Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-10-2211/78 Дата решения 05.06.2023 Инстанция Надзор Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Торговый дом элит фиш масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "VIVA LOGISTICS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1089816 Claim ID 3308513 PDF Hash dafdb577f3d75e66... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 3051-моддаси ИПК 3051 law
ИПК 176-моддаси ИПК 176 law
айд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 302-моддаси айд этилган талабларга риоя этмаслик ИПК 302 law
аролик кодекси 709-моддаси аролик кодекси 709 code_article
Мазкур кодекс 721-моддаси Мазкур кодекс 721 code_article
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
суд харажатларини ИПКнинг 118-моддаси суд харажатларини ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-10-2211/78-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – М.Султонов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ш.Мирзахакимов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Т.Аннаева Кассация инстанциясида (такрорий) маърузачи судья В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 5 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар И.Таджиев, А.Абдуллаев, Х.Эшмуратов ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, “Торговый дом ЭлитФиш” масъулияти чекланган жамияти вакили адвокат З.Джураев (2023 йил 5 январдаги 1-сонли ишончнома асосида), “VIVA Logistics” масъулияти чекланган жамияти вакиллари адвокат М.Хайитов (2023 йил 23 майдаги 2-сонли ишончнома ва 2023 йил 24 майдаги 19-сонли ордерга асосан), директор ўринбосари А.Абдулхакимов (2023 йил 29 майдаги 18-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар “Торговый дом ЭлитФиш” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “VIVA Logistics” масъулияти чекланган жамиятига нисбаттан йўқотилган балиқ маҳсулоти учун 95 246,68 АҚШ доллари миқдорида зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан киритилган ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протестини иш ҳужжатлари билан бирга Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Торговый дом Элит Фиш” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) (Қозоғистон Республикаси) ва “Empresas AquaChili S.A” компанияси (Чили Республикаси) ўртасида 2019 йил 21 июнда ACSL01/2019-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартномага асосан “Empresas AquaChili S.A” компанияси (сотувчи) даъвогар (харидор)га шартномани амал қилиш муддати давомида CFR/CIF шартларида Литва Республикасининг Клайпеда портига музлатилган балиқ етказиб бериш мажбуриятини олган. Сотувчи томонидан даъвогарга юборилган навбатдаги партиядаги 21 000 кг умумий қиймати 95 246,68 АҚШ долларидан иборат балиқ маҳсулоти 2021 йил 13 июлда Клайпеда портига келган бўлиб, “Viva Logistics” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ушбу маҳсулотни 2021 йил 13 июлдан 2021 йил 25 июлга қадар Литва Республикаси (Клайпеда) - Беларусь Республикаси - Россия Федерацияси (Рудня) - Козоғистон Республикаси (Олма-ота) йўналишида ташиб бериш мажбуриятини олган. Мазкур юкни ташиш юзасидан жавобгар VIVA LG 00004828-сонли ҳалқаро товар-транспорт юк хати (CMR)ни расмийлаштирган. Жавобгар (ижарага олувчи) ва Джураев Абдугапар Каримович (ижарага берувчи) ўртасида 2020 йил 30 июнда транспорт воситасини экипажи билан ижарага бериш ҳақида шартнома тузилган. Мазкур шартномага асосан жавобгар фуқаро А.Джураевдан давлат рақами 10 D 327 SA/305639 AA бўлган транспорт воситасини ижарага олган. Шунга кўра, жавобгар томонидан маҳсулотни ташиш ҳайдовчи А.Джураев бошқарувидаги давлат рақами 10 D 327 SA/305639 AA бўлган транспорт воситасида амалга оширилган. Бироқ, жавобгар томонидан юк хатида кўрсатилган балиқ маҳсулоти даъвогарга белгиланган манзилга етказиб берилмаган. Шунга кўра, даъвогар жавобгарга 2021 йил 9 сентябрдаги талабнома билан мурожаат қилиб, йўқотилган юк қийматини тўлаб беришни сўраган. Ушбу талабномага нисбатан жавобгар 2021 йил 25 сентябрдаги 53-сонли хат билан даъвогарга муносабат билдириб, унда юкни етказиб бериш юзасидан даъвогар билан шартнома тузмаганлиги сабабли транспорт воситасини бошқарган А.Джураевга ёки жавобгар билан шартнома тузган компанияга мурожаат қилиши мумкинлигини маълум қилган. Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан йўқотилган балиқ маҳсулоти учун 95 246,68 АҚШ доллари миқдорида зарар ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 18 февралдаги ажрими билан “Empresas AquaChili S.A” компанияси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 2 августдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2022 йил 14 декабрдаги қарори билан суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан протест киритилган ини ва унда ишни кассация тартибида такроран кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари протестни қўллабқувватлаб, кассация инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрашди. Жавобгар вакили протестда келтирилган важларга эътироз билдириб, протестни қаноатлантириш рад этишни сўради. Суд мажлисида “Empresas AquaChili S.A” компанияси вакили қатнашмади. Иш ҳужжатларида “Empresas AquaChili S.A” компаниясидан ишни иштирокисиз кўриб чиқиш