Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2302/780 Дата решения 05.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент пахта уруғчилиги масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Ўзбекистон пахта тозалаш акционерлик жамияти
Source ID 1181785 Claim ID 3267619 PDF Hash 81befb649c6c724f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 128-моддаси ИПК 128 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1105-2302/780-сонли иқтисодий иш ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 5 июнь Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья З.М.Эшмирзаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Б.С.Насировнинг котиблигида, тарафларсиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “TOSHKENT PAXTA URUG’CHILIGI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “O’ZBEKISTON PAXTA TOZALASH” акциядорлик жамияти ҳисобидан 380.260.908,18 сўм асосий қарз ва 100.000.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризасида баён этилишича, даъвогар “TOSHKENT PAXTA URUG’CHILIGI” масъулияти чекланган жамияти ва “O’ZBEKISTON PAXTA TOZALASH” акциядорлик жамияти ўртасида 2020 йил 28 январда 5-сонли уруғлик чигитни қайта ишлаш ҳақида шартнома тузилган. Юқорида қайд этилган шартнома бўйича жавобгар “O’ZBEKISTON PAXTA TOZALASH” акциядорлик жамиятининг даъвогар “TOSHKENT PAXTA URUG’CHILIGI” масъулияти чекланган жамияти олдида 380.260.908,18 сўм қарздорлиги вужудга келган. Шу сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига 2023 йил 4 апрелда даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар “TOSHKENT PAXTA URUG’CHILIGI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “O’ZBEKISTON PAXTA TOZALASH” акциядорлик жамияти ҳисобидан 380.260.908,18 сўм асосий қарз ва 100.000.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар “TOSHKENT PAXTA URUG’CHILIGI” МЧЖ судга 1 даъво аризаси билан мурожаат қилганидан сўнг даъвогар “TOSHKENT PAXTA URUG’CHILIGI” МЧЖ (дастлабки ҳақдор), “TOSHKENTPAXTASANOAT” ҳудудий акциядорлик бирлашмаси акциядорлик жамияти (янги ҳақдор) ва “O’ZBEKISTON PAXTA TOZALASH” АЖ (қарздор) ўртасида 2023 йил 10 апрелда талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақида 5-сонли шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг 1-бандига кўра, 2020 йил 28 январдаги 5-сонли уруғлик чигитини қайта ишлаш шартномаси асосида вужудга келган “TOSHKENT PAXTA URUG’CHILIGI” МЧЖ “O’ZBEKISTON PAXTA TOZALASH” АЖдан бўлган ҳақини талаб қилишдан “TOSHKENTPAXTASANOAT” ХАБ АЖ ягона таъсисчиси фойдасига воз кечишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди, ушбу шартноманинг 2-бандига кўра, дастлабки ҳақдор ўзининг 380.260.908,18 сўм ҳақини талаб қилишдан “Янги ҳақдор” фойдасига воз кечади, “Янги ҳақдор” эса мазкур суммани ундиришни талаб қилишни ўз зиммасига олади. Талабдан воз кечиш “дастлабки ҳақдор”ни талаб қилиш ҳуқуқидан озод қилиш йўли билан “янги ҳақдор” билан “қарздор” ўртасида тузилган ўзаро солиштирув далолатномаси асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексинининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 313-моддасига кўра, мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга ўтиши мумкин. Кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтиши учун, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг розилиги талаб қилинмайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 46моддасига кўра, тарафлардан бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва мажбуриятлардаги шахслар ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштиради. Шу сабабли суднинг 2023 йил 25 майдаги ажрими билан даъвогар “TOSHKENT PAXTA URUG’CHILIGI” МЧЖ унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланган “TOSHKENTPAXTASANOAT” ҳудудий акциядорлик бирлашмаси акциядорлик жамияти билан алмаштирилган. Палата вакили суд мажлисига келмади ва даъво аризасида суд мажлисини палата вакиллари иштирокисиз кўриш сўралган. Суд мажлисида даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирок этмади. Бироқ, даъвогар вакили судга илтимоснома тақдим этиб, суд мажлисини ўзинининг иштирокисиз кўришни сўраган. Шунингдек, жавобгар вакили суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тилхат орқали хабардор қилинган. ИПК 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддаси 2-қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. ИПК 170-моддаси 3-қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд жавобгарни суд мажлиси муҳокамаси ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини, палата ҳамда даъвогар вакили ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраганлигини инобатга олиб, ишни палата, даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. ФК 234-моддасига асосан Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари улар ўртасида тузилган 2020 йил 28 январдаги 5-сонли уруғлик чигитни қайта ишлаш ҳақида шартномасидан келиб чиққан. Аниқланишича, даъвогар “TOSHKENT