← Назад
Решение #591506 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
4-1501-2301/4065-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев раислигида,
судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари
(ишончнома ва ордерга асосан) адвокат ХХХ, ХХХ, жавобгар вакили
(ишончномага асосан) ХХХларни иштирокида, даъвогар «А» хусусий
корхонасининг жавобгар «Б» акциядорлик жамияти томонидан асоссиз
ҳисобланган 192 384 000 сўм қарздорлик суммасини камайтириш мажбуриятини
юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«А» хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» акциядорлик жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) томонидан асоссиз ҳисобланган 192 384 000 сўм
қарздорлик суммасини камайтириш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суднинг ажрими билан “Ўзэнергоинспекция” Фарғона ҳудудий бўлимидан
мутахассис жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили ўз кўрсатмаларини баён қилиб,
мутахассислар иштирокида қайта ҳисоб-китоб қилинганда, 31 716 000 сўм электр
энергиясидан қарздорлик
аниқланганлиги сабабли даъвонинг қолган
160 668 000 сўм қарздорлик суммасини камайтириш мажбуриятини юклашни
сўради.
Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз кўрсатмаларини баён қилиб,
даъво муддатини яъни 4463,64 кўрсатгичдан олинганда, яъни қайта ҳисоб-китоб
қилинганда, 192 384 000 сўмдан 31 716 000 сўмга ўзгартирилганлигини билдирди.
Олдинги суд мажлисида қатнашган “Ўзэнергоинспекция” Фарғона ҳудудий
бўлими мутахассиси ўз кўрсатмаларини баён қилиб, муқаддам берилган хулоса
«Б» акциядорлик жамияти томонидан берилган маълумотлар асосида
тайёрланганлиги ва жойига чиқиш орқали аниқланмаганлигини билдирган.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўргазмаларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризани қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, Фарғона туман электр таъминоти корхонаси
билан «А» хусусий корхонаси ўртасида 2023 йил 1 январь кунги 2355-сонли
улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш юзасидан шартнома
имзоланган.
Ушбу шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол
қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Жавобгар жамият ходимлари томонидан даъвогар корхонада 14.03.2023
йил куни электр энергиясидан фойдаланиш тартиби кўздан кечирилганда, электр
ҳисоблагични “А” фаза оқиб ўтган электр энергиясини ҳисобга олмаётганлиги
аниқланган ва бу ҳақида далолатнома расмийлаштирилган.
Жавобгарнинг 14.03.2023 йилдаги далолатномасига асосан дастлабки
хисоб-китоб хулосасига кўра, “А” фазаси ишламаслиги натижасида йўқотилган
электр энергияси 192 384 000 сўмни ташкил қилиши аниқланиб, истеъмолчи
томонидан даъво муддатига эътирози бўлиб, асослантирувчи ҳужжатлар тақдим
этилган ҳолатда қайта ҳисоб – китоб суммаси ўзгариши мумкинлиги кўрсатилган.
Шу сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгар томонидан асоссиз
ҳисобланган 192 384 000 сўм қарздорлик суммасини камайтириш мажбуриятини
юклашни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент
амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг
470-моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган.
“Ўзэнергоинспекция” Фарғона ҳудудий бўлими мутахассиси ҳамда даъвогар
ва жавобгар вакиллари иштирокида тузилган 2023 йил 2 июнь кунги
далолатномага кўра, 30233-00688-сонли далолатномага асосан 427 520 кВт/соат
ёки 192 384 000 сўмга ҳисобга олинмаган электр энергияси ҳисоб-китоби бўйича
қайта ҳисоб-китоб амалга оширилганда, яъни САS дастуридан олинган
маълумотларга асосан қайта ўрганилиб, электр ҳисоблагич аниқликлари
кўрилганда, ҳисоблагич 2021 йил феврал ойида ўрнатилганлиги, 2022 йил
сентябрь ойига қадар тока трансформаторларининг ишлаганлик ёки ишламаганлик
ҳолатига аниқлик киритишни имкони бўлмаганлиги сабабли даъво муддатини
ҳисоблагич тока трансформаторларининг “А” фазаси ишламай қолган кундан аниқ
маълумотларга асосан 2022 йил 6 сентябрь кунидаги 4463,64 кўрсатгичдан
олиниши зарур деб ҳисобланган.
Шунингдек, 2023 йил 2 июнь кунги жавобгар мутахассисларининг
хулосасига кўра, Фарғона ТЭТК ходимлари томонидан Оқбилол МФЙ ҳудудида
жойлашган “А” хусусий корхонасига ўрнатилган ҳисоблагич тока
трансформаторларининг “А” фазаси иккиламчи чўлғамида ток оқиб ўтмаётганлиги
натижасида дастлабки Фарғона ТЭТКнинг махсус комиссияси томонидан амалга
оширилган қайта ҳисоб-китоб хулосаси 70 480 кВт/соат ёки 31 716 000 сўм деб
ҳисобланиши белгиланган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар томонидан асоссиз ҳисобланган
192 384 000 сўм қарздорлик суммасини камайтириш мажбуриятини юклаш
талабидан (192 384 000 сўм - 31 716 000 сўм) = 160 668 000 сўм қисмини асосли
деб ҳисоблаб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан суд, даъво аризани қисман қаноатлантиришни,
жавобгарга асоссиз ҳисобланган 160 668 000 сўм қарздорлик суммасини
камайтириш мажбуриятини юклашни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан
тўланган 3 213 360 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатларини
ундиришни даъвони рад этилган қисми бўйича тўланган 86 640 сўм давлат божини
даъвогар зиммасида қолдиришни ва ортиқча тўланган 547 680 сўм давлат божини
даъвогарнинг аризасига мувофиқ маълумотнома асосида қайтаришни ва
жавобгардан Олий суд депозитига 3000 сўм почта харажатини ундиришни лозим
деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг
68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Б» акциядорлик жамиятига асоссиз ҳисобланган 160 668 000 сўм
қарздорлик суммасини камайтириш мажбурияти юклатилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар «А» хусусий корхонаси фойдасига жавобгар «Б» акциядорлик
жамияти ҳисобидан тўланган 3 213 360 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Жавобгар «Б» акциядорлик жамияти ҳисобидан Олий суд депозитига
3000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвогар «А» хусусий корхонаси томонидан тўланган 86 640 сўм давлат
божи зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар «А» хусусий корхонаси томонидан ортиқча тўланган 547 680 сўм
давлат божи аризасига мувофиқ, маълумотнома асосида қайтарилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция
шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев