← Назад
Решение #591476 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2102/2321-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Р.Асқаров
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – У.Холиков
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 2 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида,
даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар Азизов Муроджон
Қахрамон ўғли ҳамда учинчи шахс Андижон туман ҳокимлиги ўртасида
2019 йил 28 мартда тузилган 01-04/19-сонли уч томонлама олди-сотди
шартномасини ва 2020 йил 3 ноябрдаги 03-143/20-қк-сонли қўшимча
келишувни бекор қилиш ва Азизов Муроджон Қахрамон ўғлидан 22 500 000
сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 июндаги ҳал қилув
қарори
ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022
йил 25 августдаги қарори устидан даъвогар томонидан берилган кассация
шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий судининг биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Азизов Муроджон
Қахрамон ўғли (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳамда
учинчи шахс Андижон туман ҳокимлиги ўртасида 2019 йил 28 мартда тузилган
01-04/19-сонли уч томонлама олди-сотди шартномасини ва 2020 йил 3
ноябрдаги 03-143/20-қк-сонли қўшимча келишувни бекор қилиш ва Азизов
Муроджон Қахрамон ўғлидан 22 500 000 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Кадастр агентлигининг
Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармаси Андижон туман
филиали ва “Финанс аудит” масъулияти чекланган жамияти аудиторлик
ташкилоти жалб қилинган.
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 июндаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад
этилган.
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 25 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, даъвогар кассация шикояти
билан мурожаат қилган ва унда Избоскан туманлараро иқтисодий судининг
2022
йил
8 июндаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 августдаги қарорини бекор қилиб, даъвони
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб,
шикоятда жавобгар томонидан инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар
бажарилмаганлиги, инвестор томонидан объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари
якунланмаганлиги, судлар томонидан “Финанс Аудит” масъулияти чекланган
жамиятининг аудиторлик хулосаси асос қилиб олинганлиги, шартнома
шартлари лозим даражада бажарилмаганлик ҳолати тасдиқланиб турган бўлсада, судлар ушбу ҳолатга эътиборини қаратмасдан, асоссиз равишда даъвони рад
қилганлиги, жавобгарга топширилган объект 2 та бинодан иборат бўлиб,
жавобгар асосий эътиборни биринчи бинога қаратганлиги ва иккинчи бинода
қурилиш-таъмирлаш ишлари умуман бажарилмаганини кўрсатган.
Тарафлар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати, кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, биринчи ва апелляция инстанцияси
судларининг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш учун келтирган
хулосалари билан қуйидаги асосларга асосан келишмайди, шу сабабли суд
қарорларини бекор қилиб, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор
қабул қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) ФКнинг 236-моддасига асосан мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Андижон вилоят ҳокимининг 2018 йил
19 октябрдаги 653-Қ-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини
бошқариш
агентлиги
ҳузуридаги
“Электрон-онлайн
аукционларини ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан
электрон-аукцион савдолари ўтказилган.
Электрон-аукцион савдолари натижаси бўйича 2019 йил 19 мартдаги
DA-0000432-сонли баённомага асосан жавобгар ғолиб деб топилган ва
Андижон тумани, Орол ҚФЙ, Маориф МФЙда жойлашган “Мактабгача таълим
муассасаси” биносига 18 ой муддатда 150 000 000 сўм миқдорида инвестиция
киритиш, 8 та янги иш ўрни яратиш, объектни модернизация қилиш, техник ва
технологик қайта жиҳозлаш, тикувчилик фаолиятини ташкил этиш шарти
билан 1 000 001 сўм қийматида сотиб олиниши белгиланган.
Даъвогар, жавобгар ва учинчи шахс ўртасида 2019 йил 23 мартда
01-04/19-сонли уч томонлама олди-сотди шартномаси тузилган ва давлат
рўйхатидан ўтказилган. Кейинчалик, мазкур шартномага ўзгартириш киритиш
юзасидан тарафлар ўртасида 2020 йил 3 ноябрда 03-143/20-қк-сонли қўшимча
келишув тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича даъвогар Андижон тумани,
Орол ҚФЙ, Маориф МФЙ ҳудудида жойлашган Андижон туман ҳокимлиги
балансида бўлган “Мактабгача таълим муассасаси” биносини жавобгарга
сотиш, жавобгар эса ушбу шартнома шартлари бўйича олинган
мажбуриятларни лозим даражада бажаришни ўз зиммасига олган.
