← Назад
Решение #591104 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 141 | — | law | |
| онунини | 144 | — | law | |
| кодекс | 47 | — | code_article | |
| Суд ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244 65 03, 244 65 40
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 5 июнь
4-1501-2102/4056-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.С. Акрамова раислигида,
судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Б.М.
Жўраев, даъвогар вакили Ж. Хасанов (2023 йил 23 май кунги 44-сонли
ишончномага асосан), жавобгар раҳбари А. Сотволдиевнинг иштирокида,
даъвогар "Farg`ona G`alla klasteri" масъулияти чекланган жамияти суд
бошқарувчисининг жавобгар “Нишонбой” фермер хўжалигидан 28 688 158 сўм
асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар "Farg`ona G`alla klasteri" масъулияти чекланган жамиятининг
тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар
“Нишонбой” фермер хўжалигидан (бундан буён матнда фермер хўжалиги деб
юритилади) 28 688 158 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъвони қаноатлантиришни
сўрашди.
Жавобгар раҳбари судга ёзма эътирозномани тақдим этиб, даъво тан
олинмаслигини, фермер хўжалиги фьючерс шартномаси бўйича кластерга
ортиқча миқдорда буғдой топширганини, кластер банкдан олган кредит
маблағига ҳисобланган фоизни бир томонлама расмийлаштирган солиштирма
далолатномада асоссиз равишда хўжаликни қарзи сифатида келтирганини,
бундан ташқари
кластерга товарни олиш учун 2021 йилни февраль ойида
ишончнома берилганини, лекин кластер етказиб берган товарга ўз вақтида
ҳисоб-фактураларни бермаганини, 2 599 397, 90 сўмлик кўрсатилган хизмат
учун 2021 йил 5 сентябрдаги 70-сонли ҳисоб- фактурани ҳамда 2021 йилни
февраль ойида етказиб берган 3 633 842 сўмлик пестицидга 2021 йил 2
сентябрь кунги КВ 108-сонли ҳисоб-фактурани 2021 йилни октябрь ойини
охирида юборганини, бу вақтда даъвогарга 2021 йилни февраль ойида
берилган ишончномани муддати ўтиб кетганини, фактура ўз вақтида
берилганида қарздорлик бўлмаганини инобатга олиб даъвони рад этишни
сўради.
Суд ишда
тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, иш
материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга
кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Даъвогар (тайёрловчи) ва фермер хўжалиги ўртасида тузилган 2021 йил
27 февраль куни 15-сонли бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс
шартномасига асосан фермер хўжалиги кластерга оддий ва уруғлик буғдой
етказиб бериш мажбуриятини зиммасига олган.
Шартноманинг 1.2-бандида Фермер хўжалиги кластерга жами 116 тонна
249 904 000 сўмлик буғдой, шартноманинг 1.3-бандида фермер хўжалиги
тайёрловчи-кластерга бир тоннасини 2 040 000 сўмдан жами 53 тонна ғалла
топшириш; шартноманинг 3.2-бандида фермер хўжалиги уруғлик қийматининг
70 фоизини олдиндан, қолган 30 фоизини уруғликни олган кунидан бошлаб 60
кунда кечиктирмасдан тўлаб бериш; шартноманинг 2.4-бандида тайёрловчикластер фермер хўжалигини уруғлик билан таъминлаш, маҳсулотни қабул
қилиш, ҳақини тўлаш, маҳсулотни қабул қилиш жойига ташиб келтириш бўйича
транспорт харажатларини қоплаб бериш, дон қийматининг 100 фоизи
миқдорида ажратилган имтиёзли кредитларни фермер хўжалиги маҳсулот
етиштириш харажатларини молиялаштиришга бунак сифатида йўналтириш,
кластер учун сотиладиган ғаллани етиштириш учун ўз айланма маблағлари
ҳисобидан қўшимча харид қилинадиган маҳсулот қийматининг 50 фоизидан
кам бўлмаган миқдорда қўшимча маблағ ажратиш, хўжаликдан харид қилинган
бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китобларни ҳосил йилининг 1 сентябрига
қадар тўлиқ амалга ошириш мажбуриятини зиммасига олган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 декабрь кунги 4-15022202/10063-сонли иши бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори билан қарздор
"Farg`ona G`alla klasteri" МЧЖнинг ўзини тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилиб, қарздор соддалаштирилган тартибда банкрот
деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган. Банкротни
тугатиш бошқарувчиси сифатида суд бошқарувчиси Б.М. Жўраев тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг
141-моддасининг учинчи қисмига биноан суд томонидан қарздорни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган
пайтдан эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини
бошқариш ва тасарруф этиш вазифаларини бажаришдан, агар илгари
четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилади, қарздор раҳбарининг ваколатлари
тугатилади (қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси тугатилади),
қарздорнинг ишларини бошқариш тугатиш бошқарувчисининг зиммасига
юклатилади, шунингдек мулкдорнинг қарздор мол-мулкини бошқариш ва тасарруф
этишга доир ваколатлари тугатилади.
