← Назад
Решение #591993 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1905-2204/538-сонли иш
Биринчи инстанцияда судида
ишни кўрган судья З.Рустамов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Махаммадиев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья О.Халмирзаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
шаҳришаҳри
2023 йил 1 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимов
котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармасининг “Aгробанк” акциядорлик тижорат банки
манфаатида “Sho`rchi Nurobod Savdo Kompleksi” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан берилган даъво аризаси бўйича қабул қилинган
Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 декабрдаги қарори устидан берилган
“Sho`rchi Nurobod Savdo Kompleksi” масъулияти чекланган жамиятининг
кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Агробанк”
акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда Банк жавобгар деб
юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Sho’rchi Nurobod Savdo Kompleksi” масъулияти
чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
4 000 000 000 сўм муддати ўтмаган кредит қарзи, 230 804 588 сўм
муддати келмаган фоиз қарзи, жами 4 230 804 588 сўм кредит
қарздорлигини ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли Шўрчи туман
“Боботоғ” маҳалласи, А.Темур кўчасида жойлашган “Қурилиши
тугалланмаган икки қаватли гипермаркет савдо мажмуаси” биносига
қаратишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув
қарори билан Палатанинг даъво аризаси қаноатлантирилган.
Жавобгардан даъвогар фойдасига 4 000 000 000 сўм муддати ўтмаган
кредит қарзи ва 230 804 588 сўм кредит фоизи жами 4 230 804 588 сўм
кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш
белгиланган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 6 декабрдаги қарори
билан биринчи инстанция судининг 2022 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар кассация шикояти билан Ўзбекистон Республикаси Олий
судига мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни ва Палатанинг
Банк манфаатида берган даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этишни сўраган.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида тегишди тарзда хабардор
қилинган Палата, Банк ва жавобгар суд мажлисида ўз вакилларининг
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасига мувофиқ
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати ишни кассация инстанцияси судида
Палата, Банк ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин
деб ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган
важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 4 майда кредит
шартномаси тузилган.
Кредит шартномаси шартларига кўра, Банк жавобгарга қурилиш
материаллари сотиб олиш учун 36 ой муддатга, йиллик 22,99 фоиз
устама тўлаш шарти билан 4 000 000 000 сўм миқдорида кредит
маблағини ажратган.
Банк томонидан жавобгарга шартномада белгиланган тартибда ва
муддатда кредит маблағи ажратилган бўлса-да, жавобгар кредит ва
фоиз тўловларини шартномада белгиланган муддатда ва қайтариш
жадвалига асосан ўз вақтида қайтармаган, шартнома мажбуриятларини
лозим даражада бажармаган ҳамда Банкнинг огоҳлантириш хатларини
жавобсиз қолдирган.
Банк ва жавобгар ўртасида 2021 йил 5 май куни ипотека
шартномаси тузилиб, унга кўра кредитнинг қайтариш таъминоти
сифатида жавобгарга тегишли Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани
“Боботоғ” маҳалласи, А.Темур кўчасида жойлашган “Қурилиши
тугалланмаган 2 қаватли гипермаркет савдо мажмуаси” биноси гаровга
қўйилган.
Ипотека шартномасининг 6-бандига кўра, 2021 йил 4 майдаги
кредит шартномасига асосан “ипотекага қўювчи” ўз мажбуриятларини
бажармаган тақдирда, гаров мол-мулки ҳисобидан “ипотекага
олувчи”нинг талабларини тўғридан тўғри ва сўзсиз бажариш
мажбуриятини тўлиқ тан олади ва қабул қилади.
Ипотека шартномасининг
8-бандига кўра, гаров билан
таъминланган мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва
шартларда ундирувни гаров нарсасига қаратишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса-иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси
бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор)
иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз
олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар
тўлаш мажбуриятини олади.
Жавобгарнинг Банк олдида 4 000 000 000 сўм муддати ўтмаган
кредит қарзи ва 230 804 588 сўм кредит фоизидан қарздорлиги вужудга
келган.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров
билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиш мумкин.
Демак, даъвогарда жавобгардан кредит қарздорлигини талаб
қилиш ва ундирувни жавобгарга қарашли гаровдаги мулкга қаратиш
ҳуқуқлари пайдо бўлган.
Жавобгар кредит шартномаси шартларида назарда тутилган
мажбуриятларни белгиланган тартиб ва муддатда бажарганлигини,
кредитни қайтарганлигини исботлаб бермаган.
Бундан ташқари, Банк судга даъво аризаси билан мурожаат қилган
бўлса-да, жавобгар муддати ўтган кредит фоизларни тўлаб бериш
чораларини кўрмади.
Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важлари билан
келишиб бўлмайди. Чунки, қуйи инстанция судлари томонидан ишни
кўришда гаров мулкининг қийматига баҳо берилмаган ҳамда гаров
мулкининг қиймати белгилаб берилмаган.
Шу боис суд қарорларини бекор қилиш ёки ўзгартиш учун асослар
мавжуд эмас.
Ушбу ҳолатда, биринчи инстанция суди Палатанинг Банк
манфаатида берган даъво аризасини қаноатлантириш хақида қонуний
тўхтамга, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига биноан
кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация
шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2022 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси
судининг 2022 йил 6 декабрдаги қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама
қилиб, жавобгардан республика бюджетига 42 308 045 сўм давлат божи,
Олий суд депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа
режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатларини
ундиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 сентябрдаги
ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, “Sho`rchi
Nurobod Savdo Kompleksi” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Sho`rchi Nurobod Savdo Kompleksi” масъулияти чекланган
жамиятидан:
- Республика бюджетига 42 308 045 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 82 500 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Т.Аннаева
Ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
О.Халмирзаев