← Назад
Решение #591502 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 5 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law | |
| онун | 242 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1505-2201/2253-сонли иш иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – У.Эргашев
Апелляция
инстанцияси
судида
маърузачи судья – М.Умаров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья - В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 2 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва
В.Сатторовадан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар вакили
бош инспектор А.Юлдашев (2023 йил 23 майдаги 25-02343-сонли ишончномага
асосан)нинг
иштирокида,
кредитор
Риштон
туман
давлат
солиқ
инспекциясининг қарздор “OZOD XOJI AKBAR” фермер хўжалигини
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари
устидан қарздор томонидан берилган кассация шикоятини иш билан бирга Олий
суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Риштон туман давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда кредитор
деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, “OZOD XOJI
AKBAR” фермер хўжалиги (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан кредиторнинг аризаси қаноатлантирилиб, қарздор
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилган ва унга нисбатан тугатишга
доир иш юритиш таомили бошланган, қарздорни тугатиш бошқарувчиси этиб
учинчи тоифали суд бошқарувчиси Турсунов Бахтиёр Аминович тайинланган.
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 27 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, қарздор
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор
қилиб, аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда қуйи судлар томонидан қарздорнинг
амалдаги солиқ қарздорлиги қанчалигига аниқлик киритилмаганлиги, суд
қарорларида солиқ қарзининг тури, унинг қайси даврда вужудга келганлиги
кўрсатилмаганлиги, солиқ қарздорлиги 2016 йилда вужудга келганлиги ҳолати
инобатга олинмасдан, даъво муддатидан четга чиқилганлиги, Солиқ кодексида
солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати беш йил эканлигига судлар
эътибор қаратмаганлигини кўрсатган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлса-да, қарздор суд мажлисида ўз вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни қарздор
вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган кредитор вакили кассация шикоятига
эътироз билдириб, шикоятда келтирилган важлар асоссиз эканлигини баён
қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини
ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
Судлов ҳайъати кредитор вакилининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор юридик шахс сифатида 2005 йил
22 январда 583-рақам билан давлат рўйхатига олинган.
Кредитор томонидан қарздорни молиявий аҳволи ўрганилганида, унинг
мол-мулки мавжуд эмаслиги, 2022 йил 20 сентябрь ҳолатига солиқлар ва бошқа
мажбурий тўловлардан жами қарзи 71387789,07 сўмни ташкил қилиши
аниқланган.
Мавжуд қарздорликни қарздорнинг мол-мулкидан ундириш мақсадида
кредитор томонидан тегишли қарор қабул қилинган ва ижро этиш учун
Мажбурий ижро бюросининг Риштон туман бўлимига юборилган.
Бироқ, қарздорликни қарздорнинг мол-мулкидан ундириш мақсадида
амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари самара бермаган. Ижро
ҳаракатлари жараёнида қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган молмулки бўлмаганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни
тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш тўғрисида қарор қабул
қилиниб, ижро ҳужжатлари ундирувчига қайтарилган ва ижро иши юритиш
тамомланган.
Шундан сўнг, кредитор қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот
деб топишни сўраб иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасининг биринчи қисмига
кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг
пул
мажбуриятлари
бўйича
кредиторлар
талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Қонун 5-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, ушбу моддада назарда
тутилган
қоидалар
тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисидаги
ишлар
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар,
шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги
тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонуннинг 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони
бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор,
ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли
орган томонидан берилиши мумкин.
Қонун 242-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳозир бўлмаган
қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб
олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор
қабул қилади.
Қарздорнинг солиқлар ва йиғимлардан қарздорлиги мавжудлиги,
қарздорликни қарздорнинг мол-мулкидан ундириш бўйича қонунчиликда
белгиланган чоралар кўрилганлиги, бироқ қарздорнинг ундирув қаратилиши
мумкин бўлган мол-мулки йўқлиги биринчи инстанция суди муҳокамасида ўз
исботини топган ва бу ишдаги мавжуд далиллар тасдиқланган.
Қайд этилганларга кўра, қарздорда банкротлик аломатлари мавжудлиги ўз
тасдиғини топганлиги сабабли биринчи инстанция суди аризани
қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди эса
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Шу билан бирга судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра апелляция
инстанцияси суди жавобгарнинг важлари билан асосли равишда келишмаган деб
ҳисоблайди.
Жумладан, кредитор томонидан қарздорнинг солиқлар ва йиғимлардан
бўлган қарздорлигини ундириш бўйича 2016-2018 йиллар ва 2020-2021 йиллар
давомида тегишли чоралар кўрилган бўлиб, ушбу ҳолат ишдаги ҳужжатлари,
хусусан суд ҳужжатлари (суд буйруғи, ижро варақаси ва бошқалар) ва солиқ
қарзини ундириш бўйича кредиторнинг қарорлари билан тасдиқланади.
Қолаверса, кредитор қарздордан солиқ қарзини ундиришни эмас, балки
қарздорни банкрот деб топишни сўраб, судга ариза билан мурожаат этган. Шу
боис қарздорнинг солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати ўтганлиги
ҳақидаги важлари асоссиздир.
Шунингдек, қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги масалани ҳал этишда
кредиторлик қарзининг миқдори аҳамиятга эга эмас.
Шу боис шикоятда келтирилган важлар асоссиз ҳисобланади ва суд
қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлмайди.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, қуйи инстанция судларининг
қарорларни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг
биринчи қисмига асосан суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 – 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қарор қилди:
“OZOD XOJI AKBAR” фермер хўжалигининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 ноябрдаги ҳал
қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 27 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“OZOD XOJI AKBAR” фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриб чиқиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин ва бу ҳақда
ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари
И.Таджиев
В.Сатторова