Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2301/4213 Дата решения 02.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Маматожиев Тохиржон Турсуналиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "DREAM INTERO CLASS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1089563 Claim ID 3320300 PDF Hash ea5535fa11b7d1ff... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 220-моддаси нинг 220 law
кодексининг 138-моддаси кодекси 138 code_article
нинг 111-моддаси нинг 111 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 е-mail: i.fargona.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1501-2301/4213-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили (ишончномага асосан) ХХХнинг иштирокида, аризачи «А»нинг жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ҳакидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: «А» судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар судгача солиққа оид ҳуқуқбузарликни бартараф қилиб, тегишли сўралган ҳужжатларни тақдим этганлигини баён қилиб, аризани қувватламаслигини билдирди. Жавобгардан суд мажлисига вакил келмади. Ҳолбуки, жавобгарнинг шахсий кабинетига суд ажрими электрон шаклда белгиланган тартиб ва муддатда юборилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 220-моддаси биринчи қисмига кўра, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди деб белгиланган. Шу сабабли суд, ишни жавобгарни иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, иш ҳужжатларини, далилларни текшириб, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига кўра, «А»нинг жавобгар "Б" масъулияти чекланган жамиятига йўллаган 2023 йил 12 май кунги солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш ҳақидаги талабномасига кўра, «А»нинг 2023 йил 12 майдаги 40272711-сонли буйруғига асосан "Б" масъулияти чекланган жамиятида Солиқ кодексининг 138-моддасида белгиланган тартибда камерал солиқ текшируви натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқларни (йиғимлар)ни батафсил ҳисоб-китобини ўн кунлик муддатда аниқланган тафовутларни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида солиқ ҳисоботини топшириш сўралган. «А»нинг 2023 йил 12 майдаги қарори билан жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги барча ҳисоб варақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади)нинг 111-моддасининг биринчи қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Ушбу модданинг учинчи қисми иккинчи бандига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолларда қўлланилиши мумкинлиги белгиланган. Аризачи «А» томонидан тақдим этилган маълумотига кўра, жавобгар томонидан суд мажлиси кунигача ихтиёрий равишда сўровномага жавоб тақдим қилиб, ҳуқуқбузарликни бартараф этган. Шу сабабли суд, жавобгар томонидан ихтиёрий равишда суд муҳокамаси кунигача ҳуқуқбузарликни бартараф этиб, солиқ ҳисоботларини топширганлиги сабабли аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176, 177, 178, 179, 215, 216, 217, 220, 221, 222-моддаларига асосан, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Аризани қаноатлантириш рад этилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига ўн кун муддат ичида апелляция шикояти беришга ҳақли. Раислик қилувчи: Т.Маматожиев