Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/1029 Дата решения 05.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SAMAN TULPOR TUMORI" FX фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый “SILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1117989 Claim ID 3310832 PDF Hash 96d592f313fa6ce5... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 130-моддаси тисодий процессуал кодекси 130 code_article
тисодий процессуал кодексининг 131-моддаси тисодий процессуал кодекси 131 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онуни 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2301/1029-сонли иш АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Дўстлик шаҳри Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси И.Қурбанов раислигида, А.Исожонов котиблигида, даъвогар “SAMAN TULPOR TUMORI” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман Кенгашининг жавобгар “SILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан 127.318.000 сўм асосий қарздорлик ва 66.714.632 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: Кенгаш вакили Б.Улуков (ишончномага асосан) ва жавобгар вакили Ў.Пирназаров (ишончномага асосан)ларнинг иштирокида суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “SAMAN TULPOR TUMORI” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “даъвогар”) манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман Кенгаши (кейинги ўринларда “Кенгаш”) жавобгар “SILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси (кейинги ўринларда “жавобгар”) ҳисобидан 127.318.000 сўм асосий қарздорлик ва 66.714.632 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида жавобгар номи “SILVERLEAFE BMB AGRO TRADE GROUP” масъулияти чекланган жамияти деб хатолик билан кўрсатилганлигини, жавобгар номи “SILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси эканлигини, шартномада ҳам шу ном кўрсатилганлигини, шу боис жавобгарнинг номини “SILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси деб ўқишликни суддан сўраб, тарафлар ўртасида 2023 йил 23 майда тузилган медиатив келишувни судга тақдим этиб, тарафлар ўртасида медиатив келишувга эришилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кўрсатма бериб, даъво аризасида жавобгар номи “SILVERLEAFE BMB AGRO TRADE GROUP” масъулияти чекланган жамияти деб хатолик билан кўрсатилганлигини, жавобгарнинг номи “SILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси эканлигини, шартномада ҳам шундай эканлигини, шунингдек, тарафлар ўртасида 2023 йил 23 майда медиатив келишувга эришилганлиги сабабли медиатив келишувни тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун асослар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни даъвогарнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб тарафлар вакиллари тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 131-моддаси биринчи қисмига биноан эса тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган 2023 йил 23 майдаги медиатив келишувни ўрганиб, тарафлар низони ўзаро медиатив келишув йўли билан ҳал қилганликларини, яъни иқтисодий суд ишини юритишда низони ҳал этишга кўмаклашганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши лозим. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорининг 3-бандига кўра, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган. Шу боис, суд мазкур иқтисодий иш суд томонидан давлат божи тўловисиз иш юритувига қабул қилинганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни, шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувига кўра олдиндан тўланган почта харажати жавобгар томонидан даъвогарга тўлаб берилганлигини инобатга олиб, почта харажати ундирмасликни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107, 108, 109, 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъвогар “SAMAN TULPOR TUMORI” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман Кенгашининг жавобгар “SILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан 127.318.000 сўм асосий қарздорлик ва 66.714.632 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 18-моддаси биринчи қисми 9-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорининг 3-бандига кўра, мазкур иқтисодий иш бўйича давлат божи ундирилмаслиги инобатга олинсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. И.Қурбанов