Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2202/1023 Дата решения 01.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOSHKENT VILOYAT Прокуратураси Ответчик / Подсудимый Бустонлик боги бустон фермер хўжалиги
Source ID 1100025 Claim ID 3170531 PDF Hash 6c99795bc893d7f4... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 25-моддаси тисодий процессуал кодекси 25 code_article
ушбу Кодекснинг 30-моддаси ушбу Кодекс 30 code_article
ушбу Кодекснинг 301-моддаси ушбу Кодекс 301 code_article
ушбу Кодекснинг 302-моддаси ушбу Кодекс 302 code_article
тисодий процессуал кодексининг 25-моддаси тисодий процессуал кодекси 25 code_article
тисодий процессуал кодексининг 110-моддаси тисодий процессуал кодекси 110 code_article
тисодий процессуал кодекси 148-моддаси тисодий процессуал кодекси 148 code_article
аролик кодексининг 384-моддаси аролик кодекси 384 code_article
ИПК 148-моддаси ИПК 148 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2023 йил 1 июнь 4-1102-2202/1023-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар - Тошкент вилоят прокуратурасининг Бўстонлиқ туман ҳокимлиги манфаатида жавобгар “Bo’stonliq Bog’i Bo’ston” фермер хўжалигига нисбатан Бўстонлиқ туман ҳокимининг 2008 йил 9 ноябрдаги 2527-сонли қарорини ҳамда тарафлар ўртасида 2021 йил 17 июнда тузилган ижара шартномасини бекор қилиш, Бўстонлиқ туман ҳокимининг 2008 йил 9 ноябрдаги 2527-сонли қарори асосида Бўстонлиқ тумани, Бўстонлиқ массиви ҳудудидан ажратилган жами 20,0 гектар ер майдонидан самарасиз фойдаланилаётган 17 гектар ер майдонини туман заҳирасига қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида жавобгар раҳбари О.Исмаилов иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар - Тошкент вилоят прокуратураси Бўстонлиқ туман ҳокимлиги манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Bo’stonliq Bog’i Bo’ston” фермер хўжалигига нисбатан Бўстонлиқ туман ҳокимининг 2008 йил 9 ноябрдаги 2527-сонли қарорини ҳамда тарафлар ўртасида 2021 йил 17 июнда тузилган ижара шартномасини бекор қилиш, Бўстонлиқ туман ҳокимининг 2008 йил 9 ноябрдаги 2527-сонли қарори асосида Бўстонлиқ тумани, Бўстонлиқ массиви ҳудудидан ажратилган жами 20,0 гектар ер майдонидан самарасиз фойдаланилаётган 17 гектар ер майдонини туман заҳирасига қайтаришни сўраган. Суднинг 2023 йил 20 апрелдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси, Бўстонлиқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлими, Бўстонлиқ тумани фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги арго саноат мажмуа устидан назорат қилиш инспекцияси жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган даъвогар ва учинчи шахс вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Бироқ, олдинги суд мажлисида иштирок этган учинчи шахслар Бўстонлиқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ва Бўстонлиқ тумани фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси даъвога нисбатан эътироз билдириб, судга фикрнома тақдим қилиб, жавобгар “Bo’stonliq Bog’i Bo’ston” 1 фермер хўжалигининг ер майдонини давлат заҳирасига қайтариб олишга асос йўқлигини билдирган. Суд даъвогар ва учинчи шахсларнинг суд мажлисидан хабардорлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъво талабига нисбатан эътироз билдириб, даъвогар судга даъво аризаси киритишда низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилмаганлигини, даъвонинг Бўстонлиқ туман ҳокимининг 2008 йил 9 ноябрдаги 2527-сонли қарорини бекор қилиш талаби иқтисодий судга тааллуқли эмаслигини билдириб, суддан иш юритишни тугатишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи жавобгар раҳбарининг кўрсатмаларини ва тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 25-моддасига кўра, иқтисодий судга: 1) иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар; 2) иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари юзага келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш (бундан буён матнда юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш деб юритилади) тўғрисидаги ишлар; 3) банкротлик тўғрисидаги ишлар; 4) ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишлар; 41) арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишлар; 5) ушбу Кодекснинг 30-моддасида кўрсатилган корпоратив низолар бўйича ишлар, бундан меҳнатга оид низолар мустасно; 51) ушбу Кодекснинг 301-моддасида кўрсатилган инвестициявий низолар бўйича ишлар; 52) ушбу Кодекснинг 302-моддасида кўрсатилган рақобатга оид ишлар; 6) чет давлат судлари ва арбитражларининг қарорларини тан олиш ҳамда ижро этишга қаратиш тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. Бироқ, даъвогарнинг туман ҳокими қарорини бекор қилиш ҳақидаги талаби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 25-моддасида кўрсатилган иқтисодий судлар томонидан ҳал этиладиган низо турига кирмайди. Шу боис, суд даъвонинг Бўстонлиқ туман ҳокимининг 2008 йил 9 ноябрдаги 2527-сонли қарорини бекор қилиш талаби бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддаси биринчи қисми, 1-бандига асосан, суд иш юритишни тугатишни лозим деб топади. 2 Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида тарафлар ўртасида 2021 йил 17 июнда тузилган ижара шартномасини бекор қилишни сўраган. 2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли Пленум Қарорининг 18-бандида тушунтириш берилганидек, шартноманинг амал қилиш даврида тарафлар ўзаро келишувга мувофиқ уни амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўзгартиришга ҳам, бекор қилишга ҳам ҳақлидирлар. Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 382-моддасида агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. ФК 384-моддасининг иккинчи қисмида белгиланганки, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 148-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда муайян тоифадаги низолар учун судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, фақат тарафлар ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда ҳал қилиш чораларини кўрганларидан кейингина судда иш қўзғатилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазилар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартибини белгилайди. Мазкур Низомнинг 12-бандига кўра, фермер хўжалиги томонидан шартнома интизоми бузилишининг ҳамда хўжалик фаолияти самарасиз юритилишининг аниқланган ҳолатлари асосида фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ташаббуси билан амалга оширилади. 3 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар) бир кун мобайнида тегишли тақдимномани далолатнома, шунингдек зарур ҳужжатлар ва материаллар билан бирга туман (шаҳар) ҳокимига юбориши белгиланган. Низомнинг 18-бандига кўра, туман (шаҳар) ҳокими уч кун муддатда барча ҳужжатлар ва материалларни туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига юборади. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши икки кун мобайнида ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосаси ҳужжатлар ва материаллар билан биргаликда тегишли хулосани олиш учун Комиссияга юборилади. Хусусан, Низомнинг 20-бандида далолатномада кўрсатилган ҳолатлар тасдиғини топган тақдирда, Комиссия бир ҳафта муддатда тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни таҳлил қилиш асосида ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисида ёхуд унинг майдонини мақбуллаштириш тўғрисида хулоса тайёрлайди, ушбу хулоса барча ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари туман Кенгашига юборилиши белгиланган. Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади, ушбу қарор Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар билан биргаликда туман (шаҳар) ҳокимига юборилади. Шунингдек, Низомнинг 21-бандига кўра, туман (шаҳар) ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд ер майдонини мақбуллаштириш тўғрисидаги қарори асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасини, далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ҳамда материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги раҳбари билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд унинг ер участкаси майдонини мақбуллаштириш тўғрисида фермер хўжалиги раҳбарига таклиф киритади. Шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф фермер хўжалиги раҳбари томонидан рад этилганда ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасида белгиланган муддатда жавоб олинмаганда туман (шаҳар) ҳокими, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасини далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ва материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан иқтисодий судга даъво аризасини юборади. Низомнинг 22-бандига кўра, ижара шартномасини бекор қилиш