← Назад
Решение #591912 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 17 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 1 июнь
4-1501-2304/3947-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
Ф.Очилдиев (ишончномага асосан), жавобгар вакили О.Мадалиев (жамият
раҳбари) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят
ҳудудий бошқармаси палата аъзоси даъвогар ТИФ «Миллий банки» АЖ
манфаатида жавобгар – «OYBEK SANATORIYASI» масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 299 300 000 сўм кредит қарздорлиги, 3 300 000 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлиги ва суд харажатларини ундириш, ундирувни
жавобгарга тегишли бино ва иншоотларга қаратиш тўғрисидаги даъво
аризаси ва унга илова қилинган хужжатларни суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси палата аъзоси даъвогар ТИФ "Миллий банк" АЖ манфаатида
судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар – «OYBEK
SANATORIYASI» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 299 300 000
сўм кредит қарздорлиги, 3 300 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ва
суд харажатларини ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли бино ва
иншоотларга қаратишни, ишни палата вакили иштирокисиз ўтказишни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар ва жавобгар вакиллари судга тарафлар
ўртасида медиатив келишувни тақдим қилиб, даъвони кўрмасдан
қолдиришни, тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни
сўради.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
17-моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”,
дейилган.
Судга низо тарафлари ўртасида медиатор “Фарғона бизнес ҳимоя
сервис” адвокатлик фирмаси адвокати Ж.Маллабоев иштирокида 2023 йил
1 июнь куни тузилган медиатив келишув тақдим этилиб, даъво аризасини
кўрмасдан қолдириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддасининг 5³-бандида
тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганлиги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
18-моддаси 9-бандида “агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади”, деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
17-моддаси олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан
медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи
қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш жараѐнида медиатив келишув тузилган ҳоллар
мустасно” – деб кўрсатилган.
Шу сабабли суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги
боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган
почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
ҚИЛДИ :
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар ТИФ "Миллий банк" АЖ томонидан тўланган 30 000 сўм
почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят(протест) берилиши мумкин.
Судья
Х.Жамолиддинов