Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2213/40750 Дата решения 01.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение БЕКТЕМИР ТУМАН ХОКИМИЯТИ хокимияти Ответчик / Подсудимый CITY OIL масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1088082 Claim ID 3291683 PDF Hash 3fdfd03e3b2cb937... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
рисидаги кодекси 99-моддаси рисидаги кодекси 99 code_article
ИПК 149-моддаси ИПК 149 law
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
ИПКнинг 299-моддаси ИПКнинг 299 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
кассация инстанцияси суди ушбу Кодекс 302-моддаси кассация инстанцияси суди ушбу Кодекс 302 code_article
шунингдек суд харажатларини ИПКнинг 118-моддаси шунингдек суд харажатларини ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2213/40750-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Д.Эшимбетова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Мамараимов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 1 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар вакили - бош юрисконсульт А.Махсимов (2023 йил 9 январдаги 01/05-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳар Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси, Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, даъвогар Бектемир туман ҳокимлигининг жавобгар “CITY OIL” масъулияти чекланган жамияти зиммасига мажбурият юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармасининг Бектемир туман филиали ва Бектемир туман ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган текшириш давомида, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Иқбол маҳалласи 31“а” – 32“б” уйлар ёнида жойлашган ҳудудда “CITY OIL” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан 7000 кв.м.дан иборат ер майдонида тегишли давлат ташкилотларининг рухсатисиз, ўзбошимчалик билан қурилиш ишларини олиб бораётганлиги аниқланган. Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасининг Бектемир туман бош меъмори ва Давлат кадастрлар палатаси Бектемир туман филиали ходимлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғини вакили иштирокида далолатномалар тузилганлигига ҳамда берилган огоҳлантиришларга қарамасдан, ноқонуний қурилма жавобгар томонидан бузилмаган. Шунинг учун даъвогар Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар зиммасига Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Иқбол маҳалласи, 31“а” – 32“б” уйлар ёнида жойлашган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 7 000 кв.м.дан иборат ер майдонини бўшатиб қўйиш мажбуриятини юклашни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида Тошкент шаҳар Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси вакили жавобгар томонидан юқоридаги манзилда кўп қаватли турар жой қурилиши бошлаб юборилганлиги, ушбу қурилиш объекти бугунги кунга қадар Тошкент шаҳар Қурилиш соҳасида назорат инспекциясидан қурилиш ишларини бошлаш учун хабардор қилиш тартиби орқали белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаганлиги, жавобгар томонидан юқоридаги ҳудудда олиб борилаётган қурилиш ишлари бўйича рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларнинг мавжудлиги юзасидан қисқа муддатли текшириш ўтказилиб, аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф қилиш бўйича 2022 йил 1 июлда 92-сонли бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берилганлиги, жамият раҳбари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 99-моддасининг еттинчи қисмига асосан маъмурий жавобгарликка тортилганлиги, шунга қарамасдан, жавобгар томонидан ноқонуний қурилиш ишлари давом эттирилаётганлигини кўрсатган. Суднинг 2022 йил 22 августдаги ажрими билан Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси ва Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси, 2022 йил 16 сентябрдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳар Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Ишни кўриш жараёнида даъвогар вакили 2022 йил 20 октябрда судга ариза билан мурожаат қилиб, унда даъвогарнинг жавобгарга нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани бузиш тўғрисидаги даъво аризасининг сўрайман қисмида техник хато кетганлиги сабабли “7 000 кв.м.дан иборат ер майдонини бузиш мажбуриятини жавобгар зиммасига юклатишингизни сўрайман” - деб ўқишни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгар зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин 15 кунлик муддат ичида Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Иқбол кўчаси, 31“а” – 32“б” уйлар ёнида жойлашган ўзбошимчалик билан қурилган 7 000 кв.м.