← Назад
Решение #591988 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| аролик Кодекси | 680 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекс | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
10 447 символов
******-сонли иқтисодий иш
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 01 июнь
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ******нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси ******нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси "******"
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар "******" унитар
корхонаси ҳисобидан 359.605.923 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги
даъво аризасини тарафлардан даъвогар "******" масъулияти чекланган жамияти
ишончли вакили ****** (ишончнома асосида), жавобгар "******" унитар
корхонаси ишончли вакили ******, корхона бош ҳисобчиси ****** (2023 йил
29 майдаги 20/01-165-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида иш
ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий
бошқармаси "******" масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "******" унитар корхонаси ҳисобидан
359.605.923 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон
вилояти ҳудудий бошқармаси вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Аммо
мазкур даъво аризасини иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан иқтисодий ишни
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "******" масъулияти
чекланган жамияти ишончли вакили ****** даъво аризадаги важларни
такрорлаб, тарафлар ўртаисда субпудрат шартномаларига асосан бажарилган
ишлар ҳақидан қарздорлик вужудга келганлигини билдириб, даъвони
қаноатлантириб беришни сўради.
Шунингдек, судда сўралган жавобгар "******" унитар корхонаси
ишончли вакили ******, корхона бош ҳисобчиси ******лар даъвони тан олиб,
ҳақиқатдан ҳам тарафлар ўртасида субпудрат шартномалари тузилганлигини,
бугунги кунда қарздорлиги мавжудлигини, тўлаш чоралари кўрилаѐтганлигини
баѐн қилди.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг
талабини қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Иш хужжатларида кўринишича, тарафлар "******" масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда-"Бош пудратчи" деб юритилади) ҳамда "******"
унитар корхонаси (бундан буён матнда-"Субпудратчи" деб юритилади)
ўртасида:
2022 йил 26 октябрда 24-П-сонли субпудрат шартномаси тузилиб, мазкур
шартномага асосан "Субпудратчи" мазкур шартномага асосан Оққўрғон туман
Элтамғали МФЙ Нурли йўл кўчасини қўшилган қиймат солиғи билан
231.165.988 сўм эвазига жорий таъмирлаш ишларини бажариш;
2022 йил 26 октябрда 25-П-сонли субпудрат шартномаси тузилиб ,мазкур
шартномага асосан "Субпудратчи" мазкур шартномага асосан Оққўрғон туман
Элтамғали МФЙ Ватан кўчасини қўшилган қиймат солиғи билан 443.095.401
сўм эвазига жорий таъмирлаш ишларини бажариш;
2022 йил 26 октябрда 26-П-сонли субпудрат шартномаси тузилиб ,мазкур
шартномага асосан "Субпудратчи" мазкур шартномага асосан Оққўрғон туман
Элтамғали МФЙ Бунѐдкор-2 кўчасини қўшилган қиймат солиғи билан
116.753.556 сўм эвазига жорий таъмирлаш ишларини бажариш;
2022 йил 26 октябрда 27-П-сонли субпудрат шартномаси тузилиб ,мазкур
шартномага асосан "Субпудратчи" мазкур шартномага асосан Оққўрғон туман
Элтамғали МФЙ Шамол кўчасини қўшилган қиймат солиғи билан 191.522.691
сўм эвазига жорий таъмирлаш ишларини бажариш;
2022 йил 26 октябрда 28-П-сонли субпудрат шартномаси тузилиб ,мазкур
шартномага асосан "Субпудратчи" мазкур шартномага асосан Оққўрғон туман
Маданият МФЙ Балиқчи кўчасини қўшилган қиймат солиғи билан 298.315.741
сўм эвазига жорий таъмирлаш ишларини бажариш;
2022 йил 26 октябрда 29-П-сонли субпудрат шартномаси тузилиб ,мазкур
шартномага асосан "Субпудратчи" мазкур шартномага асосан Оққўрғон туман
Маданият МФЙ Балиқчи кўчасини қўшилган қиймат солиғи билан 337.302.815
сўм эвазига жорий таъмирлаш ишларини бажариш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида бажарилган ишлар юзасидан:
2022 йил 26 октябрда 24-П-сонли шартномага асосан 19.12.2022 йилдаги
24-сонли ҳисоб-фактурага асосан 230.765.544,65 сўмлик;
2022 йил 26 октябрда 25-П-сонли шартномага асосан 23.12.2022 йилдаги
23-сонли ҳисоб-фактурага асосан 441.927.386,60 сўмлик;
2022 йил 26 октябрда 26-П-сонли шартномага асосан 26.12.2022 йилдаги
22-сонли ҳисоб-фактурага асосан 271.164.206,30 сўмлик;
2022 йил 26 октябрда 27-П-сонли шартномага асосан 19.12.2022 йилдаги
21-сонли ҳисоб-фактурага асосан 170.104.631,01 сўмлик;
2022 йил 26 октябрда 28-П-сонли шартномага асосан 28.12.2022 йилдаги
26-сонли ҳисоб-фактурага асосан 271.164.206,30 сўмлик;
2022 йил 26 октябрда 29-П-сонли шартномага асосан 19.12.2022 йилдаги
20-сонли ҳисоб-фактурага асосан 335.673.486,20 сўмлик ҳисоб-фактуралар
ўзаро расмийлаштирилиб, бажарилган ишлар "Бош пудратчи" томонидан қабул
қилиб олинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг(бундан буѐн матндаФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги
белгиланган.
