Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2302/815 Дата решения 02.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Янгикурганский межрайонный экономический суд Судья Тўхтабоев Шухратжон Турғунбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Наманган вилоят экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш бошқармаси Ответчик / Подсудимый IHLOS фермер хўжалиги
Source ID 1089324 Claim ID 3309522 PDF Hash 4b2a7fcdac98408e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2302/815-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Янгиқўрғон шаҳарчаси 2023 йил 2 июнь Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Тўхтабоев, ААнинг жавобгар ББдан 3 046 168 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъво аризасида баён этилишича, Наманган вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа бир қатор амалдаги соҳавий қонунчилик талабларига риоя этилишига доир назорат-таҳлил тадбирларини амалга ошириш жараёнида Наманган вилояти, Чортоқ туманида давлат рўйхатидан ўтган ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан атроф-муҳитни ифлослантирганлик, табиатдан ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг тартиб ва шартларини бошқача тарзда бузганлик туфайли табиий объектларга тегишлича зарар етказиб келинаётганлиги ва ушбулар учун амалдаги қонунчиликда белгиланган 3 046 168 сўм компенсация тўловлари амалга оширилмасдан қолинаётганлиги аниқланган. Шу боис, даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 3 046 168 сўм асосий қарз ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади, тўртинчи қисмига мувофиқ, Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб қилмайди, олтинчи қисмига мувофиқ, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади, саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади, тўққизинчи қисмига мувофиқ, суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси жавобгарга 2023 йил 13 апрелда почта орқали юборилган. Бу почта алоқа хизматининг шу кунги квитанцияси билан ўз тасдиғини топган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади. Юқоридагиларга асосан суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишдаги тўпланган хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Наманган вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа бир қатор амалдаги соҳавий қонунчилик талабларига риоя этилишига доир назорат-таҳлил тадбирларини амалга ошириш жараёнида Наманган вилояти, Чортоқ туманида давлат рўйхатидан ўтган жавобгар томонидан атроф-муҳитни ифлослантирганлик, табиатдан ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг тартиб ва шартларини бошқача тарзда бузганлик туфайли табиий объектларга тегишлича зарар етказиб келинаётганлиги ва ушбулар учун амалдаги қонунчиликда белгиланган компенсация тўловлари амалга оширилмасдан қолинаётганлиги аниқланган. 2 чиқиндилар жойлаштирганлиги учун атро-муҳитга таъсир кўрсатиш III тоифасига таалуқли фаолият турлари бўйича компенсация тўловлари субъектлари учун 2020 йил йиллик компенсация тўловлари ҳисобкитоби тўғрисидаги маълумотномасига кўра жавобгар 980 000 сўм, 2021 йил йиллик компенсация тўловлари ҳисоб-китоби тўғрисидаги маълумотномасига биноан 895 870,80 сўм ва 2022 йил йиллик компенсация тўловлари ҳисоб-китоби тўғрисидаги маълумотномасига мувофиқ 917 994 сўм жами 2 793 864,80 сўм ҳисобланган. Даъвогар томонидан жавобгар 2023 йил 6 мартда 512/01-11/7сонли 2 128 174 сўм қарздорликни 3 кунлик муддатда тўлаш ҳақида талабнома юборилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза килишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 202-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3боб 5-бандига кўра компенсация тўловчи субъектлар талабига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар шу жумладан, жавобгар хавфлилик класси бўйича 3-тоифага мансуб бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловчи субъектлар жумласидан ҳисобланади. Мазур Низомнинг 2-боб 3-бандига кўра атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларининг объектлари талабига кўра ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш (ташламалар), оқова сувларни оқизиш (оқовалар)нинг норматив ва нормативдан ортиқча, авария ҳолатидаги ташламалар ва оқовалар ҳамда бирваракайига ташламалар, шунингдек, лимит бўйича ва лимитдан ташқари жойлаштирилган чиқиндилар массаси атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари объекти ҳисобланади ва у: турғун ва кўчма манбалардан ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш массаси; ифлослантирувчи моддаларни сув объектларига ва жойларнинг рельефига оқизиш массаси; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириладиган хавфли ва хавфсиз чиқиндилар массаси; юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи 3 моддаларнинг нормативдан ортиқча оқизилган массасини ўз ичига олади. Низомнинг 26-бандига кўра, I ва II тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектлар ҳар чоракда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги, чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача аванс компенсация тўловини амалга оширадилар. Аванс компенсация тўловлари олдинги чорак маълумотлари бўйича ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилишининг норматив ва нормативдан ортиқча амалдаги ўртача ойлик массасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Тегишли чорак учун ҳисоблаб чиқилган компенсация тўлови суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан кам бўлган тақдирда, компенсация тўлови ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача амалга оширилади. Бу ҳолатда ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга норматив бўйича ва нормативдан ортиқ чиқариш, оқизиш ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш ҳисоб-китоби молиявий ҳисобкитобни тақдим этиш учун белгиланган муддатларда, йилига бир марта экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишилади Бундан ташқари, Низомнинг 28-бандига кўра, компенсация тўловчи субъектлар компенсация тўловларини атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш жойи (ҳудуди) бўйича тўлайдилар. Юқорида қайд этилган Низомнинг 7-боб 29-бандига кўра компенсация тўловлари компенсация тўловчи субъектлар томонидан ғазначилик ҳудудий органларининг тегишли транзит ҳисобварағига юборилади, сўнгра Ўзбекистон Республикаси Экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Экология, атрофмухитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига ўтказилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини қисман қаноатлантиришни ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига 2 793 864,80 сўм ундиришни лозим деб топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур модданинг учинчи қисмига асосан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига 4 Юқоридагиларга асосан жавобгардан республика бюджетига 302 676 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажатларини ундириш, даъвогар ишни кўриб чиқиш натижалари юзасидан ҳам давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли 27 324 сўм (даъво талабининг ўз исботини топмаган қисмига нисбатан рад этилганлиги учун) давлат божи ундирмаслик лозим бўлади. Баён этилганларган келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234 ва 236-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза килишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 202-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186 ва 2035-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: ААнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. ББ ҳисобидан: - АА фойдасига 2 793 864,80 сўм асосий қарз ва 33 000 сўм почта харажатлари жами 2 826 864,80 сўм; - Республика бюджети даромадига 302 676 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори ихтиёрий тартибда ижро этилмаган тақдирда, даъвогарнинг илтимосномаси бўйича ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда шу суд орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Ш.Тўхтабоев 5