таъмирлаш ишларини амалга оширганлигини, канализация,
электр ҳамда сув тизимини ўтказганлигини баён қилиб, биринчи инстанция
суди тўғри қарор қабул қилганлигини билдириб, апелляция шикоятини рад
қилишни сўради.
Учинчи шахслар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
Агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси, Фарғона шаҳар ҳокимлиги,
"Сабзавоткор Оби-хаёт" Сув истеъмолчилари уюшмаси, АТ "Халқ банки” суд
мажлиси вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган тартибда
огоҳлантирилган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси ва 274-моддасининг
тўртинчи қисмида белгиланган қоидаларга асосланиб ишни учинчи шахслар
вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Апелляция судлов ҳайъати, ишда иштирок этаётган тарафлар
вакилларининг кўргазмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъво аризани қаноатлантириш ҳақида
янги қарор қабул қилишни, суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни
лозим топади.
ИПКнинг 276-моддасига асосан суд ишни апелляция инстанциясида кўриш
чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва
асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни
аниқлаши мумкин. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Биринчи инстанция
судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар апелляция инстанцияси
суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди.
Иш ҳужжатларига кўра, Фарғона шаҳар “Сабзавоткор” ширкат
хўжалигини
фермер
хўжаликларига
айлантириш
бўйича
махсус
комиссиясининг 2006 йил 15 июлдаги №26-сонли баённомаси ижроси бўйича
Фарғона шаҳар ҳокимининг 2007 йил 26 март кунги №231-сонли қарори билан
янги ташкил этилаётган XXXXXXга “Сабзавоткор” ширкат хўжалигига
тегишли бўлган маъмурий бино иншоотлари ва бошқа мулклар берилиб, мазкур
мулклар далолатнома асосида XXXXXXга топширилган. Фарғона шаҳар
ҳокимининг 2007 йил 12 октябрь кунги №860-сонли қарори билан XXXXXXX
“Сабзавоткор” ширкат хўжалигининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Фарғона шаҳар, Симтепа МФЙ, Баҳор кўчаси 13г уй манзилдаги
470,73 м2дан иборат бўлган 15:20:01:05:01:1038 кадастр рақами берилган
маъмурий бино даъвогар XXXXXX номига фирма мулки сифатида
расмийлаштирилган.
Низоли бинонинг 2-қаватидаги 3 та хонаси 2014 йилдаги техник хужжат
бўйича “Сабзавоткор Оби-хаёт” Сув истеъмолчилари уюшмасига фойдаланиш
учун берилган. Мазкур уюшма ҳозирда давлат рўйхатидан чиқарилмаган.
Ижарага берувчи XXXXXX ва ижарага олувчи YYYYYYYYY ўртасида
2011 йил 8 февраль куни 9-сонли низоли бинонинг 1-қавати, яъни 235,37 м2
майдони уч йил муддатга ижара бериш ҳақида шартнома расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
матнда “ФК” деб юритилади) нинг 539-моддасига кўра, мулк ижараси
шартномаси бир йилдан ортиқ муддатга мўлжалланган бўлса, тарафлардан
биронтаси юридик шахс бўлган ҳолларда эса, муддатидан қатъи назар, ёзма
шаклда тузилиши шарт. Кўчмас мулк ижараси шартномаси давлат рўйхатидан
ўтказилиши лозим.
Даъвогарнинг жавобгарга нисбатан тарафлар ўртасида тузилган ижара
шартномасини бекор қилиш ва ижара ҳақини ундириш ҳақидаги даъво аризаси
биринчи инстанция суди томонидан қаноатлантирилган. Фарғона вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 6 декабрь кунги қарори
билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилинган ва иш
бўйича янги қарор қабул қилиниб, даъвони қаноатлантириш рад этилган, ижара
шартномаси давлат рўйхатидан ўтмаганлиги учун ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги
сабабли унинг оқибатлари қўлланилиб, даъвогар XXXXXX фойдасига
24 545 000 сўм бинодан фойдаланганлик ҳақи ундирилган.
