← Назад
Решение #591625 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 40 | — | law | |
| онунни | 5 | — | law | |
| онуннинг | 239 | — | law | |
| онуннинг | 141 | — | law | |
| онуннинг | 53 | — | law | |
| онуннинг | 143 | — | law | |
| онуннинг | 12 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| Суд ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 23 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105. Farg`ona shahri,Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105. Fergana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244-65 30, (+99873) 244-65 40
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 2 июнь
4-1501-2304/4184-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, кредитор вакили ХХХ
(ишончномага асосан) иштирокида, кредитор «А»нинг қарздор «Б» масъулияти
чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Кредитор «А» судга ариза билан мурожаат этиб, қарздор «Б» масъулияти
чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган.
Суд мажлисида кредитор вакили аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд ажрими нусхаси жавобгарнинг манзилига юборилган, ушбу ҳолатлар
почта маълумотномалари билан тасдиқланади, лекин жавобгар вакили судга келмади.
Суд жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси тўғрисида хабардор қилингани учун
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларида асосланиб ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди.
Суд ишда иштирок этувчи кредитор вакили тушунтиришини тинглаб, иш
материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб қуйидаги асосларга кўра,
аризани қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларига қарраганда, қарздор «Б» масъулияти чекланган жамияти
2018 йил 16 апрель куни ташкил этилиб, давлат рўйхатидан ўтган, СТИР 305486809
рақамига эга.
«А»нинг қарздор «Б» масъулияти чекланган жамиятидан 2021 йил 31 май
кунги 2925415-сонли 12 240 397,37 сўм, 2021 йил 1 ноябрь кунги 3134032-сонли
42 233 236,2 сўм, 2021 йил 18 ноябрь кунги 3201198-сонли 3 155 168,8 сўм, 2021 йил
22 ноярь кунги 3219962-сонли 6 143 566,09 сўм, 2021 йил 20 декабрь кунги 3260375сонли 6 220 398,24 сўм, 2022 йил 19 январь кунги 3332228-сонли 5 683 996,05 сўм,
2022 йил 21 февраль кунги 3391904-сонли 11 826 496,66 сўм, 2022 йил 21 март кунги
3442718-сонли 9 507 181,9 сўм, 2022 йил 25 май кунги 3861346-сонли 2 510 043,72
сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги қарори Фарғона шаҳар МИБга юборилган.
Фарғона шаҳар МИБнинг қарори билан ижро ҳужжатлари “Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси 3-бандига
асосан, ундириш имконияти бўлмагани учун кредиторга қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)
7-моддасининг учинчи қисмига кўра, қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича
мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш
ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав
фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва унинг
ҳудудий бошқармалари эга бўлади.
Қонунни
5-моддасига
кўра,
тўловга
қобилиятсизлик
аломатлари
қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган
санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни
ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти
ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки)
солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи
чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада
назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек
якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб
чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонуннинг 239-моддасига асосан суд тугатилаётган юридик шахсни банкрот
деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади,
тугатиш бошқарувчисини тайинлайди. Тугатилаётган юридик шахснинг тўловга
қобилиятсизлигида кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари
қўлланилмайди. Кредиторлар тугатилаётган юридик шахсга нисбатан ўз талабларини
тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш ҳақидаги эълон чиқарилган
пайтдан эътиборан бир ойлик муддатда тақдим этишга ҳақли.
Суд қарздорни банкрот деб топиш учун асослар мавжудлигини инобатга олиб
аризани қаноатлантиришни, тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартибтаомилидаги иш юритишни бошлашни, иш бўйича тугатиш бошқарувчиси этиб 2тоифали суд бошқарувчиси Ниёзов Ахмаджон Акбаралиевични тайинлашни лозим
деб топади.
Қонуннинг 141-моддасига биноан “Суд томонидан қарздорни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган
пайтдан эътиборан:
қарздорнинг мол-мулкини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлган ёки
унинг мол-мулкини учинчи шахсларга фойдаланиш учун топширишга сабаб бўлувчи
битимлар тузишга фақат ушбу бобда белгиланган тартибда йўл қўйилади;
қарздорнинг барча пул мажбуриятларини бажариш муддати, шунингдек
кечиктирилган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш муддати бошланган деб
ҳисобланади;
қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима, пеня) ва
фоизларни ҳисоблаш тугатилади;
мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича
мажбуриятлар юзасидан аввал ҳисобланган ва ундирилмаган пенялар ва жарималар
ҳисоблаш тўхтатиб турилади;
қарздор мол-мулкини сотишдан тушган маблағларнинг қарздорликни тўлашга
йўналтирилган қисми қўшилган қиймат ва даромад солиғидан озод этилади;
қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотлар махфийлик тоифасига,
шу жумладан тижорат сирига мансублигини йўқотади;
ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратишга доир барча чекловлар олиб
ташланади;
ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилади. Пул мажбуриятлари, солиқлар
ҳамда йиғимлар бўйича барча талаблар, бошқа мулкий талаблар фақат тугатишга
доир иш юритиш доирасида қарздорга тақдим этилиши мумкин, бундан мулк
ҳуқуқини эътироф этиш, маънавий зиённи компенсация қилиш, мол-мулкни бошқа
шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш, асоссиз орттирилган бойликни
қайтариш, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги
оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талаблар, шунингдек жорий тўловлар бўйича
талаблар мустасно.