"Бош пудратчи" томонидан бажарилган ишлар учун қисман тўловлар
амалга оширилган бўлиб, амалга оширилмаган тўловлардан:
2022 йил 26 октябрдаги 24-П-сонли шартномавий муносабат бўйича
27.03.2023 йилдаги ўзаро тузилган солиштирма далолатномага асосан
16.124.166,78 сўм;
2022 йил 26 октябрдаги 25-П-сонли шартномавий муносабат бўйича
27.03.2023 йилдаги ўзаро тузилган солиштирма далолатномага асосан
135.398.067,87 сўм;
2022 йил 26 октябрдаги 27-П-сонли шартномавий муносабат бўйича
27.03.2023 йилдаги ўзаро тузилган солиштирма далолатномага асосан
53.062.769,40 сўм;
2022 йил 26 октябрдаги 28-П-сонли шартномавий муносабат бўйича
27.03.2023 йилдаги ўзаро тузилган солиштирма далолатномага асосан
73.246.922,17 сўм;
2022 йил 26 октябрдаги 29-П-сонли шартномавий муносабат бўйича
27.03.2023 йилдаги ўзаро тузилган солиштирма далолатномага асосан
87.050.016,48 сўм жами 364.881.942,7 сўм қарздорлиги "Субпудратчи" олдида
қарз бўлиб қолган.
Шунингдек, "Субпудратчи" "Бош пудратчи" олдида 2022 йил
26 октябрдаги 26-П-сонли шартномавий муносабат бўйича 27.03.2023 йилдаги
ўзаро тузилган солиштирма далолатномага асосан 5.276.019,65 сўм қарз бўлиб
қолган.
Қайд этилганлардан келиб чиқиб, тарафлар ўртасидаги шартномавий
муносабат бўйича "Бош пудратчи" "Субпудратчи" олдида (364.881.942,75.276.019,65) 359.605.923 сўм қарздорлиги қолган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
жавоб бериши назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг
680-моддасида пудратчидан қурилиш пудрати шартномаси бўйича бажарилган
ишлар натижаси ѐки, агар шартномада назарда тутилган бўлса, ишларнинг
бажарилган босқичи топширишга тайѐр эканлиги тўғрисида хабар олган
буюртмачи дарҳол уни қабул қилиб олишга киришиши шартлиги белгиланган.
Даъвогар томонидан 2023 йил 17 апрелда жавобгарга қарздорликни
тўлаш юзасидан 15-сонли талабнома хати билан мурожаат қилган бўлса-да,
мазкур талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексининг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши кераклиги, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ѐки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши
лозимлиги, ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақлилиги, агар
тараф суд томонидан талаб этилаѐтган далилни ўзида ушлаб турган ва суд
сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаѐтган бўлса, ундаги
маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади
ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланиши белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекснинг
66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги назарда тутилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талаби иш
хужжатларига илова қилинган шартномалар, ишлар бажарилганлиги юзасидан
ўзаро расмийлаштирилган таққослаш далолатномалари билан ҳамда
тарафларнинг берган тушунтиришлари асосида ўз тасдиғини топганлигини
инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 359.605.923 сўм қарздорликни ундиришни,
низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси
талабларига асосан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236, 333, 680моддалари, Иқтисодий процессуал Кодексининг 66, 68, 72, 118, 176-180, 186,
187-моддаларига асосан, суд
ҚАРОРҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "******" унитар корхонаси ҳисобидан:
Даъвогар "******" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 359.605.923
сўм қарздорлик, 33.000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 7.192.118,46 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
******