← Назад
Решение #591928 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 274 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ФКнинг | 957 | — | law | |
| тиши ФК | 957 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| мазкур Кодекс | 263 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 15 | — | law | |
| онуни | 10 | — | law | |
| ИПКнинг | 200 | — | law | |
| ИПКнинг | 279 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2306/349-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – М.Махсудова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья - М.Болтаев
БУХОРО ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Бухоро шаҳри
2023 йил 1 июнь
Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
ҳайъат раиси С.Абдурасуловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
М.Кодирова ҳамда М.Болтаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Ж.Нурматовнинг котиблигида, “Shohona Sof Broyler” масъулияти чекланган
жамияти раҳбари Ш.Шарипов ва вакили Ю.Хужаназаров (2023 йил
9 январдаги 1-сонли ишончнома асосида), Ўзбекистон Республикаси Божхона
қўмитасининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси вакили О.Очилов,
М.Рахматов (2023 йил 1 июндаги 20/05-23-00054-сонли ишончнома асосида),
“Kafil Sug’urta” АЖ шаклидаги суғурта компанияси вакили У.Сафаров
(2023 йил 25 январдаги 724-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида,
даъвогар “Kafil Sug’urta” акциядорлик жамияти шаклидаги суғурта
компанияси манфаатида Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармасининг жавобгар “Shohona Sof Broyler” масъулияти чекланган
жамиятидан 333.643.603 сўм зарар, 166.821.801 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Бухоро туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 29 мартдаги ҳал қилув қарорига нисбатан
“Shoхona Sof Broyler” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган
апелляция шикоятини ҳамда ушбу иш бўйича чиқарилган интизомий
жавобгарликка тортиш тўғрисидаги хусусий ажримга нисбатан Ўзбекистон
Республикаси Божхона қўмитасининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси
томонидан берилган апелляция шикояти иқтисодий иш ҳужжатлари билан
бирга Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидaгилaрни
а н и қ л а д и:
“Кафил суғурта” акциядорлик жамияти шаклидаги суғурта компанияси
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда
Палата деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Shoхona
Sof Broyler” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 333.643.603,75 сўм асосий қарз ва 166.821.801,875 сўм пеня
сўраган.
Суднинг 2023 йил 10 февралдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қимайдиган учинчи шахс
сифатида Давлат божхона қўмитаси Бухоро вилояти бўйича бошқармаси
(бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) жалб қилинган.
Даъвогар судга 2023 йил 31 мартда ариза билан мурожаат қилиб, даъво
аризасида қайд этилган 333.643.603,75 сўм асосий қарз талабини
333.643.603,75 сўм зарар ундириш талабига ўзгартирган.
Суднинг ажрими билан даъвогарнинг аризаси иш юритишга қабул
қилинган.
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 29 мартдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 333 643 603,75 сўм зарар, 10 000 000 сўм пеня ва олдиндан
тўланган 30 000 сўм почта харажати ундирилган. Жавобгардан республика
бюджетига 8 007 446,49 сўм давлат божи ундирилган.
Шунингдек, Давлат божхона қўмитаси Бухоро вилояти бўйича
бошқармасининг ходимларига нисбатан интизомий жавобгарликка тортиш
тўғрисида хусусий ажрим чиқарилган.
