← Назад
Решение #591933 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 276 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2305/584-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Д.Чориев
Protected by PDF Anti-Copy
Freeинстанцияси судида
Апелляция
маърузачи судья М.Кодирова
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
БУХОРО ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 1 июнь
Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
раиси С.Абдурасуловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Болтаев
ва М.Кодировадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Саноевнинг
котиблигида, Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
вакили Ш.Идиев, даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти вакиллари
ХХХ
(раҳбар),
ХХХ
(2023
йил
1 мартдаги 12-сонли ишончнома асосида),жавобгар “ХХХ” масъулияти
чекланган жамияти вакиллари ХХХ (раҳбар), ХХХ (2023 йил 1 июндаги
01/30-сонли ишончнома асосида) ХХХ, (2022 йил 1 февралдаги 01-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ХХХ”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “ХХХ” масъулияти
чекланган жамиятидан 61 000 000 сўм қарздорлик ва 18 300 000 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Бухоро
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 апрелдаги ҳал қилув
қарорига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
томонидан Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси “ХХХ” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида берилган апелляция шикоятини иқтисодий
иш ҳужжатлари билан бирга Бухоро вилоят суди биносида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят
ҳудудий бошқармаси даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти
(матнда даъвогар деб юритилади) судга даво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “ХХХ ” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб
юритилади)дан 61 000 000 сўм қарздорлик ва 18 300 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Палата судга даъвонинг асосини ва предметини ўзгартириш
тўғрисида ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 61 000 000 сўм
қийматни ундиришни сўраган.
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 апрелдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 999 999,80 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган
30 000 сўм почта харажати ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилган.
Республика бюджетига даъвогардан
Protected
by
PDF
Anti-Copy Free
1 566 000 сўм, жавобгардан 20 000 сўм давлат божи ундирилган.
(Upgrade
to Pro Versionҳал
to Remove
Watermark)
Палата даъвогар
манфаатида
қилув the
қароридан
норози бўлиб
апелляция шикояти берган. Шикоятда жавобгар томонидан даъвогарга
тегишли махсус техника экипажи билан бирга ижарага олинганлиги,
2021 йил декабрь ва 2022 йил январь ойида мазкур техника билан жавобгар
объектида иш бажарилганлиги, суд бу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо
бермаганлиги билдирилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул
қилиш сўралган.
Суд мажлисида палата вакили берилган апелляция шикоятини
қувватлаб, тарафлар ўртасида махсус техникани ижарага бериш шартномаси
жавобгар июл ойида олиб кетиб, январда келтириб берганини, жавобгар
томонидан қисман тўловлар амалга оширилиб, декабрь ва январь ойи учун
тўламаганлигини, техникани ишлатганлиги иш ҳужжжатлари билан
тасдиқланганини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини
қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари апелляция шикоятини қувватлаб,
унга тегишли махсус бетон қорувчи техника ходим билан бирга жавобгар
фойдаланишига берилганлигини, жавобгар ўзи автомашинада июл ойида
олиб кетиб 2022 йил 10 февралда техникани келтириб берганини, жавобгар
ижарага олинган мулкдан фойдаланганлигини муҳандиси И.Мухаммедов
тасдиқлаб берганлигини, уни гувоҳ сифатида сўрашни илтимос қилишини,
2021 йил декабрь ва 2022 йил январь ойи учун ҳақ тўланмаганлигини,
электрон тартибда юборган ҳисобварақ фактурани жавобгар қабул қилишни
рад қилганини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, декабрь, январь
ойи учун мулкдан фойдаланганлик ижара ҳақини ундириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъвогарнинг
апелляция шикоятига эътироз билдириб, даъвогарнинг важлари асоссиз
эканлигини, шартнома 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган муддатга
тузилганлигини, махсус техникадан фойдаланилган давр учун август,
сентябрь, октябрь ва ноябрь ойлари учун тўлов амалга оширилганлигини,
ўрталарида 1 000 000 сўм қарздорлик қолганини, декабрь, январь ойларида
ҳаво совуқ бўлиб, бетон ишлари бажарилмаганлигини, махсус техникадан
фойдаланилмаганлигини, солиштирма далолатномани раҳбар билмасдан
тасдиқлаганини, ўрталарида қарзи йўқлигини, шу сабабли шикоятни
қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
Суд мажлисида сўралган гувоҳ Муҳаммедов Иномжон ўз
тушунтиришида ҳақиқатдан у “ХХХ” МЧЖда 2021 йил май ойидан 2022 йил
август ойига қадар муҳандис вазифасида ишлаганини, даъвогарга тегишли
махсус техника ижарага олиниб, жавобгарга тегишли объектларда
ишлатилганлигини, иш ҳужжатларидаги далолатномани у ёзиб
имзолаганини, даъвогардан ижарага олинган бетон қорувчи техника 2021 йил
декабрь ойида тўлиқ, 2022 йил январь ойи 12-саналарига қадар
Protected by PDF Anti-Copy Free
ишлатилганини тасдиқлашини билдирди.
