Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2204/2704 Дата решения 05.06.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Иброхимжон Содиқжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "QUVA PAXTA TOZALASH" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "Мулк ва Сармояларни бахолаш" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1088534 Claim ID 3296810 PDF Hash 9b6e95b4a6ad9de3... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 274-моддаси нинг 274 law
онунининг 181-моддаси онуни 181 law
нинг 17-моддаси нинг 17 law
онуннинг 181-моддаси онуннинг 181 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2204/2704-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Х.Жамолиддинов Апелляция инстанциясида маърузачи судья И.Турсунов ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 5 июнь Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида, вилоят суди судьяси Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умматова ва И.Турсуновлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Абдусатторовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари А.М. ва Л.М. (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ХХХХ” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгарлар “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти ва “ХХХХ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан жавобгарлар томонидан бажарилган “ХХХХ” акциядорлик жамияти ва унга қарашли пахта пунктларининг бино-иншоотлари ва мол-мулкларининг бозор қийматини аниқлаш бўйича 2021 йил 17 ноябрь кунги 262-сонли баҳолаш ҳисоботини ва мазкур ҳисоботнинг ҳаққонийлиги юзасидан ўтказилган 2022 йил 27 январь кунги 2-рақамли экспертиза хулосасини ишончли эмас деб эътироф этиш ҳамда жамият бино-иншоотлари ва мол-мулкларининг ҳақиқий бозор қийматини аниқлаш бўйича чоралар кўриш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 14 февралдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан даъвогар манфаатини кўзлаб берилган апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “ХХХХ” АЖ манфаатида Фарғона туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритиб, жавобгарлар “ХХХХ” МЧЖ ва “ХХХХ” МЧЖлар томонидан бажарилган “ХХХХ” АЖ ва унга қарашли пахта пунктларининг биноиншоотлари ва мол-мулкларининг бозор қийматини аниқлаш бўйича 2021 йил 17 ноябрь кунги 262-сонли баҳолаш ҳисоботини ва мазкур ҳисоботнинг ҳаққонийлиги юзасидан ўтказилган 2022 йил 27 январь кунги 2-рақамли экспертиза хулосасини ишончли эмас деб эътироф этишни ҳамда жамият биноиншоотлари ва мол-мулкларининг ҳақиқий бозор қийматини аниқлаш бўйича чоралар кўришни сўраган. Биринчи инстанция судининг ажрими билан ишга Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси, “ХХХХ” МЧЖ ва “ХХХХ” МЧЖ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 14 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгар “ХХХХ” МЧЖ томонидан бажарилган “ХХХХ” АЖ ва унга қарашли пахта пунктларининг биноиншоотлари ва мол-мулкларининг бозор қийматини аниқлаш бўйича 2021 йил 17 ноябрь кунги 262-сонли баҳолаш ҳисоботи ва мазкур ҳисоботнинг ҳаққонийлиги юзасидан “ХХХХ” МЧЖ томонидан ўтказилган 2022 йил 27 январь кунги 2рақамли экспертиза хулосаси ишончли эмас деб эътироф этилган, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Суд қароридан норози бўлиб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида апелляция шикояти киритиб, унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари апелляция шикоятига ўзгартириш киритиш ҳақидаги ариза тақдим этиб, унда Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 14 февраль кунги 4-1501-2204/2704-сонли ҳал қилув қарорини қисман бекор қилиб, иш бўйича баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясидан баҳолаш объекти қиймати