Жавобгар суд ҳужжатидан норози бўлиб, унинг устидан берган
апелляция шикоятида биринчи инстанция суди шартноманинг 13.1-бандида
форс-мажор ҳолатларда томонлар шартнома шартларини бажаришдан тўлиқ
ёки қисман бажарилишидан озод этилиши ҳолатига эътибор қаратмаганлиги,
ваҳоланки даъвогар манфаатида палата томонидан даъво аризаси судга тақдим
қилинганда қиш мавсуми бўлганлиги, жавобгар томомнидан тақдим этилган
ҳужжатларда 2022 -2023 йиллар қиш мавсуми давомида ҳаво ҳароратининг
кескин совиб кетиши туфайли жамиятнинг 20.000 дона “бройлер” товуқлари
нобуд бўлганлиги, ушбу ҳолат жавобгар томонидан шартнома бўйича
мажбуриятларнинг бажарилишига тўсқинлик қилганлиги, бундай вазиятда суд
даъвонинг пеня ундириш қисмини тўлиқ рад этиши ва зарар миқдорини
бўлиб-бўлиб тўлаш масаласини ҳал этиши лозим бўлганлиги баён қилиниб,
ҳал қилув қарорини қисман бекор қилишни, даъво аризасининг пеня ундириш
қисмини қаноатлантиришни рад этишни, асосий қарз қисмини бўлиб-бўлиб
тўлаш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Давлат божхона қўмитаси Бухоро вилояти бўйича бошқармаси
томонидан хусусий ажримдан норози бўлиб апелляция шикояти берилган,
шикоятда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 69-моддасига асосан ишда иштирок этувчи
шахс ишда иштирок этувчи ёки иштирок этмайдиган шахсдаги зарур далилни
мустақил олиш имконига эга бўлмаса, ўша далилни талаб қилиб олиш
тўғрисида судга илтимоснома билан мурожаат қилишга ҳақлилиги қайд
этилганлиги, шунга кўра илтимоснома мавжуд эмаслиги, ажримда интизомий
жавобгарликка тортилаётган шахс аниқ кўрсатиб ўтилмаганлиги, учинчи шахс
сифатида жалб қилинган бошқарма суд муҳокамасида иштирок этиши қонун
ҳужжатларида ҳуқуқ сифатида белгиланганлиги, ушбу ҳолатда мажбурият
эмаслиги, суд муҳокамалари даврида бошқарма даъвогар сифатида бошқа
иқтисодий судларда иштирок этганлиги, суднинг ажримида қайд этилган
маълумотлар судга тақдим этилганлиги ҳамда ушбу хат ва унга илова
қилинган ҳужжатлар имзо орқали шахсан топширилганлиги баён қилиниб,
хусусий ажримни бекор қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ва вакили апелляция
шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халкаро
тараққиёт ассоциацияси иштирокида "Ўзбекистон Республикасида
чорвачилик секторини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чоратадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3283-сонли қарорининг 8-банди биринчи
қисмида лойиҳани амалга ошириш доирасида Халқаро тикланиш ва тараққиёт
банки қарзи ва Халқаро тараққиёт ассоциацияси кредити ҳисобидан харид
қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари божхона
тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари), қўшилган қиймат солиғидан,
давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар
тўлашдан озод қилиниши белгиланганлиги, жавобгар ва Хитой Халқ
Республикасининг компанияси ўртасида тузилган тузилган импорт контрактга
мувофиқ паррандачилик фаолиятини ташкил этиш лойиҳасини амалга
ошириш учун паррандачилик мажмуавий ускуналарини Ўзбекистон
“Ўзсаноатқурилиш банки” АТБ Бухоро минтақавий филиали билан тузилган
123-сонли кредит шартномаси асосида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки
қарзи ва Халкаро тараққиёт ассоциацияси кредити ҳисобидан ажратилган
кредит асосида харид қилганлигини, ушбу маълумот банк Бухоро минтақавий
филиалининг 2023 йил 15 майдаги 02-3-06/1409-сонли хатида маълум
қилинганлигини, бироқ божхона постида 27.01.2022 йилда 1251-рақам билан
расмийлаштирилган БЮДда юқоридаги қарорда белгиланган имтиёзлардан
фойдаланилмаганлигини, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан
айнан имтиёзга тушган ускуналар учун божхона тўлови сифатида
ундирилганлигини, бугунги кунда, Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги томонидан 3220-рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Божхона юк
декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта
расмийлаштириш, кайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 32-бандига асосан божхона органига юкоридаги БЮДни
имтиёзларни қўллаган ҳолда қайта расмийлаштириш бўйича ариза
киритилганлигини, ушбу БЮД амалдаги имтиёз асосида қайта
расмийлаштирилишини, мазкур ҳолатда божхонага ўтказилган даъвогарнинг
пул маблағларига ўзига қайтарилишини билдиришиб, ҳал қилув қарорини
тўлиқ бекор қилишни ва даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни
рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан
келтирилган важларга эътироз билдириб, ҳал қилув қарори қонуний қабул
қилинганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Давлат божхона қўмитаси Бухоро
вилояти бўйича бошқармасининг вакили ўзининг апелляция шикоятида
келтирилган важларни такрорлаб, ҳал қилув қарори асоссиз қабул
қилинганлигини, суд томонидан далилларни тақдим этишини сўраб мурожаат
қилинмаганлигини, божхона органи томонидан айнан қайси нормативҳуқуқий ҳужжат бузилганлиги кўрсатилмаганлигини, туманлараро судининг
ажримида келтирилган ҳужжатлар тақдим этилганлигини билдириб, хусусий
ажримни бекор қилишни сўради. Жавобгар вакили томонидан берилган
апелляция шикоятини қонуний кўриб чиқишни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган палата суд мажлиси муҳокамасида вакил иштирокини
таъминламади. Судлов ҳайъати суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
уларнинг хабардорлигини тасдиқловчи маълумотнома мавжудлигини
инобатга олиб, ИПКнинг 274-моддаси тўртинчи қисмига кўра, ишни палата
вакили иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни
лозим топди.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузачи судьянинг маърузасини эшитиб,
тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, мутахассис фикрини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан жавобгарнинг ва учинчи
шахснинг апелляция шикоятларини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори ва хусусий ажримини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 2022 йил
31 январда 20-01-35/001194-2022-сонли божхона тўловларини тўлашнинг
фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш шартномаси тузилган, суғурта
компанияси томонидан жавобгар жамиятга шу санада суғурта полиси
берилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, суғурталовчи (даъвогар) суғурта
ҳодисаси юзага келганда наф олувчи (божхона бошқармаси)га шартномада
келишилган шартларда ва тартибда суғурта товонини тўлаб бериш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.1-бандида суғурта пули 400.000.000 сўм миқдорни,
шунингдек 3.2-бандида суғурта мукофоти 20.000.000 сўм миқдорни ташкил
қилишлиги белгиланган.