(Upgrade
to Pro иш
Version
to Remove
the Watermark)
Судлов
ҳайъати
бўйича
маърузачи
судьянинг маърузасини
тинглаб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, даъвогарнинг
апелляция шикяотидаги важларини ва иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим
топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил
1 август кунида техникаларни ижарага бериш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-банди асосан ижарачи (даъвогар) буюртмачи
(жавобгар)нинг топшириғига кўра мазкур шартноманинг 1.2-бандида
кўрсатилган “Бетоносмесител моделLT3500” техникасини ижарага бериш
мажбуриятини олган, буюртмачи (жавобгар) эса ушбу хизматлари учун ўз
вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 564-моддасининг биринчи қисмига кўра, транспорт
воситасини экипажи билан ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага
берувчи транспорт воситасини вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун
ҳақ эвазига ижарага олувчига беради ва ўз кучи билан уни бошқариш ҳамда
техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатади.
Шартнома баҳоси 150 000 000 сўм, бир ойга 30 000 000 сўм
келишилган. Шартноманинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабрга қадар
белгиланган.
Шартноманинг 1.3.1-бандига кўра, техникаларни ижарага бериш
хизматлари буюртмачи ёки унинг ваколатли вакили томонидан техникаларни
ижарага қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангандан кейин
берилади.
Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан шартномада
кўрсатилган техника жавобгарга топширилган, бироқ тарафлар ўртасида
икки томонлама топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланмаган.
Шартноманинг 2.2.1-бандига кўра, буюртмачи ижарага олган
техникалар учун шартнома умумий қийматининг 15 фоизи миқдорида
олдиндан аванс тўловини амалга оширади, қолган 85 фоизи хизматларни қабул
қилиш-топшириш
далолатномаси
имзоланиб,
ижарачи
томонидан
буюртмачига ҳисобварақ-фактура тақдим этилган санадан бошлаб 30 кун
ичида тўлаб берилади.
Жавобгар томонидан 2021 йил август, сентябрь, октябрь ва ноябрь
ойлари учун 119 000 000 сўмлик тўлов амалга оширилган.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 18 июлда икки томонлама тасдиқланган
солиштирма далолатнома имзоланиб, унда жавобгарнинг 2022 йил 1 июль
ҳолатида даъвогар олдидаги қарзи 61 000 000 сўмни ташкил қилиши
кўрсатилган.
кўрсатувчи банкига 61 000 000 сўмлик техника хизмати учун 1-сонли тўлов
Protected by PDF Anti-Copy Free
талабномаси қўйилган.
to Pro бўйича
Version toжавобгар
Remove theтомонидан
Watermark)тўлов амалга
Даъвогарнинг (Upgrade
талабномаси
оширилмаган. Шунингдек, даъвогарнинг 02.02.2023 йилда электрон тартибда
юборган ҳисобварақ фактураси жавобгар томонидан қабул қилиш рад этилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризасидаги талаб билан мурожаат
қилган.
ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг
мажбуриятлари ижара шартномаси асосида вужудга келган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни
бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди.
ФК 541-моддасининг иккинчи қисмида мол-мулкни топширишга
тайёрлаш, шу жумладан топшириш далолатномасини тузиш ва имзолашга
тақдим этиш ижарага берувчининг бурчи бўлиб, унинг ҳисобидан амалга
оширилиши белгиланган.
