← Назад
Решение #591218 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| зР ФК | 234 | — | law | |
| зР ФК | 236 | — | law | |
| зР ФК | 333 | — | law | |
| зР ФК | 734 | — | law | |
| зР ФК | 744 | — | law | |
| зР ФК | 735 | — | law | |
| зР ФК | 736 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
4-1102-2301/1933-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
“Микрокредитбанк” АТБ манфаатида жавобгар - “Umar Madina Fayz Agro”
МЧЖ ҳисобидан 2.005.374,01 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 26.405.538,03
сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қарздорлиги, жами 28.410.957,04 сўм
кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган
ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар вакили Б.Абдуллаев
(2023 йил 15 мартдаги 01-04/1749-сонли ишончнома асосида) иштирокида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси “Микрокредитбанк” АТБ манфаатида иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Umar Madina Fayz Agro”
МЧЖ ҳисобидан 2.005.374,01 сўм муддати ўтган кредит фоизи,
26.405.538,03 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қарздорлиги, жами
28.410.957,04 сўм кредит қарздорлиги ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда жавобгар вакили иштирок этмади.
Иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги
тўғрисидаги далил мавжуд, шунингдек, даъвогар даъво аризасида ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса,
низо
уларнинг
йўқлигида
ҳал
қилиниши
мумкинлиги
белгиланганлигидан келиб чиқиб, суд ишни даъвогар ҳамда жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
1
Суд, даъвогар вакилининг важлари, кўрсатмалари ва тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (бундан кейин
матнда ЎзР ФК деб юритилади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси
бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Микрокредитбанк” АТБ (бундан буён
матнда банк ёки даъвогар деб юритилади) ва “Umar Madina Fayz Agro” МЧЖ
(бундан буён матнда жавобгар ёки қарздор деб юритилади) ўртасида 2022 йил
25 апрелда 87-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг
1.1-бандига кўра, банк қарздорга мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантириш
мақсадида картошка уруғи сотиб олиш учун 12 ой муддатга, 4 ой имтиёзли давр
асосида йиллик 14 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан 31.500.000 сўм
миқдорида кредит маблағи ажратиш мажбуриятини олган.
Кредит шартномасига кўра, қарздор ажратилган кредитни тақдим этилган
муддатли мажбуриятнома(лар)га ёки кредитни қайтариш жадвалига ва кредит
шартномаси шартларида белгиланган муддатларга мувофиқ қайтариш
мажбуриятини олган.
Лекин, жавобгар томонидан кредит шартномаси мажбуриятлари
бажарилмаганлиги оқибатида 2023 йил 11 май ҳолатига 2.005.374,01 сўм
муддати ўтган кредит фоизи, 26.405.538,03 сўм муддати ўтган кредитнинг
асосий қарздорлиги юзага келган.
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни талаб қилиб даъвогар томонидан
жавобгарга юборилган талабнома эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли
даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг
22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 13/150-сон қарорининг 3-бандида банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда — кредит ташкилоти) ва қарз
олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат
кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш
(кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни
қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади.
Бунда кредит ташкилотининг қарз олувчига кредит суммасини бериш
(ҳисобвараққа ўтказиш) бўйича реал шартномавий мажбуриятлари шартнома
тузилган пайтдан бошлаб, қарз олувчининг фоизларни тўлаш, кредитни
қайтариш бўйича шартномавий мажбуриятлари эса, агар тарафлар келишувида
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, кредит суммаси реал олинган пайтдан
бошлаб вужудга келади.
2
ЎзР ФКнинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан
келиб чиққан.
ЎзР ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ЎзР ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Агар ушбу ЎзР ФКнинг 41-бобининг 2-параграфи (Кредит) қоидаларида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг
моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан
ушбу боб 1-параграфи (Қарз)нинг қоидалари қўлланади.
ЎзР ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки
фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва
тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва
муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади.
ЎзР ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади.
ЎзР ФКнинг 735-моддасига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини
қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
ЎзР ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Кредит шартноманинг 2.5-бандига асосан, қарздор кредит ва/ёки
фоизларни тўлаш муддатини бир кунга кечиктирган тақдирда, кредитор
кредитнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлари билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги белгилан.
Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда
ишдаги
мавжуд
ҳужжатлардан
жавобгарнинг
даъвогар
олдидаги
2.005.374,01 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 26.405.538,03 сўм муддати ўтган
3
кредитнинг асосий қарздорлиги бўйича қисман бўлса-да тўловлар амалга
оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди.
Қайд
этилганларга
кўра,
суд
даъво
талабларини
тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгар - “Umar Madina Fayz Agro” МЧЖ ҳисобидан
даъвогар - “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига 2.005.374,01 сўм муддати ўтган
кредит фоизи, 26.405.538,03 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қарздорлиги,
жами 28.410.957,04 сўм кредит қарздорлиги ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда жавобгар зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234,
236, 333, 279, 280, 292-293, 734, 735, 736, 744-моддаларини, Иқтисодий
процессуал кодексининг 66, 72, 75, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
Даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “Umar Madina Fayz Agro” МЧЖдан даъвогар “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига 2.005.374,01 сўм муддати ўтган кредит
фоизи, 26.405.538,03 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қарздорлиги, жами
28.410.957,04 сўм кредит қарздорлиги, 33.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Жавобгар - “Umar Madina Fayz Agro” МЧЖ ҳисобидан республика
бюджетига 568.218 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
А.О.Хаитбоев
4