← Назад
Решение #591516 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 298 | — | law | |
| ИПК | 296 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2201/3095-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – Г. Холматова
Апелляция шикоятини қайтарган
судья – Ф.Аманов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – Б.Н.Сайфуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
(кассация инстанцияси судида иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2023 йил 2 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, З..Қодировнинг котиблигида,
Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “Avto Maks klass”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 230584800 сўм молиявий жарима қўллаш
тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 октябрдаги ҳал қилув қарори,
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
3 мартдаги қарори устидан “Avto Maks klass” масъулияти чекланган жамияти
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Фарғона вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан кейинги матнларда
аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат этиб, жавобгар “Avto Maks
klass” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан 230 584 800 сўм молиявий жарима қўллашни ва почта
харажатини ундиришни сўраган.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 октябрдаги ҳал қилув
қарори
билан
аризачининг
аризаси
қаноатлантирилиб,
жавобгарга
230 584 800 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилиб, уни ундириш аризачи
зиммасига юклатилган.
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 3 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатидан норози бўлиб, жавобгар
кассация шикояти билан Олий судга мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини
бекор қилишни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлса-да, тарафлар суд мажлисида ўз вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни улар
вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Жавобгар судлов ҳайъатига ариза билан мурожаат қилиб, кассация
шикоятидан воз кечишини маълум қилган. Ариза жавобгар раҳбари А.Алибоев
томонидан имзоланган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятидан воз кечиш ҳақидаги
аризасини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикояти бўйича
иш юритишни тугатишни лозим топади.
ИПК 298-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация шикояти берган
шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз
кечишга ҳақли.
Шунингдек, ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан
кассация шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс
томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, кассация
инстанцияси суди кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатади.
Шунинг учун судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикояти бўйича иш
юритишни тугатишни ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда жавобгар
томонидан тўланган почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Баён қилинганларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 296 ва 298-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
а ж р и м қ и л д и:
“Avto Maks klass” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти
бўйича иш юритиш тугатилсин.
Суд харажатлари “Avto Maks klass” масъулияти чекланган жамияти
зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
В. Сатторова