Тарафлар ўртасида ижарага олинган техника воситасини топшириш
далолатномаси тузилмаган бўлсада, тарафлар вакилларининг суд мажлисида
берган тушунтиришидан аниқланишича амалда шартнома тузилгандан кейин
2021 йил август ойида техника воситаси экипажи билан жавобгар ихтиёрига
топширилган.
Биринчи инстанция суди жавобгар томонидан даъвогарнинг
техникалари ижарага олинганлиги ва ундан фойдаланилганлигини эътироф
этган бўлса, даъвони қисман 999.999,80 сўмга қаноатлантириб, қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида барвақт хулосага келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари
нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида” (матнда Пленум қарори деб юритилади) 2011 йил 1 декабрдаги
234-сон қарори 9-бандининг тўртинчи қисмига кўра, ФК 541-моддаси иккинчи
қисмининг мазмунига кўра, мулкни ижарага берувчи томонидан ижарага
олувчига топширилиши топшириш далолатномаси асосида амалга
оширилади. Шу билан бирга судлар шуни инобатга олишлари лозимки, агар
тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки
бошқа далиллар билан тасдиқланса, топшириш далолатномасининг мавжуд
эмаслиги ижарага берувчининг ижара ҳақини ундириш тўғрисидаги
талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди.
ИПК 276-моддасига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш
чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва
Protected by PDF Anti-Copy Free
асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни
(UpgradeАпелляция
to Pro Versionинстанциясининг
to Remove the Watermark)
аниқлаши мумкин.
суди биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
Иш ҳолатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган мазкур
шартнома асосида 2021 йил 29 октябрдаги 1-сонли ҳисобварақ-фактурасига
асосан 59 999 999,80 сўмлик 2021 йил август,сентябрь ойлари учун, 2021 йил
30 ноябрдаги 2-сонли ҳисобварақ фактурасига асосан октябр ойи учун
29 999 999,95 сўмлик, 2021 йил 30 декабрдаги 3-сонли ҳисобварақ фактураси
билан ноябрь ойи учун 29 999 999,95 сўмлик ижарага олинган техника
хизматлари кўрсатилиб, жавобгар томонидан 119 000 000 сўмлик ижара
тўловлари тўлаб берилган.
Мазкур ҳисобварақ фактуралари тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий
муносабатларга киришганлигини тасдиқловчи ишончли далил ҳисобланади.
Судлов ҳайъати суд мажлисида жавобгар вакилларининг ижарага
олинган махсус техникада 2021 йилнинг декабрь, январь ойларида хизмат
кўрсатилмаганлиги, шартнома муддати 2021 йил 31 декабрда тугаганлиги
ҳақида келтирган важлари билан келишмайди, бу важлар ижара ҳақини
тўлашни
рад
этишга
асос
бўла
олмайди
деб
ҳисоблайди.
Чунки, Пленум қарорининг 9-бандининг учинчи қисмида “ижара
шартномаси муддати тугаганидан кейин ҳам ижарачи ижарага олинган
мулкдан амалда фойдаланишни давом эттираверса, ижарага олувчи бутун
фойдаланган давр учун ижара ҳақини тўлашга мажбур” эканлиги
таъкидланган.
Гарчи, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг амал қилиш муддати
2021 йил 31 декабрга қадар белгиланган бўлсада, жавобгар томонидан ижарага
олинган мулкдан 2021 йил декабрь ва 2022 йил январь ойи давомида
фойдаланганлиги иш ҳужжатлари, икки томонлама тузилган солиштирма
далолатнома, жавобгар вакили иштирокида тузилган далолатнома ва суд
мажлисида тарафлар вакилларининг ва гувоҳ И.Муҳаммедовнинг берган
тушунтиришлари билан тасдиқланди.
