Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2204/2616 Дата решения 01.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Elegant Ekspert Savdo" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Фарғона вилоят божхона бошқармаси
Source ID 1087951 Claim ID 3277810 PDF Hash fca7b981bc9f0ff4... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд Божхона кодексининг 364-моддаси суд Божхона кодекси 364 code_article
Божхона кодекси 364-моддаси Божхона кодекси 364 code_article
Божхона кодексининг 300-моддаси Божхона кодекси 300 code_article
Жавобгар томонидан Божхона кодекси 364-моддаси Жавобгар томонидан Божхона кодекси 364 code_article
Божхона кодекси 366-моддаси Божхона кодекси 366 code_article
Божхона кодексининг 356-моддаси Божхона кодекси 356 code_article
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2204/2616-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Т.Маматожиев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Мадаминов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья О.Халмирзаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ шаҳришаҳри 2023 йил 1 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, Фарғона вилоят суди ходими Б.Тажибаевнинг техник кўмагида, “ELEGANT EKSPERT SAVDO” масъулияти чекланган жамият вакиллари Ё.Абдуллажонов (раҳбар), А.Маматов (муассис), С.Мухторалиев (2022 йил 28 июндаги 02-сонли ишончнома ва 2022 йил 22 ноябрдаги 22-сонли ордер) Х.Қосимов (2022 йил 13 июлдаги 006109-сонли ордер), Фарғона вилоят Божхона бошқармаси вакили М.Қўлдошев (2023 йил 22 майдаги 20/03-23-01697-сон ишончнома) иштирокида “ELEGANT EKSPERT SAVDO” масъулияти чекланган жамиятининг Фарғона вилоят Божхона бошқармасидан 417 352 139,61 сўм ортиқча тўланган божхона тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 27 мартдаги қарори устидан Фарғона вилоят Божхона бошқармаси томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ELEGANT EKSPERT SAVDO” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Фарғона вилоят Божхона бошқармасига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан 417 352 139,61 сўм асоссиз ундирилган божхона тўловларини тўлаб бериш мажбуриятини юклашни сўраган. Кейинчалик, даъвогар судга даъво талабини ўзгартириш ҳақида ариза тақдим қилиб, билдирилган дастлабки даъво талабини жавобгардан 417 352 139,61 сўм божхона тўловларини ундириб бериш тўғрисидаги талабига ўзгартиришни сўраган. Даъвогар 2022 йил 10 июнда судга қайтадан мурожаат қилиб, жавобгар зиммасига ортиқча тўланган 417 352 139,61 сўм миқдоридаги божхона тўловларини ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 13 июндаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Фарғона вилоят Молия бошқармаси ва Фарғона вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 15 июлдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 26 сентябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг мазкур ажрими бекор қилиниб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 декабрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2022 йил 15 июлдаги ажрими ва апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 26 сентябрдаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 3 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилган, жавобгардан даъвогар фойдасига 417 352 139,61 сўм божхона тўловлари ундирилган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 27 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қароридан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг (бундан буён матнда Божхона кодекси деб юритилади) 364-моддасига асосан товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат ёки ундаги маълумотларнинг, шу жумладан товар ишлаб чиқарилган мамлакат ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилигига шубҳа туғулса, божхона органи қўшимча маълумот беришни сўраб ушбу сертификатни берган органга ёки сертификатда товар ишлаб чиқарилган мамлакат сифатида кўрсатилган мамлакатнинг ваколатли ташкилотига мурожаат қилиши мумкинлиги, сўралган маълумотлар тақдим этилмагунга қадар товар муайян мамлкатда ишлаб чиқарилган деб ҳисобланмаслиги, шубҳа туғилган товарга нисбатан божхона божининг икки баравар оширилган ставкаси қўлланилиши, Қирғизистон Республикасига юборилган халқаро сўровномаларга жавобан келган хатларда қисман ёхуд бир-бирини инкор қилувчи маълумотлар мавжудлиги, электрон