тўғрисидаги хулосани талаб қилиш қисми бўйича янги қарор қабул қилишни сўраган. Судлов ҳайъатининг ажрими билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг апелляция шикоятига ўзгартириш киритиш ҳақидаги аризаси иш юритувга қабул қилинган. Жавобгарлар “ХХХХ” МЧЖ ва “ХХХХ” МЧЖ ҳамда ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси, “ХХХХ” МЧЖ ва “ХХХХ” МЧЖ лар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддаси 4-қисмига мувофиқ, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу боис судлов ҳайъати ишни жавобгарлар ва учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакиллари кўргазма бериб, “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 181-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги “Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-843-сонли қарорига мувофиқ, баҳолаш объектини баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси суднинг ажримига кўра баҳолаш объектини такрорий баҳолашдан ўтказиши ва баҳолаш объектининг қиймати тўғрисидаги хулосасини судга тақдим этиши белгиланган бўлса-да, бироқ суд томонидан “ХХХХ” АЖ ва унга қарашли пахта пунктларининг бино-иншоотлари ва мол- мулкларининг бозор қийматини аниқлаш бўйича қарор қабул қилинмаганлигини ва бошқа важларни баён қилиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини қисман бекор қилиб, иш бўйича баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясидан баҳолаш объекти қиймати тўғрисидаги хулосани талаб қилиш қисми бўйича янги қарор қабул қилишни сўради. Дастлабки суд мажлисида жавобгар “ХХХХ” МЧЖ вакили “ХХХХ” МЧЖ томонидан тайёрланган баҳолаш ҳисоботини ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш учун буюртмачи “ХХХХ” АЖ билан ўртада экспертиза хизматларини кўрсатиш бўйича 7-сонли шартнома тузилганлиги, шартномага мувофиқ 2022 йил 27 январь куни “ХХХХ” МЧЖнинг 262-сонли баҳолаш ҳисоботи бўйича 2сонли эксперт хулосаси тузилиб, буюртмачига тақдим қилинганлигини билдириб кўрсатув берди. Апелляция судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 сентябрдаги “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 744-сонли Қарорининг 1-бандига асосан 2019 йил пахта хом ашёси ҳосилидан бошлаб республика минтақаларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини ташкил этишнинг кластер шаклларини жорий этиш белгиланган. Қарорнинг 7-бандига кўра, “ХХХХ” акциядорлик жамияти, “ХХХХ” уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта тайёрлаш пунктларининг бино ва иншоотларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чоратадбирлар тўғрисида” 2018 йил 31 мартдаги 253-сон қарорининг 2-бандида назарда тутилган шартлар асосида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларига инвестициялар киритган ҳолда, 5 йил муддатда бўлиб тўлаш (тенг миқдордаги йиллик тўловлар) шарти билан баҳолаш қийматида сотиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинган бўлиб, унга кўра “ХХХХ” АЖ ва унга қарашли “Бўстон”, “Хонобод” ва “Қоратепа” пахта тайёрлаш масканлари “ХХХХ” МЧЖга бўлиб тўлаш шарти билан беришлик назарда тутилган. Бироқ қарор талаблари бажарилмаган. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида “ХХХХ” АЖ ва “ХХХХ” МЧЖ ўртасида “ХХХХ” АЖ ва унга қарашли пахта тайёрлов масканлари биноиншоотлари ва мол-мулкларининг бозор қийматини аниқлаш мақсадида 2021 йил 10 ноябрь куни “Кўрсатилган баҳолаш (консалтинг) хизмати учун” 172сонли шартнома тузилган. “ХХХХ” МЧЖ томонидан шартномага асосан баҳолаш объектлари қиймати бозор қиймати 37 975 968 917 сўмни ташкил этиши тўғрисидаги 262-сонли баҳолаш ҳисоботи буюртмачи “ХХХХ” АЖга тақдим қилинган. Мазкур баҳолаш ҳисоботини ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш учун буюртмачи “ХХХХ” АЖ ва “ХХХХ” МЧЖ ўртасида 2022 йил 17 январь куни