юзасидан даъво аризаси қондирилиши иқтисодий суд томонидан рад этилган тақдирда туман (шаҳар) ҳокими ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар 4 (ташкилотлар)нинг тақдимномасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашига, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига, Комиссияга ва тегишли органларга (ташкилотларга) билдиришнома юборади ва киритилган материалларни қайтаради. Низом 23-бандида даъво аризаси суд томонидан қониқтирилган тақдирда суд қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб туман (шаҳар) ҳокими бир ҳафта муддатда фермер хўжалиги ер майдонини захирага олиб қўйиш ва фермер хўжалигини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади, қарорга мувофиқ фермер хўжалиги ишларини бошқариш юзасидан барча ваколатлар тугатиш комиссиясига ўтади. Тугатилган фермер хўжалигининг ер майдони олиб қўйилади ва кейинчалик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа талабгорларга танлов асосида берилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2019 йил 24 майдаги 13-сонли Қарорининг 3-бандида тушунтириш берилганидек, ИПК 148-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд манфаатдор шахсларнинг, прокурорнинг, қонун бўйича давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолларда шу давлат органлари ва бошқа органларнинг аризалари бўйича иш қўзғатади. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, агар қонунда муайян тоифадаги низолар учун судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, фақат тарафлар ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда ҳал қилиш чораларини кўрганларидан кейингина судда иш қўзғатилиши мумкин. Бунда судлар инобатга олишлари керакки, қонуности ҳужжатларида низоларни судгача ҳал этиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ҳолларда унга риоя қилиш тарафлар учун мажбурий ҳисобланади. Бунда судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, башарти шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби назарда тутилган бўлса, прокурор, давлат органлари ва бошқа шахслар томонидан даъвогарлар манфаатида даъво аризалари судга тақдим этилишидан олдин ҳам ушбу тартибга риоя қилиниши керак. Юқоридаги ҳолатларга асосланиб, суд даъвогарнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига ҳамда жавобгар билан ер майдонини узоқ муддатга ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида талабнома юбориш тартибига риоя қилмаганлиги яъни, иш ҳужжатларида мавжуд бўлган 2022 йил 13 майдаги 1603/717-сонли огоҳлантириш хатида Бўстонлиқ туман ҳокимлиги “Bo’stonliq Bog’i Bo’ston” фермер хўжалигини ер майдонини туман заҳирасига қайтариш юзасидан огоҳлантирган. Бундай ҳолатда, суд даъвогар томонидан мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда жавобгар билан низони 5 судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилмаган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 5-бандига кўра агар даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган, бу эса шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Қайд этилганларга асосан суд, даъвонинг Бўстонлиқ туман ҳокимининг 2008 йил 9 ноябрдаги 2527-сонли қарорини бекор қилиш талаби бўйича иш юритишни тугатишни, даъвонинг 2021 йил 17 июнда тузилган ижара шартномасини бекор қилиш талабини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Юқорида баён этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382, 384-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 110-моддасининг 1-қисми 1-банди, 118, 170, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд Даъвогар - Тошкент вилоят прокуратурасининг Бўстонлиқ туман ҳокимлиги манфаатида жавобгар - “Bo’stonliq Bog’i Bo’ston” фермер хўжалигига нисбатан Бўстонлиқ туман ҳокимининг 2008 йил 9 ноябрдаги 2527-сонли қарорини бекор қилиш талаби бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъвогар - Тошкент вилоят прокуратурасининг Бўстонлиқ туман ҳокимлиги манфаатида жавобгар - “Bo’stonliq Bog’i Bo’ston” фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 17 июнда тузилган ижара шартномасини бекор қилиш Даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган почта харажати зиммасида қолдирилсин. Даъвогар - Бўстонлиқ туман ҳокимлиги ҳисобидан республика бюджетига 6.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья А.О.Хаитбоев 6