Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2001/457 Дата решения 05.06.2023 Инстанция Надзор Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТИМУЧИН АГРО ФАЙЗ фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Қуйи Чирчиқ туман ҳоқимлиги
Source ID 1089827 Claim ID 3275010 PDF Hash 03e8113742c23aa3... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 3051-моддаси ИПК 3051 law
ИПК 176-моддаси ИПК 176 law
айд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 302-моддаси айд этилган талабларга риоя этмаслик ИПК 302 law
аролик кодексининг 197-моддаси аролик кодекси 197 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 167 code_article
сонли жиноят иши ЖПК 364-моддаси сонли жиноят иши ЖПК 364 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
суд харажатларини ИПКнинг 118-моддаси суд харажатларини ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1103-2001/457-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – А.Арипов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – К.Авезов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Мирзахакимов Кассация инстанциясида (такрорий) маърузачи судья В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 5 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Сайфуллаев, Т.Аннаева, А.Абдуллаев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори М.Қурбонова, “Timuchin Agro Fayz” фермер хўжалиги вакиллари Ш.Шасаидов (раҳбар), Б.Закиров (2023 йил 25 апрелдаги 11-сонли ишончнома асосида), О.Ахмедов (2022 йил 6 апрелдаги 97-сонли ордерга асосан)ларнинг Қуйичирчиқ туман ҳокимлиги вакили О.Турғунбоев (2023 йил 5 январдаги 1/08-сонли нинг иштирокида, Тошкент вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши (“Timuchin Agro Fayz” фермер хўжалиги манфаатида)нинг жавобгар Қуйичирчиқ туман ҳокимлигидан 3 079 541 682 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан киритилган ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протестни иш ҳужжатлари билан бирга Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2007 йилда қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чоратадбирлари тўғрисида” 2006 йил 21 ноябрдаги ПҚ-514-сонли қарорига асосан Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туманидаги “Ужакент” ширкат хўжалигини фермер хўжаликларига айлантириш белгиланган. Шу сабабли “Ужакент” ширкат хўжалигини фермер хўжалигига айлантириш бўйича қайта ташкил этиш комиссияси томонидан ширкат хўжалигига қарашли сут-товар фермаси ва унинг 93 бош қорамоллари фуқаро С.Югайга очиқ ким-ошди савдоси орқали 80 000 000 сўмга сотилиб, тарафлар ўртасида 2007 йил 1 мартда олди-сотди шартномаси имзоланган. Шунингдек, “Ужакент” ширкат хўжалигини фермер хўжалигига айлантириш бўйича қайта ташкил этиш комиссиясининг 2007 йил 25 мартдаги 24-сонли баённомасига асосан Қуйичирчиқ туман ҳокимининг 2007 йил 25 мартдаги 212-сонли қарори билан “Ужакент” ширкат хўжалиги чорва фермаси негизида чорвачилик йўналишидаги фермер хўжалиги ташкил этиш учун С.Югайга 61,1 гектар, шундан қурилиш ости ер майдонлари 17,5 гектар ер участкаси ажратилган. Шунга кўра, С.Югай таъсисчилигида “Timuchin Agro Fayz” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар ёки фермер хўжалиги деб юритилади) ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси (бундан буён матнда коррупцияга қарши курашиш бошқармаси деб юритилади)нинг 2017 йил 4 авгусдаги молмулкка қўйилган тақиқни бекор қилиш ва мулкларни сақлаш учун топшириш ҳақидаги қарорига кўра, Қуйичирчиқ туманидаги ширкат хўжаликларини қайта ташкил этиш комиссияси мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш жараёнида қонун талабларига зид равишда 2005-2010 йиллар давомида тумандаги собиқ “А.Навоий” ширкат хўжалиги ҳудудида 8 та, “Ўзбекистон 5 йиллиги” ширкат хўжалиги ҳудудида 6 та, “Тошовул” ширкат хўжалиги ҳудудида 5 та, “Гулистон” ва “М.