Даъвогар 2022 йил 18 январь куни жавобгарга таарфлар ўртасида тузилган
ижара шартномаси ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли 2022 йил 26 январь
куни бинони ихтиёрий равишда бўшатиш, акс холда судга мурожаат этиш
ҳақидаги талабномани почта орқали жавобгар юборган. Жавобгар бинони
ихтиёрий бўшатмаганлиги учун судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддаси биринчи
қисмига асосан бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди
(устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорларда
улушларга бўлинган хўжалик жамияти масъулияти чекланган жамият деб
ҳисобланади. Даъвогар XXXXXX ташкилий-ҳуқуқи шакли бўйича масъулияти
чекланган жамияти сифатида таъсисчилар томонидан ташкил этилган.
ФКнинг 228-моддасига асосан мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг
қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация).
ФКнинг 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий
эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича
олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан
олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган
хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар
битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган
бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.
Даъвогар юқоридаги ФКнинг 114 ва 228-моддаларида ҳамда “Ижара
тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси биринчи
қисмида назарда тутилган, яъни ижара шартномаси тўхтатилгач, ижарачи мулк,
ер ва бошқа табиий ресурсларни шартномада айтиб ўтилган ҳолатда ижарага
берувчига ўз вақтида қайтаришга мажбур деган нормасига асосланиб,
жавобгарни ўзига тегишли бўлган маъмурий бинонинг биринчи қаватидан ва
ёнидаги айвондан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган.
Даъвогарнинг уставига кўра, таъсисчилар YYYYYYYYY (85,82%),
HHHHHH (11,23%) , GGGGGG (2,95% улушга эга). Уставнинг 6.2-бандига
кўра, XXXXXXнинг мол-мулки ва маблағлари устав фондидаги улушларга
мутаносиб равишда таъсисчиларга тегишли ҳисобланади.
2010 йил 20 ноябрь кунги таъсисчиларнинг умумий йиғилишида банкдан
кредит олиш учун бинони гаровга қўйишга розилик берилган. 2010 йил
1 декабрь кунги таъсисчиларнинг умумий йиғилишида бинони 1-қаватида
сутни қайта ишлайдиган замонавий ускуналарни олиб келиб ўрнатиш учун
YYYYYYYYYга уч йил муддатга (кейинчалик муддатини узайтириш ҳуқуқини
бергани ҳолда), марказий идора биносини мукаммал таъмирлашга
сарфлайдиган харажатларини қоплаш мақсадида ижара ҳақини тўлашдан уч
йил муддатга озод қилиш, солиқларни ва коммунал хизматларини тўлаш шарти
билан ижарага бериш ҳақида қарор қабул қилинган. XXXXXX ва жавобгар
ўртасида 2011 йил 8 февраль кунги 9-сонли ижара шартномаси
расмийлаштирилган, бироқ шартнома давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги
учун 4-1501-2102/3131-сонли иқтисодий ишда қабул қилинган суд қарорида
мазкур ижара шартномаси ҳақиқий эмас битим деб топилган.
Жавобгар бинони бир қисмини ижарага олган вақтдан бошлаб ҳозирга
қадар тадбиркорлик фаолиятини олиб бориб, объектдан шу мақсадда
фойдаланиб келмоқда.
“Ижара тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни (кейинги
ўринларда матнда “Қонун” деб юритилади) нинг 9-моддасига кўра, мол-мулкни
ижарага бериш ана шу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқининг бошқа кишига
ўтказилишига олиб келмайди.
Қонуннинг 17-моддасига кўра, ижара шартномаси тўхтатилгач, ижарачи
мулк, ер ва бошқа табиий ресурсларни шартномада айтиб ўтилган ҳолатда
ижарага берувчига ўз вақтида қайтаришга мажбурдир.
