Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2301/649 Дата решения 01.06.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Базаров Мухиддин Амирқулович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "NISHON KOZGU" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "INDORAMA AGRO" XK масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1087497 Claim ID 3300730 PDF Hash fbe73e88cf95aedf... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
Ушбу Кодекснинг 465-моддаси Ушбу Кодекс 465 code_article
онуннинг 24-моддаси онуннинг 24 law
ФКнинг 354-моддаси ФКнинг 354 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2301/649-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ғ.Игамов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Бозоров ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 1 июнь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Рахимов ва М.Бозоровдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Т.Усмоновнинг котиблигида жавобгар “Indorama Agro” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасининг Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 4 апрелдаги ҳал қилув қарорига нисбатан келтирилган апелляция шикояти бўйича ишни жавобгар вакиллари Р.Юсупов, С.Исомов (ишончнома асосида), Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши вакили М.Ашуров (ишончнома асосида) (даъвогар вакили иштирок этмади)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши даъвогар “Нишон кўзгу” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасидан 612 704 000 сўм асосий қарз, 91 906 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 4 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилган. “INDORAMA AGRO” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор билан даъво талабини рад этиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари ва шартнома шартлари тўлиқ ўрганилмасдан кўрилганлигини, даъво талабининг жарима ундириш қисми асоссиз эканлигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Кенгаш вакили апелляция шикоятида келтирилган важларга қарши эътирозлар билдириб, унинг асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганганлигини, қарздорлик ҳолати ўзаро тузилган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини, амалдаги қонунчилик бўйича даъвогар қонуний неустойка талаб қилишга ҳақли эканлигини маълум қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Даъвогар суд мажлиси куни, вақти ва жойи ҳақида қонунда белгиланган тартибда ҳабардор қилинган бўлсада суд мажлисида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 128, 274-моддаларига асосан ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни апелляция шикоятидаги важлар билан бирга ўрганиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга кўра тарафлар ўртасида 2021 йил 14 декабрда 5649-сонли пахта хом-ашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича контрактация шартномаси тузилган. Мазкур шартнома асосида даъвогар жавобгарга 113 479 кг пахта маҳсулотларини етказиб берган. Шартноманинг 2.4 з)бандида ортиқча топширилган маҳсулот 115 фоизга етказиб берилган пахта хом ашёси учун 5 фоиз, 115 фоиздан ошган қисмига эса қўимча 10 фоиз миқдорида устама тўлаб берилиши, 4.3-бандида шартноманинг якуний қиймати пахтани ҳақиқий етказиб берилиши ҳолати бўйича аниқланиши; 4.4-бандида етказиб берилиши керак бўлган маҳсулот баҳосининг қолган якуний тўлови 2022 йилнинг 31 декабрь кунига қадар тўланиши белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги оқибатида тарафлар ўртасида қарздорлик вужудга келган. Шу сабабли Кенгаш даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан асосий қарз ва жарима ундириш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди даъво талабининг асосий қарзни ундириш қисмини иш ҳужжатлари билан ўрганиб чиқиб, қисман қаноатлантириш тўғрисида асосли ва қонуний тўхтамга келган деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларин бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. ФКнинг 244-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди. Ушбу Кодекснинг 465-моддасига асосан контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Етказиб берилган маҳсулот бўйича 612 384 384 сўм миқдорида қарздорлик мавжудлиги асосли деб топилиб, тарафлар ўртасида солиштирма-далолатнома билан тасдиқланган. Бироқ, биринчи инстанция суди даъво талабининг 61 268 438 сўм жарима ундириш қисмини қисман қаноатлантириш тўғрисида асоссиз хулосага келган. Сабаби, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасида агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, хўжалик шартномаларини бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик учун ушбу Қонуннинг 25-32-моддаларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилиши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 10-бандида умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилиши ҳақида тушунтириш берилган. Ҳолбуки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида харидор хўжаликка тўлов муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, бироқ тўланмай қолган сумманинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган. Биринчи босқич суди шартнома шартларида мажбуриятни бажармаганлиги учун жавобгарлик назарда тутилганлиги инобатга олмасдан, даъвогарнинг жавобгар томонидан мажбуриятлар бажармаганлиги учун қонун нормаси бўйича сўралган жаримани ундиришни эмас балки шартномадан келиб чиқиб пеня ундиришини муҳокама этиши лозим бўлган. Шу боис апелляция инстанцияси ҳал қилув қарорини жарима ундириш қисмини бекор қилишни лозим топади. ФКнинг 354-моддасига кўра шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан моддий қонун ҳужжатлари нормалари нотўғри талқин қилиниб, қўлланилган. Шу сабабли, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топди. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. Бундан ташқари биринчи босқич суди давлат божи ҳисоблашда ҳам хатоликка йўл қўйган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ3318-сонли Қарорининг 3-бандини 6-хат бошида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Мазкур қонун нормасидан келиб чиқиб биринчи инстанция суди (612 610 000 + 91 906 000 = 704 610 000 * 2% = 14 092 200) 14 092 200 сўм давлат божи ундириши лозим бўлсада, 14 091 740,82 сўм давлат божи ундирган. Бунинг оқибатида апеллянт апелляция шикоятини киритишда 7 045 871 сўм давлат божи тўлаган. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини давлат божи ва 61.268.438 сўм жарима ундириш қисмини бекор қилиб, жавобгардан биринчи инстанция суди учун республика бюджетига 12 253 687,68 сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг асосий қарзни рад этилган қисми бўйича кенгаш давлат божидан озод этилганлигини инобатга олиб давлат божи ундирмасликни, апеллянт томонидан тўланган 7 045 871 сўм давлат божини қонун талабларидан келиб чиқиб, 6 126 843,84 сўм давлат божини асосий қарз ундириш қисми асосли бўлганлиги сабабли апеллянт зиммасида қолдиришни, рад этилган жарима бўйича ҳисобланган 1 838 120 сўм давлат божини ҳудудий кенгаш қонунан давлат божи тўловидан озод этилганлиги сабабли ундирмасликни, апеллянт томонидан ортиқча тўланган 919 027,16 сўм давлат божини қайтариш тўғрисида маълумотнома беришни, тўланган почта ҳаражатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 238, 244, 354, 465-моддаларини, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Жавобгар “Indorama Agro” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 4 апрелдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг “жавобгар “Indorama Agro” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси ҳисобидан даъвогар “Нишон кўзгу” фермер хўжалиги фойдасига 61 268 438 сўм жарима ундириш қисми” бекор қилинсин. 6 чекланган жамияти хорижий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 14 091 740,82 сўм давлат божи ундириш” қисми “жавобгар “Indorama Agro” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 12 253 687,68 сўм давлат божи ундирилсин” деб ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. “Indorama Agro” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан давлат божининг 6 126 843,84 сўмлик қисмини ва 30 000 сўм почта харажатини инобатга олиб унинг зиммасида қолдирилсин. “Indorama Agro” масъулияти чекланган жамияти томонидан ортиқча тўланган 919 027,16 сўм давлат божини қайтариш тўғрисида маълумотнома берилсин. Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест келтириш) бериш мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов ҳайъат аъзолари Д.Рахимов М.Бозоров