Отаджонов” ширкат хўжаликлари ҳудудида 3 тадан, “Ужакент”, “Янги ҳаёт”, “Пахтачи”, “Дўстлик”, “Беруний” ва “Улуғбек” ширкат хўжаликлари ҳудудларида 1 тадан, жами 34 та давлатга тегишли бино-иншоотлар қайта баҳоланмасдан, сунъий арзон нархларда ноқонуний равишда харидорларга сотилган. “Ужакент” ширкат хўжалигини фермер хўжалигига айлантириш бўйича комиссиянинг 2007 йил 28 февралдаги баённомасига асосан аукцион савдоларда С.Югайга “Ужакент” ширкат хўжалигига қарашли “Гул” қишлоғида жойлашган сут-товар фермаси биноси, 93 бош қарамоллари ва 16,8 гектар ер майдони қайта баҳоланмасдан, сунъий арзон нархларда ноқонуний равишда сотиб юборилганлиги оқибатида давлат манфаатига зарар етказилганлиги асос қилиниб, ушбу мол-мулкларни кейинги тақдирини ҳал этиш учун Қуйичирчиқ туман ҳокимлигига топширилган. Қуйичирчиқ тумани ҳокимининг 2017 йил 3 июндаги 797-сонли қарори билан даъвогарнинг 56 гектар ер майдони мақсадли фойдаланмаганлиги ҳамда чорва моллари мавжуд эмаслиги сабабли туман заҳирасига қайтарилиб, туман ҳокимининг 2019 йил 7 июндаги 2710-сонли қарорига асосан даъвогарга қарашли чорва фермасининг 17,5 гектар биноиншоотларининг қурилиш ости ер майдони ҳам туман ер захирасига қайтарилган. Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 3 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан фермер хўжалигининг чорва фермасининг барча комплекс бино-иншоотлари Қуйичирчиқ туман ҳокимлиги балансига ўтказилиб, олиб қўйилган мол-мулк қийматини С.Югайга тўлаш мажбурияти Қуйичирчиқ туман ҳокимлиги зиммасига юклатилган (4-1103-1901/1735сонли иш). Тошкент вилоят иқтисодий судининг 2019 йил 22 октябрдаги қарори билан мазкур ҳал қилув қарорининг олиб қўйилган мол-мулк қийматини фермер хўжалиги раҳбари С.Югайга тўлаш мажбуриятини туман ҳокимлиги зиммасига юклатиш қисми бекор қилинган. “Gold Grand Estimation” МЧЖ шаклидаги баҳоловчи ташкилотининг 2019 йил 10 июлдаги 100/07-2019-сонли баҳолаш ҳисоботига асосан фермер хўжалигидан туман ҳокимлигига олиб қўйилган чорва фермасининг барча комплекс бино-иншоотлари 3 079 541 682 сўмга баҳоланган. Даъвогар олиб қўйилган мол-мулкнинг қийматини тўлаб бериш юзасидан Қуйичирчиқ туман ҳокимлигига 2020 йил 28 августдаги талабнома билан мурожаат қилган. Бироқ, талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шунга кўра, Тошкент вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Қуйичирчиқ туман ҳокимлиги (бундан буён матнда жавобгар ёки туман ҳокимлиги деб юритилади)дан 3 079 541 682 сўм зарар ундиришни сўраган. Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори билан даьво талаби қаноатлантирилган. Бунга биринчи инстанция суди Қуйичирчиқ туманидаги ширкат хўжаликларини қайта ташкил этиш комиссияси мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш жараёнида қонун талабларига зид равишда сут-товар фермаси биноси, 93 бош қарамоллар ва 16,8 гектар ер майдони қайта баҳоланмасдан сунъий арзон нархларда ноқонуний равишда сотиб юборилганлиги, Қуйичирчиқ туман ҳокимининг 2017 йил 3 июндаги 797-сонли ҳамда 2019 йил 7 июндаги 2710-сонли қарорлари мавжудлиги ҳолатларини инобатга олмасдан, мол-мулкнинг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлигини асос қилган. Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 6 майдаги қарори билан Қуйичирчиқ туман прокуратурасининг апелляция протести қаноатлантирилиб, биринчи инстанция судининг хулосаси билан келишмасдан, ҳал қилув қарори бекор қилинган. Кенгашнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 10 ноябрдаги қарори билан 2021 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 6 майдаги қарори бекор қилинган. Янги қарор қабул қилинган. Кенгашнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 983 318 344 сўм зарар ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан протест киритилган ва унда ишни кассация тартибида такроран