экспертиза хизматларини кўрсатиш бўйича 7-сонли шартнома тузилиб, “ХХХХ” МЧЖ томонидан 2022 йил 27 январь куни “ХХХХ” МЧЖнинг “ХХХХ” АЖга тегишли бўлган пахта пунктларининг бино ва иншоотлари ҳамда молмулкларини бозор қийматини аниқлаш тўғрисидаги 2021 йил 17 ноябрь кунги 262-сонли баҳолаш ҳисоботи бўйича 2-сонли эксперт хулосаси “ХХХХ” АЖга тақдим қилинган. Даъвогарнинг сотилаётган мол-мулклари баҳоси бўйича “ХХХХ” МЧЖ билан якуний тўхтамга келинмаган. Ушбу бино-иншоотлар бўйича дастлабки шартномалар тузилган бўлса-да, лекин якуний шартномалар тузиш ишлари ниҳоясига етказилмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 744-сонли қарорида низодаги “Қува пахта тозалаш” АЖга тегишли бўлган пахта пунктларининг бино ва иншоотлари ҳамда мол-мулклари айнан “ХХХХ” МЧЖга сотилиши белгиланган бўлса-да, лекин ушбу қарорга ВМнинг 747-сонли қарори билан ўзгартириш киритилиб, “ХХХХ” АЖга қарашли “Хонобод” ва “Қоратепа” пахта тайёрлов масканлари “ХХХХ” МЧЖга берилиши белгиланган. Даъвогар “ХХХХ” АЖ томонидан жамият кўчмас мулклари ва асбоб ускуналарининг баҳолаш ишлари аниқ бажарилмаган ва бозор нархларига нисбатан арзон баҳоланган деб жавобгарлар “ХХХХ” МЧЖ ва “ХХХХ” МЧЖларга эътироз билдирилиб, жавобгарларга талабномалар тақдим қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 июлдаги 161-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш тартиби ҳақида”ги Низомнинг 23-бандига кўра экспертизанинг буюртмачиси эксперт хулосасига рози бўлмаган тақдирда ушбу эксперт хулосасини ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни судга юборишга ҳақлилиги кўрсатилган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 27 июль кунги ажримига асосан мазкур иқтисодий иш бўйича Фарғона вилояти, Қува тумани, “Гулобод” МФЙ, Пахтазавод кўчасида жойлашган “ХХХХ” АЖга тегишли бино ва иншоотлари ҳамда пахта пунктларининг бозор қийматини аниқлаш юзасидан тайёрланган баҳолаш ҳисоботи ва эксперт хулосасини ишончлилигини аниқлаш юзасидан низо бўйича комиссиявий экспертиза тайинланган. Биринчи инстанция судига 2023 йил 12 январь кунги Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 04/14-17-28-сонли хати, ушбу хатга баҳоланувчи объектларни баҳолаш материалларини баҳсли вазиятларда суд органлари сўровларига кўра экспертизадан ўтказиш бўйича Эксперт комиссиясининг 2022 йил 16 декабрь кунги 5-сонли хулосаси ва баҳоланувчи объектларни баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича Эксперт комиссияси йиғилишининг 5-02/2022-сонли баённомаси ҳамда экспертиза ўтказиш билан боғлиқ бошқа маълумотлар тақдим қилинган. Эксперт комиссияси хулосасига асосан, Фарғона вилояти, Қува тумани, “Гулобод” МФЙ, Пахтазавод кўчасида жойлашган “ХХХХ” АЖга тегишли бино ва иншоотлари ҳамда пахта пунктларининг бозор қийматини аниқлаш мақсадида “ХХХХ" МЧЖ баҳолаш ташкилотининг 2021 йил 17 ноябрь кунги 262-сонли баҳолаш ҳисоботи ҳамда ушбу баҳолаш ҳисоботининг ишончлилигини экспертизадан ўтказган “ХХХХ” МЧЖнинг 2022 йил 27 январь кунги 2-рақамли экспертиза хулосаси ҳаққоний эмас деб топилган. Эксперт комиссияси хулосасида “ХХХХ” МЧЖ баҳолаш ташкилоти томонидан 2021 йил 17 ноябрь кунги 262-сонли баҳолаш ҳисоботида баҳолаш мақсади кўрсатиб ўтилмаганлиги, баъзи бино-иншоотларнинг фойдали баландлиги учун тузатиш коэффициенти қўлланилмаганлиги, ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган жадвал кўрсатгичлари мос эмаслиги, зилзилабардошлик учун коэффициент нотўғри қўлланилганлиги, кўп йиллик ўсимликлар учун давлат статистикасининг 2015 йил 1 январь ҳолатига белгиланган индекси нотўғри қўлланилганлиги ва бошқа бир қатор камчилик ва хатолар аниқланган. Шунингдек, “ХХХХ” МЧЖ баҳолаш ташкилоти томонидан тайёрланган 2022 йил 27 январь кунги 2-рақамли экспертиза хулосасида бинонинг