Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2208/50144 Дата решения 01.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ASR KIMYO INVEST" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый PAKHSHO TASHKENT KK масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1088681 Claim ID 3267966 PDF Hash d3013c8eea1b495b... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 10-моддаси нинг 10 law
онун 10-моддаси онун 10 law
онун 25-моддаси онун 25 law
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
онуннинг 22-моддаси онуннинг 22 law
нинг 1104-моддаси нинг 1104 law
онуннинг 25-моддаси онуннинг 25 law
онуннинг 10-моддаси онуннинг 10 law
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
исми ва 27-моддаси исми ва 27 law
ИПК 44-моддаси ИПК 44 law
ИПКнинг 299-моддаси ИПКнинг 299 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
кассация инстанцияси суди ушбу Кодекс 302-моддаси кассация инстанцияси суди ушбу Кодекс 302 code_article
шунингдек суд харажатларини ИПКнинг 118-моддаси шунингдек суд харажатларини ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2208/50144-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья П.Закирова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья В.Ли Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 1 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар вакили адвокат Ш.Ишниязов (2023 йил 1 июндаги 5-сонли ордер ва 2022 йил 15 августдаги ишончнома асосида), жавобгар вакили - адвокат О.Абдукаххарова (2023 йил 19 майдаги 61-сонли ордер ва 2022 йил 14 октябрдаги 2022-10/2-сонли ишончнома асосида), Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вакили - бош юрисконсульт Х.Эгамбердиев (2023 йил 4 майдаги 264/01-05-сонли ишончнома асосида) ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вакили - бўлим бошлиғи А.Рахимов (2022 йил 23 июндаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган ҳолда, даъвогар “Asr Kimyo Invest” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Pakshoo Tashkent” хорижий корхонасига нисбатан жавобгарнинг “MERIT” ёзувига тегишли бўлган патентини қисман тугатиш, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги зиммасига мажбурият юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Asr Kimyo Invest” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Pakshoo Tashkent” хорижий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, бўлган жавобгарнинг “MERIT” ёзувига тегишли патентини қисман тугатишни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллетуал мулк агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) зиммасига даъвогарга тегишли “MERIT CHEMICALS” ёзуви ҳамда учта ранг-баранг ҳалқадан иборат универсал логотипни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича мажбурият юклашни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида даъвогар ўзига тегишли корхоналарнинг универсал логотипи, яъни “MERIT CHEMICALS” ёзуви ҳамда учта ҳар хил рангдаги ҳалқаларни товар белгиси сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш учун Агентликка талабнома билан мурожаат қилганлиги, бироқ, Агентлик ушбу логотипдаги “MERIT” ёзуви жавобгар томонидан олдинроқ давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қилганлиги, ушбу масалани ҳал қилиш мақсадида даъвогар 2022 йил 12 сентябрдаги 273-сонли хат билан жавобгарга мурожаат қилганлиги, аммо жавобгар 2022 йил 26 сентябрдаги 31-сонли жавоб хатида логотипни ишлатишига қарши эканлигини маълум қилганлиги, Агентлик “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 10-моддасига асосан даъвогарнинг талабномасини рад этганлигини кўрсатган. Суднинг 2022 йил 10 октябрдаги ажрими билан Агентлик ва 2 ноябрдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд жараёнида даъвогар даъвонинг асосини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиб, унда “MERIT” ва “MERIT CHEMICALS” сўзларнинг маъноси ҳам, талаффузи ҳам икки хиллиги, “MERIT” сўзининг кўриниши ҳам бир хил нарсани англатмаслиги, шунинг учун Агентлик Қонун 10-моддасининг 13-бандини нотўғри қўллаганлиги, жавобгар кимё маҳсулотлари билан олди-сотди қилмаслиги, бундай маҳсулот ишлаб чиқармаслиги ва “MERIT” логотипини товар ва хизматларнинг ҳалқаро классификацияси (ТХХК)нинг 1-синфи бўйича юритмаслиги, балки 3 ва 5-синф бўйича товар белгисини ишлатиши, Қонун 25-моддасининг учинчи қисмида товар белгисига доир гувоҳноманинг амал қилиши товар белгиси амал қилган охирги уч йил мобайнида ундан узлуксиз равишда фойдаланилмаганда манфаатдор шахснинг аризасига биноан қабул қилинган суд қарори асосида муддатидан олдин тўлиқ ёки қисман тугатилиши мумкин деб кўрсатилганлиги, ушбу масалани ҳал қилиш учун жавобгарга 2022 йил 12 сентябрдаги 273-сонли хат билан мурожаат қилинганлиги, аммо жавобгар 2022 йил 26 сентябрдаги 31-сонли жавоб хатида логотипни ишлатишларига қарши эканлигини маълум қилганлиги ҳақида важлар келтирилиб, Қонуннинг 