кўриш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари протестни қўллабқувватлаб, кассация инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўрашди. Жавобгар вакили протестни қўллаб-қувватлаб, кассация инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Кенгаш суд суҳокамасида ўз вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни Кенгаш вакилини иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди. Судлов ҳайъати прокурорнинг жиноят иши мавжудлиги, мазкур жиноят иши 155 томдан иборатлиги, суд томонидан сўралнган маълумот берилиши учун вақт кераклиги ва суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанциясига юбориш мақсадга мувофиқлиги ҳакидаги фикрини ва тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанцияси судига юборишни, протестни қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 3051-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ишни кассация тартибида такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади. ИПК 176-моддасининг олтинчи қисмига кўра, суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 302-моддасига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда кассация инстанцияси суди қайд қилинган талабларга риоя қилмаган. Кассация инстанция суди Кенгаш даъво аризасида асосланган “Gold Grand Estimation” МЧЖ шаклидаги баҳоловчи ташкилотининг баҳолаш ҳисоботига кўра, фермер хўжалигидан олиб қўйилган ферма биноиншоотларининг харажат ёндашуви бўйича қиймати 4 013 678 910 сўм (шу жумладан ер участкасидан фойдаланиш қиймати 1 523 004 280 сўм)ни ташкил қилиши, ушбу суммадан фермер хўжалигининг 168255,805 кв.м.га тенг бўлган ер участкасидан фойдаланиш қиймати 1 523 004 280 сўмни чегирганда, ҳосил бўлган 2 490 674 630 (4 013 678 910 - 1 523 004 280) сўмни 0,600 ўлчов коэфицентига кўпайтирганда, олиб қўйилган ферма биноиншоотларининг қиймати 1 494 404 778 (2 490 674 630 х 0,600) сўмни ташкил этиши, ушбу суммани бино-иншоотлар учун даъвогар тўлаган 66 560 000 сўмнинг қиймат фоизи бўйича ҳисоблаганда унга етказилган ҳақиқий зарар миқдори 983 318 343 (1 494 404 778 х 65,8%) сўмни ташкил қилганлиги тўғрисида тўхтамга келган ва .биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг қарорларини бекор қилиб, жавобгардан даъвогарга 983 318 343 сўм етказилган зарар суммасини ундириш ҳақида янги қарор қабул қилган. Бироқ, кассация инстанцияси суди ўзининг ушбу хулосасини моддий ҳуқуқ нормаси билан асослантирмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 197-моддасига асосан мулк ҳуқуқи мулкдорнинг ихтиёрий суратда мажбуриятни бажариши, мулкдорнинг мол-мулк тақдирини ҳал қиладиган бир томонлама қарор қабул қилиши, суд қарори асосида мол-мулкни олиб қўйиш (сотиб олиш) йўли билан, шунингдек мулк ҳуқуқини қонун асосида бекор қилувчи қонунчилик ҳужжатига асосан бекор бўлади. Мазкур Кодекс 199-модасига кўра, мол-мулкни мулкдордан олиб қўйишга қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда мулкдорнинг мажбуриятлари бўйича ундирув ана шу мол-мулкка қаратилган тақдирда, шунингдек национализация қилиш, реквизиция ва мусодара қилиш тартибида йўл қўйилади. Агар қонунга асосан шахсга тегишли бўла олмайдиган мол-мулк унинг мулки бўлиб қолса, ушбу мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи суд тартибида бекор қилиниб, олиб қўйилган мол-мулкнинг қиймати шахсга тўланади. Кассация инстанцияси суди жавобгар ҳисобидан зарарни ундириш талабини қисман қаноатлантиришда жавобгар томонидан Бошқарманинг 2017 йил 4 авгусдаги мол-мулкка қўйилган тақиқни бекор қилиш ва мулкларни сақлаш учун топшириш ҳақидаги қарори талаблари бажарилганига, мазкур қарор билан аниқланган ҳолатларига, тегишли бахо бермаган. Суд томонидан Қуйичирчиқ туман ҳокимлигининг олди-сотди шартномаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган мазмунда, яъни мулклар қайта баҳоланмасдан сотувга қўйилганлиги натижасида