← Назад
Решение #591623 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 279 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 278 | — | code_article | |
| йича ушбу Кодекс | 279 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2218/40617-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Б.Абдурахимов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – М.Эргашев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья - В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 2 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва
В.Сатторовадан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогарлар
Шарипов Мурат ва Шарипова Наргиза Анваровна, М.Шариповнинг вакили
М.Зияметдинов (2023 йил 28 мартдаги 16-06/2679-сонли ишончномага асосан),
Шарипов Фаррух, Шарипова Нигина, “Tinchlik Savdo” МЧЖ вакили
Н.Жуманиёзов (2021 йил 16 февралдаги 16/2-2021-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, даъвогарлар Шарипов Мурат ва Шарипова Наргиза
Анваровнанинг жавобгарлар “Tinchlik Savdo” масъулияти чекланган жамияти ва
“Neo Connect” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан “Tinchlik Savdo”
масъулияти чекланган жамияти иштирокчиларининг 2020 йил 6 июлдаги умумий
йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 мартдаги қарори устидан жавобгар
“Tinchlik savdo” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Шарипов Мурат ва Шарипова Наргиза Анваровна (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “Tinchlik savdo” масъулияти чекланган
жамияти раҳбари Шарипов Иброхим Муратович ҳамда жавобгар “Neo Connect”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан “Tinchlik savdo” масъулияти
чекланган жамиятининг 2020 йил 6 июлдаги умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий
эмас деб топишни сўраган.
Суднинг 2023 йил 6 январдаги ажрими билан “Tinchlik Savdo” масъулияти
чекланган жамияти жавобгар сифатида ишда иштирок этиш учун жалб қилинган.
Суднинг 2023 йил 24 январдаги ажрими билан Шамсиев Акмал
Амирджанович низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этиш учун жалб қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 2 февралдаги ҳал
қилув қарори билан даъво муддати қўлланилган ҳолда даъво талабини
қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 23 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан
кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 мартдаги қарори устидан жавобгар
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда мазкур қарорни бекор қилиб,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини кучида қолдириш сўраган.
Бунга асос қилиб, шикоятда “Tinchlik savdo” масъулияти чекланган жамияти
ишга жавобгар сифатида жалб этилган бўлса-да, апелляция инстанцияси суди
жамиятнинг ягона таъсисчиси А.Шадиев ишда иштирок этишга жалб
қилинмаганлигини асос қилиб, нотўғри хулосага келганлиги, барча мулклар
жамиятга тегишли эканлиги яъни, мулклар жамият таъсисчиси А.Шадиевга
тегишли эмаслиги, қайд этилган ҳолатлар Тошкент шаҳар суди Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 29 октябрдаги қарори билан
тасдиқланиши, суд томонидан мазкур ҳолатларга эътибор қаратилмаганлигини
кўрсатган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлса-да, “Neo Connect” масъулияти чекланган жамияти суд
мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни “Neo Connect”
масъулияти чекланган жамияти вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятини қувватлаб, унда
келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни қанотлантиришни сўради.
Даъвогар вакиллари кассация шикоятига эътироз билдириб, шикоят
асоссиз эканлигини баён қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни, суд ҳужжатини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни, суд ҳужжатини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Tinchlik Savdo” МЧЖ 1995 йил 30 мартда
3-000052-сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган бўлиб, жамият устав фонди
90.029.634 сўмни ташкил этган.
Жамиятнинг 2017 йил 5 сентябрдаги янги таъсис шартномаси ва уставига
асосан жамиятнинг устав жамғармасидаги улушлар таъсисчилар ўртасида
қуйидагича тақсимланган:
- М.Шарипов – 72.676.345 сўм ёки 80,72 фоиз;
- Н.А.Шарипова – 17.353.289 сўм ёки 19,28 фоиз.
М.Шарипов ва А.Шамсиев, шунингдек, Н.Шарипова ва А.Шамсиев ўртасида
2020 йил 6 июлда МЧЖ устав жамғармасидаги улушни олди-сотди шартномалари
тузилиб, жамият иштирокчиларининг 100 фоиз улушлари А.Шамсиевга сотилган.
Шунга кўра жамият иштирокчиларининг 2020 йил 6 июлдаги умумий
йиғилиши томонидан жамият таъсисчилари сафидан Шарипов Мурат ва Шарипова
Наргиза Анваровнани чиқариш ҳамда жамият таъсисчилари сафига Шамсиев Акмал
Амирджановични киритиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Кейинчалик, жамият таъсисчиси А.Шамсиев ва А.Шадиев ўртасида 2020 йил
20 ноябрда тузилган олди-сотди шартномасига асосан А.Шамсиевнинг жамият
устав жамғармасидаги 100 фоизи улуши А.Шадиевга ўтган.
“Tinchlik Savdo” МЧЖнинг 2021 йилдаги устави ҳамда “stat.uz” сайтидан
олинган маълумотга кўра, ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтда жамиятнинг
ягона таъсисчиси 100 фоиз улуш билан Шадиев Абдулазиз Абдулхакимзода
ҳисобланган.
Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан жамиятнинг ягона таъсисчиси
А.Шадиев ҳисобланса-да, уни ишда иштирок этишга жалб қилмасдан низони
мазмунан кўриб чиқиб, ҳал қилув қарори қабул қилган. Ваҳоланки, низо бўйича
қабул қилинган суд ҳужжати ишда иштирок этишга жалб қилинмаган
А.Шадиевнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир қилади.
ИПК 279-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандида ишда иштирок этишга
жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан
ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлиши, ушбу Кодекснинг
278-моддасида эса апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини)
кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 279-моддаси тўртинчи қисмининг
4-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бекор
қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли эканлиги назарда тутилган.
Шунга асосан, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди биринчи
инстанция суди томонидан ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг
ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган деб ҳисоблаб,
апелляция шикоятини қисман қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни
ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш ҳақида асосли
хулосага келган деб ҳисоблайди.
Қайд этилган ҳолатлар жавобгар вакилининг важлари асоссиз эканлигини
тасдиқлайди. Шу боис ушбу важлар кассация шикоятини қаноатлантириш
ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш учун асос бўлмайди.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
4
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг
биринчи қисмига асосан кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган
суд харажатлари жавобгарнинг зиммасида қолдирилади
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қарор қилди:
“Tinchlik savdo” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 23 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари
И.Таджиев
В.Сатторова