Гарчи биринчи инстанция суди жавобгар XXXXXXнинг таъсисчиси
ҳисобланганлиги, шунингдек таъсисчи (улушдор)ни XXXXXXга тегишли
бўлган бино-иншоотлардан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум этиб бўлмайди
деган ҳамда жавобгарни мажбурий тартибда чиқаришга асослар мавжуд эмас
деган асослар билан даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
барвақт ҳулосага келган.
Зеро, Қонуннинг 31-моддасига кўра, ижара шартномасини тузиш, бажариш
ва тўхтатиш масалалари юзасидан ижарачилар билан ижарага берувчилар
ўртасидаги низолар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган
тартибда тегишли суд томонидан ҳал этилади.
Биринчи инстанция суди жавобгарни даъвогарнинг таъсисчиси сифатида
баҳолаган бўлсада, бироқ мазкур низо ИПКнинг 30-моддаси, “Масъулияти
чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунида белгиланган нормалар билан эмас, балки ФКнинг
34-боби ҳамда 2-боби (114, 228-моддалари) талабларидан келиб чиқиб ҳал
қилинишига эътибор қаратмаган.
Бинобарин, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 279-моддасига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг
аниқланмаганлиги, иқтисодий суди аниқланган деб ҳисоблаган иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш холатларига мувофиқ келмаслиги, моддий ёки
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги
иқтисодий суднинг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни,
даъвогарнинг жавобгар YYYYYYYYYни даъвогар XXXXXXга тегишли бўлган
Фарғона
шаҳар,
“Х.Ибрагимова”
МФЙ,
Баҳор
кўчаси,
13-уйдаги марказий идора биносининг 1-қаватидаги барча хоналаридан ва
бинони ёнига илгари ёпиштирилиб барпо этилган ёпиқ айвонни бўшаттириб
кўчириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Судлов ҳайъати суд харажатларини муҳокама қилиб, апелляция шикояти
қаноатлантирилганлиги сабабли, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни 9-моддаси талабидан келиб чиқиб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига &&&&&+&&&&! сўм давлат божи ва 24 000+30 000 сўм
почта харажати ундиришни, даъвогар ортиқча тўлаган &&&&$$ сўм давлат
божи суммасини республика бюджетидан қайтаришни лозим топади.
Зеро, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига
Илова билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”нинг 2-бандида иқтисодий
судларга бериладиган номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг
10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши, апелляция, кассация ва
назорат тартибида берилган шикоятлардан эса биринчи инстанция судида
кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи
миқдорида ундирилиши белгиланган.
Бинобарин, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунига Илова билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”нинг 2-банди,
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 2, 34-боби, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42, 68, 118, 260, 278-279моддалари талабларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
XXXXXXXнинг апелляция шикояти қаноатлантирилсин ҳамда Фарғона
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 29 март кунги ҳал қилув қарори
бекор қилинсин.
Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин.
Даъвогар XXXXXXXнинг даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар YYYYYYYYY даъвогар XXXXXXга тегишли бўлган Фарғона
шаҳар, “Х.Ибрагимова” МФЙ, Баҳор кўчаси, 13-уйдаги марказий идора
биносининг 1-қаватидаги барча хоналаридан ва бинони ёнига илгари
ёпиштирилиб барпо этилган ёпиқ айвондан мажбурий тартибда чиқарилсин.
Даъвогар XXXXXXX томонидан ортиқча тўланган &&&&$$ сўм давлат
божи республика бюджетидан қайтарилсин.
Жавобгар YYYYYYYYY ҳисобидан даъвогар XXXXXXX фойдасига
биринчи инстанция учун &&&&& сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта
харажати, апелляция инстанцияси учун &&&&! сўм давлат божи ва 30 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Иш бўйича ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози тараф бир йил муддат ичида Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
кассация тартибида шикоят, прокурор (протест) келтириши мумкин.
Раислик этувчи
Б.Мамадалиев
Ҳайъат аъзолари
М.Умаров
И.Турсунов