Шартноманинг 6.1-бандида шартнома тарафлар томонидан имзоланган
пайтдан бошлаб кучга кириши ҳамда 2022 йил 31 январдан 2022 йил 30 майга
қадар амал қилишги қайд этилган.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 31 январь куни суғурта шартномасига
1-сонли қўшимча келишув имзоланиб, унда шартноманинг суброгация қисми
янги таҳрирда баён қилинган, яъни суғурта товонини қисман ёки тўлиқ
тўланган суғурталовчига етказилган зарарни қоплаш учун регресс талаб
қилиш ҳуқуқи ушбу сумма доирасида ўтиши, суғурталовчи томонидан суғурта
товони наф олувчига ўтказилган кундан бошлаб беш календарь куни ичида
суғурта қилдирувчи суғурталовчига мазкур суммани тўлаб бериш
мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (қуйида матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган
пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
ФКнинг 957-моддасига асосан агар мулкий суғурта шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф
олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан
талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган
суғурталовчига ўтади. Бироқ шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга
нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган
шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Суғурталовчига ўтган талаб қилиш
ҳуқуқи унинг томонидан суғурта қилдирувчи (наф олувчи) ва зарар учун
жавобгар бўлган шахс ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи
қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Суғурта қилдирувчи (наф
олувчи) суғурталовчи ўзига ўтган талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириши
учун зарур бўлган барча ҳужжатлар ва далилларни суғурталовчига бериши
ҳамда барча маълумотларни унга маълум қилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми “Судлар томонидан
суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2017 йил
29 ноябрдаги 45-сон қарорининг 18-бандига кўра, ФКнинг 957-моддасига
мувофиқ, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда
тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида
қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма
доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Бироқ,
шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи
суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмайди. Судларга тушунтирилсинки, қонун ҳужжатларида талаб қилиш
ҳуқуқи суғурталовчига ўтиши учун талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш
ҳақида алоҳида келишув тузилиши назарда тутилмаган. Ушбу ҳуқуқнинг
ўтиши ФКнинг 957-моддаси ва суғурта шартномасининг ўзи асосида амалга
оширилади.
Суд муҳокамасида аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Божхона
қўмитаси Бухоро вилояти бўйича бошқармаси томонидан жавобгарнинг
божхона тўловлари кечиктирилган.
Жавобгар томонидан божхона тўловларини белгиланган муддатда
тўламаганлиги сабабли божхона бошқармаси томонидан даъвогар ҳисобидан
2022 йил 27 декабрдаги 396-сонли инкассо топшириқномаси билан жами
372.400.000 сўм суғурта товони автоматик тарзда ечиб олинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар
томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2017 йил
29 ноябрдаги 45-сон қарорининг 11.1-бандида суғурта ҳодисаси келиб чиқиши
эҳтимоли мавжудлиги сабабли суғурта қилинган воқеа шартнома амалда
бўлган даврда содир бўлса-да, етказилган зарар шартноманинг амал қилиш
муддати тугаганидан сўнг аниқланса, фойдасига суғурта шартномаси тузилган
шахс (суғурта қилдирувчи, наф олувчи), агар зарар шартнома амалда бўлган
даврида етказилган ёки етказилиши бошланган бўлса, суғурта товонини талаб
қилишга ҳақли. Ушбу ҳолатда зарар суғурта шартномаси амалда бўлган даврда
етказилган ёки етказилиши бошланганлигини исботлаш мажбурияти суғурта
қилдирувчи (наф олувчи) зиммасига юклатилиши, агар иш ҳолатларига кўра
зарар келиб чиқишининг аниқ даврини аниқлашнинг имкони бўлмаса, зарар
аниқланган пайтда етказилган ҳисобланиши тўғрисида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогарга зарарни тўлаш
мажбуриятлари тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан вужудга
келган юқорида қайд этилган фуқаролик қонун ҳужжатлари ва Пленум
қарорларида даъвогарнинг тўланган суғурта пулини талаб қилиш ҳуқуқи ва
жавобгарнинг ушбу пул маблағларини даъвогарга тўлаши тўғрисидаги
мажбурияти асосли бўлиб ҳисобланади.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши кераклиги белгиланган.