Жавобгар
томонидан
даъвогарга
инвестиция
мажбуриятлари
бажарилганлиги ҳақида ҳисобот тақдим этилмаганлиги, иш ўринлари
яратилмаганлиги, шартномани бажариш муддати 2021 йил 28 март куни
тугаганлиги, 150 000 000 сўм инвестиция киритилмаганлиги сабабли тарафлар
ўртасида тузилган уч томонлама шартнома ва қўшимча келишувни бекор
қилишни ва жавобгардан инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун
22 500 000 сўм жарима ундиришни сўраб, судга даъво аризаси билан мурожаат
қилган
Биринчи инстанция суди тарафлар шартноманинг 2.9-бандида бирор-бир
майда камчиликлар, шартнома бўйича олинган мажбуриятлардан оғишлар
туфайли, агарда бундай оғишлар иқтисодий асослантирилган ва
мажбуриятларни бажаришда йўл қўйилган ортда қолишларни ўрнини тўлдириш
ва жарима санкцияларини тўлаш юзасидан харидор томонидан ёзма кафолатлар
тақдим қилинган ҳолларда, сотувчи шартнома бекор қилинмаслигини
кафолатлаши белгиланганлиги, “Финанс аудит” МЧЖ аудиторлик ташкилоти
томонидан 2022 йил 29 мартда берилган аудиторлик хисоботи тақдим
қилинганлиги, жавобгар томонидан инвестициявий мажбуриятлар шартнома
бўйича олинган мажбуриятлардан оғишлар билан бўлса-да, мазмунан
бажарилганлиги, жавобгар шартнома шартларидан келиб чиқиб, “HOJIAKBAR
UNIVERSAL GRAND” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этган ҳолда
шартнома бўйича жами 220 740 278,33 сўмлик инвестиция мажбуриятларини
объектда қурилиш ишларини бажариш кўринишида киритганлигини асос
қилиб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш,
апелляция инстанция суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш
тўғрисида барвақт хулосага келган.
Судлов ҳайъати, биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан
аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг
исботланмаганлиги ҳамда суд қарорларида баён қилинган хулосаларнинг иш
ҳолатларига мувофиқ эмаслиги сабабли судларнинг хулосалари билан қуйидаги
асосларга кўра келишмайди.
Жумладан, ФКнинг 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа
қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор
қилиниши мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган
қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.1-банди мазмунига кўра,
шартнома имзолангандан кейин тарафлардан бири мазкур шартнома бўйича ўз
мажбуриятларини бажара олмаса ёки уларга риоя этмаса, тарафларнинг
қандайдир мажбуриятларига риоя қилинмаган ёки риоя қилинмаслигини
кўрсатувчи бирор ҳолат ёки ҳодиса тарафлардан бирига маълум бўлиб қолса,
бундай ҳолатда жабрланувчи тараф белгиланган тартибида ушбу шартномани
бекор қилишни талаб қилишга ҳақли.
Шунингдек, шартноманинг 6.4-бандига кўра, ушбу шартномада назарда
тутилган кўринишларда ва ҳажмларда инвестиция мажбуриятлари
бажарилмаган тақдирда сотувчи ушбу шартномани белгиланган тартибда бекор
қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.3-бандида жавобгар инвестиция
мажбуриятларини бажариш жадвалига мувофиқ объектни модернизация
қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ва рақобатдош маҳсулотлар
ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатилишини назарда тутувчи инвестиция
мажбуриятларини ушбу шартноманинг 2-иловасига асосан бажариши
белгиланган.
Шартноманинг 2-иловасига мувофиқ, жавобгар 2019 йилнинг 2-чорагида
10 000 000 сўм, 3-чорагида 20 000 000 сўм, 4-чорагида 30 000 000 сўм,
2020 йилнинг 1-чорагида 30 000 000 сўм, 2-чорагида 30 000 000 сўм, 3-чорагида
10 000 000 сўм, 4-чорагида 10 000 000 сўм, 2021 йилнинг 1-чорагида
10 000 000 сўм инвестиция киритиш ва 8 та янги иш ўрини яратиш
мажбуриятини олган.
Шартнома бўйича объектга инвестиция киритиш муддати 2021 йил 28
март кунига қадар деб белгиланган. “Мактабгача таълим муассасаси” 2 та
бинодан иборат бўлиб, жавобгар асосий эътиборни биринчи бинога қаратган.
Жавобгар томонидан биринчи бинода қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга
оширилиб, фойдаланишга тайёр ҳолатга келтирилган. Иккинчи бинода эса
ҳужжатларида мавжуд бўлган фотосуратлар ва жавобгарнинг қуйи судларда
берган берган кўрсатмалари билан ўз исботини топган.
Шу билан бирга даъвогар томонидан 2019-2021 йиллар мобайнида
инвестиция мажбуриятлари бажарилиши юзасидан мониторинглар ўтказилган
ва ўрганиш натижалари юзасидан объектга инвестиция киритилмаганлиги
юзасидан
жавобгар
иштирокида
далолатномалар
тузилган.
Ушбу
далолатномалар жавобгар томонидан бирор-бир эътирорзларсиз имзоланган.
Жавобгар шартноманинг 2-иловасида белгиланган мажбуриятларини
бажармаётганлиги сабабли мажбуриятларни бажарилганлигини тасдиқловчи
ҳужжатларни даъвогарга тақдим этиш ҳақида бир неча бор огоҳлантирилган
бўлса-да, бундай ҳужжатларни даъвогарга тақдим қилмаган. Шу сабабли
даъвогар томонидан жавобгар ва балансда сақловчига бир неча бор
шартномани бекор қилиш тўғрисида таклиф хатлари, тақдимнома ва
талабномалар юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан ушбу талабнома,
тақдимнома ва таклиф хатлари оқибатсиз қолдирилган.