маълумотлар базасига асосан Эрон Ислом Республикасидан Қирғизистон Республикасига транзит тарзда ўтган олма маҳсулотларининг кейинчалик реализацияси ва Ўзбекистон Республикасига реэкспорт қилинганлиги борасида қўйилган саволларга ваколатли органларнинг тегишли муносабати ҳалига қадар етиб келмаганлиги, апелляция инстанцияси суди ўз қарорини Қирғизистон Республикасига халқаро сўровнома юборилганлигини тасдиқловчи хужжатлар судга тақдим қилинмаган дея асослаганлиги, бироқ Божхона қўмитаси томонидан мазкур хужжатлар судга тақдим қилинганлигини, суд Божхона кодексининг 364-моддасини даъвогарнинг фойдасига бир тарафлама талқин қилганлигини билдириб, иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларни асоссиз эканлигини билдириб, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида тегишди тарзда хабардор қилинган Фарғона вилоят Молия бошқармаси ва Фарғона вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси суд мажлисида ўз вакилларининг иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасига мувофиқ кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати ишни кассация инстанцияси судида Фарғона вилоят Молия бошқармаси ва Фарғона вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, Қирғиз Республикаси резиденти бўлган якка тартибдаги тадбиркор Курбанбеков Акжол Эсеналиевич ва даъвогар ўртасида 2020 йил 10 февралда 10/02-сонли импорт шартномаси тузилган. Импорт шартномаси шартларига кўра, даъвогар томонидан Қирғизистон Республикасидан 30015/06.03.2020/0000530-сонли ҳамда 0015/14.04.2020/0000981-сонли божхона юк декларацияларига (бундан буён матнда БЮД деб юритилади) мувофиқ, қиймати 50 148 АҚШ доллари, нетто оғирлиги 94 619,5 кг бўлган “Свежие яблоки” маҳсулотлари олиб келинган. Ушбу БЮДларда товарнинг келиб чиқиш мамлакати графасида номаълум деб кўрсатилганлиги сабабли олиб келинган олма маҳсулотига икки баравар ставкада давлат божи ҳисобланиб, даъвогардан 417 352 139,61 сўм божхона тўловлари ундириб олинган. Даъвогар жавобгарга 2020 йил 22 апрель кунги 7-сонли хат билан мурожаат қилиб, Қирғизистон Республикаси савдо-саноат палатасининг KG286095, KG286104, KG286128-рақамли СТ-1 шаклдаги келиб чиқиш сертификатлари асосида даъвогар 30015/06.03.2020/0000530-сонли ва 30015/14.04.2020/0000981-рақамли декларациялар бўйича ортиқча тўланган 417 352 139,61 сўм пул маблағини келгуси божхона тўловлари ҳисобига ўтказилишида амалий ёрдам беришни сўраган. Жавобгар томонидан даъвогарга 2020 йил 27 апрелдаги 02-21/8-2233-сонли жавоб хати йўлланиб, унда тақдим қилинган сертификатлардаги товар ишлаб чиқарилган мамлакат ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилигига шубҳа туғилганлиги ҳамда БЮД билан эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилган маҳсулотларга божхона божининг икки баравар оширилган ставкаси қўлланилганлиги, Қирғизистон Республикасидан Давлат божхона қўмитасига халқаро сўровнома бўйича жавоб хати келганда хатда сўралган масалага аниқлик киритилиши маълум қилинган. Даъвогар 2020 йил 1 май куни 14-сонли хат билан жавобгарга мурожаат қилиб, 2020 йил 30 апрелда Қирғизистон Республикаси савдосаноат палатасининг KG286095, KG286104, KG286128-рақамли СТ-1 шаклдаги келиб чиқиш сертификати ҳақиқийлигини тасдиқлаб беришни сўраб мурожаат қилинганлиги ва Қирғизистон Республикаси Савдосаноат палатаси томонидан сертификат ҳақиқий деб тасдиқланганлиги сабабли 417 352 139,61 сўм пул маблағларини қайтаришни сўраган. Жавобгарнинг даъвогарга йўлланган 2020 йил 6 майдаги жавоб хатида, 2018 йил 1 июнь куни Душанбе шаҳрида имзоланган Баённомага асосан 1994 йил 15 апрелдаги “Божхона ишида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида"ги Битимга асосан товарларни келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилигига аниқлик киритилиши фақат ушбу Битимда белгиланган тартибда амалга оширилиши маълум қилинган. 