Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/1817 Дата решения 01.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение КИБРАЙ ТУМАНИ ХОКИМИЯТИ Ответчик / Подсудимый "SHAMPAN SHAROB" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1100058 Claim ID 3276807 PDF Hash 234204cc98546569... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
збекистон Республикаси Ер кодекси 1-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 1 code_article
исми ва 16-моддаси исми ва 16 law
Мазкур кодекнинг 2-моддаси Мазкур кодек 2 law
Кодекснинг 36-моддаси Кодекс 36 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 38-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 38 code_article
да ушбу кодекс 36-моддаси да ушбу кодекс 36 code_article
Ушбу Кодекс 36-моддаси Ушбу Кодекс 36 code_article
тисодий процессуал кодекси 148-моддаси тисодий процессуал кодекси 148 code_article
аролик кодексининг 384-моддаси аролик кодекси 384 code_article
ИПК 148-моддаси ИПК 148 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чирчиқ шаҳри 4-1102-2301/1817-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар - Тошкент вилоят прокуратурасининг Қибрай туман ҳокимлиги манфаатида жавобгар “Shampan Sharob” МЧЖга нисбатан жавобгар эгаллаб турган Қибрай тумани “Туркистон” ҳудудидаги жами 378,5 гектар суғориладиган ер, 50,3 лалми ер, 16,2 гектар буз ер, 1,1 гектар яйлов, 5,0 гектар йўл, 11,0 гектар ариқ ва сув остидаги ер, 4,0 гектар бошқа қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони юзасидан 2014 йил 27 мартда тузилган 12/14-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳақидаги шартномани бекор қилиш, Қибрай тумани “Туркистон” ҳудуди 147-контуридаги ер майдонида тегишли ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган 60 кв.м. дала шийпонини ўз ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш вазифасини юклаш ҳамда бутун ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқариш ва ер майдонини Қибрай тумани заҳирасига қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида жавобгар вакили Р.Эргашев (2023 йил 1 июндаги 1-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Тошкент вилоят прокуратураси Қибрай туман ҳокимлиги манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Shampan Sharob” МЧЖга нисбатан жавобгар эгаллаб турган Қибрай тумани “Туркистон” ҳудудидаги жами 378,5 гектар суғориладиган ер, 50,3 лалми ер, 16,2 гектар буз ер, 1,1 гектар яйлов, 5,0 гектар йўл, 11,0 гектар ариқ ва сув остидаги ер, 4,0 гектар бошқа қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони юзасидан 2014 йил 27 мартда тузилган 12/14-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳақидаги шартномани бекор қилиш, Қибрай тумани “Туркистон” ҳудуди 147-контуридаги ер майдонида тегишли ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган 60 кв.м. дала шийпонини ўз ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш вазифасини юклаш ҳамда бутун ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқариш ва ер майдонини Қибрай тумани заҳирасига қайтаришни сўраган. Суднинг 2022 йил 18 декабрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига 1 нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси, Тошкент вилояти Қурилиш бош бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган даъвогар ва учинчи шахс вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабига нисбатан эътироз билдириб, ҳозирда ноқонуний қурилмани бартараф қилиш чоралари кўрилганлигини билдириб, даъвони рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи жавобгар вакилининг кўрсатмаларини ва тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Қибрай туман ҳокимлиги билан “Shampan Sharob” МЧЖ ўртасида 2014 йил 27 мартда 12/14-сонли ер ижара шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан даъвогар жавобгарга 378,5 гектар ер майдонини 49 йил муддатга ижарага бериши, жавобгар эса ажратилган ер майдонидан мақсадли ва оқилона файдаланиб, шартноманинг 15-бандида белгиланган мажбуриятларни ўз зиммасига олган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 1-моддасининг биринчи қисми ва 16-моддасига кўра, ер умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланилиши лозим ва у давлат томонидан муҳофаза этилади. Мазкур кодекнинг 2-моддасида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаши белгиланган. Кодекснинг 36-моддасига кўра, бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда бекор қилинади. Бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда бекор қилинади: 1) ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда; 2) ер участкаси берилган муддат тугаганда; 3) юридик шахс тугатилганда; 5) хизматда фойдаланиш учун чек ер бериб қўйишга асос бўлган меҳнатга оид муносабатлар бекор бўлганда, агар қонунчиликда бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса; 2 ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида; 7) ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда; 8) ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда; 9) қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда; 10) қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида; 11) мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ордер кимошди савдоси асосида сотиб олинганидан кейин ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида, ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи гаровда бўлган