бўйича аризаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни Empresas AquaChili S.A” компанияси вакилини иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанцияси судига юборишни, протестни қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 3051-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ишни кассация тартибида такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади. ИПК 176-моддасининг олтинчи қисмига кўра, суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 302-моддасига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда қўйи инстанция судлари қайд қилинган талабларга риоя қилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 709-моддасининг биринчи қисмига кўра, йўловчи, багаж ва юк ташиш ташиш шартномаси асосида амалга оширилади. Мазкур кодекс 721-моддасига кўра, агар ташувчи юк ёки багажнинг йўқолиши, кам чиқиши ёки шикастланишида (бузилишида) ўзининг айби йўқлигини исбот қилиб бера олмаса, ташиш учун қабул қилиб олган юк ва багаж йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки уларга шикаст етказилганлиги (бузилганлиги) учун жавобгар бўлади. Аниқланишича, “Плико Арт” масъулияти чекланган жамияти (Беларусь Республикаси) (Экспедитор) ва якка тартибдаги тадбиркор Канимкулова Кадиша Иватаевна (Қозоғистон Республикаси) (Бажарувчи) ўртасида 2021 йил 12 июлда халқаро автомобиль транспортида юк ташишни ташкил этиш бўйича шартнома тузилган. Шартноманинг 2.2-бандига кўра, Экспедиторнинг топшириғига кўра Бажарувчи халқаро автомобиль транспортида юк ташишни амалга ошириш ва ташкиллаштириш мажбуриятини олган. Экспедитор томонидан берилган транспорт буюртманома (юк ташиш учун ариза)га мувофиқ, 21 тонна музлатилган балиқ юкини ташиш учун бажарувчи якка тартибдаги тадбиркор Канимкулова Кадиша Иватаевна, жавобгар шахс Руслан, ҳайдовчи Джураев Абдугапар Каримович, транспорт воситаси эса 305639АА/10D327SA бўлиб ҳисобланади. Судлар томонидан қарор қабул қилишда даъвогар ҳамда “Плико Арт”масъулияти чекланган жамияти (Беларусь Республикаси) ўртасида юк ташиш тўғрисидаги шартнома “Халқаро юк ташиш тўғрисидаги шартнома тўғрисидаги” ҳақидаги Конвенция талаблари доирасида тузилганлиги, мазкур шартномада юк ташиш мажбуриятини ким олганлиги, даъвогар томонидан жавобгарга шартнома тузиш бўйича оферта берилмаганлиги, ҳайдовчи А.Джураев томонидан юк олиб кетилаётганда бир гуруҳ шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида юк бошқа манзилда тушириб қолинганлиги, ҳақиқий ҳолат ҳайдовчига маълум бўлганидан сўнг у дарҳол Россия Федерацияси Ички ишлар органларига мурожаат қилганлиги, юк тегишли манзилга етиб бормаслигида жавобгарнинг айби мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳолатларига ҳуқуқий баҳо берилмаган. Апелляция ва кассация инстанцияси судлари апелляция инстанцияси судида сўралган ҳайдовчи А.Джураев у ўша вақтда Литва давлатида бўлганлиги, у билан Руслан исмли шахс боғланиб, унинг машинасига юкларни юклаганлиги ва Руслан айтган маршрут бўйича юрганлиги ва юкларни Руслан айтган жойда тушириб олишганлиги каби кўрсатмаларига тегишли баҳо бермаган. Судлов ҳайъати қуйи инстанция судлари томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаган деб ҳисоблайди. Хусусан, биринчи инстанция суди даъвогарга етказилган зарар учун айбдор шахсларни аниқламаган, шунингдек “Плико Арт” масъулияти чекланган жамияти, якка тартибдаги тадбиркор Канимкулова Кадиша Иватаевнани ишга жалб қилиш масаласини ҳал қилмаган. Ваҳоланки, иш ҳужжатларида “Плико Арт” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган 2021 йил 12 июлдаги транспорт буюртманомаси (юк ташиш учун ариза)га мувофиқ, юкини ташиш учун бажарувчи якка тартибдаги тадбиркор Канимкулова Кадиша Иватаевна ҳисобланади. ИПК 299-моддасининг иккинчи моддасига кўра, кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли эканлиги белгиланган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда биринчи ва апелляция инстанцияси суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаган. Шу сабабли судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг протестини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, апелляция инстанцияси судининг қарори, кассация инсанция си судининг қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанцияси судига юборишни лозим деб топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда тарафларнинг важларини ишдаги ва тақдим этиладиган далиллар билан бирга тўлиқ ўрганиши, уларга баҳо бериши, ишга юқорида қайд этилган шахсларни жалб этиш масаласини кўриб чиқиши, моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ишни кўриш натижаси бўйича қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши, суд харажатларини ИПКнинг 118-моддасига асосан тақсимлаши лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303, 3051-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг протести қаноатлантирилсин. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 апрелдаги ҳал қилув қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 2 августдаги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2022 йил 14 декабрдаги қарори бекор қилинсин. “Viva Logistics” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: И. Таджиев А. Абдуллаев Х. Эшмуратов В. Сатторова