2019 йил ноябрь ойидан 2020 йил апрель ойига қадар Ўзбекистон Республикаси орқали Қирғизистон Республикасига Эрон Ислом Республикасидан 14,2 минг тонна олма маҳсулотлари транзит тарзда олиб ўтилганлиги, ушбу даврда Ўзбекистон Республикасига Қирғизистон Республикасидан 6,5 минг тонна олма маҳсулотлари импорт қилинганлиги, импорт шартномаси орқали даъвогарга олма маҳсулотларини етказиб берган Қирғизистон Республикасида якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган Курбанбеков Акжол Эсеналиевич номига ҳам Эрон Ислом Республикасидан транзит тарзда 65,8 тонна олма маҳсулотлари олиб келинганлиги ҳолатлари жавобгарда олма меваларининг етиштирилган мамлакати хусусидаги маълумотлар юзасидан асосли шубҳаларни уйғотганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси томонидан Қирғизистон Республикаси Божхона хизматига 2020 йил 4 май ва 20 май кунлари халқаро сўровномалар юборилган. Сўровномаларда Ўзбекистон Республикасига Қирғизистон Республикасидан олиб келинган олма меваларининг етиштирилган жойи, манзили, олма меваларини етиштирувчиларнинг ҳудудлар бўйича жойлашуви ва олма етиштириш ҳажми, ушбу шахслар томонидан 2018-2019 йилларда олма мевалари етиштирилганлиги ва ҳажми ҳақидаги ваколатли идораларнинг маълумотларини, Қирғистон Республикаси савдо-саноат палатаси Ўш вилоят бўлими томонидан берилган сертификатларнинг қонунийлиги ва ишончлилиги бўйича қўшимча маълумотларни тақдим этиш сўралган. Қирғизистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан берилган 2020 йил 25 февралдаги 6-14-сонли маҳсулот етиштирилганлигини аниқлаш тўғрисидаги экспертиза далолатномасида айнан ушбу низодаги олма маҳсулотлари 2019 йил ҳосили бўлиб, ушбу маҳсулотлар Қирғизистон Республикаси Баткен вилояти, Қадамжой райони, Қирғиз-Қиштақ айил аймағи, Қора Қурум қишлоғида “Кжокыран” дехқон хўжалигида (умумий ҳажми 19854 кг) 5 гектар ер майдонида етиштирилганлиги, бундан ташқари 2020 йил 2 мартдаги 6-15-сонли далолатномада эса ушбу манзилда “Ак Тылек ынтымагы” дехқон хўжалигида (умумий ҳажми 39508 кг) 32 гектар ер майдонида етиштирилганлиги маълум қилинган. Божхона кодекси 364-моддасининг учинчи қисмига асосан жавобгар томонидан товар ишлаб чиқарилган мамлакат ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилигига шубҳа туғилганлиги сабабли қўшимча ёки аниқлик киритиш мақсадида, сўровномани фақатгина Қирғизистон Божхона хизматига эмас, балки сертификатни берган органга ҳам йўллаши мумкин бўлган. Бироқ, жавобгар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришларига кўра, жавобгар томонидан сертификатни берган Қирғизистон Республикаси савдо-саноат палатасига маълумотлар ва сертификатни сўраб мурожаат қилинмаган. Шунингдек, жавобгар божхона органи томонидан 2021-2022 йиллар давомида тегишли тартибда ҳалқаро сўровномалар юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар иш суд ҳужжатларига тақдим қилинмаган. Бундан кўринадики, жавобгарнинг божхона органлари томонидан сўралган маълумотларга Қирғизистон Республикаси томонидан тўлиқ жавоб берилмаганлиги ва сўралган ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги тўғрисидаги важлари асоссиз ҳисобланади. Божхона кодексининг 300-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси билан эркин савдо зонасини ташкил этувчи ёки Ўзбекистон Республикаси эркин савдо режимини белгилаган давлатларда ишлаб чиқарилган ва ушбу давлатлардан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларга, нисбатан божхона божлари қўлланилмаслиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда 3267 рақам билан рўйхатдан ўтказилган, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 22 июндаги 2020/31-3, 51, 01-02/8-27-сон қарорига 2-иловасида, эркин савдо режимини яратган ҳолда савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги битимлар имзоланган давлатлар рўйхатида, Қирғизистон Республикаси кўрсатилган. Демак, Қирғизистон Республикасида ишлаб чиқарилган ёки етиштирилган ҳамда ушбу давлатдан Ўзбекистонга импорт қилинган товарларга ноль ставкада давлат божи қўлланиши, яъни преференция берилиши лозим бўлган. Қирғизистон Божхона хизматининг 2020 йил 9 декабрь 20-05-11/8954-сонли Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасига йўллаган хатида ҳамда Қирғизистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2020 йил 30 апрелдаги 4-02/0035-сонли ва шу кунги 07/07сонли жавоб хатларига ва иш ҳужжатларидаги бошқа ёзишмаларга кўра, Қирғизистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг KG286095, KG286104, KG286128-рақамли СТ-1 шаклдаги келиб чиқиш сертификатлари берилганлиги билдирилган. Жавобгар томонидан Божхона кодекси 364-моддасининг бешинчи қисмига асосан СТ-1 шаклдаги келиб чиқиш сертификатларини қабул қилишга мажбур бўлгани ҳолда асоссиз равишда қабул қилиш рад этилган. Божхона кодекси 366-моддасининг учинчи қисмига кўра, товарлар божхона тўловлари