Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2301/1307 Дата решения 05.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди Судья Тўраев Бекзод Бахшуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "XO`JALIK HISOBIDAGI OHANGARON SHAHAR DEZINFEKSIYA STANSIY Ответчик / Подсудимый Гули-Лола масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1150419 Claim ID 3316498 PDF Hash 543e76dc3e5c3bd3... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
мазкур кодекснинг 705-моддаси мазкур кодекс 705 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПК 66 law
ушбу кодекснинг 75-моддаси ушбу кодекс 75 code_article
ФКнинг 263-моддаси ФК 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 9 078 символов
1 Даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори 4-1107-2301/1307-сонли иқтисодий иш ОҲАНГАРОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Оҳангарон шаҳри 2023 йил 05 июнь Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья Б.Б.Тўраев раислигида, судья ёрдамчиси А.Хасамединов котиблигида, даъвогар Оҳангарон шаҳар хўжалик ҳисобидаги дезинфекция станциясининг жавобгар “Guli lola” МЧЖдан 6 815 790 сўм асосий қарз, 3 407 895 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни даъвогар вакили М.Шодманова (2023 йил 05 июндаги 37-сонли ишоночнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Оҳангарон шаҳар хўжалик ҳисобидаги дезинфекция станцияси (даъвогар - бажарувчи) билан жавобгар “Guli lola” МЧЖ (жавобгар - буюртмачи) ўртасида тузилган шартнома шартларидан келиб чиқиб, бажарувчи томонидан 7 565 825 сўмлик хизмат кўрсатилган. Буюртмачи томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўлов тўлиқ амалга оширилмаган, натижада 6 815 790 сўм асосий қарздорлик юзага келган. Мазкур қарздорликни тўлаш бўйича бажарувчи буюртмачига талабнома юборган. Лекин буюртмачи талабномани оқибатсиз қолдириб, қарздорликни тўлаш чораларини кўрмаган. Шундан сўнг, даъвогар Оҳангарон шаҳар хўжалик ҳисобидаги дезинфекция станцияси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Guli lola” МЧЖдан 6 815 790 сўм асосий қарз, 3 407 895 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, суддан уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Суд, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисми талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Суд даъвогар вакилларининг важларини ва тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари хизмат кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 703-моддасига асосан, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш) буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган бўлса, мазкур кодекснинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги баён этилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Бундан ташқари, ушбу кодекснинг 75-моддасига асосан иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар, шу жумладан факсимил, электрон ёки бошқа алоқа воситасида ёхуд ҳужжатнинг ишончлилигини аниқлаш имконини берувчи бошқа усулда олинган ўзга ҳужжатлар ва материаллар ёзма далиллардир. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 29 январда профилактик дезинфекция ишларини бажариш бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисида 28-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга дезенфекция ва бошқалар юзасидан 7 565 825 сўмлик хизматлар кўрсатган. Жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўлов амалга оширилмаган ва натижада 6 815 790 сўм асосий қарздорлик ҳосил бўлган. Ушбу ҳолатлар ишда иштирок этган даъвогар вакилининг берган кўрсатмалари, ишдаги мавжуд далиллар, хусусан тарафлар ўртасида тузилган ҳисобварақ-фактуралар, ўзаро-солиштириш таққослаш далолатномаси, профилактика дезинфекция наряди ҳамда даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаси билан ўз тасдиғини топди. Шу сабабли даъвогарнинг мазкур талаби асосли бўлиб, ушбу талаб қаноатлантирилиши, жавобгардан даъвогар фойдасига 6 815 790 сўм асосий қарздорлик ундирилиши лозим. Шунингдек шартноманинг 6.2-банди талабларига кўра даъвогар томонидан 3 407 895 сўм пеня ҳисобланган ва суддан уни ундириш сўралган. ФКнинг 263-моддаси талаби бўйича, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Шартноманинг 4.1-бандига асосан шартнома суммасининг 40 фоизи миқдорда олдиндан, кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-варақ фактура имзолангандан кейин якуний тўловлар амалга оширилиши лозим. Бажарувчи томонидан кўрсатилган хизматлар ҳисобфактура орқали 2020 йилнинг январь-декабрь ойларида расмийлаштирилиб буюртмачига топширилган бўлса-да, бугунги кунга қадар буюртмачи томонидан тўлов амалга оширилмаган. Шартноманинг 6.2-бандига асосан кўрсатилган хизматлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун буюртмачи хизмат кўрсатувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандига кўра, мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда иқтисодий судлар ФК, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги белгиланган. Шунингдек, ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Шунга кўра суд тарафлар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, шунингдек неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 954 211 сўм пеня ундиришни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан давлат божи тарафларга уларнинг қаноатлантирилган даъво миқдорига мутаносиб равишда юклатилади. Бинобарин, даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар ҳисобига 6 815 790 сўм асосий қарз, 954 211 сўм пеня, 330 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати ундирилиши лозим. Бинобарин, ФКнинг 234,236,263,326,333,703,705моддаларини, ИПКнинг 66,72,75,118,170,176-179,186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Guli lola” МЧЖ ҳисобидан даъвогар Оҳангарон шаҳар хўжалик ҳисобидаги дезинфекция станцияси ҳисобига 6 815 790 сўм асосий қарз, 954 211 сўм пеня, 330 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, тегишли ижро варақа берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Б.Б.Тўраев