← Назад
Решение #591488 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 17 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| онун | 17 | — | law | |
| онун | 62 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| кассация инстанцияси суди ушбу Кодекс | 302 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2202/5210-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Ж.Мамитов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Т.Атабоев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 2 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Андижон вилоят
судининг ходими М.Болтабоев, аризачи вакили - юрисконсульт Д.Каримов
(2023 йил 5 январдаги 2/1-1-сонли ишончнома асосида), қарздор вакили Р.Хатамов (раҳбар), Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси вакили - юрисконсульт
А.Зулунов (2022 йил 20 майдаги 932/01-11-к-сонли ишончнома асосида) ва “Qadir
Textile Claster” МЧЖ вакили - юрисконсульт Д.Мирзаев (2022 йил 14 ноябрдаги
112/1-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси
Давлат активларни бошқариш агентлиги, Мажбурий ижро бюросининг Андижон
шаҳар бўлими ва “Dexter Trade Business” масъулияти чекланган жамияти ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида жалб этилган ҳолда, аризачи “MT Invest-impeks” масъулияти
чекланган жамиятининг қарздор “Andijon yog’-moy” акциядорлик жамиятини
тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан аризачи томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“MT Invest-Impeks” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади) Андижон туманлараро иқтисодий судига ариза билан
мурожаат этиб, “Andijonyog-moy” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
қарздор деб юритилади)га нисбатан муваққат кузатув жорий қилишни, тўловга
қобилиятсиз деб эътироф этишни, тугатишга доир иш бошлаш тўғрисида ҳал
қилув қарори қабул қилишни, тугатиш бошқарувчиси этиб суд бошқарувчи
аттестатига эга бўлган Улуғбек Хасанович Санжаровни тайинлашни сўраган.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 октябдаги ажримига
асосан, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатилиб,
кузатув тартиб таомили жорий этилган ҳолда муваққат бошқарувчи сифатида
3-тоифали суд бошқарувчиси У.Санжаров тайинланган.
1
Суднинг 2022 йил 1 ноябрдаги ажрими билан 3-тоифали суд бошқарувчиси
Санжаров Улуғбек Хасановичга берилган аттестатни муддатидан олдин бекор
қилиш масаласи кўриб чиқилаётганлиги сабабли у вазифасини бажаришдан озод
қилиниб, унинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Суд бошқарувчилари
Ассоциацияси Андижон вилоят бўлимининг тавсиясига кўра 1-тоифали суд
бошқарувчиси Нозимжон Олимович Солиев қарздорнинг муваққат бошқарувчиси
этиб тайинланган.
Суднинг 2022 йил 13 декабрдаги ажрими билан “Dexter Trade Business”
масъулияти чекланган жамияти ва Мажбурий ижро бюросининг Андижон шаҳар
бўлими, 2023 йил 27 январдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикасининг
Давлат активларни бошқариш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб
юритилади) ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат иштирокидаги
корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини
хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 27 октябрдаги
ПФ-6096-сонли Фармонига мувофиқ қарздорнинг устав фондидаги 58,4 фоиз
давлат акция пакети РФБ савдоларига чиқарилган. Ўтказилган фонд биржаси
савдоларида харидор “Dexter Trade Business” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда МЧЖ ёки харидор деб юритилади) томонидан ушбу давлат
акция пакети 2021 йил 1 декабрда 2 йил муддатда тўлаш шарти билан
25 920 616 525,10 сўмга сотилган. Харидор томонидан белгиланган тўлов
графигига асосан 17 618 841 075,84 сўм миқдорида тўловлар амалга оширилган.
Қарздор кредиторларининг 2022 йил 14 февралда ўтказилган йиғилишида
қарздорни судгача санация қилиш тўғрисида ва тўловга қобилиятсизлик ҳақидаги
аризаси бўйича иш юритиш тугатилиши ҳақидаги қарорига 73,2 фоиз кредиторлар
рози эканлиги ҳамда 26,8 фоиз кредиторлар (аризачи 25,6 фоиз, “Ўзёғмойсаноат”
уюшмаси 1,2 фоиз) қарши эканлиги ҳақида овоз берилган.
Агентлик Тўловга қобилиятсизлик жараёнини юритиш департаменти
бошлиғининг 2023 йил 15 февралдаги хатида Агентликнинг Андижон вилоят
бошқармаси 2023 йил 27 январдаги хат билан Андижон туманлараро иқтисодий
судига ҳамда 2023 йил 13 февралдаги хат билан қарздор муваққат бошқарувчисига
судгача санация қилиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида муносабат
билдирилганлиги, кредиторлар йиғилишида жамиятга нисбатан судгача санация
ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлиги муносабати билан қарздорга
нисбатан қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш
тугатиш сўралган.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 февралдаги ажрими
билан муваққат бошқарувчи Н.Солиевнинг кузатув тартиб-таомили бўйича амалга
оширилган ишлар якуни билан судга тақдим этган якуний ҳисоботи қабул
қилинган ва тасдиқланган, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги
аризачининг аризаси юзасидан қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
иш бўйича иш юритиш тугатилган.
Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 17 апрелдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2023 йил
15 февралдаги ажрим ўзгаришсиз қолдирилган.
