Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/1829 Дата решения 01.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOSHKENT SUV TA`MINOTI" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Ходжикент масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1099031 Claim ID 3276768 PDF Hash e3ea4f2929e62d53... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
оидалар 87-моддаси оидалар 87 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 1 июнь 4-1102-2302/1829-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “Тoshkent suv ta`minoti” МЧЖ манфаатида жавобгар – “Xo`jakent” МЧЖ ҳисобидан 67.946.886,96 сўм асосий қарз ва 33.973.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили – Ш.Миразимов (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари – А.Тураббоев (жамият раҳбари), М.Ахмедов (ишончнома асосида) иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси “Тoshkent suv ta`minoti” МЧЖ манфаатида (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Xo`jakent” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 67.946.886,96 сўм асосий қарз ва 33.973.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза баён этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, судга ёзма фикрнома тақдим қилиб, жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар даъво талабидаги асосий қарз суммаси бўйича қисман бўлса-да тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабларига нисбатан судга ёзма эътирознома тақдим қилиб, даъвогарнин даъво аризаси асоссиз эканлиги сабабли даъво талабини рад қилишни сўради. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда тарафларнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 1 апрелда 535-сонли шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартномага асосан, “Таъминотчи” ичимлик сувини ва чиқарилган оқова сувини етказиб бериш, “Истеъмолчи” эса истеъмол қилинган ичимлик суви ва чиқарилган оқова суви учун тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. “Тoshkent suv ta`minoti” МЧЖ Бўстонлиқ туман бўлми масъул ходимлари томонидан 2022 йил 17 февралда жавобгарни ичимлик суви ва оқова суви хизматидан оқилона фойдаланилганлигини кўздан кечириш мақсадида, набатдаги хатлов ўтказилганда қўйидаги ҳолат аниқланган хусусан, ушбу ташкилот ичимлк сув йўқ оқова сув хизмати мавжудлиги, асосий оқова кириш қувири Д-100 мм.лилиги, бундан ташқари оқова ўрнатилган ҳисобдони Д-100 мм.ли “РУС-1” номли 11201 кўрсатгичи 34788 м 3 ҳисобдонини Д.Қ.К (гост стандарт) муддати келганлиги учун қайта Д.Қ.К (гост стандарт)дан 30 кун муддат ичида ўтказиш кераклги, агарда Д.Қ.К (гост стандарт)дан берилган муддат ичида ўтказилмаса ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 194-қарорига кўра қувур диамметри бўйича ҳисоб-китоб қилиниши тушинтирилган ва шу ҳақда ташкилот ходими О.Пирматов ишитирокида TST Vil 011955-сонли далолатнома расмийлаштирилиб икки томонлама имзоланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарорига 2-илова билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари” (бундан кейин матнда – “Қоидалар”)нинг 94-бандига кўра, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда қурилмаларига ўзбошимчалик билан уланиб олинганлик аниқланган тақдирда, сарфланган сув ва қабул қилинган оқова сувлар миқдори мазкур Қоидаларнинг 87-бандига мувофиқ, уланишнинг сув узатиш қуввати бўйича қуйидаги кундан бошлаб ҳисоб-китоб қилинади: ўзбошимчалик билан уланиш аниқлангунга қадар охирги текшириш далолатномаси тузилган кундан; агар ўзбошимчалик билан уланиш ИСКХ ташкилотига тегишли тармоқ ва қурилмаларга нисбатан бўлган бўлса, ўзбошимчалик билан уланиш кунидан бошлаб у аниқлангунга қадар, бироқ даъво муддатидан кўп бўлмаган ҳолда ҳисобланади. Агар ўзбошимчалик билан уланиш санасини ҳужжат билан тасдиқлашнинг имкони бўлмаса, у ҳолда ўзбошимчалик билан уланиб фойдаланиш даври даъво даври муддатига тенг бўлади деб белгиланган. Қоидаларнинг 124-бандига асосан, II ва III гуруҳ истеъмолчиси ИСКХ ташкилоти билан ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланиладиган сувни ҳисобга олиш асбоби, айланма линия зулфини, ёнғин зулфинлари, гидрантлар ва унинг ҳудудида ёки тасарруфида бўлган ҳамда ИСКХ ташкилоти томонидан пломбаланган бошқа ичимлик сув қурилмаларидаги пломбаларнинг бутлиги ва сақланиши учун жавоб беради. Сувни ҳисобга олиш асбоби ва ствол зулфинидаги пломбанинг сақланмаганлиги ва бут эмаслиги аниқланган тақдирда, сўнгги далолатнома тузилган санадан эътиборан тўловлар ушбу Қоидалар 87-моддасининг “б” бандига мувофиқ амалга оширилади. Қоидаларнинг 87-бандига кўра, сувни ҳисобга олиш асбоби билан таъминланмаган истеъмолчилар томонидан сарфланган сув миқдори қуйидагича аниқланади: б) II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун ҳисоблаш асосий ичимлик сув тармоғи уланмасининг сув ўтказиш қуввати бўйича қуйидаги формула билан амалга оширилади: Q M F  2 g H t , бунда: М - 0,60-0,62 га тенг бўлган зулфин орқали сув сарфи коэффициенти; F - суюқлик оқиб ўтадиган қувур ёки тешик кесими майдони (ички диаметр бўйича), кв. м; g - 9,8 м/кв. секунд га тенг бўлган эркин тушиш тезлиги; Н - сув тақсимоти ёки коммунал сув тармоғига уланиш жойидаги сувнинг бир метрдаги босими; t - ойнинг календарь кунлари, 24 соат мобайнидаги секундлардаги вақт. Шунга кўра, 2022 йил 17 февралдаги расмийлаштирилган TST Vil 011955сонли далолатнома асосида, 30 кун 24 соатдан ҳисоб-китоб қилинганда сарф этилган ичимлик суви миқдори қўйидагича ҳисобланган: Q=0,6*0,00785м2*4,429447*2.529.000сек=54.076,10м3, таъриф бўйича 1м3 оқова учун ҚҚС билан 1545 сўм, 54.076,1м3*1545сўм=83.547.574,50 сўм етказилган етказилган зара ҳисоб-китоб қилинган. Бироқ, ушбу ҳисобланган зарар суммаси базага киритилгандан сўнг истеъмолчи томонидан ихтиёрий қисман тўлов амалга оширилган яъни, истеъмолчига 2020 йил 1 январдан 2023 йил 28 февралга қадар зара билан биргаликда 95.988.969 сўм ҳисобланган бўлса, истеъмолчи томонидан 19.561.479 сўм тўлов амалга оширилганлиги натижасида 2023 йил 28 февраль ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида жами 67.946.886,96 сўм қарздорлиги вужудга келган. Шунингдек, жавобгар томонидан оқова учун ўрнатилган ҳисобдонини Д.Қ.К (гост стандрт)дан берилган муддат ичида ўтказилмаган. Жавобгар раҳбар томонидан оқова сувига ўрнатилган ҳисобдонини тамғалаш учун ариза билан мурожаат қилган бўлиб, ушбу ариза 2022 йил 5 октябрда 05-02/215-сон билан Бўстонлиқ туман бўлими томонидан кирим қилинган. Итеъмолчининг берган 17-сонли аризасига асосан Бўстонлиқ туман бўлимининг масъул ходимлари 2022 йил 6 октябрда ўрнатилган 15269-сонли “Электрон” кўрсатгичи 00000 м 3 оқова ҳисобдони кўздан кечириб “Сув таъминот” томонидан 00000413-рақамли тамға ўрнатилган яъни, истеъмолчи оқова ҳисобдонини берилган муддат ичида эмас, аксинча 7 ойдан сўнг Д.Қ.К (гост стандарт)дан кечиктириб ўтказилган. Мазкур ҳолат юзасидан жавобгардан қарздорликни ундириш тўғрисида юборилган 2023 йил 13 мартдаги талабнома эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Суд даъвогарнинг жавобгардан 67.946.886,96 сўм қарздорлик ундириш талаби билан келиша олмайди. Чунки, даъвогар томонидан жавобгарга 125 календарь кунга бир суткада 24 соатдан қарздорлик ҳисобланган. Ваҳоланки, жавобгар “Xo`jakent” МЧЖ дам олиш оромгоҳида иш фаолияти ёз мавсумидан бошланиши белгиланган. Бундан кўринадики, даъвогар томонидан қарздорликни ҳисоблаш суткасига 24 соатдан эмас балки, 8 соатдан ҳисобланиши лозим эди. Қоидаларнинг 87-бандига кўра, сувни ҳисобга олиш асбоби билан таъминланмаган истеъмолчилар томонидан сарфланган сув миқдори қуйидагича ҳисобланди: б) II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун ҳисоблаш асосий ичимлик сув тармоғи уланмасининг сув ўтказиш қуввати бўйича қуйидаги формула билан амалга оширилади: М - 0,60-0,62 га тенг бўлган зулфин орқали сув сарфи коэффициенти; F - суюқлик оқиб ўтадиган қувур ёки тешик кесими майдони (ички диаметр бўйича), м2; агар 0-100 мм=0,100 g - 9,8 м/секнуд 2га тенг бўлган эркин тузатиш тезлиги; Н - сув тақсимоти ёки коммунал сув тармоғига уланиш жойидаги сувнинг бир метрдаги босими; агар Н-0, 1Atm=1 га тенг, t - ойнинг календарь кунлари, 24 соат (сув бериш жадвалини ҳисобга олган ҳолда) мобайнидаги секундлардаги вақт. t=60сек*60мин*8соат*30кун=846.000 сек. Шунга кўра, 30 кун 8 соатдан ҳисоб-китоб қилинганда, 2 3 Q=0,6*0,00785м *4,429447*864.000сек=18.025,4 м сув, таъриф бўйича 1м3 оқова учун ҚҚС билан 1545 сўм, 18.025,4м3*1545сўм=27.849.243 сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди. Шу сабабли суд, даъвонинг 67.946.886,96 сўм асосий қарз ундириш қисмини 27.849.243 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавобгардан 33.973.000 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. Бироқ, даъвонинг асосий қарздорлиги 27.849.243 сўмни ташкил қилаганлигини инобатга олиб, пеняни ҳисоб китоб қилганда, (27.849.243*0,4:100=111.397*125=) 13.924.625 cўмни ташкил қилиши маълум бўлди. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 13.924.625 сўм пеня миқдорини 3.500.000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳолатда даъвонинг 40.097.643,96 сўм асосий қарз ва 20.048.375 сўм пеня қисмлари асоссиз бўлганлиги сабабли мазкур талаб бўйича давлат божи суммаси даъвогар ҳисобидан ундирилиши лозим. Юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъво талабларининг асосли қисми бўйича жавобгар зиммасига, даъво талабларининг асоссиз қисми бўйича эса даъвогарнинг зиммасига юклашни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236моддалари, ИПКнинг 66, 118, 176-180, 192-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И ЛД И : Даъвогарнинг даьво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “Xo`jakent” МЧЖ ҳисобидан “Тoshkent suv ta`minoti” МЧЖ фойдасига 27.849.243 сўм асосий қарз, 3.500.000 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “Xo`jakent” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 835.477,36 сўм давлат божи ундирилсин. “Тoshkent suv ta`minoti” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 1.202.920,37 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Судья А.К.Пайғамов