тақдирда эса — гаров шартномаси муддати мобайнида фойдаланилмаганида. Фойдаланилмаётган ер участкалари уларнинг аввалги эгалари тўлаган қиймат ушбу эгаларга компенсация қилинган ҳолда олиб қўйилади; 12) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашлари раёсатининг қарорига мувофиқ фермер ёки деҳқон хўжалигининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги тугатилганда; 13) ер участкаси ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда олиб қўйилганда. Қонунчиликда ер участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқи, ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ва ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини бекор қилишнинг бошқа ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин. Хусусан, Қибрай туман ҳокимлиги билан “Shampan Sharob” МЧЖ ўртасида имзоланган ер ижара шартномасининг VI-бандига кўра, шартнома қуйидаги ҳолларда бекор қилинади: - МЧЖ тугатилганда, шу жумладан банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ у иқтисодий ночор бўлган тақдирда тугатилганда; - ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечилганда; - ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалиги экинлари экилганда; - самарасиз фойдаланилганда, яъни ижарага олувчининг айби билан мунтазам равишда (уч йил мобайнида) нормативдаги кадастр баҳосидан кам миқдорда ҳосил олинганда; - ерларнинг экологик ҳолати ижарага олувчининг айби билан ёмонлашганда; 3 - ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда олиб қўйилганда; - агар “Shampan Sharob” МЧЖ ер участкаси олинган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятига киришмаса бекор қилиниши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 38-моддасида ушбу кодекс 36-моддаси биринчи қисмининг 6 - 11-бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ер тўғрисидаги қонунчилик бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин туман, шаҳар ҳокимига ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади. Туман, шаҳар ҳокими тақдимнома асосида бир ойлик муддатда уни олиб қўйиш ҳақида судга даъво аризаси киритади. Туман, шаҳар ҳокими, зарур ҳолларда, ер участкасининг ҳолатини ҳамда ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи томонидан ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг сифатини қўшимча равишда текширишни тайинлашга ҳақли. Ушбу Кодекс 36-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида назарда тутилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органлари ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан хабардор қилгандан кейин ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ҳақида судга даъво аризаси киритади. Жавобгар “Shampan Sharob” МЧЖ ер ижара шартномаси шартларини жиддий равишда бузганлиги хусусан, жамият ихтиёридаги 378,5 гектар ер майдонидаги узумзор қаровсиз аҳволда эканлиги, узум кўчатлари қуриб қолганлиги, ернинг мелиоратив ҳолати яхшиланмаганлиги, мутасадди ташкилотлардан рухсатнома олмасдан ўзбошичалик билан дала шийпони қурганлиги ҳолати юзасидан 2023 йил 14 март куни Кадастр агентлигининг Қибрай туман бўлими ходимлари томонидан далолатнома расмийлаштирилган. Юқоридаги камчиликларни 15 кун муддатда бартараф қилиш учун Қибрай туман ҳокимлиги “Shampan Sharob” МЧЖга 2023 йил 28 март куни 1/ВТ-4-296сонли огоҳлантириш хати юборган. Аммо, огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. 2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли Пленум Қарорининг 18-бандида тушунтириш берилганидек, шартноманинг амал қилиш даврида тарафлар ўзаро келишувга мувофиқ уни амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўзгартиришга ҳам, бекор қилишга ҳам ҳақлидирлар. Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 382-моддасида агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада 4 бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. ФК 384-моддасининг иккинчи қисмида белгиланганки, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 148-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда муайян тоифадаги низолар учун судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, фақат тарафлар ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда ҳал қилиш чораларини кўрганларидан кейингина судда иш қўзғатилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазилар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартибини белгилайди. Мазкур Низомнинг 12-бандига кўра, фермер хўжалиги томонидан шартнома интизоми бузилишининг ҳамда хўжалик фаолияти самарасиз юритилишининг аниқланган ҳолатлари асосида фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ташаббуси билан амалга оширилади. Низомнинг 17-бандида далолатнома асосида мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар) бир кун мобайнида тегишли тақдимномани далолатнома, шунингдек зарур ҳужжатлар ва материаллар билан бирга туман (шаҳар) ҳокимига юбориши белгиланган. Низомнинг 18-бандига кўра, туман (шаҳар) ҳокими уч кун муддатда барча ҳужжатлар ва материалларни туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига юборади. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши икки кун мобайнида ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосаси ҳужжатлар ва материаллар билан биргаликда тегишли хулосани олиш учун Комиссияга юборилади. 