2
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, аризачи
кассация шикояти билан судга мурожаат қилиб, шикоятда суд ҳужжатларини
бекор қилиб, қарздорни тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб эътироф этиш
ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда судлар ишни тўлиқ ўрганмаган ҳолда барвақт
тўхтамга келганлиги, қарздорни қарзи мавжуд бўлганлиги, кредиторлар
йиғилишида асосий кредитор ҳисобланган аризачи ҳамда “Ўзёғмойсаноат”
уюшмаси қарздорни судгача санация қилишга қарши овоз берганлиги, “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён
матнда Қонун деб юритилади)нинг 17-моддасида кредиторлар йиғилишида
иштирок этган кредиторларнинг кўпчилик овози билан қабул қилиниши мумкин
бўлган қарорлар рўйхати аниқ кўрсатилганлиги, бироқ ушбу моддада судгача
санация қилиш масаласини кредиторларнинг кўпчилик овози билан қабул
қилиниши мумкинлиги назарда тутилмаганлиги, шунингдек Қонуннинг 62моддасида кредиторлар судгача санация қилиш ўтказилишига рози бўлган
тақдирда, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш
тугатилиши белгиланганлиги, яъни, мазкур ҳолатда судгача санация қилинишига
кредиторларнинг кўпчилик розилиги билан қабул қилиниши мумкинлигини эмас,
балки барча кредиторлар рози бўлган тақдирдагина иш юритиш тугатилиши
мумкинлигини назарда тутганлиги, бироқ судлар томонидан Қонуннинг ушбу
нормаси нотўғри талқин қилинганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида аризачи вакили кассация шикоятида келтирган важларни
такрорлаб, судгача санация қилиш йўли билан қарздор аризачининг қарзларини
тўлай олмаслигини тушунтириб, кассация шикоятини қаноатлантириб, суд
ҳужжатларини бекор қилиб, қарздорни банкрот деб топишни сўради.
Қарздор вакили шикоятда келтирган важларга эътироз билдириб,
аризачининг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни ва суд
ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Агентликнинг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси вакили аризачи
томонидан Қонун нотўғри талқин қилинганлиги, Қонуннинг 17-моддасида овозга
қўйилган масалалар бўйича кредиторлар йиғилишининг қарорлари йиғилишда
ҳозир бўлган овоз бериш ҳуқуқига эга кредиторларнинг кўпчилик овози билан
қабул қилиниши, 62-моддасининг учинчи қисмида кредиторлар судгача санация
қилиш ўтказилишига рози бўлган тақдирда, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
иш бўйича иш юритиш тугатилиши белгиланганлиги, кредиторлар йиғилишида
эса кўпчилик овоз билан судгача санация қилиш тўғрисида қарор қабул
қилинганлигини баён қилиб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд бошқарувчиси қарздорда вақтинча тўловга қобилиятсизлик аломатлари
мавжудлиги, қарздор активларининг миқдори эса муддати келган кредиторлик
қарзларидан ошиқ эканлиги сабабли аризачининг кассация шикоятини рад қилиб,
суд қарорларини ўз кучида қолдиришни сўради.
“Qadir Textile Claster” масъулияти чекланган жамияти вакили кредиторлар
йиғилишида харидорнинг вакили ҳам иштирок этиб, қарздорни судгача санация
қилиш ҳақида овоз берганлиги сабабли аризачининг кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
3
тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
маттнда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Қонун 17-моддасининг учинчи қисмига асосан кредиторлар йиғилиши
қуйидаги қарорларни овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган барча кредиторларнинг
кўпчилик овози билан қабул қилади:
келишув битими тузиш тўғрисидаги қарор;
суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш,
уларнинг муддатини узайтириш ёки муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги
илтимоснома билан судга мурожаат этиш ҳақидаги қарор;
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартибтаомилини бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш
тўғрисидаги қарор;
суд бошқарувчисини тайинлаш, алмаштириш ёки вазифасидан озод қилиш
тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш ҳақидаги қарор.
Яъни, Қонун 17-моддасининг учинчи қисмида кредиторлар йиғилиши суд
санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш, уларнинг
муддатини узайтириш ёки муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги илтимоснома
билан судга мурожаат этиш ҳақидаги қарорни қабул қилишда овоз бериш
ҳуқуқига эга бўлган барча кредиторларнинг кўпчилик овози билан қабул қилиши
назарда тутилган бўлса-да, мазкур моддада судгача санация қилиш тўғрисидаги
илтимоснома билан судга мурожаат этиш назарда тутилмаган, Қонун
62-моддасининг учинчи қисмида эса кредиторлар судгача санация қилиш
ўтказилишига рози бўлган тақдирда, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
бўйича иш юритиш тугатилиши, тўртинчи қисмида кредиторлар судгача санация
қилиш ўтказилишига рози бўлмаган тақдирда тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш муҳокамаси ушбу Қонунда белгиланган тартибда амалга
оширилиши белгиланган. Бундай ҳолатда эса судгача санация қилиш учун
кредиторларнинг барчаси рози бўлиши лозим.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди низо юзасидан қарор қабул
қилишда Қонуннинг 17 ва 62-моддаларини нотўғри талқин қилиб, ноқонуний
қарор қабул қилган. Апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция
судининг хатосини тузатмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишни кассация
тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди
томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал
қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси
судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар
бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини
(протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси
4
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига асосан кассация
инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор,
апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни)
кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 302-моддаси тўртинчи қисмининг 7-бандига асосан билдирилган талаб
бўйича суд ҳал қилув қарори қабул қилмаганлиги биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ҳар қандай ҳолда
бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди ушбу
Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг
4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини,
қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган
суд инстанциясига юборишга ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш
учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда моддий ҳамда процессуал
ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган суд ҳужжати қабул
қилиши лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 297, 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“MT Invest-impeks” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти
қисман қаноатлантирилсин.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 февралдаги
ажрими ва Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 17 апрелдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан кўриш учун Андижон туманлараро иқтисодий судига
юборилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
И. Таджиев
5