Жавобгар томонидан келтирилган важлар ва далиллар ҳал қилув
қарорини ўзгартиришга асос бўла олмайди.
Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди даъво талабининг
суғурта зарари ундириш қисмини асосли деб ҳисоблаб жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 333.643.603,75 сўм ундириб асосли хулосага келган.
Бундан ташқари, ўзининг даъво талабида даъвогар жавобгар ҳисобидан
166.821.801,87 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 261-моддаси учинчи қисмида қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланиши,
шунингдек, мазкур Кодекснинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 31 январдаги 1-сонли қўшимча
келишувнинг 3-бандида тарафларнинг мажбурияти янги таҳрирда қабул
қилиниб, унга кўра, суғурталовчи томонидан наф олувчига суғурта товони
тўлаб берилганда, суғурта қилдирувчи суғурталовчининг биринчи талабнома
юборган кунидан бошлаб, суғурта қилдирувчи суғурта қарздорлиги ҳар бир
кечиктирилган кун учун суғурта товони суммасининг 0,5 фоизи миқдорида,
бироқ, умумий сумманинг 50 фоизидан ошмаган ҳолда пеня тўлаши тўғрисида
келишилган.
Даъво аризасида 166.821.801,87 сўм пеня ундириш сўралган.
Мазкур ҳолатда пеня суммаси даъво аризасида қайд этилган юз
куннинг келиб чиққанлиги ҳисоб-китобини даъвогар асослантира олмаган,
аслида пенянинг ҳақиқий ҳисоб-китоби 2022 йил 27 декабрдан 2023 йил
27 февраль кунига қадар ҳисобланиши лозим бўлган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги
163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада пеня ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг
бажарилишини
таъминлаш
усулларидан
бири
ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда
неустойка
миқдорининг
қонун
талабларига
мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суди жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида
бажарилмаганлиги, бироқ, даъвогар томонидан талаб қилинган пеня миқдори
қисман асоссизлигини, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олган ҳолда,
166.821.801,87 сўм пеня ундириш қисми асоссиз эканлиги ва неустойка
миқдорини камайтирган ҳолда қисман, яъни 10.000.000 сўм миқдорида
қаноатлантириб асосли хулосага келган.
Биринчи инстанция суди ишда аниқланган ҳолатлар ва қонун
талабларидан келиб чиқиб даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида тўғри
хулосага келган.
Бундан ташқари, жавобгарнинг бугунги кунга келиб БЮДларига
ўзгартириш киритилаётганлиги тўғрисидаги важлари ҳам суд қарорини бекор
қилиш ёки ўзгартириш учун ассос бўлмайди, балки суд қарорларидан кейин
юзага келган муносабат бўлиб, тегишли ортиқча тўланган божхона
тўловларини қайтариб олиш учун асос бўлади.
Шунингдек, судлов ҳайъати иш бўйича чиқарилган хусусий ажримни
қуйидагиларга асосан ўз кучида қолдиришни лозим топади.
Суднинг 2023 йил 1 мартдаги ажрими билан иш юзасидан ҳолатга
аниқлик киритиш мақсадида, яъни жавобгарнинг божхона тўловларини
кечиктириб тўлашга берилган муҳлат тўғрисидаги маълумотларни ҳамда
мазкур божхона тўлови билан боғлиқ ишга алоқадор ҳужжатларни учинчи
шахсга таклиф қилинган.
Бироқ, учинчи шахс ўз вакилининг иштирокини таъминламаганлиги,
мазкур ҳолат юзасидан маълумотларни тақдим қилмаганлиги сабабли
шартнома амал қилиши муддатида зарар етказилганлиги даврини
аниқлашнинг имкони бўлмаган.
Суд томонидан такроран 2023 йил 24 мартда жавобгарнинг божхона
тўловларини кечиктириб тўлашга берилган муҳлат тўғрисидаги
маълумотларни ҳамда мазкур божхона тўлови билан боғлиқ ишга алоқадор
ҳужжатларни тақдим қилиш бўйича ажрим чиқарилган.
