Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/1638 Дата решения 02.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SHUNQOR QALQON BOKA хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый "APK BUKA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1164767 Claim ID 3310194 PDF Hash 108ecdbdaf9d796a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 543 символов
4-1104-2302/1638-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 2 июнь Ўртачирчиқ тумани Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар - ―ХХХХ‖ хусусий корхонаси манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси жавобгар ―ХХХХ‖ МЧЖ ҳисобидан 506 201 300 сўм асосий қарз, 100 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни даъвогар вакили Ш.Ражабов (ишончнома асосида), Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакили А.Рахимов (ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Кабилов (ишончнома асосида), иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар - ―ХХХХ‖ хусусий корхонаси манфаатида Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан кейин матнда - даъвогар) Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ―ХХХХ‖ МЧЖ (бундан кейин матнда жавобгар) ҳисобидан 506 201 300 сўм асосий қарз, 100 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган палата вакили даъво талабини қувватлаб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар даъво талабидаги асосий қарз бўйича қисман бўлса-да тўловларни амалга оширмаганлигини баѐн қилди ва жавобгардан пеня ундириш ҳақидаги талабидан воз кечиши ҳақидаги аризасини судга тақдим қилди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, давлат божи харажатларини жавобгардан ундириш ҳақидаги аризасини судга тақдим қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг жавобгардан асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан пеня ундириш талаби бўйича эса иш юритишни тугатишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаѐтган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ѐки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ѐхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ѐки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 27 декабрда 1-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга асосан даъвогар жавобгарга ғўза майдонларига биомаҳсулот етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотлар учун пул маблағларини тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартноманинг 2.2 бандига кўра жавобгар олдиндан шартнома умумий суммасидан 60 фоиз миқдрида, биомаҳсулотни тегишли тартибда қабул қилиб олгандан сўнг 30 календарь куни давомида биомаҳсулот учун даъвогар билан ҳисоб-китобни амалга ошириши ва даъвогарнинг ҳисоб рақамига қолган 40 фоиз маҳсулот пулини тўлаб бериши белгиланган. Даъвогар томонидан мазкур шартнома шартлари бажарилиб, маҳсулот жавобгарга етказиб берилган. Даъвогар томонидан 820 872 000 сўм миқдорида маҳсулотлар етказиб берилиб, шартнома бўйича ўз зиммасига олинган мажбуриятлар бажарилган. Жавобгарнинг етказиб берилган маҳсулотлар учун тўлиқ пул тўламаганлиги натижасида даъвогар олдида 506 201 300 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликларни бартараф этишни сўраб, юборилган талабнома эътиборсиз қолдирилган. ФК 449-моддасининг учинчи қисмига асосан агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ѐки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бундан ташқари, даъвогар судга жавобгар билан тузилган ўзаро солиштирма далолатнома тақдим этиб, унда 506 201 300 сўм қарздорлик жавобгар томонидан тан олинган. Мазкур қарздорлик тарафлар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатувлари билан хам тўлиқ ўз исботини топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги 506 201 300 сўм асосий қарзи бўйича қисман бўлса-да тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавобгардан 100 000 000 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, суд мажлисида даъвогар вакили жавобгардан 100 000 000 сўм пеня ундириш ҳақидаги талабидан воз кечиши ҳақидаги аризасини судга тақдим этган. ИПКнинг 157-моддаси иккинчи қисмига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ѐки қисман воз кечишга ҳақли. ИПКнинг 110-моддаси 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган ҳолларда иш юритишни тугатади. Суд жавобгардан пеня ундириш талаби бўйича даъвогарнинг даъводан воз кечишини ўрганиб, у қонун ҳужжатларига хилоф эмас ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайди деб ҳисоблайди. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан 100 000 000 сўм пеня ундириш талаби бўйича даъводан воз кечишни қабул қилишни ва мазкур талаб бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бироқ, суд мажлисида жавобгар ишни кўриш бўйича давлат божи харажатларини қоплаб бериши тўғрисидаги аризасини судга тақдим қилган. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан пеня ундириш талаби бўйича иш юритишни тугатишни, олдиндан тўлаб чиқилган почта харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, ишни кўриш бўйича давлат божи харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, ФКнинг 234, 236, 326, 333,437,449 -моддалари, ИПКнинг 66,118,128, 170,176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд моддаларини қўллаб, қарор қилади: Даъвогарнинг жавобгардан 100 000 000 сўм пеня ундириш талаби бўйича даъвогарнинг даъводан воз кечиши қабул қилинсин ва мазкур талаб бўйича иш юритиш тугатилсин. Жавобгар ―ХХХХ‖ МЧЖ ҳисобидан даъвогар ―ХХХХ‖ хусусий корхонаси фойдасига 506 201 300 сўм асосий қарз ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвогар ―ХХХХ‖ МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 12 124 026 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, тегишли ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Т.Салимов