тузилганлиги, бу эса даъвогарнинг товар сут фермаси ва 93 бош қорамоллар мулк ҳуқуқи бекор қилинганлиги эмас, балки унинг ушбу мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқи ўз-ўзидан ҳақиқий бўлган битим натижасида вужудга келганлиги ҳақидаги важларига баҳо берилмаган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, коррупцияга қарши курашиш бошқармаси томонидан Қуйичирчиқ туманидаги ширкат хўжаликларини қайта ташкил этиш комиссияси мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш жараёнида қонун талабларига зид равишда 2005-2010 йиллар давомида тумандаги собиқ “А.Навоий” ширкат хўжалиги ҳудудида 8 та, “Ўзбекистон 5 йиллиги” ширкат хўжалиги ҳудудида 6 та, “Гулистон” ва “М.Отаджонов” ширкат хўжаликлари ҳудудида 3 тадан, “Ужакент”, “Янги ҳаёт”, “Пахтачи”, “Дўстлик”, “Беруний” ва “Улуғбек” ширкат хўжаликлари ҳудудларида 1 тадан, жами 34 та давлатга тегишли бино-иншоотлар сотилганлиги ҳолатлари юзасидан Тошкент вилоят ҳокимлиги мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси 3-қисмининг “а”, “в” бандлари билан 25/122430-сонли жиноят иши қўзғатилган. Судлов ҳайъати қуйи инстанция судлари иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланмаган деб ҳисоблайди. Хусусан, коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Уралов томонидан ушбу жиноят иши юзасидан қабул қилинган 2017 йил 4 августдаги қарорга асосан “Ужакент” ширкат хўжалигини фермер хўжалигига айлантириш бўйича қайта ташкил этиш комиссиясининг 2007 йил 28 февралдаги баённомасига асосан аукцион савдоларда фуқаро С.Югайга сотилган “Ужакент” ширкат хўжалигига қарашли “Гул” қишлоғида жойлашган сут-товар фермаси биноси, 93 бош қорамоллари ва 16,8 га ер майдонига қўйилган таъқиқ бекор қилинган ва мол-мулкларни кейинги тақдирини ҳал этиш учун Қуйичирчиқ туман ҳокимлигига топширилган. Кассация инстанцияси судининг 2022 йил 29 сентябрдаги сўровномасига асосан коррупцияга қарши курашиш бошқармаси томонидан берилган жавобида 25/12-2430-сонли жиноят иши ЖПК 364-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан ҳаракатдан тўхтатилганлиги кўрсатилган. Судлар томонидан мазкур жиноят ишининг С.Югайга нисбатан натижалари аниқланмаган. Ваҳоланки, айбдор шахсларни аниқлаш даъвогарга етказилган зарарни қоплаш лозимлиги ёки лозим эмаслиги ҳақида хулосага келиш ута муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолат ҳисобланади. ИПК 299-моддасининг иккинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли эканлиги белгиланган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда биринчи ва апелляция инстанцияси суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаган. Шу сабабли судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг протестини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, апелляция инстанцияси судининг қарори ва кассация инсанция си судининг қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанцияси судига юборишни лозим деб топади. 7 Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда тарафларнинг важларини ишдаги ва тақдим этиладиган далиллар билан бирга тўлиқ ўрганиши, уларга баҳо бериши, юқорида қайд этилган ҳолатларни аниқланиши, моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ишни кўриш натижаси бўйича қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши, суд харажатларини ИПКнинг 118-моддасига асосан тақсимлаши лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303, 3051-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг протести қаноатлантирилсин. Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори, Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 6 майдаги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 10 ноябрдаги қарори бекор қилинсин. Тошкент вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш. Маҳмудов ҳайъат аъзолари: Б. Сайфуллаев Т. Аннаева А. Абдуллаев В. Сатторова