конструктив элементлар бўйича алоҳида нисбат оғирлиги жадвали ва ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган жадвал кўрсаткичлари мос келмаслиги, зилзилабардошлик учун коэффициент нотўғри қўлланилганлиги, фойдали баландлик учун коэффициент нотўғри қўлланилганлиги, капиталлик гуруҳи учун коэффициент нотўғри қўлланилганлиги, бинонинг фойдаланиш турига мос келмайдиган аналог танланганлиги, бинонинг конструкция турига мос келмайдиган аналог танланганлиги, баҳоловчи баъзи бир кўчар мулклар учун бир хил индекс (1,106) қўллаганлиги, баҳоловчи мулкларни ишлаб чиқариш туридан келиб чиққан ҳолда индексларни қўллаши кераклиги, баҳолаш ҳисоботида ҳисоб-китоб ишларида қўлланилган тузатишлар асослантирилмаганлиги каби камчилик ва хатолар кўрсатиб ўтилган. “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Қонун (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)нинг 17-моддасига кўра, баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш натижалари баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот билан расмийлаштирилиши, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот тузилган сана ва унинг тартиб (рўйхатдан ўтказилганлик) рақами; баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш учун асос; баҳолаш объектини баҳолашнинг мақсади; баҳолаш объектининг аниқланадиган қиймати тури; баҳоловчи ташкилотнинг номи, жойлашган ери (почта манзили); баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказган баҳоловчининг (баҳоловчиларнинг) малака сертификати тўғрисидаги маълумотлар; баҳолаш объектининг унинг қийматини аниқлаш санасидагига айнан идентификация қилиш имконини берадиган тавсифи, шунингдек баҳолаш объекти мулкдорининг реквизитлари; баҳолаш стандартлари, улардан фойдаланиш учун асос, баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишда фойдаланилган маълумотларнинг мазкур маълумотлар олинган манбалар кўрсатилган ҳолдаги рўйхати; баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш изчиллиги, шунингдек олинган натижани қўлланиш чегаралари; баҳолаш объектининг қиймати аниқланган сана; баҳоловчи ташкилот фойдаланадиган ҳамда баҳолаш объектининг миқдор ва сифат хусусиятларини белгилайдиган ҳужжатлар рўйхати, агар баҳолаш объектини баҳолаш бир нечта баҳоловчи томонидан ўтказилган бўлса, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш жараёнида улар томонидан бажарилган иш баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилиши, агар баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишда бозор қийматидан фарқланувчи қиймат аниқланган бўлса, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳони аниқлаш мезонлари ва баҳолаш объектининг бозор қийматини аниқлаш имкониятидан воз кечиш сабаблари кўрсатилган бўлиши кераклиги белгиланган. Қонуннинг 181-моддасига кўра, буюртмачи баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ишончлилиги тўғрисида олинган эксперт хулосасига рози бўлмаган тақдирда низо судда кўриб чиқилади. Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш материалларини низоли ҳолларда экспертизадан ўтказиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда эксперт комиссияси тузилади. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгарлар томонидан бажарилган “ХХХХ” АЖ ва унга қарашли пахта пунктларининг бино-иншоотлари ва молмулкларининг бозор қийматини аниқлаш бўйича 2021 йил 17 ноябрь кунги 262сонли баҳолаш ҳисоботини ва мазкур ҳисоботнинг ҳаққонийлиги юзасидан ўтказилган 2022 йил 27 январь кунги 2-рақамли экспертиза хулосасини ишончли эмас деб эътироф этиш ҳақидаги талаби юқоридаги қонун ва қонуности нормалари, қолаверса комиссиявий экспертиза хулосалари ва бошқа далиллар билан ўз исботини топганлиги боис, даъвогарнинг ушбу талабларини қаноатлантиришни лозим топиб, асосли