← Назад
Решение #591016 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 12 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 46 | — | law | |
| онуннинг | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 5 июнь
4-1501-2302/4221-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида,
судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.И.
Толипов (2023 йил 5 май кунги 01-30/30-02-32/720-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, даъвогар НОМИнинг жавобгар НОМИдан 185 107 778 сўм тўлаб берган
пенсия пулини ва почта ҳаракатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар НОМИ судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар
НОМИдан 185 107 778 сўм тўланган пенсия пулини ва почта ҳаракатини ундиришни
сўраган.
Даъвогар вакили
суд мажлисида даъво талабини қаноатлантиришни,
жавобгарда ишловчи ходимларга Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг
Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг
12-моддасининг “б” бандига
асосан пенсия ёшига етмасдан имтиёзли пенсия тўланганини инобатга олишни сўради.
Ишни суд мажлисида кўриш учун тайинлаш ҳақидаги суд ажрими жавобгар
томонидан олингани почта алоқа хизматининг маълумотномаси билан тасдиқланади.
Суд жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси тўғрисида хабардор қилингани учун
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларида асосланиб ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини
ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддаси биринчи қисмида
ҳар ким қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, ишсизликда, шунингдек
боқувчисини йўқотганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий
таъминот ҳуқуқига эгалиги кафолатланган.
Иш материалларига қараганда, жавобгарда ишлаган Акбарова Махрамой,
Григорянц Олег Михайлович, Иралиев Фурқат Тургунович, Мирзаев Баҳодир
Юлдашевич, Ахмедова Дилбархон Эргашевна, Бахромов Ахмаджон Курбонович,
Хакимов Рустам Рахманбекович, Камолов Шухрат Ахломиддинович, Абдуллаев
Бахтиёр Саидвалиевич, Эсонмирзаев Мамасидик Эргашевич, Таджибаева Мубаракхон
Мусиновна,
Эрназаров Халилжон
Бойназарович,
Нишанбаев Равшанжан
Махамаджановичга
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия
таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг (бундан буён мантда Қонун деб юритилади) 12-
моддасининг биринчи қисмининг “б” бандига асосан ёши 5 йилга қисқартирилган
ҳолда пенсия тайинланиб, уларга 2022 йилни январь-декабрь оралиғида жами 185
107 778 сўм пенсияси тўланган. Жумладан, Акбарова Махрамойга 6 699 035,2 сўм,
Григорянц Олег Михайловичга 26 321 451,6 сўм, Иралиев Фурқат Тургуновичга
15 936 936,8 сўм, Мирзаев Баҳодир Юлдашевичга 17 013 850,4 сўм,
Ахмедова
Дилбархон Эргашевнага 4 424 670 сўм, Бахромов Ахмаджон Курбоновичга 6 905 794,2
сўм,
Хакимов Рустам Рахманбековичга 14 566 826,4 сўм, Камолов Шухрат
Ахломиддиновичга 21 672 015,8 сўм, Абдуллаев Бахтиёр Саидвалиевичга 12 341 627,8
сўм, Эсонмирзаев Мамасидик Эргашевичга 13 166 989,7 сўм, Таджибаева Мубаракхон
Мусиновнага 8 051 326,7 сўм, Эрназаров Халилжон Бойназаровичга 21 835 831,9 сўм,
Нишанбаев Равшанжан Махамаджановичга 16 171 422,1 сўм имтиёзли пенсия
тўланган
Қонуннинг 66-моддасининг иккинчи қисмига асосан “Мулкчилик шаклидан
қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар:
боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини
бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига
учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун;
ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига
қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б” бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни
тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган
маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади.”
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги
357-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга
харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандида “Пенсионернинг
яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги
ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ
ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида
регресс талабномани юборади”, деб белгиланган. Низомнинг 4-бандида “Ташкилотлар
ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда
майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва
ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур
харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказадилар”, деб белгиланган.
Низомнинг 6-бандига асосан пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича
Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига мазкур Низомнинг 3-бандида
кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар
томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ регресс
даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлаш вазифаси
юклатилган.
Мазкур Низом талабларига кўра, даъвогар жавобгарга фуқароларга тўланган
нафақа тўловларини ўтказиб бериш ҳақида бир неча маротаба талабномалар юборган.
Талабномалар жавобгарга юборилгани почта алоқа хизматининг реестрлари билан
тасдиқланади. Жавобгар тўловни амалга оширмагани учун даъвогар судга даъво
аризаси билан мурожаат этган.
Суд даъвогарнинг даъво талаби “Имтиёзли пенсия таъминоти бўлган ҳуқуқни
аниқлаштирувчи маълумотнома”лар, тўланган пенсия ҳақидаги маълумотномалар ва
3
бошқа иш ҳужжатлари билан тасдиқланади. Даъво талаби асосли бўлгани учун уни
тўла қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгардан 185 107 778 сўм тўланган
пенсия пулларини ва 30 000 сўм почта харажатини ундиришни, шунингдек
жавобгардан 3 702 155,56 сўм давлат божини бюджетга ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси фойдасига жавобгар
НОМИдан регресс тартибида 185 107 778 сўм тўланган пенсия пуллари ва 30 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар НОМИдан 3 702 155,56 сўм давлат божи республика бюджетига
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят
суди иқтисодий судлов ҳайъатига тарафлар апелляция шикояти (прокурор протест)
келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
Д.С. Акрамова