Ўзбекистон Республикаси "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги Қонунини
144-моддасининг тўртинчи қисмида суд бошқарувчига қарздор олдидаги қарзни
ундириш чораларини кўриш вазифаси юклатилган.
Тугатиш бошқарувчи томонидан банкротни бухгалтерия ҳужжатлари, банк
ҳисоб рақамларидаги айланмалари ва шахсий кабинетидаги электрон ҳисобфактуралар таҳлил қилинганида фермер хўжалигини кластер томонидан етказиб
берилган маҳсулотлар, кўрсатилган хизматлар, хўжаликни кредитдан бўлган қарзни
қоплаш сарфланган пул маблағидан ва бошқа харажатларидан бўлган қарздорлиги
28 688 158 сўмни ташкил этиши аниқлаган. Суд бошқарувчиси томонидан жавобгарга
талабнома юборилган, унга жавоб берилмагани учун судга даъво аризаси киритилган.
Тарафлар ўртасидаги низо фьючерс шартномасидан келиб чиққан.
Тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган фьючерс шартномаси маҳсулот
етказиб бериш шартномасини тури бўлиб, унга асосан шартнома тарафлари
ўзаро мажбуриятларга эга бўлади. Жумладан, шартномага асосан тайёрловчикластер
фермер хўжалиги томонидан мавсумда етиштирилган ғаллани
белгиланган нархда сотиб олиши, фермер хўжалиги эса қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини давлат хариди бўйича ва тайёрловчи-кластерга шартномада
келишилган миқдорлар ва нархларда етказиб бериши лозим бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб
оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки
шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
2021 йилни 31 март кунидан бошлаб 2021 йилни 30 сентябрга қадар фермер
хўжалигини кластер олдида 2021 йил 5 март кунги 86686-сонли кредит шартномаси
бўйича жами 11 608 726,56 сўм кредит фоизидан қарзи борлиги кўрсатиб ўтилган,
лекин даъвогар ушбу кредит шартномани судга тақдим этмади.
Даъвогар томонидан жавобгар фермер хўжалигига ҳисобланган кредит фоизи
сифатида ҳисоблаган жами 11 608 726,56 сўм пул маблағини ундириб бериш даъво
талаби далиллар билан асослантирилмагани учун суд даъвони ушбу қисмини
рад этишни лозим деб топади.
Жавобгар вакили суд мажлисида билдирган кластерга ортиқча дон
топширилгани, шунингдек кластер 2021 йил 5 сентябрдаги 70-сонли 2 599 397,
90 сўмлик ҳисоб-фактура ҳамда 3 633 842 сўмлик 2021 йил 2 сентябрь кунги
КВ 108-сонли ҳисоб-фактурани 2021 йилни февраль ойида юбормасдан 2021
йилни октябрь ойини охирида юборгани учун асосий қарз ундириш талабини
тўла рад этиш ҳақидаги важини суд инкор этади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекснинг 47-моддасини биринчи қисмида
товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги
тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу
товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши
шартли белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2020
йил
14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг
шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига кўра, ҳисобварақ-фактура - Ўзбекистон
Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга
бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан
расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар
ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг
қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
4
Ҳисобварақ-фактура сотувчи (етказиб берувчи) томонидан тақдим этилган
қўшилган қиймат солиғи суммасини харидор (буюртмачи) ҳисобга олиши учун асос
бўладиган бирламчи ҳужжат ҳисобланади.
Ҳисобварақ-фактура қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солиш айланмаси
ва реализацияни ҳисобга олиш учун юритилади.
Ундириш талаб этилган пул маблағига жавобгарга ҳисоб-фактуралар
берилган. Суд даъвогарнинг асосий қарзни қолган 17 079 432 сўмлик қисмини
ундириш талаби фьючерс шартномаси шартлари, ҳисоб-фактуралар билан
исботлангани учун суд
даъвони қисман қаноатлантириб,
жавобгардан
17 079 432 сўм ундиришни лозим деб топади.
Суд ИПК 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари даъвони
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда тарафлардан ундирилади.
Яъни республика бюджетига даъвогардан
116 087,26 сўм давлат божи,
жавобгардан 170 079,3 сўм давлат божи ва суд депозитига 33 000 сўм почта
харажатини ундириш лозим бўлади.
Бинобарин, суд ИПК 118, 178-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб,
Қ И Л Д И:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар "Farg`ona G`alla klasteri" масъулияти чекланган жамияти
фойдасига жавобгар “Нишонбой” фермер хўжалигидан 17 079 432 сўм асосий
қарз ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми рад этилсин.
Республика бюджетига даъвогар "Farg`ona G`alla klasteri" масъулияти
чекланган жамиятидан 116 087,26 сўм давлат божи, жавобгар “Нишонбой”
фермер хўжалигидан 170 079,3 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар
“Нишонбой” фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит
ҳисоб рақамига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига
бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга
ҳақли.
Раислик этувчи
Д.С. Акрамова