Мазкур ажрим бошқарма ходимига шахсан топширилган. Шунга
қарамасдан иш ҳолатларига ойдинлик киритиш бўйича тегишли маълумотлар
судга тақдим қилинмаган.
Шикоятда хат орқали ажримда баён қилинган маълумотлар тақдим
қилинганлиги қайд этилган бўлсада, мазкур маълумотлар суд муҳокамаси
тугаб, иш юзасидан якуний суд ҳужжати қабул қилингандан кейин судга
етказилганлиги маълум бўлди.
ИПКнинг 15-моддасига кўра қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари
барча давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари,
бошқа органлар, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар,
ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда
ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро
этилиши лозим.
“Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасига
кўра қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат
бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар,
фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун
ҳудудида ижро этилиши шарт. Суд ҳужжатини ижро этмаслик қонунда
белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
ИПКнинг 200-моддаси биринчи ва иккинчи қисмига кўра ишни кўриш
вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг,
мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари
бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар,
суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир. Хусусий ажрим билан суд тегишли
органдан ёки мансабдор шахсдан қонунчилик ҳужжатларининг бузилишида
айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани
ўзларининг ваколатига мувофиқ кўриб чиқишни талаб қилиши мумкин.
Ушбу ҳолатда учинчи шахс томонидан суднинг божхона тўловларини
кечиктириб тўлашга берилган муҳлат тўғрисидаги маълумотларни ҳамда
мазкур божхона тўлови билан боғлиқ ишга алоқадор ҳужжатларни тақдим
қилиш бўйича уч маротаба чиқарилган ажримларини тегишли тартибда ижро
этилиши лозим бўлсада, ишга алоқадор ҳужжатлар судга тақдим қилинмаган.
Биринчи инстанция суди томонидан асосли равишда хусусий ажрим
чиқарилган.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс томонидан келтирилган важлар ва далиллар
ажримни бекор қилишга асос бўла олмайди.
ИПКнинг 279-моддасида суд ҳужжатини ўзгартириш ёки бекор қилиш
асослари кўрсатилган бўлиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатлариини бекор қилиш
ёки ўзгартириш учун Кодекснинг ушбу моддасида кўрсатилган асослар
мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Шу боис, судлов ҳайъати ишда аниқланган ҳолатлар ва қонун
талабидан келиб чиқиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз, даъвогарнинг ва Давлат божхона қўмитаси Бухоро вилояти
бўйича бошқармасининг апелляция шикоятларини қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур модданинг
тўққизинчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция,
кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу
моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси учун
суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, апелляция
шикоятларини қаноатлантириш рад этилганлиги боис, жавобгар томонидан
апелляция инстанцияси суди учун 33.000 сўм почта харажатлари тўланганлиги
инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни, жавобгар ҳал қилув қарорининг
пеня ундириш қисми юзасидан шикоят берганлиги боис ишни апелляция
инстанцияси судида кўриш учун 1.668.218 сўм давлат божини жавобгардан
ундиришни, шунингдек, жавобгардан 82.500 сўм видеоконференцалоқа
харажатларини ундиришни лозим топди.
Юқорида баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278, 280-моддаларига асосланиб,
апелляция судлов ҳайъати
қарор қилди:
Жавобгар “Shoхona Sof Broyler” масъулияти чекланган жамиятининг ва
Давлат божхона қўмитаси Бухоро вилояти бўйича бошқармасининг апелляция
шикоятлари қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 29 мартдаги ҳал
қилув қарори ва хусусий ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
Жавобгар “Shoхona Sof Broyler” масъулияти чекланган жамияти
томонидан апелляция инстанцияси учун 33.000 сўм почта харажатлари
тўланганлиги инобатга олиниб, зиммасида қолдирилсин.
Учинчи шахс Давлат божхона қўмитасининг Бухоро вилояти бўйича
бошқармаси томонидан апелляция инстанцияси учун 33.000 сўм почта
харажатлари тўланганлиги инобатга олиниб зиммасида қолдирилсин.
Жавобгар “Shoхona Sof Broyler” масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига апелляция инстанцияси учун 1.668.218 сўм давлат
божи ундирилсин.
Жавобгар “Shoхona Sof Broyler” масъулияти чекланган жамиятидан
Олий суд депозит ҳисобига 82 500 сўм видеоконференцалоқа харажатлари
ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан
эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан кассация тартибида бир йил муддатда
Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи
С.Абдурасулов
ҳайъат аъзолари
М.Кодирова
М.Болтаев