Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2302/839 Дата решения 05.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Юқори Чирчиқ тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый TAC AGRO CHEM масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1090051 Claim ID 3323407 PDF Hash 2d97a82b8fb0e041... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПК 220-моддаси ИПК 220 law
ИПК 108-моддаси ИПК 108 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1105-2302/839-сонли иқтисодий иш ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида) йил 5 июнь 2023 Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, тарафларсиз, аризачи Юқоричирчиқ тумани солиқ инспекциясининг жавобгар “TAC AGRO CHEM” МЧЖнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Аризада баён этилишича, солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган “TAC AGRO CHEM” МЧЖнинг ўзи кўрсатган манзилда мавжуд эмаслиги аниқланган. Шунга кўра, аризачи Юқоричирчиқ тумани солиқ инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “TAC AGRO CHEM” МЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатишни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган ажрими аризачи ва жавобгарга электрон тарзда юборилган бўлсада, бироқ аризачи ва жавобгар бугунги суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 220-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд аризадаги важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида аризачининг жавобгар “TAC AGRO CHEM” МЧЖга нисбатан ўзи кўрсатган манзилда мавжуд эмаслиги сабабли банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган 4-1105-2302/837сонли иқтисодий иш мавжуд. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдириши белгиланган. Шунингдек, аризачи аризада ўзи кўрсатган, электрон манзили бўйича суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида (суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлигини тасдиқловчи маълумотига суд ҳужжати 2023 йил 29 майда аризачига юборилган бўлиб, 2023 йил 29 май куни суд ҳужжати аризачининг электрон манзилига бориб тушган) хабардор этилган бўлса-да, аммо суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади ёки ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш тўғрисида арз қилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 220-моддасига асосан суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилади. Бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Мазкур аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисида 2023 йил 24 майда қабул қилинган ажримда аризачи зиммасига аризага илова қилинган ҳужжатларнинг асл нусхаларини, аризани асословчи бошқа хил ҳужжатларни судга тақдим тақдим этиш, суд мажлисида ишончли вакили иштирокини таъминлаши шарт эканлиги маълум қилинган. ИПК 107-моддасининг 6-бандида даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, мазкур ҳолат суд томонидан даъво аризани кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиши белгиланган. Суд аризачи вакили тегишли тартибда хабардор қилинганлиги, аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда аризачи вакили иштирокини таъминлаши шартлиги алоҳида кўрсатиб ўтилганлиги, аризачи вакили иштироки мажбурий деб топилганлиги, бироқ аризачи вакили биринчи суд мажлисига келмаганлиги ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаганлиги ҳамда суднинг иш юритувида “TAC AGRO CHEM” МЧЖга нисбатан ўзи кўрсатган манзилда мавжуд эмаслиги сабабли банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган 4-1105-2302/837сонли иқтисодий иш мавждлиги сабабли аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди. ИПК 108-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин. Юқоридагиларга асосланиб, суд аризачининг аризасини кўрмасдан қолдиришни ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини ҳамда ариза судга электрон шаклда тақдим қилинганда почта харажати ундирилмаслигини инобатга олиб, давлат божи ва почта харажати ундирмасликни лозим топди. Демак, иш бўйича давлат божи ва почта харажати ундирилмайди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 128, 195, 220моддаларига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: 4 Аризачи Юқоричирчиқ тумани солиқ инспекциясининг жавобгар “TAC AGRO CHEM” МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. З.Эшмирзаев