тўланишини назарда тутувчи божхона режимига жойлаштирилган санадан эътиборан бир йилдан кечиктирмай божхона органига лозим даражада расмийлаштирилган келиб чиқиш тўғрисидаги сертификат тақдим этилган тақдирда товарларга энг кўп қулайлик бериш режими ёки эркин савдо режими қўлланилиши ёки қайта тикланиши мумкин. Бундай ҳолда божхона тўловларининг тўланган суммаларини қайтариш ушбу Кодекснинг 49-бобига мувофиқ амалга оширилади. Ушбу Кодекснинг 49-боби, 353-моддасига кўра, божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тўланиши лозим бўлган суммадан ошадиган миқдорда божхона тўловлари сифатида тўланган ёки ундирилган пул маблағларининг суммалари ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловлари суммалари ҳисобланади. Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммалари шундай тўловлар тўланган ёхуд ундирилган пайтдан эътиборан уч йил ичида қайтарилиши ёки дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилиши лозим, бундан ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатилган ҳоллар мустасно. Энг кўп қулайлик бериш режими ёки эркин савдо режими қўлланилган (тикланган) тақдирда, ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммалари ушбу тўловлар тўланган ёки ундирилган пайтдан эътиборан бир йил ичида, божхона органига лозим даражада расмийлаштирилган товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни тақдим этиш шарти билан қайтарилиши ёхуд дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилиши керак. Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммаларини қайтариш тўловчи томонидан ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловлари суммаларини қайтариш тўғрисида ариза берилганда амалга оширилади. Божхона кодексининг 356-моддасига кўра, Божхона органи ариза келиб тушган ва зарур ҳужжатлар тақдим этилган куннинг эртасидан эътиборан ўн иш куни ичида тўловчининг ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммаларини қайтариш тўғрисидаги аризасига кўра қарор қабул қилади. Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммаларини қайтариш тўғрисидаги аризада ва тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларнинг божхона органи томонидан қўшимча текширувни амалга ошириш зарурати туғилганда, аризани кўриб чиқиш ўн иш кунидан ошмайдиган муддатга узайтирилади. Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммаларини қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда божхона органи аризачини ёзма шаклда хабардор қилади. Ёзма хабардан кейин аризачи божхона органи билан бирга ўзаро ҳисоб-китобларни таққослаш далолатномасини тузади. Божхона органи ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммаларини қайтаришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда аризачини қабул қилинган қарор ҳақида рад этишнинг асослантирилган сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилади. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Жавобгарнинг важлари тахминларга асосланган бўлиб, даъвогарнинг важларини асосли эканлигини инкор қилмайди. Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важлари билан келишиб бўлмайди. Чунки, жавобгар томонидан товарларнинг келиб чиқиши ёки товар ишлаб чиқарилган малакат ҳақидаги маълумотларнинг шубҳали эканлиги ёки номақбул далил эканлиги тўғрисида ҳужжатлар тақдим этилмади, ушбу ҳолатлар ишдаги ҳужжатларда ҳам ўз тасдиғини топмади. Шу боис суд қарорини бекор қилиш ёки ўзгартиш учун асослар мавжуд эмас. Шу боис, апелляция инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш хақида асосли хулосага келган. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 27 мартдаги қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ихтиёрий тўланган 30 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни, жавобгардан Олий суд депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатларини ундиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жавобгар давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олишни лозим топади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 27 мартдаги қарори ўзгаришсиз, Фарғона вилоят Божхона бошқармасининг кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Фарғона вилоят Божхона бошқармасидан: - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Қарор юзасидан ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Т.Аннаева Ҳайъат аъзолари: А.Абдуллаев О.Халмирзаев