дан иборат ер майдонини бўшатиб қўйиш ва ундаги қурилмаларни бузиш мажбурияти юклатилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 декабрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2022 йил 20 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатларини бекор қилиш ва даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, кассация шикоятида 2019 йил 29 январдаги 3 “Инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 99-сонли шартномага кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги инвестор (жавобгар)га Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Иқбол маҳалласи, 31“а” – 32“б” уйлар ёнида кўп қаватли турар жой қуриш учун майдони 0,70 гектар ер участкаси ажратиб берганлиги, кейинчалик Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 5 ноябрдаги 1565-сонли қарори билан жавобгарга Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Иқбол маҳалласи, 31“а” – 32“б” уйлар ёнида кўп қаватли турар жой қуриш учун майдони 0,70 гектар ер участкаси захиралаш ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга рухсат берилганлиги, мазкур қарор асосида жавобгар томонидан кетмакетликда ер участкасининг инженерлик-геологик хулосаси, Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси томонидан тасдиқланган архитектура режалаштириш топшириғи, смета ҳужжатлари, эксперт хулосаси йиғиндиси олинганлиги, суд қарор қабул қилишда шаҳар ҳокимияти томонидан 2019 йил 29 январдаги “Инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 99-сонли шартнома бекор қилинганлигини асос қилиб олганлиги, ҳозирда қайд этилган шартнома қўшимча келишувларга кўра тикланганлигини кўрсатган. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан тегишли ҳужжатлар тақдим қилинмаганлиги, жавобгардан ҳужжат сўралганда, жавобгар томонидан тегишли ҳужжатлар тақдим қилинмаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилганлиги, агар жавобгар томонидан кейинроқ қурилиш учун ҳужжатлар йиғилган бўлса, даъвогарнинг эътирози йўқлигини баён қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар ва учинчи шахслар суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ Кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгар ва учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 149-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида даъво талабларига асос бўлган ҳолатлар, 5-бандида даъво талабларининг асосларини тасдиқловчи далиллар, даъвогарнинг қонунчиликка асослаб келтирган талаблари, даъво бир нечта жавобгарга нисбатан тақдим этилганда эса уларнинг ҳар бирига нисбатан талаблар даъво аризаси кўрсатилиши кераклиги қайд этилган. Даъвогар даъво аризасида жавобгар зиммасига Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Иқбол маҳалласи, 31“а” – 32“б” уйлар ёнида жойлашган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 7 000 кв.м.дан иборат ер майдонини бўшатиб қўйиш мажбуриятини юклашни сўраган. ИПК 157-моддасининг биринчи қисмига асосан даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Биринчи инстанция суди томонидан ишни кўриш жараёнида даъвогар вакили 2022 йил 20 октябрда судга ариза билан мурожаат қилиб, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани бузиш тўғрисидаги даъво аризасида кўрсатилган сўрайман қисмида техник хато кетганлиги сабабли “7 000 кв.м.дан иборат ер майдонини бузиш мажбуриятини жавобгар зиммасига юклатишингизни сўрайман” - деб ўқишни сўраган. ИПК 157-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришни, даъво талаблари миқдорини кўпайтиришни ёки камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишини қабул қилиш ҳақида ёхуд қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Бироқ, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилмаган бўлса-да, ҳал қилув қарорининг кириш, баён ва хулоса қисмларида даъво предметини жавобгар зиммасига Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Иқбол кўчаси, 31“а” – 32“б” уйлар ёнида жойлашган ўзбошимчалик билан қурилган 7 000 кв.м.дан иборат ер майдонини бўшатиб қўйиш ва ундаги қурилмаларни бузиш мажбурияти деб кўрсатган. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди низо юзасидан қарор қабул қилишда процессуал ҳуқуқ нормасини бузган, бу эса ноқонуний қарор қабул қилишга сабаб бўлган. Апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг хатосини тузатмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган. ИПКнинг 299-моддасига асосан суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар кассация инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди. ИПК 302-моддасининг иккинчи қисмида процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. 5 ИПК 302-моддаси тўртинчи қисмининг 7-бандига асосан билдирилган талаб бўйича суд ҳал қилув қарори қабул қилмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантириб, суд ҳужжатларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда даъвогар вакили томонидан тақдим этилган 2022 йил 20 октябрда берилган аризаси ҳамда ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши, шунингдек суд харажатларини ИПКнинг 118-моддасига асосан тақсимлаш лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 297, 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “CITY OIL” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 декабрдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: В. Сатторова И. Таджиев __________________