PAXTA URUG’CHILIGI” масъулияти чекланган жамияти (қайта ишловчи) жавобгар “O’ZBEKISTON PAXTA TOZALASH” акциядорлик жамияти (буюртмачи) ўртасида 2020 йил 28 январда уруғчилик чигитини қайта ишлаш ҳақида 5-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “қайта ишловчи” томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги “2020 йилда ғўзани навлар бўйича жойлаштириш ва пахта хомашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги 985-сонли қарорига асосан 2020 йил пахта ҳосили учун давлат андозаларига жавоб берадиган, юқори сифатли, сараланган, калибрланган 354 тонна уруғчилик чигитни дорилаш, туксизлантириш, қадоқлаш ва сертификатлаб “буюртмачи” томонидан олиб кетилиши мажбуриятини олади. Шартноманинг 1.2-бандига кўра “буюртмачи” ушбу шартнома шартларига асосан “қайта ишловчи” томонидан қайта ишланган уруғлик чигит ҳақини тўлаш ва тайёр маҳсулотни олиб кетилишини таъминлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 2.2-бандига кўра, шартноманинг тахминий суммаси қўшимча қиймат солиғи билан 1.157.016.100 сўмни ташкил қилади. Шартноманинг 2.4-бандига кўра “Буюртмачи”, “Қайта ишловчи”га шартнома асосида қайта ишланадиган маҳсулот миқдорини мазкур шартнома имзоланган кундан бошлаб 5 банк иш кунида 100 фоиз олдиндан пул ўтказиш йўли билан тўлаб беради. Шартноманинг 2.5-бандига кўра, ушбу шартноманинг якуний суммаси Молия вазирлиги томонидан уруғлик чигит учун 2020 йилга бўлган нархи белгиланганидан сўнг қайта ҳисоб-китоб қилинади ва “Қайта ишловчи” “Буюртмачи”га ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Тарафлар ўртасида 2023 йил 1 январь ҳолатига расмийлаштирилган ўзаро солиштириш далолатномасига жавобгарнинг 380.260.908,18 сўм асосий қарзи мавжудлиги ўз исботини топди. Бундан ташқари 2023 йил 10 апрелда даъвогар “TOSHKENT PAXTA URUG’CHILIGI” МЧЖ (дастлабки ҳақдор), “TOSHKENTPAXTASANOAT” ҳудудий акциядорлик бирлашмаси акциядорлик жамияти (янги ҳақдор) ва “O’ZBEKISTON PAXTA TOZALASH” АЖ (қарздор) ўртасида талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақида 5-сонли шартнома тузилганлиги муносабати билан “TOSHKENTPAXTASANOAT” ҳудудий акциядорлик бирлашмаси акциядорлик жамияти (янги ҳақдор) ва “O’ZBEKISTON PAXTA TOZALASH” АЖ (қарздор) ўртасида 2023 йил 10 апрель ҳолатига солиштирма далолатнома расмийлаштирилган ва ушбу солиштирма далолатномасида “O’ZBEKISTON PAXTA TOZALASH” АЖнинг 380.260.908,18 сўм асосий қарзи мавжудлиги қайд этилган. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, “TOSHKENT PAXTA URUG’CHILIGI” МЧЖ ва жавобгар “O’ZBEKISTON PAXTA TOZALASH” акциядорлик жамияти ўртасида 2023 йил 1 январь ҳолатига расмийлаштирилган ўзаро солиштириш далолатномаси ҳамда “TOSHKENTPAXTASANOAT” ҳудудий акциядорлик бирлашмаси акциядорлик жамияти (янги ҳақдор) ва “O’ZBEKISTON PAXTA TOZALASH” АЖ (қарздор) ўртасида 2023 йил 10 апрель ҳолатига расмийлаштирилган солиштирма далолатномасига асосан жавобгарни даъвогар олдида 380.260.908,18,67 сўм асосий қарзи мавжудлиги ўз исботини топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг 380.260.908,18 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади. Даъвогар даъво аризасида асосий қарздорликни ундириб беришдан ташқари 100.000.000 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. Шартноманинг 4.3-бандига кўра, “Буюртмачи” қайта ишлаб берилган маҳсулот учун тўловни кечиктирса, тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун қарз суммасининг 0,5 фоизи миқдорида, лекин тўлови кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлайди. Шу сабабли, тўлов амалга оширилмасдан 380.260.908,18 сўм кечиктирилганлиги учун жавобгарга нисбатан кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда, яъни 100.000.000 сўм миқдорда пеня ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, қарздор томонидан мажбуриятнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Жавобгар томонидан мажбуриятлар бажарилиши даражаси ва сўралган пеня миқдори мажбуриятнинг бузиш оқибатларига мутаносиблигини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим булган пеня миқдорини камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 53.500.000 сўм пеня ундиришни, қолган пеня талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, қаноатлантирилган даъво талабига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджетига 9.605.218,16 сўм давлат божи ва даъвогарга олдиндан тўланган 30.000 сўм почта ҳаражатини ундиришни лозим топди. 7 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179, 180, 192моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “O’ZBEKISTON PAXTA TOZALASH” акциядорлик жамиятидан: - “TOSHKENTPAXTASANOAT” ҳудудий акциядорлик бирлашмаси акциядорлик жамиятига 380.260.908,18 сўм асосий қарз, 53.500.000 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажати, умумий миқдорда 433.790.908,18 сўм пул маблағи; - республика бюджетига 9.605.218,16 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья З.М.Эшмирзаев