← Назад
Решение #591997 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| амда мазкур кодекс | 2033 | — | code_article | |
| ИПК | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 333 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1283-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2023 йил 01 июнь
Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Ч.Абраев, даъвогар
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармасининг, жавобгар “OMONOV G'ULOM-SERVIS” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 655.600 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза
қилиш бошқармаси (бундан кейин матнда - даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “OMONOV G'ULOMSERVIS” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда - жавобгар
деб юритилади) ҳисобидан 480.600 сўм компенсация тўловлари, 175.000
сўм пеня, жами 655.600 сўм ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова
қилинган ҳужжатлари жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи почта
хабарномаси (маълумотномаси) мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда – ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига
асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан — базавий хисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги ҳамда мазкур
кодекснинг 2033-моддаси иккинчи қисмига асосан даъвогарнинг даъво
аризасига даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг
кўчирма нусхалари жавобгарга топширилганлиги ҳақидаги далиллар
илова қилинганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқилди.
ИПК 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига
топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво
ариза жавобгар вакили томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, даъво
ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ИПК 2034-моддаси тўртинчи
қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан
ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПК 2034моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш
тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан
ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни
ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат
ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён
қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади,
далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал
қилув қарорини қабул қилади.
Суд юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Қашқадарё вилоят Экология ва
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси жавобгар томонидан 2021
йил учун атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар
жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларни ҳисоблаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
12 апрелдаги 202-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва
чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини
қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-боб, 5-бандига кўра
қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит
ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун
компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддалар
ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни
оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар;
юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари
коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни
нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар.
Ушбу Низомнинг 3-боб, 5-бандининг 4-қисмида эса атроф-муҳитга
таъсир кўрсатишнинг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи тоифаларига
мансуб субъектлар (кейинги ўринларда — I — IV тоифаларга мансуб
компенсация тўловчи субъектлар), ушбу Низомнинг 4 — 7-бобларида
келтирилган компенсация тўловларини ҳисоблаш тартибига амал қилган
ҳолда иш юритиши қайд этилган.
Шунингдек, Низомнинг 26-бандида I ва II тоифага мансуб
компенсация тўловчи субъектлар ҳар чоракда атроф табиий муҳит
ифлослантирилганлиги, чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун ҳисобот
давридан кейинги ойнинг 25-кунигача аванс компенсация тўловини
амалга ошираши, 27-бандида эса III ва IV тоифаларга мансуб компенсация
томонидан
атроф
табиий
муҳитни
ифлослантирганлик
ва
чиқиндиларни
жойлаштирганлик
учун
компенсация тўловлари йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги
йилнинг 5 февралигача амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7
сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сонли қарорининг 1-иловагага
мувофиқ, жавобгарнинг фаолият атроф муҳитга таъсир кўрсатишининг IV
тоифасига мансуб бўлган фаолиятлар тоифасига киритилган.
Даъвогар Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш Касби тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими
томонидан 2022 йилнинг 21 декабрдаги огоҳлантириш хат орқали
жавобгарга мурожаат қилган бўлишига қарамасдан, ҳисобланган тўловлар
тўлаб берилмаган.
Натижада, даъвогар ҳисобланган компенсация тўловларни ундириш
тўғрисида судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин
матнда – ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу кодекснинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Иш ҳужжатлардаги жавобгар томонидан 2021 йил учун атроф табиий
муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун
компенсация тўловларнинг ҳисоб-китобига кўра 05.04.2023 йил ҳолатига
480.600 сўм компенсация тўловлари тўланмагани қайд этилган.
Юқоридаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суд 480.600 сўм
компенсация тўловлари ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
Шунингдек, даъвогар юқорида қайд этилган Низомга асосан
175.000 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
Ушбу Низомнинг 30-бандида маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган
тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация
тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ
қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня ундирилиши белгиланган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок
манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини қисман, яъни 90.000 сўм
миқдорида
қаноатлантиришни,
пенянинг
қолган
қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу
кодексниг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, суд даъво талабларини
қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 480.600
сўм компенсация тўловлари, 90.000 сўм пеня ҳамда 33.000 сўм почта
харажати, республика бюджетига 330.000 сўм давлат божи ундиришни ва
даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топди.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-180, 186, 2033, 2034,
2035-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “OMONOV G'ULOM-SERVIS” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
даъвогар Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза
қилиш бошқармаси фойдасига 480.600 сўм компенсация тўловлари, 90.000
сўм пеня ҳамда 33.000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 330.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон ўн кун муддат ичида
Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига
апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли.
Х.Ч.Абраев