5 Хусусан, Низомнинг 20-бандида далолатномада кўрсатилган ҳолатлар тасдиғини топган тақдирда, Комиссия бир ҳафта муддатда тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни таҳлил қилиш асосида ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисида ёхуд унинг майдонини мақбуллаштириш тўғрисида хулоса тайёрлайди, ушбу хулоса барча ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари туман Кенгашига юборилиши белгиланган. Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади, ушбу қарор Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар билан биргаликда туман (шаҳар) ҳокимига юборилади. Шунингдек, Низомнинг 21-бандига кўра, туман (шаҳар) ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд ер майдонини мақбуллаштириш тўғрисидаги қарори асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасини, далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ҳамда материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги раҳбари билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд унинг ер участкаси майдонини мақбуллаштириш тўғрисида фермер хўжалиги раҳбарига таклиф киритади. Ўз ўрнида, даъвогар Қибрай туман ҳокимлиги жавобгар “Shampan Sharob” МЧЖга 2023 йил 6 апрелда йўллаган 1-ВТ-4-326-сонли хатида томонлар ўртасида имзоланган ижара шартномасини бекор қилишни таклиф қилган. Шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф фермер хўжалиги раҳбари томонидан рад этилганда ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасида белгиланган муддатда жавоб олинмаганда туман (шаҳар) ҳокими, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасини далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ва материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан иқтисодий судга даъво аризасини юборади. Низомнинг 23-бандида даъво аризаси суд томонидан қониқтирилган тақдирда суд қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб туман (шаҳар) ҳокими бир ҳафта муддатда фермер хўжалиги ер майдонини захирага олиб қўйиш ва фермер хўжалигини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади, қарорга мувофиқ фермер хўжалиги ишларини бошқариш юзасидан барча ваколатлар тугатиш комиссиясига ўтади. Тугатилган фермер хўжалигининг ер майдони олиб қўйилади ва кейинчалик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа талабгорларга танлов асосида берилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2019 йил 24 майдаги 13-сонли Қарорининг 3-бандида тушунтириш берилганидек, ИПК 148-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ 6 суд манфаатдор шахсларнинг, прокурорнинг, қонун бўйича давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолларда шу давлат органлари ва бошқа органларнинг аризалари бўйича иш қўзғатади. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, агар қонунда муайян тоифадаги низолар учун судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, фақат тарафлар ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда ҳал қилиш чораларини кўрганларидан кейингина судда иш қўзғатилиши мумкин. Бунда судлар инобатга олишлари керакки, қонуности ҳужжатларида низоларни судгача ҳал этиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ҳолларда унга риоя қилиш тарафлар учун мажбурий ҳисобланади. Бунда судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, башарти шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби назарда тутилган бўлса, прокурор, давлат органлари ва бошқа шахслар томонидан даъвогарлар манфаатида даъво аризалари судга тақдим этилишидан олдин ҳам ушбу тартибга риоя қилиниши керак. Юқоридаги ҳолатда даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига ҳамда жавобгар билан ер майдонини узоқ муддатга ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида талабнома юбориш тартибига риоя қилган. Яъни, Қибрай туман ҳокимлиги жавобгар “Shampan Sharob” МЧЖни 2023 йил 6 апрелдаги 1-ВТ-4-326-сонли огоҳлантириш хатида ер ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни таклиф қилган. Бундай ҳолатда, суд даъвогар томонидан мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилган деб ҳисоблайди. Қайд этилганларга биноан, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар “Shampan Sharob” МЧЖдан ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36, 40-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-385-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66 , 68, 72, 75, 118, 128, 170, 176-184-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Тошкент вилоят прокуратурасининг Қибрай туман ҳокимлиги манфаатида киритган даъвоси қаноатлантирилсин. 7 Қибрай туман ҳокимлиги билан “Shampan Sharob” МЧЖ ўртасида 2014 йил 27 мартда тузилган 12/14-сонли ер ижара шартномаси бекор қилинсин. Жавобгар - “Shampan Sharob” МЧЖ зиммасига 15 (ўн беш) кун муддатда Қибрай тумани “Туркистон” ҳудуди 147-контуридаги ер майдонида тегишли ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган 60 кв.м. дала шийпонини ўз ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш мажбурияти юклатилсин. Жавобгар - “Shampan Sharob” МЧЖ бутун ер майдонидан мажбурий тартибда чиқарилсин ва ер майдони Қибрай тумани заҳирасига қайтарилсин. Жавобгар - “Shampan Sharob” МЧЖдан даъвогар Қибрай туман ҳокимлиги фойдасига 30.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Жавобгар - “Shampan Sharob” МЧЖдан республика бюджетига 12.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Тошкент вилоят судига апелляция шикояти бериш (прокурор протест келтириши) мумкин. А.О.Хаитбоев 8