“Финанс аудит” МЧЖ аудиторлик ташкилоти томонидан 2022 йил
29 мартда берилган аудиторлик хисоботини жавобгар томонидан инвестиция
мажбуриятлари бажарилганлигини тасдиқловчи далил сифатида баҳолаб
бўлмайди ва ушбу хулоса тарафлар ўртасида тузилган шартномани муддатидан
олдин бекор қилишни рад этишга сабаб бўлмайди.
Чунки, юқорида қайд этилганидек, жавобгарга берилган “Мактабгача
таълим муассасаси” 2 та бинодан иборат бўлиб, жавобгар томонидан биринчи
бинода қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган бўлса-да, иккинчи
бинода қурилиш-таъмирлаш ишлари умуман бажарилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулки
объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш
ҳақида” 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарорига 7-илова сифатида
тасдиқланган Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 21бандига кўра, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши
тўғрисидаги ёзма ахборот харидор томонидан сотувчига шартномада
белгиланган муддатларда тақдим этилиши керак.
Низомнинг 21-бандида харидорнинг ёзма ахборотига илова қилиниши
шарт бўлган ҳужжатлар белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг 3.11-бандида ҳам айнан ушбу ҳолат харидорнинг мажбурияти
этиб белгиланган.
Бироқ, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши
тўғрисидаги ёзма ахборот ва унга илова қилиниши шарт бўлган ҳужжатлар
харидор томонидан сотувчига шартномада белгиланган муддатларда тақдим
этилмаган.
Қайд этилганлардан кўринадики, қуйи судлар томонидан даъвони
қаноатлантиришни рад этиш учун келтирилган асослар ҳамда жавобгарнинг
важлари асоссиз ҳисобланади.
Шу билан бирга даъво аризасида жавобгардан 22 500 000 сўм жарима
ундириш сўралган.
Шартноманинг 6.4-банди мазмунига кўра жавобгар томонидан объектга
ҳеч қандай моддий ҳисса қўшилмаган тақдирда унга нисбатан олинган
инвестиция мажбуриятлари қийматининг 15 фоизи миқдорида жарима
санкциялари қўлланилади.
Даъвогар томонидан жавобгарнинг инвестиция мажбуриятлари
бажарилиши 2020 йил 18 февраль ва 17 март кунлари объект жойлашган
манзилга чиқиб ўрганилган ва ўрганиш натижасида бинода қурилиштаъмирлаш ишлари бажарилаётганлиги аниқланиб, бу ҳақда белгиланган
тартибда далолатнома расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат жавобгар томонидан объектга моддий ҳисса
қўшилганлигини тасдиқлайди. Шартноманинг 6.4-банди бўйича жавобгарлик
эса объектга ҳеч қандай моддий ҳисса қўшилмаган тақдирда юзага келади.
Бундан кўринадики, судлар низо юзасидан қарор қабул қилишда иш учун
аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламаган, бу эса ноқонуний қарор қабул
қилишга сабаб бўлган.
ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб
чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилиб,
даъвонинг тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 11 февралдаги 20-ES-сонли
шартномани бекор қилиш талабини қаноатлантириш ва жарима ундириш
талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш
билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган
қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Шунга кўра, даъво аризасини беришда олдиндан тўланган 19 600 сўм
почта харажатларини даъвогарнинг зиммасида қолдириш, апелляция ва
кассация шикоятлари учун олдиндан тўланган 54 000 сўм почта харажатлари
ҳамда ишни кассация инстанциясида видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ 82 500 сўм харажатини жавобгардан ундириш, ишни биринчи,
апелляция ва кассация инстанция судларида кўриш билан боғлиқ давлат
божини даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда тарафлар
зиммасига юклаш ва бунда даъвогар давлат божи тўлашдан озод этилганлиги
сабабли ундан давлат божи даъвони қаноатлантириш рад этилган қисми бўйича
ундирилмаслик, мазкур иш юзасидан берилган ижро варақалари бўйича
ундирувни бекор қилиш лозим.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 301-303-моддаларига асосланиб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг кассация шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 июндаги ҳал
қилув қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг
2022 йил 25 августдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси, Азизов Муроджон Қахрамон ўғли
ва Андижон туман ҳокимлиги ўртасида тузилган 2019 йил 28 мартдаги
01-04/19-сонли уч томонлама олди-сотди шартномаси ва 2020 йил 3 ноябрдаги
03-143/20-қк-сонли қўшимча келишув шартномаси бекор қилинсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар Азизов Муроджон Қахрамон ўғлидан:
- Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси фойдасига 54 000 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджетига 10 800 000 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига
ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари
И.Таджиев
В.Сатторова