Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/4136 Дата решения 05.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ЧЭКИ “Hamkorbank” акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "Margʻilon Avto lyuks servis" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1113155 Claim ID 3310249 PDF Hash 3d3d32a868a0f2df... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ушбу Кодекснинг 736-моддаси Ушбу Кодекс 736 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 Tel: (+998-73) 244 65 30, 244 65 40 е-mail: i.fargona.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 5 июнь 4-1501-2302/4136-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Х.Р. Шакиров (2023 йил 11 апрель кунги 495-1/13-01-1155-сонли ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар Чет эл капитали иштирокидаги “НОМИ”акциядорлик тижорат банкининг жавобгарлар “НОМИ” масъулияти чекланган жамияти ва “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятидан 96 504 332, 03 сўм кредитни тани, 4 762 697,91 сўм кредит фоизи ва 33 000 сўм почта харажатини ундириш, ундирувни гаровга олинган қўшимча жавобгарлар “Omadbek Kubbo Avtotrabs” масъулияти чекланган жамияти ва “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаровга олинган транспорт воситаларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Чет эл капитали иштирокидаги “НОМИ”акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда Банк деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгарлар “НОМИ” масъулияти чекланган жамияти ва “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятидан 96 504 332, 03 сўм кредитни тани, 4 762 697,91 сўм кредит фоизи ва 33 000 сўм почта харажатини ундириш, ундирувни гаровга олинган қўшимча жавобгарлар “Omadbek Kubbo Avtotrabs” масъулияти чекланган жамияти ва “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаровга олинган транспорт воситаларга қаратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси судга киритилганидан сўнг кредит қарзи ва почта харажати банкка тўла тўлаб берилганини тушунтириб ўтди. Жавобгарлар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида огоҳлантирилгани суд чақирув қоғози билан тасдиқланади, лекин вакиллари судга келишмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларида асосланиб ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони рад этишни лозим деб топади. Иш материалларига қараганда, Банк ва жавобгар “НОМИ” МЧЖ ўртасида 2019 йил 31 октябрь куни 121-сонли “Транспорт воситаларини сотиб олиш ҳақидаги кредит шартномаси” тузилган бўлиб, унга кўра Банк қарздорга 36 ой муддатга, йиллик 26 фоиз тўлаш шарти билан 2 227 000 000 сўм миқдорида кредит маблағини ажратган. Д Кредит қайтарилишини таъминоти сифатида “НОМИ” МЧЖ ва қўшимча жавобгар ўртасида кафиллик ва гаров шартномалари тузилган. Қарздор кредит шартномаси мажбуриятларини бузиб, шартномада белгиланган муддатларда кредит маблағини қайтармагани ҳолда қарздорликка йўл қўйгани учун Банк судга даъво аризасини киритган. Низо кредит ва гаров шартномаларидан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддаси талабларига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 234-моддасида мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади, деб белгиланган. ФК 238-моддаси талабларига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши керак. ФК 735-моддасининг биринчи қисмида “Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт”, деб белгиланган. Ушбу Кодекснинг 736-моддасининг иккинчи қисмида “Агар қарз шартномасида қарзни қисимлаб (бўлиб бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли”, деган қоида назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда – кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Жавобгар шартномавий мажбуриятни ўз вақтида бажармагани учун муддати ўтган қарздорлик юзага келган, 2023 йил 30 апрель куни ҳолатига кредит танидан 96 504 332, 03 сўм, 4 762 697,91 сўм кредит фоизидан қарз ҳосил бўлган. Асосий қарз ҳамда кредит фоизини ундириш талаби шартнома шартлари, кредитни қайтариш жадвали ва бошқа далиллар билан исботланган. Банкнинг 2023 йил 31 май кунги 44/13-01-1155-сонли маълумотномасида кредит қарзи ва почта харажати тўла қоплангани кўрсатилган. ФК 341-моддасига асосан мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлади. 3 Асосий жавобгар кредит қарзини тўлагани ва ушбу ҳолат судга тақдим этилган банк маълумотномаси ва банк айланмаси билан тасдиқлангани учун суд даъво талабини ундириш талабини рад этишни лозим деб топади. ИПК 118-моддасига мувофиқ, жавобгар “НОМИ” МЧЖдан республика бюджетига даъво сумманинг 2 фоизи миқдорида 2 025 160,58 сўм давлат божи ундириш лозим бўлади. Бинобарин, суд ИПК 118, 176-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: бюджетига 2 025 160,58 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судининг апелляция инстанциясига апелляция тартибида шикоят (протест) келтирилиши мумкин. Раислик этувчи Д.С. Акрамова