Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/824 Дата решения 02.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение QISHLOQ QURILISH INVEST масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый NOZILA QURILISH SIFAT масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1103381 Claim ID 3302711 PDF Hash 85fb057ae5a9c50b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
онунининг 15-моддаси онуни 15 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПКнинг 108-моддаси ИПКнинг 108 law
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1105-2301/824-сонли иқтисодий иш ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ АЖРИМИ (даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Юқоричирчиқ тумани 2023 йил 2 июнь Ғ.Машкуровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Qishloq Qurilish Invest” МЧЖ манфаатида жавобгар “Nozila Qurilish Sifat” МЧЖ ҳисобидан 276.735.574 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни A Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси “Qishloq Qurilish Invest” МЧЖ (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “Nozila Qurilish Sifat” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 276.735.574 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар, жавобгар ва палата суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади, палата ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Даъвогар ва жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тилхат орқали хабардор қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган Шундан келиб чиқиб, суд низони даъвогар, жавобгар ва палата вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. медиатив келишув билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 131-моддасида тарафлар низони медиатив келишув битимини тузиб ҳал этиши, медиатив келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкинлиги белгиланган. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасида медиация низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкинлиги, 29-моддасида эса медиация тартибтаомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилиши, медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилиши, медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга ҳақли эканликлари белгиланган. Мазкур иқтисодий ишни кўриш жараёнида тарафлар ўзаро келиб чиққан низони профессионал медиатор А.Пирназаров кўмагида медиация орқали ҳал қилишган бўлиб, тарафлар ўртасида 2023 йил 29 майда медиатив келишув тузилган. ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. ИПКнинг 108-моддасига кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин. Демак, тарафлар медиатив келишувга эришганликлари боис даъво кўрмасдан қолдирилади, “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18моддаси талабига мувофиқ давлат божи ундирилмайди, 30.000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилади. Юқорида баён этилганларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 107-моддасининг 53банди ҳамда 108, 170, 195- ҳамда 196-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўлаб чиқилган 30.000 сўм почта харажати “Qishloq Qurilish Invest” МЧЖ зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Ғ.Машкуров