Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/1896 Дата решения 05.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TASHKENTSKIY ZAVOD STROITELNIX MATERIALOV" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый NERUD SARMOYA масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1162192 Claim ID 3299541 PDF Hash fbcac6abfb669218... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
аролик кодекси 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 5 июнь Чирчиқ шаҳри 4-1102-2301/1896-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар - “Tashkentskiy Zavod Stroitelnix Materialov” МЧЖнинг жавобгар - “Nerud Sarmoya” МЧЖ ҳисобидан 54.579.000 сўм асосий қарз, 5.457.900 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар вакили А.Рузиев (ишончномасиз) иштирокида кўмаклашувчи Тошкент туманлараро иқтисодий суди орқали видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Tashkentskiy zavod Stroitelnix materialov” МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб номланади) билан “Nerud Sarmoya” МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб номланади) ўртасида 2012 йил 30 августда 15-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартномадан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга 54.579.000 сўмлик (қум-шағал) маҳсулот етказиб берган. Жавобгар етказиб берилган маҳсулот учун тўловни амалга оширмаганлиги натижасида, жавобгар даъвогардан қарздор бўлиб қолган. Мазкур қарздорликни тўлаш бўйича даъвогар жавобгарга талабнома юборган. Бироқ, жавобгар талабномани оқибатсиз қолдириб, қарздорликни тўлаш чораларини кўрмаган. Шундан сўнг, даъвогар - “Tashkentskiy zavod Stroitelnix materialov” МЧЖ Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Nerud Sarmoya” МЧЖдан 54.579.000 сўм асосий қарз, 5.457.900 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисидаги далил мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд мазкур қонун нормасини қўллаган ҳолда ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризаси важларини такрорлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд даъвогар вакилининг важларини ва тушунтиришларини эшитиб, даъво аризаси важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қўйидаги 1 асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофик, тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 30 августда 15-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартномадан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга 54.579.000 сўмлик (қум-шағал) маҳсулот етказиб берган. Жавобгар етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаб бермаганлиги натижасида, жавобгар даъвогардан 54.579.000 сўм қарздор бўлиб қолган. Мазкур қарздорликни тўлаш бўйича даъвогар жавобгарга талабнома юборган. Бироқ, жавобгар талабномани оқибатсиз қолдириб, қарздорликни тўлаш чораларини кўрмаган. Ушбу ҳолатлар ишда иштирок этган даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаси ҳамда иш ҳужжатларида мавжуд бўлган 2022 йил 6 сентябрдаги 2 799-сонли, 7 сентябрдаги 800-сонли, 8 сентябрдаги 801-сонли, 9 сентябрдаги 802-сонли, 10 сентябрдаги 803-сонли, 12 сентябрдаги 804-сонли, 21 сентябрдаги 859-сони, 22 сентябрдаги 860-сонли ҳисоб-фактура билан ўз тасдиғини топди. Қайд этилганларга биноан, даъвогарнинг жавобгардан 54.579.000 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги талаби қаноатлантирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига биноан умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандига асосан жавобгардан 5.457.900 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд жавобгар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 5.457.900 сўм пеня миқдорини 1.000.000 сўмга камайтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 263, 326, 333, 437, 449-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 75, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “Nerud Sarmoya” МЧЖ ҳисобидан даъвогар - “Tashkentskiy zavod Stroitelnix materialov” МЧЖ ҳисобига 54.579.000 сўм асосий қарз, 1.000.000 сўм пеня, 1.200.738 сўм давлат божи, 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар - “Nerud Sarmoya” МЧЖдан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82.500 сўм суд харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья А.О.Хаитбоев 3