25 ва 27-моддаларига асосан жавобгарга тегишли бўлган “MERIT” логотипини қисман бекор қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаб, ИПКнинг 157-моддасига асосан даъвонинг асосини ўзгартиришни, даъвонинг предметини эса ўзгартирмасдан қолдиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг талабларини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 мартдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2022 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатларини бекор қилишни ва даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни сўраган. Бунга асос қилиб, кассация шикоятида, даъво аризасида келтирилган важларни такрорлаб, апелляция инстанцияси суди жавобгар “MERIT” логотипини 2009 йилдан бери ишлатиб келмоқда деб баён этганлиги, бироқ, иш ҳужжатларида мазкур асослар мавжуд эмаслиги, Қонуннинг 24 ва 25-моддаларига асосан жавобгарга тегишли бўлган “MERIT” логотипини қисман бекор қилиш мақсадга мувофиқлиги ва бунга асос эса жавобгар биронта ташкилот ва харидорлар орасида “MERIT” сўзи билан ифодаланмаслиги, жавобгар ювиш ва тозалаш воситаларини ишлаб чиқариши, жавобгар ушбу логотипни биринчи марта 2009 йилда олганлиги, иккинчи марта қайтадан 2019 йилда рўйхатдан ўтказганлиги, Қонуннинг 22-моддасида товар белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тартиби, яъни товар белгисига доир гувоҳноманинг ёки товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати гувоҳнома амал қилаётган охирги йил мобайнида унинг эгаси томонидан берилган аризага биноан ҳар сафар ўн йилга узайтирилиши мумкинлиги белгиланганлиги, бироқ, жавобгар бугунги кунда ва 2019 йилда гувоҳнома олиш жараёнида ТХХК бўйича 1-синфга мансуб бўлган, яъни кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариши ва сотишини исботлаб бера олмаганлиги, Агентлик Қонунга зид равишда жавобгарга товар белгисига доир гувоҳнома берганлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 1104-моддасида товар белгисидан уч йил давомида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узрли сабабсиз фойдаланилмаган тақдирда, унинг рўйхатдан ўтказилганлиги исталган манфаатдор шахснинг талаби бўйича суднинг қарорига асосан бекор қилиниши мумкинлиги белгиланганлиги, жавобгар кимё маҳсулотлари билан ишламаганлиги ва ҳозирга кунда ҳам ишламасдан келаётганлиги, судлар томонидан жавобгар қандай маҳсулот ишлаб чиқариши, маҳсулотларни Ўзбекистон бозорига ва чет давлатларга қайси логотипда сотиши, ҳозирги кунда айнан ТХХКнинг қайси синфи билан товар ишлаб келаётганлиги, 2019 йилдан 2022 йилнинг ноябрь ойигача ТХХКнинг 1-синфига мансуб бўлган қайси товарлар билан иш фаолиятини юритганлиги ва логотипни қайси товарларга ишлатганлиги, бирорта шартномада логотип ишлатилганлиги, кимё маҳсулотларига оид товарларда “MERIT” логотипи билан қайси фирмаларга ёхуд қайси дўконда сотувга қўйилганлиги аниқланмаганлиги, жавобгар 2019-2022 йиллар давомида ТХХК бўйича 1-синфга оид товар ишлаб чиқариш, сотиш ва сотиб олиш ва шу синфга оид бошқа ҳаракатларни амалга оширганлиги тўғрисида бирорта ашёвий далил ёхуд далил келтирмаганлиги, бундан ташқари суд Қонуннинг моддаларини нотўғри талқин қилиб, қўлланиши лозим бўлган жойда уларни қўлламасдан, нотўғри қарор чиқарганлигини кўрсатган. Суднинг 2023 йил 17 майдаги ажрими билан Агентлик унинг ҳуқуқий вориси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси унинг ҳуқуқий вориси Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан алмаштирилган. Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб, жавобгар бугунги кунда “MERIT” товар белгисидан фойдаланиб келаётганлигини 4 баён қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва суд ҳужжатларини ўз кучида қолдиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вакили жавобгар товар белгисидан 1-синф доирасида фойдаланаётганлиги ёки йўқлигини аниқлаш қийин масала эканлиги, Қонуннинг 25-моддасига асосан товар белгисига доир гувоҳноманинг амал қилиши товар белгиси амал қилган охирги уч йил мобайнида ундан узлуксиз равишда фойдаланилмаганда манфаатдор шахснинг аризасига биноан қабул қилинган суд қарори асосида муддатидан олдин тўлиқ ёки қисман тугатилиши мумкинлиги, яъни товар белгисининг бир қисми ҳам бекор қилиниши мумкинлиги, даъвогар жавобгарга тегишли бўлган товар белгисидан фойдаланилмаганлиги ҳолатини исботлаб бериши кераклигини баён қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вакили қонуний қарор қабул қилишни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 149-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида даъво талабларига асос бўлган ҳолатлар, 5-бандида даъво талабларининг асосларини тасдиқловчи далиллар, даъвогарнинг қонунчиликка асослаб келтирган талаблари, даъво бир нечта жавобгарга нисбатан тақдим этилганда эса уларнинг ҳар бирига нисбатан талаблар даъво аризаси кўрсатилиши кераклиги қайд этилган. Даъвогар даъво аризасида ўзига тегишли “MERIT CHEMICALS” ёзуви ҳамда учта ҳар ҳил рангдаги ҳалқаларни товар белгиси сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш учун Агентликка талабнома билан мурожаат қилганлиги, бироқ, Агентлик ушбу “MERIT” логотип жавобгар томонидан олдинроқ давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қилганлиги, ушбу масалани ҳал қилиш мақсадида даъвогар жавобгарга мурожаат қилганлиги, аммо жавобгар логотипни ишлатишига қарши эканлигини маълум қилганлиги, Агентлик Қонуннинг 10-моддасига асосан даъвогарнинг талабномасини рад этганлигини асос қилиб кўрсатиб, жавобгарга тегишли товар белгисига доир гувоҳноманинг амал қилишини қисман тугатишни ҳамда учинчи шахс сифатида жалб қилинган Агентликнинг зиммасига мажбурият юклашни сўраган. ИПК 157-моддасининг биринчи қисмига асосан даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Биринчи инстанция суди томонидан ишни кўриш жараёнида даъвогар даъвонинг асосини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиб, унда “MERIT” ва “MERIT CHEMICALS” сўзларининг маъноси ҳам, талаффузи ҳам икки хиллиги, “MERIT” сўзи кўриниши ҳам бир хил нарсани англатмаслиги, шунинг учун Агентлик Қонун 10-моддасининг 13-бандини нотўғри қўллаганлиги, жавобгар кимё маҳсулотлари билан олди-сотди қилмаслиги, бундай маҳсулот ишлаб чиқармаслиги ва “MERIT” логотипини ТХХКнинг 1-синфи бўйича юритмаслиги, бундай ҳолатда Қонун 25-моддасининг учинчи қисми ва 27-моддасига асосан товар белгисига доир гувоҳноманинг амал қилиши суд қарори асосида муддатидан олдин тўлиқ ёки қисман тугатилиши мумкинлигини кўрсатган. ИПК 157-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришни, даъво талаблари миқдорини кўпайтиришни ёки камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишини қабул қилиш ҳақида ёхуд қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Шунингдек, ИПК 44-моддасининг учинчи қисмида бошқа жавобгарнинг иштирокисиз ишни кўриш мумкин бўлмаган тақдирда, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар даъвогарнинг (даъвогарларнинг) розилиги билан ўша жавобгарни (жавобгарларни) ишда иштирок этиш учун жалб этиши, тўртинчи қисмида агар қонунчиликда ишда бошқа жавобгар иштирокининг мажбурийлиги назарда тутилган бўлса, суд шу жавобгарни ишда иштирок этиш учун ўз ташаббуси билан жалб этиши, бешинчи қисмида суд даъвогарнинг илтимосномаси бўйича ҳам бошқа жавобгарни ишда иштирок этиш учун жалб этишга ҳақлилиги, олтинчи қисмида бошқа жавобгарни ишда иштирок этишга жалб этиш ёки жалб этишни рад қилиш тўғрисида ажрим чиқарилиши белгиланган. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорида даъвогарнинг даъвонинг асосини ўзгартириш тўғрисида аризаси иш юритишга қабул қилинганлиги, Агентликнинг мақоми жавобгарга ўзгартирилганлиги баён этилган бўлса-да, бироқ бошқа жавобгарни ишда иштирок этишга жалб этиш ёки Агентликнинг мақмини учинчи шахсдан жавобгарга ўзгартириш, шунингдек даъвонинг асосини ўзгартириш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримлар иш ҳужжатларида мавжуд эмас. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармони билан Интеллектуал мулк агентлигининг вазифа, функция ва ваколатлари Адлия вазирлигига ўтказилган ҳолда қўшиб олинган ҳамда Интеллектуал мулк агентлигининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича Адлия вазирлиги унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланган бўлса-да, биринчи инстанция суди суд ҳужжатларида мавжуд бўлмаган Агентликни ишда иштирок этувчи шахс сифатида кўрсатиб келган. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди низо юзасидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатлари тўлиқ аниқламаган ва процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя этмаган, бу эса ноқонуний қарор қабул қилинишига сабаб бўлган. Апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг хатосини тузатмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирилган. ИПКнинг 299-моддасига асосан суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар кассация инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди. ИПК 302-моддасининг иккинчи қисмида процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. ИПК 302-моддаси тўртинчи қисмининг 7-бандига асосан билдирилган талаб бўйича суд ҳал қилув қарори қабул қилмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантириб, суд ҳужжатларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда даъвогарнинг 2022 йил 1 ноябрдаги даъвонинг асосини ўзгартириш тўғрисидаги 333-сонли аризасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг процессуал мақомига ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши, шунингдек суд харажатларини ИПКнинг 118-моддасига асосан тақсимлаши лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Asr Kimyo Invest” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 мартдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: В. Сатторова И. Таджиев