хулосага келган. Гарчанд даъвогар апелляция шикоятида Қонунга кўра баҳолаш объектини баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси суднинг ажримига кўра баҳолаш объектини такрорий баҳолашдан ўтказиши ва баҳолаш объектининг қиймати тўғрисидаги хулосани судга тақдим этиши, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ва баҳолаш тўғрисидаги мазкур ҳисобот юзасидан баҳоловчи ташкилот экспертиза хулосасининг ишончлилигини аниқлаш учун баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси хулосаси фақат суд сўровига кўра, қонун хужжатларида белгиланган тартибда қабул қилиниши, баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот суд томонидан ҳаққоний эмас деб эътироф этилган тақдирда суд баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясидан баҳолаш объекти қиймати тўғрисидаги хулосани талаб қилишга ҳақлилиги, мазкур қонун хужжатларига зид равишда суд томонидан жамият ва унга қарашли пахта пунктларининг бино иншоотлари ва мол-мулкларнинг бозор қийматини аниқлаш бўйича ўз ваколати доирасида тегишли қарор қабул қилмаган деб важ келтирсада, судлов ҳайъати унинг бу важларини қабул қилмади. Чунки, биринчи инстанция суди томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ва экспертиза хулосаси ишончли эмас деб топилган бўлса-да, лекин даъвогар учинчи талаби бўйича аниқ талаб қўймасдан, балки жамият бино-иншоотлари ва мол-мулкларининг ҳақиқий бозор қийматини аниқлаш бўйича чоралар кўришни сўраган. Қонуннинг 181-моддаси еттинчи қисмига кўра, “Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг мазкур материалларнинг ишончлилигини аниқлашга доир хулосаси қонунчиликда белгиланган тартибда фақат суд ажримига кўра тайёрланади. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот суд томонидан ишончли эмас деб топилганда баҳолаш объектини баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси суднинг ажримига кўра баҳолаш объектини такрорий баҳолашдан ўтказади ва баҳолаш объектининг қиймати тўғрисидаги хулосасини судга тақдим этади” деб белгиланган. Зеро, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг жамият бино-иншоотлари ва молмулкларининг ҳақиқий бозор қийматини аниқлаш бўйича чоралар кўриш ҳақидаги талабини қаноатлантириш учун ҳуқуқий асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, даъвогарнинг ушбу талабини қаноатлантиришни рад қилиб, қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган. Судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятида ва вакилларнинг суд мажлисидаги тушунтиришларида баён қилинган бошқа важлари ҳам биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. ИПКнинг 278-моддаси 1-қисми 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақлилиги белгиланган. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилганларга асосан, апелляция судлов ҳайъати, апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг 2023 йил 14 февраль кунги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция инстанцияси суди учун даъвогардан республика бюджетига 1 500 000 сўм давлат божи ундиришни, даъвогар томонидан тўланган 30 000 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42, 68, 118, 274, 278-280-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ХХХХ” акциядорлик жамияти манфаатида киритган апелляция шикояти қаноатлантирилмасин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 14 февраль кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Даъвогар “ХХХХ” акциядорлик жамияти томонидан тўланган 30 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “ХХХХ” акциядорлик жамиятидан Республика бюджетига 1 500 000 сўм давлат божи ундирилсин. Бу ҳақда ижро варақа берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Раислик қилувчи Ҳайъат аъзолари Б.Мамадалиев М.Умматова И.Турсунов