Қолаверса, ФК 544-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра,
ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб
туриши шарт. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби,
шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар
шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни
ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва
муддатлар белгиланган деб ҳисобланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати даъвогарнинг 61 000 000 сўмлик ижара
қийматини ундириш ҳақидаги даъво талабини 60 999 999,8 сўм қисмини
асосли бўлганлиги боис қаноатлантирилиши, қолган қисми рад этилиши
лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 18.300.000 сўм
миқдорда пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг 4.2.-бандига кўра, ижарага берилган техникалар ҳақини
ўз вақтида тўламаганлик учун буюртмачи ижарачига ўтказиб юборилган ҳар
Protected by PDF Anti-Copy Free
бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
(Upgrade
to Pro Version
to Remove the
Watermark)
кечиктирилган тўлов
суммасининг
30 фоизидан
ортиқ
бўлмаган миқдорда
пеня тўлайди.
Даъвогар томонидан пеня тўғри ҳисобланган. Бироқ, даъвогар
манфаатида палата судга даъво асоси ва предметини ўзгартириш ҳақида
мурожаат қилган аризасида жавобгардан 61 000 000 сўмлик қийматни
ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суди даъвогар томонидан даъвонинг предмети, яъни
жавобгарга нисбатан қўйилган моддий ҳуқуқий талаби ўзгарганлиги,
жавобгардан 61 000 000 сўмлик ижара ҳақи қийматини ундиришни
сўраганлиги, пеняни ундиришни талаб қилмаганлиги боис даъвонинг пеня
ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган.
ИПК 279-моддаси биринчи қисмининг 1, 2, 3-бандларига кўра, иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб
ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал
қилув қарорида баён этилган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслиги биринчи инстанция судининг қарорини бекор қилишга ёки
ўзгартиришга асос бўлади.
ИПК 278-моддасининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини ўзгартиришга ҳақли.
Судлов ҳайъати ишда аниқланган ҳолатлар ва қонун талабидан келиб
чиқиб, даъвогарнинг апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, жумладан
ҳал қилув қарори хулоса қисмининг “жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар “Қўлдош Бўрон” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 999 999,80 сўм асосий қарз” ундириш қисмини 60 999 999,80 сўмга,
“жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджети
ҳамда Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 20.000 сўм
давлат божи ундириш қисмини “1 220 00 сўмга”, “даъвогар “Қўлдош Бўрон”
масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджети ҳамда Суд
ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 1.566.000 сўм давлат
божи ундириш” қисмини “366 000 сўмга” ўзгартиришни, ҳал қилув
қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур модданинг
тўққизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция,
кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу
моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Мазкур ҳуқуқ нормаларига асосан судлов ҳайъати, суд харажатлари
ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвогар манфаатида палата томонидан
келтирилган апелляция шикояти қисман қаноатлантирилганлиги боис,
олдиндан 30000 сўм почта харажати тўланганини инобатга олишни,
апелляция инстанцияси учун республика бюджетига даъвогардан 183 000 сўм
Protected by PDF Anti-Copy Free
давлат божи, жавобгардан 610 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
(Upgrade
to Pro
Version to Remove
the Watermark)
Юқорида
баён
этилганларга
асосан,
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор қилди:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан Бухоро
вилоят ҳудудий бошқармаси “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида берган апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 апрелдаги ҳал
қилув қарори ўзгартирилсин.
Биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори хулоса қисмининг
“жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Қўлдош
Бўрон” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 999.999,80 сўм асосий қарз”
ундириш қисми “60 999 999,80 сўмга”, “ жавобгар “ХХХ” масъулияти
чекланган жамиятидан Республика бюджети ҳамда Суд ҳокимияти
органларини ривожлантириш жамғармасига 20.000 сўм давлат божи
ундириш” қисми “1 220 00 сўмга”, “даъвогар “Қўлдош Бўрон” масъулияти
чекланган жамиятидан Республика бюджети ҳамда Суд ҳокимияти
органларини ривожлантириш жамғармасига 1.566.000 сўм давлат божи
ундириш” қисми “366 000 сўмга” ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция инстанцияси суди учун республика бюджетига:
- жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан 610 000 сўм
давлат божи,
даъвогар
“ХХХ”
масъулияти
чекланган
жамияти
183 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан
эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан кассация тартибда Ўзбекистон Республикаси
Олий судига шикоят қилиниши (протест киритилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
С.Абдурасулов
ҳайъат аъзолари
М.Болтаев
М.Кодирова