Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2301/1380 Дата решения 02.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Маматожиев Тохиржон Турсуналиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Фар Қуёшли юрт" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "Фарғонадон кластер" МЧЖ ҚК
Source ID 1106131 Claim ID 3295335 PDF Hash c2b21bc64b55ea64... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 110-моддаси тисодий процессуал кодекси 110 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 А Ж Р И М (Иш юритишни тугатиш ҳақида) 4-1504-2301/1380-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар вакили (ишончномага асосан) ХХХни иштирокида, даъвогар Ёзёвон тумани фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши «А» фермер хўжалиги манфаатида жавобгар «Б» МЧЖ қўшма корхонасидан асоссиз ушлаб қолинган 6 490 456 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ёзёвон тумани фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши «А» фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» МЧЖ қўшма корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан асоссиз ушлаб қолинган 6 490 456 сўмни ундиришни сўраган. Даъвогар вакили олдинги суд мажлисида қатнашганлиги ва суд мажлиси куни ҳақида тегишли хабардор бўлганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан кўрсатмаларини билдириб, айнан ушбу қарздорликни ундириш бўйича олдинги бўлиб ўтган суднинг ҳал қилув қарорига асосан рад қилинганлигини билдирди. Суд, даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра иш юритишни тугатишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 июлдаги 4-1501-2104/2708-сонли ҳал қилув қарорига кўра, Ёзёвон тумани фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши «А» фермер хўжалиги манфаатида жавобгар «Б» МЧЖ қўшма корхонаси ҳисобидан асоссиз ушлаб қолинган 6 490 456 сўмни ундиришни сўраган. Шунга кўра, даъво талабини қаноатлантириш рад этилиб, даъвогар «А» фермер хўжалиги томонидан тўланган 24 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилган. Шундай бўлса, ушбу низо бўйича суднинг 2022 йил 26 июлдаги 4-15012104/2708-сонли ҳал қилув қарори мавжудлигига даъвогар томонидан эътибор қаратилмаган ҳолатда такроран жавобгар ҳисобидан асоссиз ушлаб қолинган 6 490 456 сўмни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддаси 2-бандига кўра суд, агар фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, иш юритишни тугатади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъвогар томонидан тақдим қилинган даъво аризаси бўйича судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжудлиги сабабли иш юритишни тугатишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрь кунги ПҚ3318-сонли “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 3-бандига кўра, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди деб белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 9-моддаси 18-бандига кўра, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божи тўлашдан озод қилинган. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб суд, иш юритишни тугатишни ҳамда даъвогар давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли давлат божини ундирмасликни ҳамда даъвогар томонидан тўланган 30 000 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 195 -моддаларини қўллаб; ажрим қилди: Ёзёвон тумани фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши «А» фермер хўжалиги манфаатида киритган даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъвогар Ёзёвон тумани фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан тўланган 30 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ажрими устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев