← Назад
Решение #592009 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| зР ФК | 234 | — | law | |
| зР ФК | 236 | — | law | |
| зР ФК | 333 | — | law | |
| зР ФК | 734 | — | law | |
| зР ФК | 744 | — | law | |
| онуннинг | 36 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онунинг | 26 | — | law | |
| зР ФК | 279 | — | law | |
| зР ФК | 735 | — | law | |
| зР ФК | 736 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
4-1102-2301/1866-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” манфаатида жавобгар - “Green Indust” МЧЖ
ҳисобидан 4.000.000.000 сўм муддатли кредит қарздорлиги, 649.527.777,78 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 116.915.000 сўм пеня, жами 4.766.442.777,78
сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида
ўз биносида даъвогар вакили Ш.Олимов (2023 йил 10 январдаги 01/07-102сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” манфаатида иқтисодий
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Green Indust” МЧЖ
ҳисобидан 4.000.000.000 сўм муддатли кредит қарздорлиги, 649.527.777,78 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 116.915.000 сўм пеня, жами 4.766.442.777,78
сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратишни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг
Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳамда жавобгар вакили иштирок этмади.
Иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги
тўғрисидаги далил мавжуд, шунингдек, даъвогар даъво аризасида ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса,
низо
уларнинг
йўқлигида
ҳал
қилиниши
мумкинлиги
белгиланганлигидан келиб чиқиб, суд ишни даъвогар ҳамда жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
1
Суд, даъвогар вакилининг важлари, кўрсатмалари ва тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (бундан кейин
матнда ЎзР ФК деб юритилади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси
бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”
(бундан буён матнда банк ёки даъвогар деб юритилади) ва “Green Indust” МЧЖ
(бундан буён матнда жавобгар ёки қарздор деб юритилади) ўртасида 2022 йил
29 апрелда 87-22-ТЖ-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур
шартноманинг 2.5-бандига кўра, банк қарздорга Тошкент вилояти, Чирчиқ
шаҳри, А.Навоий шох кўчаси 137а-уйда жойлашган дўкон ва умумий
овқатланиш биносининг иккинчи қаватини сотиб олиш учун 3.350.000.000 сўм,
сотиб олинаётган нотурар-жойни жиҳозлаш учун 650.000.000 сўм жами
4.000.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратган.
Хусусан, тарафлар ўртасида 2022 йил 29 апрелда тузилган 87-22-ТЖсонли кредит шартномасига 2022 йил 9 ноябрда 1-сонли қўшимча келишув
имзоланган.
Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш
мақсадида тарафлар ўртасида тузилган ипотека шартномасига мувофиқ
жавобгарга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, А.Навоий шох
кўчаси 137а-уйда жойлашган нотурар дўкон ва умумий овқатланиш биноси
гаровга қўйилган.
Кредит шартномасининг 2.6-бандига асосан қарздор ажратилган кредитни
тақдим этилган муддатли мажбуриятнома(лар)га ёки кредитни қайтариш
жадвалига ва кредит шартномаси шартларида белгиланган муддатларга
мувофиқ қайтариш мажбуриятини олган.
Лекин, жавобгар томонидан кредит шартномаси мажбуриятлари
бажарилмаганлиги оқибатида 649.527.777,78 сўм муддати ўтган фоиз
қарздорлиги юзага келган.
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни талаб қилиб даъвогар томонидан
жавобгарга юборилган талабнома эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли
даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг
22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 13/150-сон қарорининг 3-бандида
кредит ташкилотининг қарз олувчига кредит суммасини бериш (ҳисобвараққа
ўтказиш) бўйича реал шартномавий мажбуриятлари шартнома тузилган
пайтдан бошлаб, қарз олувчининг фоизларни тўлаш, кредитни қайтариш бўйича
шартномавий мажбуриятлари эса, агар тарафлар келишувида бошқача тартиб
2
белгиланган бўлмаса, кредит суммаси реал олинган пайтдан бошлаб вужудга
келади, деб тушунтириш берилган.
Банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда — кредит
ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган
ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган
муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз
олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш
мажбуриятини олади.
ЎзР ФКнинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан
келиб чиққан.
ЎзР ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ЎзР ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Агар ушбу ЎзР ФКнинг 41-бобининг 2-параграфи (Кредит) қоидаларида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг
моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан
ушбу боб 1-параграфи (Қарз)нинг қоидалари қўлланади.
ЎзР ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки
фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва
тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва
муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади.
ЎзР ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади.
“Ипотека тўғрисида”ги Қонуннинг 36-моддасига мувофиқ, ипотекага
олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки
лозим даражада бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги
ёхуд ўз вақтида, тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган,
ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека
тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан
қаноатлантириш учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда
тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка қаратишга ҳақли.
“Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 26-моддасига
асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун
ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар
бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда
гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
3
ЎзР ФКнинг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
ЎзР ФКнинг 735-моддасига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини
қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
ЎзР ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Кредит шартноманинг 4.2-бандига асосан, қарздор кредит ва/ёки
фоизларни тўлаш муддатини бир кунга кечиктирган тақдирда, кредитор
кредитнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлари билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги белгилан.
Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда
ишдаги мавжуд ҳужжатлардан жавобгарнинг даъвогар олдидаги 4.000.000.000
сўм муддатли кредит қарздорлиги, 649.527.777,78 сўм муддати ўтган фоиз
қарздорлиги бўйича қисман бўлса-да тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз
тасдиғини топди.
Бундан ташқари, даъвогар шартноманинг 4.3-бандига асосан жавобгардан
116.915.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 22.12.2006 йилдаги 13/150-сонли қарорининг 8-бандида
кредит
суммалари
ва
фоизларни
қайтариш
тўғрисидаги
даъво
қаноатлантирилганда бир вақтнинг ўзида кредит шартномасида назарда
тутилган ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига зид
бўлмаган неустойка ҳам ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 15.06.2007 йилдаги 163-сонли қарори 4-бандига
кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига
мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
4
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли.
Суд, тарафлар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини ва
қарздорнинг манфаатларини эътиборга олиб, даъво талабининг пеня қисмини
116.915.000 сўмдан 19.000.000 сўмга камайтиришни лозим топди.
Қайд
этилганларга
кўра,
суд
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантиришни, жавобгар - “Green Indust” МЧЖ ҳисобидан даъвогар - АТБ
“Қишлоқ қурилиш банк” фойдасига 4.000.000.000 сўм муддатли кредит
қарздорлиги, 649.527.777,78 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги,
19.000.000 сўм пеня ундиришни, ундирувни жавобгарга тегишли бўлган
Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, А.Навоий шох кўчаси 137а-уйда жойлашган
нотурар дўкон ва умумий овқатланиш биносига қаратишни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда жавобгар зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234,
236, 333, 279, 280, 292-293, 734, 735, 736, 744-моддаларини, Иқтисодий
процессуал кодексининг 66, 72, 75, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “Green Indust” МЧЖдан даъвогар - АТБ “Қишлоқ қурилиш
банк” фойдасига 4.000.000.000 сўм муддатли кредит қарздорлиги,
649.527.777,78 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 19.000.000 сўм пеня,
30.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Ундирув жавобгар “Green Indust” МЧЖга тегишли бўлган Тошкент
вилояти, Чирчиқ шаҳри, А.Навоий шох кўчаси 137а-уйда жойлашган нотурар
дўкон ва умумий овқатланиш биносига қаратилсин.
Жавобгар - “Green Indust” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
95.328.855,56 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
А.О.Хаитбоев
5