← Назад
Решение #591866 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 220 | — | law | |
| кодекси | 138 | — | code_article | |
| нинг | 111 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
4-1501-2301/4214-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев раислигида, судья
ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили (ишончномага асосан)
ХХХнинг иштирокида, аризачи «А»нинг жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятининг
банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ҳакидаги аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
«А» судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Б» масъулияти чекланган
жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили кўргазма бериб, жавобгар судгача ҳам солиққа оид
ҳуқуқбузарликни бартараф этмагани, тегишли сўралган ҳужжатларни тақдим этмаганини
баён қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК
деб юритилади)нинг 220-моддаси биринчи қисмига кўра, суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд
уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик
қилмайди деб белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада келмаганлиги сабабли ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд,
иш
ҳужжатларини,
далилларни
текшириб,
аризачи
вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Иш ҳужжатларига кўра, «А»нинг жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятига
йўллаган 2023 йил 12 май кунги солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш ҳақидаги
талабномасига кўра, «А»нинг 2023 йил 12 майдаги 40272638-сонли буйруғига асосан «Б»
масъулияти чекланган жамиятида Солиқ кодексининг 138-моддасида белгиланган тартибда
камерал солиқ текшируви натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқларни
(йиғимлар)ни батафсил ҳисоб-китобини ўн кунлик муддатда аниқланган тафовутларни
тасдиқловчи ҳужжатлар асосида солиқ ҳисоботини топшириш сўралган.
«А»нинг 2023 йил 12 майдаги қарори билан жавобгар «Б» масъулияти чекланган
жамиятининг банклардаги барча ҳисоб варақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кун
муддатга тўхтатилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади)нинг
111-моддасининг биринчи қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши
мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Ушбу модданинг учинчи қисми иккинчи бандига кўра, юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ
мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан
солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига
тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек
солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолларда
қўлланилиши мумкинлиги белгиланган.
Аризачи «А» томонидан тақдим этилган маълумотига кўра, жавобгар томонидан суд
мажлиси кунигача ихтиёрий равишда сўровномага жавоб тақдим қилинмасдан
ҳуқуқбузарликни бартараф этмаган.
Шу сабабли суд, аризани асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни ва СКнинг 111моддаси биринчи қисмига асосан жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти томонидан
Солиқ кодексига мувофиқ, давлат солиқ хизмати органига белгиланган тартибда солиқ
ҳисоботини тақдим этиш орқали ҳуқуқбузарликни бартараф этгунга қадар унинг банк
муассасасидаги талаб қилиб олингунча депозит ва бошқа иккиламчи ҳисоб варақлари бўйича
операцияларнинг чиқим қисмини тўхтатиб туришни ҳамда тарафлар давлат божи тўловидан
озод этилганлиги сабабли давлат божини ундирмасликни лозим деб топди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176,
177, 178, 179, 215, 216, 217, 220, 221, 222-моддаларига асосан,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти томонидан Солиқ кодексига мувофиқ,
солиқ органи талаб қилган ҳужжатларни тақдим этиш орқали ҳуқуқбузарликни бартараф
этгунга қадар унинг банк муассасасидаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб варағи ва
бошқа иккиламчи ҳисоб варақлари бўйича операциялар чиқим қисмида тўхтатилсин,
бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса
оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари
бундан мустасно.
Ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш учун жавобгар «Б» масъулияти чекланган
жамиятига хизмат кўрсатувчи банк муассасасига суд ҳужжатини белгиланган тартибда
тақдим этиш аризачи «А» зиммасига юклатилсин.
«А» зиммасига ҳуқуқбузарлик бартараф этилган тақдирда бу ҳақда жавобгарга хизмат
кўрсатувчи банк муассасасига бир кун муддат ичида банк ҳисоб варақлари бўйича
операцияларни тиклаш ҳақидаги кўрсатмани тақдим этиш мажбурияти юклатилсин. «А»нинг
ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги ва банк ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тиклаш
ҳақидаги кўрсатмаси асосида ҳисоб варақлардаги операциялар тиклансин.
Ишда иштирок этувчи шахслар ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят
судига ўн кун муддат ичида апелляция шикояти беришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
Т.Маматожиев