Тугатишга доир иш юритиш бошлангунига қадар қарздорнинг
мажбуриятларини
бажариш таъминоти сифатида берилган мол-мулкдан
фойдаланишдан мазкур иш юритиш бошланганидан кейин олинадиган ҳосилга,
маҳсулотга ва даромадларга нисбатан кредиторнинг ўз талабларини бажариш
таъминоти сифатидаги ҳуқуқи татбиқ этилмайди.
Ижро этилиши ушбу модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисига
мувофиқ тугатилган ижро ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат
ижрочилари томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилиши лозим. Қарздорнинг
барча мажбуриятларини бажаришга фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида йўл
қўйилади.
Суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг
бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш
вазифаларини бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилади,
қарздор раҳбарининг ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари билан тузилган
меҳнат шартномаси тугатилади), қарздорнинг ишларини бошқариш тугатиш
бошқарувчисининг зиммасига юклатилади, шунингдек мулкдорнинг қарздор молмулкини бошқариш ва тасарруф этишга доир ваколатлари тугатилади. Тугатиш
бошқарувчиси қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини тугатиш
ёки мазкур раҳбарни бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Ушбу бобда белгиланган ҳолларда тугатишга доир иш юритиш тартибтаомили
жараёнида қарздорнинг иштирокчилари
(муассислари) тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқларига эга
бўлади.”
Суд томонидан тўловга қобилиятсизлик иши бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари
тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиниши лозим. Қонуннинг 53-моддаси иккинчитўртинчи қисмларига асосан суд бошқарувчиси тегишли суд ҳужжати олинган санадан
эътиборан уч кун ичида оммавий ахборот воситасининг манзилига ушбу модданинг
биринчи қисмида назарда тутилган эълонни юборади. Эълон қилиш учун юборилган
суд ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар улар олинган кундан эътиборан уч кун
ичида эълон қилинади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган
маълумотларни эълон қилиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш, агар
ушбу Қонунда ёки кредиторлар йиғилишининг ёхуд кредиторлар қўмитасининг
қарорида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қарздорнинг пул маблағлари
ҳисобидан амалга оширилади. Қарздорда пул маблағлари мавжуд бўлмаса, бундай
маълумотларни эълон қилиш ҳақини тўлаш тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ҳақида ариза билан судга мурожаат этган аризачи ҳисобидан амалга
оширилади, бу маблағларнинг ўрни кейинчалик қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан
қопланади. Қонуннинг 143-моддасида эълонга қўйилган талаб қайд этилган.
Қонуннинг
12-моддасининг
биринчи
қисмига
мувофиқ,
тўловга
қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг
манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани
иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз
талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли
эмас.
Келтирилган Қонуннинг 16-моддасининг иккинчи қисмига асосан
кредиторлар йиғилишининг баённомаси ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар
кредиторлар йиғилиши ўтказилган санадан эътиборан икки кундан кечиктирмай судга
топширилиши лозим.
Суд ИПК 118-моддаси талабларига асосан қарздордан кредитор фойдасига
990 000 сўм суд бошқарувчи харажатлари, 33 000 сўм почта харажатини ва
республика бюджетига 990 000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 7, 23, 26, 27, 30, 50-54, 140-144, 148моддалари ҳамда ИПК 118, 176-180, 186-188, 210, 211-моддалари талабларига риоя
қилиб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
1. Ариза қаноатлантирилсин.
Қарздор «Б» масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибдаги
иш бўйича банкрот деб топилсин ва уни тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Банкрот «Б» масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб 2тоифали суд бошқарувчиси Ниёзов Ахмаджон Акбаралиевич тайинлансин.
2. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунида
белгиланган мажбуриятларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта
банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатларини аниқлаш Қоидалари”да белгиланган тартибда қарздорнинг молиявийхўжалик фаолиятини сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан
банкротликка олиб келиш аломатлари аниқланса Қоиданинг 37-бандига мувофиқ,
хулосани кредиторлар йиғилишига, судга ва прокуратура органига тақдим этиш
мажбуриятларни бажариш;
тугатишга доир иш юритишни қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва
амалга оширилган ишлар юзасидан 2023 йилнинг 2 август кунига қадар тегишли
ҳужжатларни илова қилган ҳолда ҳисоботни тақдим этиш вазифалари юклансин.
Қарздорнинг банклардаги тугатишга доир иш юритиш бошланаётган пайтда
маълум бўлган, шунингдек тугатишга доир иш юритиш жараёнида аниқланган бошқа
ҳисобварақлари аниқланиши биланоқ тугатиш бошқарувчиси томонидан ёпилиб,
ҳисобварақлардаги пул маблағлари қолдиғи қарздорнинг ягона ҳисобварақларига
ўтказилсин.
3. Тугатиш бошқарувчисига қарздорнинг мулки, ҳисoбвaрaқлaри вa депозитлaри,
шу жумлaдaн крeдит кaртaлари, электрон баланслaри вa электрон пул ўткaзмaлaри
тўғрисидa жисмоний вa юридик шaxслaрдан (шу жумлaдaн крeдит тaшкилoтлaридaн)
ҳамда дaвлaт oргaнлaридaн бепул ахборот берилсин (Қонуннинг 23-моддаси).
4. Қарздор «Б» масъулияти чекланган жамиятидан кредитор «А» фойдасига
990 000 сўм суд бошқарувчи харажатлари ва 33 000 сўм почта харажати, республика
бюджетига 990 000 сўм давлат божи ундирилсин.
5. Ҳал қилув қарори нусхаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона
вилояти ҳудудий бошқармаси, «А», МИБ Фарғона шаҳар бўлими, суд тугатиш
бошқарувчиси ва Давлат хизматлари агентлиги Фарғона шаҳар бўлимига юборилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли.
Х.Жамолиддинов